Маъруза №10 мавзуси
Йўғон ичак - intestinum crassum
Download 277.05 Kb. Pdf ko'rish
|
Қизилўнгач
Йўғон ичак - intestinum crassum.
Йўғон ичак - intestinum crassum - ингичка ичакнинг давоми бўлиб ҳисобланади ва қуйидаги қисмлардан ташкил топади: 1) кўр ичак қисми - caecum; 2) кўтарилувчи қисми - colon ascendens; 3) кўндаланг қисми - colon transversum; 4) тушувчи қисми - colon descendens; 5) S-симон қисми - colon sigmoideum ; 6) тўғри ичак - rectum. Йўғон ичакнинг бўлимлари қорин парда билан қуйидагича ўралган: кўр ичак, кўндаланг қисми, S-симон қисми - интроперитонеал (ҳамма тарафидан ўралган); кўтарилувчи ва пастка тушувчи қисмлар - мезоперитонеал (уч тарафдан ўралган); тўғри ичакнинг юқори 1/3 қисми - интроперитонеал, ўрта қисми - мезоперитонал ва пастки 1/3 қисми - экстраперитонеал аъзо бўлиб ҳисобланади. Йўғон ичакнинг девори қуйидаги қаватлардан ҳосил бўлади: 1) tinica serosa – ташқи тарафда бўлиб, сероз қават дейилади; 2) tela subseorsa – сероз ости қавати; 3) tunica muscularis – мушак қавати; stratum lоngitudinale бўйлама толалар ва stratum circulare – қисувчи толалардан ташкил топган. Мушак толалари йўғон ичак деворида бир хилда жойлашган бўлмайди, яъни тутамлар маълум соҳаларда қалинроқ бўлади. 4) tela sulmucosa – шиллиқ ости қавати; 5) tunica mucosa – шиллиқ қаватда хусусий мушак тутамлари lamina muscularis mucosae ва йўғон ичак безлари glandulae intestinalis жойлашади. Йўғон ичак билан ингичка ичак қуйидаги ҳосилалар воситасида ўзаро фарқланади: 1) йўғон ичакнинг диаметри каттароқ; 2) йўғон ичак деворида бўйлама мушак stratum longitudinale толаларининг йиғилиши натижасида тасмалар - teniae colli ҳосил бўлади; 3) кўндаланг мушаклар тўплами натижасида, йўғон ичакда пуфаксимон кенгаймалар - haustra coli бўлади; 4) йўғон ичакнинг ташқи юзасида сероз парда ва ёғ ўсимталари - appendices epiploicae учрайди. Тасмалар - teniae coli - фақат йўғон ичакда учраб, уларнинг ҳосил бўлиши бўйлама мушакларнинг йиғилиши ҳисобига бўлади. Тасмалар кўр ичакдаги чувалчангсимон ўсимта соҳасида ўзаро қўшилган ҳолда бошланади ва тўғри ичакда тугайди. Бу тасмалар уч турга бўлинади: 1) эркин тасма - tenia libera - кўр ичак, кўтарилувчи қисмларнинг олдинги юзасида жойлашади. Кўндаланг 107 қисмининг эса орқа юзасига ўтади; 2) тутқич тасмаси - tenia mesocolica - кўндаланг қисм тутқичи бирлашадиган соҳада жойлашади; 3) чарви тасмаси - tenia omentalis - катта чарвининг кўндаланг қисмига бирикиш соҳасида учрайди. Йўғон ичак ва ингичка ичак шиллиқ қаватлари орасидаги фарқлар: 1) йўғон ичакда ворсинкалар учрамайди; 2) ингичка ичакда халқасимон бурмалар бўлса, йўғон ичакда яримойсимон бурмалар - plicae semilunarеs coli - учрайди; 3) йўғон ичакда якка ҳолдаги лимфатик фолликулалар учрайди. Йўғон ичакнинг кўр ичак - caecum - қисми ўнг ёнбош соҳасида жойлашади. Ёнбош ичакнинг кўр ичакга ўтиш соҳасида халқасимон мушак толалари ҳисобига sphincter ileocaecalis ҳосил бўлади. Шу соҳада шиллиқ қават ўсимталари valva ileocaecalis клапанини ҳосил этади. Ҳалқасимон мушаклар ва шу соҳадаги клапан ингичка ва йўғон ичакларни ўзаро ажратиб туради. Кўр ичак соҳасида чувалчангсимон ўсимта - appendix vermiformis бўлади. Бу ўсимтанинг кўр ичакга очилиш тирқиши - ostium appendicis vermiformis дейилади. Чувалчангсимон ўсимта шиллиқ қаватида лимфоид фолликулалар йиғиндиси folliculi lymphatici aggregati appendicis vermiformis бўлади. Кўр ичак сингари чувалчангсимон ўсимта ҳам қорин парда билан ҳамма тарафдан ўралган бўлиб, унинг тутқичига mesoappendix дейилади. Йўғон ичакнинг кўтарилувчи бўлими - colon ascendens нинг фақат орқа юзаси қорин парда билан қопланмайди. Жигарнинг пастки юзаси соҳасида бурилиб - flexura coli dextra ҳосил этган ҳолда кўндаланг бўлимига давом этади. Кўндаланг бўлими colon transversum - қорин бўшлиғининг орқа деворига тутқич - mesocolon transversum - воситасида бирикади. Кўндаланг бўлим талоқ соҳасида бурилиб, flexura coli sinistra ни ҳосил этган ҳолда тушувчи бўлимга давом этади. Ўз навбатида тушувчи бўлим чап ёнбош соҳасида S-симон бўлим - colon sygmoideum га давом этади. Чиқарув канали – canalis analis - тўғри ичакнинг пастки 1/3 қисмидан ҳосил бўлади. Бу соҳадан flexura anоrectalis букилмаси бўлади. Шиллиқ қават соҳасида бўйлама бурмалар бўлиб, уларни columnae anales дейилади. Ташқи чиқарув каналининг шиллиқ қаватини терига ўтиш соҳасини linea anocutanea дейилади. Тўғри ичак - rectum - йўғон 108 ичакнинг охирги бўлими бўлиб ташқи чиқарув тешиги - anus билан якунланади. Бу соҳада халқасимон мушак толалари қалинлашиб m. sphincter ani internus - ички сиқувчи мушагини ташкил этади. Тери остида, чиқиш тешиги соҳасида эса кўндаланг - тарғил мушак толаларидан ташкил топган m. sphincter ani externus жойлашади. M. sphincter ani externus қуйидаги қисмларга бўлинади: а) pars profunda – чуқур қисми; б) pars superficialis – юзаки қисми; в) pars subcutenea – тери остидаги қисми. Иккала халқасимон мушаклар орасида бўйлама эгатлари sulcus intersphinctericus ҳосил бўлади. Тўғри ичакнинг бошланиши соҳасида думғаза суягининг асосида S – симон ичак чегарасидаги букилиш flexura sacralis дейилади. Тўғри ичак йўналишида ён букилмалар flexurae lateralis ҳосил бўлиб қуйидаги букилмалар ҳосил бўлади: а) flexura superodextra lateralis – юқориги ўнг ён букилма; б) flexura intermediosinistra lateralis – оралиқдаги чап ён букилма; в) flexura inferodextra lateralis – пастки ўнг ён букилима. Тўғри ичакнинг ички шиллиқ қаватида кўндаланг бурмалар plicae transversae recti ҳосил бўлади. Тўғри ичакнинг кенгайган соҳаси ampulla recti дейилади. Тўғри ичакнинг мушак қавати ички халқасимон stratum circulare, ҳамда бўйлама толалар stratum langitudinale лардан ташкил топган. Тўғри ичакнинг бўйлама толалари қуйидаги оралиқ мушакларига давом этади: а) m. rectococcygeus – тўғри ичак ва дум умуртқалари орасидаги мушак; б) m.m. аnorectoperineales (m.m. rectourethrales) – тўғри ичак девори – чиқиш тешиги ва оралиқ мушаклари орасидаги ёки тўғри ичак ва сийдик чиқарув канали орасидаги мушак; в) m. rectovesicalis – тўғри ичак билан сийдик қопчаси орасидаги мушак Download 277.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling