Маъруза-3: ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалланишлари ва


Download 0.68 Mb.
bet1/7
Sana11.10.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1698527
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu

МАЪРУЗА-3:

  • ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЖАРОҲАТЛАНИШ ВА КАСБ КАСАЛЛАНИШЛАРИ ВА
  • УЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ

Р е ж а :

  • 1. Ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар ва касб касалланишлари.
  • 2. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва келиб чиқиш сабаблари.
  • 3. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалланишларининг олдини олиш чора - тадбирлари.
  • 4. Ишловчиларни жароҳатланишлар ва касб касалланишларидан суғурта қилишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари.
  • 5. Жароҳатланишлар ва касб касалланишлари, уларни текшириш, сабабларини ўрганиш ва кўрсаткичларини таҳлил қилиш.

Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар

  • Ишлаб чиқаришда юз берадиган жароҳатланишлар “Меҳнат муҳофазаси махсус курси” фани ўрганадиган асосий масалалардан биттасидир.
  • Жароҳат (травма) грекча “trаumа” – “яра” сўзидан олинган.
  • Хавфли ишлаб чиқариш омилининг одам организмига таъсири натижасида, яъни ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида, организм тўқималари бир бутунлигининг бузилишига, зарарланишига ва ишлаш фаолиятининг издан чиқишига “жароҳат” деб айтилади.
  • Содир бўлган ҳодиса эса “жароҳатланиш” ҳодисаси деб аталади.

Жароҳатланишнинг турлари хилма-хилдир: механик (лат ейиш, кесилиш, синиш, чиқиш); кимёвий (кислота ва ишқорлар таъсирида) куйишлар; термик (юқори ҳарорат таъсирида) куйишлар; паст ҳарорат таъсир этиши натижасида совуқ уриши; электр токи таъсиридан куйишлар, ток уриши ва бошқа.

  • Жароҳатланишнинг турлари хилма-хилдир: механик (лат ейиш, кесилиш, синиш, чиқиш); кимёвий (кислота ва ишқорлар таъсирида) куйишлар; термик (юқори ҳарорат таъсирида) куйишлар; паст ҳарорат таъсир этиши натижасида совуқ уриши; электр токи таъсиридан куйишлар, ток уриши ва бошқа.
  • Жароҳатланиш натижасида одам иш қобилиятини вақтинчалик ёки доимий йўқотиши, мумкин. Бунда ишчи умуман иш қобилиятини ёки касбий иш қобилиятини, ёхуд иккаласини ҳам қисман ёки тўла йўқотиши мумкин.
  • Баъзи ҳолатларда жароҳатланиш натижасида одам ҳалок бўлиши ҳам мумкин.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling