Маъруза №17 Қанотнинг максимал кўтариш кучи коэффициенти. Қанот механизацияси


Download 352.68 Kb.
bet3/5
Sana06.05.2023
Hajmi352.68 Kb.
#1432952
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза № 17 2021-2022

ҚАНОТ МЕХАНИЗАЦИЯСИ ТУРЛАРИ
ҚАНОТ МЕХАНИЗАЦИЯСИ ТУРЛАРИ
17.2-расм. Қанотнинг қўзғалувчан қисмлари.
1-олдқанотча; 2- тормозлаш шитоги; 3- интерцепторлар;
4, 9- орқақанотчалар; 5, 6- элеронлар; 7- триммер;
8- эгилувчан бурунчалар; 10- элерон-орқақанотча.

Шиток деб қанот орқа қисми пасти юзасида жойлашган, қанот кўтариш кучини ва қаршилигини ошириш учун пастга оғдириладиган қанотнинг қўзгалувчан қисмига айтилади. Шитоклар айланиш ўқи атрофида ҳаракатланувчи ва силжийдиган турларга бўлинади.


Қанот орқа қисми механизацияси. Щитоклар
17.3-расм. Шитоклар: а - оддий; б – силжувчан

Шитокнинг сўрувчи хусусияти туфайли сyamax шиддат билан ортади (айрим ҳолларда икки бараваргача ортади), шунинг билан биргаликда критик хужум бурчаги кам ўзгаради. щ бурчаг ортиши билан сya=f() эгри чизиғи чап томонга, поляра эса ўнг томонга сурилади. Силжувчан шитоклар самараси юқоридир, чунки бунда қанот юзаси ортади.


Қанот орқа қисми механизацияси. Щитоклар
17.4-расм. ∞ бўлганда, оддий шитокларнинг оғиш бурчакларининг сya=f() боғликлигига (а) ва қанот полярасига (б) таъсири

Орқақанотчалар деб қанотнинг кўтариш кучини ошириш учун хизмат қиладиган, пастга эгиладиган, профиллашган қўзғалувчан қисмига айтилади. Қуйидаги турлари мавжуд: бурилувчан орқақанотча – қанотда жойлаштирилган айланиш ўқи атрофида айланувчи орқақанотчадир; силжиб чиқадиган орқақанотча - ўқ атрофида эгилади ва шу билан биргаликда қанот хордаси йўналишида силжиб унинг юзасини оширади; оралиқли орқақанотча – бу шундай орқақанотчаки, унинг эгилишидан қанот орқаси ва қанотча олд қисмида профиллашган оралиқ пайдо бўлади; кўпоралиқли орқа қанотчалар - бир нечта қўзгалувчан звенолардан иборат, турли бурчакларга оғувчи ва профиллашган оралиқлар билан ажратилувчи орқақанотчалардир.



Download 352.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling