Маъруза №17 Қанотнинг максимал кўтариш кучи коэффициенти. Қанот механизацияси


Download 352.68 Kb.
bet4/5
Sana06.05.2023
Hajmi352.68 Kb.
#1432952
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза № 17 2021-2022

Орқақанотчалар
Орқақанотчалар
17.5-расм. Бурилувчи (а), силжиб чиқувчи (б), оралиқли (в) ва кўпоралиқли (г) орқақанотчалар.
17.6-расм. Ҳар хил турдаги механизациялар қўлланилганда суа max нинг  га боғликлиги: 1-механизациясиз қанот; 2-олдқанотчали қанот; 3-силжувчан орқақанотчали қанот; 4- силжувчан орқақанотча ва олдқанотчали қанот

Тормозлаш щитоклари ва интерцепторлар – қанотнинг профиллаштирилган қўзғалувчан қисмлари бўлиб, кўтариш кучини бошқариш учун хизмат қилади. Улар қанот устки тарафида орқақанотчалардан олдинроқда жойлашган бўлади. Интерцептор ва тормозлаш шитоги конструктив жиҳатдан ўхшаш бўлади ва ишлаганда юқорига оғдирилади. Бунда қанот кўтариш кучини камайиб, қаршилиги ошади. Ишлаш жараёнида бир-биридан фарқ қилади. Масалан, тормозлаш шитоклари ҳар иккала қанот консолида бирваракайига юқорига оғдирилса, интерцепторлар эса фақат қайси қанот томонда «крен» ҳосил қилиш керак бўлса ўша томони юқорига оғдирилади.


Тормозлаш щитоклари (кўтариш кучини сўндирувчилар) ва интерцепторлар
Тормозлаш щитоклари ва интерцепторлар
17.7-расм. Тормозлаш щитоклар ва интерцепторлар конструкцияси

Қанот олди қисми механизацияси қанот сирти бўйлаб оқаётган ҳаво оқимининг узилишини катта хужум бурчакларига тутиб туриш учун хизмат қилади. Бу эса максимал кўтариш кучи коэффициенти (Суа max )нинг ошишига сабаб бўлади. Олд қисмдаги механизация таркибига олдқанотчалар ва эгилувчи бурунчалар деб аталмиш қанотнинг қўзғалувчан қисмлари киради.


Қанот олди қисми механизацияси.

Олдқанотчалар — қанот олди қисмида жойлашган, профиллаштирилган қўзғалувчан қисмидир. Олдқанотчалар олдинга чиқарилганда қанот бурун қисми билан улар орасида профиллаштирилган оралиқ пайдо бўлади, бу эса катта ҳужум бурчаги шароитида ҳаво оқимининг қанотдан турғун оқиб ўтишини таъминлайди. Олдқанотчалар эгилиши ёки силжиб чиқиши мумкин, баъзан эса бироз эгилиб силжиб чиқадиган ҳам бўлади. Уларни ишга тушириш ё автоматик амалга ошади ёки заруратга қараб ишга туширилади.


Олдқанотчалар

Download 352.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling