Эгилувчан бурунчалар қанотга механизация элементларини жойлаштириш қийин бўлган, қанот нисбий қалинлиги унча катта бўлмаган ва олди тарафи юпқароқ бўлган самолётларда ишлатилади. Улар Cya max нинг ортишини олдқанотчалар каби таъминлаб бера олмайдилар. Бурунчанинг эгилиши ёки силжиб чиқишида қанот ва унинг орасида ҳаво ўтиши мумкин бўлган оралиқ пайдо бўлмаслиги керак.
Эгилувчан бурунчалар
Крюгер шитоклари қанот олди қатламига унинг туб қисмидан ўрнатилади. Улар олдқанотчалар билан биргаликда, найзасимон қанотларда самолётнинг критик хужум бурчагидан ошиб кетмасликнинг олдини олиш учун ишлатилади. Крюгер шитоклари қанотнинг маълум бир хужум бурчагигача ҳавонинг узлуксиз оқишини таъминлайди, шундан сўнг бирдан ҳаво оқимида узилиш пайдо бўлади.
Крюгер шитоги
Қанот олди қисми механизацияси.
17.6-расм. Қанот олди қисми механизацияси элементларининг конструкцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |