Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/17
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1194751
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
АТЖК 30 маъруза

Шарли тегирмонлар майин янчиш учун ишлатилади (30.11-расм). 
Ушбу тегирмонлар бир вақтнинг ўзида шар ва материал билан юкланади. Шарлар кўпинча пўлат, диабаз, 
чинни ва бошқа материаллардан ясалади. Уларнинг диаметри майдаланаётган материал ўлчамларига боғлиқ.
Одатда пўлат шарлар диаметри 35...175 мм бўлади ва тегирмон ҳажмининг 30...35% шарлар билан 
тўлдирилади. 
Тегирмон айланиши пайтида, девор ва шарлар ишқаланиши натижасида шарлар айланиш йўналишида 
тепага кўтарилиб боради. Ушбу ҳол, кўтарилиш бурчаги материалнинг табиий қиялик бурчагидан ортмагунча 
давом этади, сўнг эса шарлар пастга қараб думалайди.
Айланиш тезлиги ортиши билан марказдан қочма куч ва кўтарилиш бурчаги кўпаяди. Шарлар оғирлиги 
марказдан қочма кучдан кўпайиши билан шарлар пастга, параболик траектория бўйлаб тушиб кетади.
Агарда, айланиш тезлигини янада оширсак, марказдан қочма кучлар шунчалик кўпаядики, шарлар тегирмон 
билан биргаликда айлана бошлади. 
Шарлар тушиб кетмайдиган тегирмоннинг чегаравий айланиш частотаси қуйидаги формуладан топилади: 
D
R
g
n
c
3
,
42
900
2
=

=

(30.22) 
30.10-расм. Югурувчи тегирмон. 
1-вертикал ўқ; 2-жомлар; 3-
горизонтал ўқлар; 4-тегирмон 
тошлари; 5-кривошип. 
30.11-расм. 
Шарли тегирмон

1-барабан қобиғи; 2-зирхли плита; 3-люк; 4-узатма шестерняси; 5-панжара; 
6,9 қопқоқ; 7-ичи бўш цапфалар; 8-йўналтирувчи конус. 


12 
Одатда тегирмоннинг айланиш частотаси n
c
 нинг 75% га тенг деб қабул қилинади ва ушбу формуладан 
аниқланади. 
D
n
32
=
(30.23) 
бу ерда - барабан диаметри, м. 
Тегирмоннинг иш унумдорлиги (т/соат) қуйидаги таҳминий формуладан ҳисоблаб топилади: 
0,6
D

V
=
Q
(30.24) 
бу ерда V-барабан ҳажми, м; К - хом-ашё бўлакларининг ўртача ўлчамига боғлиқ пропорционаллик коэффициенти
К=0,41...1,31
Афзалликлари: универсал, майдалаш даражаси юқори, ишлатишда ҳавфсиз ва қулай.
Камчиликлари: қўпол, оғир, фойдали иш коэффициенти кичик, янчиш воситалари ҳам уқаланиб 
майдаланилаётган материални ифлослантиради.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling