Корреляцион боғланиш
Функционал боғлиқлик ва корреляция
Биологияда, медицинада, илмнинг бошқа соҳаларида, инсонларнинг тажрибавий фаолиятида ва умуман олганда жамиятда ҳар доим нафақат ягона (индивидуал) объектларда, балки бир қанча объектлар тўпламида ҳам ёки кузатувларда ҳам боғланиш учрайди. Бундай боғланишларнинг хаққонийлигини фақат маълумотларни танлаш асосида статик методларни қўллаб анализ қилиш билан аниқлаш ва баҳолаш мумкин. Шу билан бирга бундай ҳолатларда белгилар орасидаги статистик боғланишлар, параметрлар, объектларнинг биологик ҳусусияти ҳақида гапириш мумкин.
Ҳодисалар орасидаги миқдорий боғланишларни пайдо бўлишига қараб иккита формага ажратилади: функционал ва корреляцион боғланиш. Функционал боғланишда бирор бир белгининг ўзгариши бошқа бир белгиларнинг худди шундай ўзгариши билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун функционал боғланишлар кўп ҳолатларда физик – математик изланишларда ўрганилади.
Медицинадаги изланишларда ҳодисалар орасидаги боғланиш ҳар бир алоҳида ҳолларда эмас, балки ўрганилаётган белгиларнинг кўпроқ солиштиришлари ёрдамида аниқланади ва корреляцион характерга эга бўлади. Бу ҳолатда, битта белгининг ҳар бир ўртача катталиклар қийматига бошқа шу белги билан ўзаро боғлиқ белгининг бир қанча қийматлари тўғри келади.
Корреляция коэффициенти
Корреляцион боғлиқликда иккита белги ўзгариши бир йўналишда бориши мумкин, яъни бир белгининг ортиб бориши билан бошқа иккинчи белги ҳам ортиб боради. Бундай боғланиш корреляцион боғликликни тўғри ёки мусбат бўлишлиги дейилади. Иккинчи томондан, агар бир белгининг ортиб бориши билан иккинчиси камайиб бориши эса корреляцион боғликликнинг тескари ёки манфий бўлишлигини кўрсатади.
Корреляцион анализнинг муҳим қисмларидан бири бу корреляция коэффициенти – r ни аниқлашдир. Бу эса ўз навбатида x ва y белгиларнинг чизиқли боғланишини сиқилганлигини характерлайди.
Корреляция коэффициентини эффектив баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:
1. Кузатишларнинг ёрдамчи йиғиндилари ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |