Маъруза №4 microsoft accessда жадваллараро боғланишлар режа
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
4-mavzu MB
- Bu sahifa navigatsiya:
- (размер поля) Длинное целое
Accessда амалга ошириш учун маълумотлар бир қанча қоидаларга риоя
қилиши лозим. Булар нималардан иборат? Биз «Ж_асосий» жадвалнинг «Факультет» номли майдонидаги матнли қийматларни «Ж_факультет» жадвалининг «Код_фак» майдонидаги 1,2,3 каби натурал қийматлар билан алмаштирмоқчимиз. Accessда уларни алмаштириш учун бу икки майдондаги маълумотларнинг турлари бир хил бўлиши керак, акс ҳолда бу икки майдон орасида алоқа ўрнатиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу 45 икки майдондаги маълумотларнинг турини мослаштирамиз. Кодларни маълумотли жадваллардан асосий жадвалларга қўйганимиз учун асосий жадвалдаги мос майдоннинг турини маълумотли жадвалдаги «код»ларнинг турига мослаймиз. «Ж_факультет» жадвалидаги «Код_фак» майдонининг тури ҳисобчи (счетчик) ва у калитли майдон. Бу турдаги майдонга мос келувчи майдоннинг тури сонли (числовой), майдоннинг узунлиги (размер поля) Длинное целое кўринишида бўлиши шарт. Демак, бизнинг мисолимиздаги «Ж_асосий» жадвалнинг «Вилоят» ва «Факультет» майдонларининг тури юқоридагидек бўлиши керак. Шунинг учун ҳам жадвалларни лойиҳалашда бирданига шу нарсаларга эътибор бериш лозим. Акс ҳолда кўп вақтингиз жадвалларни қайта лойиҳалашга ва маълумотларни бошқатдан киритишга кетади. Майдонларнинг номи устида гап кетадиган бўлса, бу сизнинг ихтиёрингиздаги нарса. Хоҳласангиз, уларни бир хил танлашингиз мумкин. Accessда уларни ўзгартириш қийин иш эмас. Кўп ҳолларда асосий жадвалдаги ном маълумотли жадвалдаги номга мослаштирилади, яъни асосий жадвалдаги «Факультет» ўрнига «Фак_код», худди шунингдек «Вилоят» ўрнига «Вил_код» каби номлар ёзилади. Бу алмаштиришлар бизга тушунарли бўлиши учун бўлиб, Access учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Энди жадвал нима учун маълумотли жадвал деб аталиши тушунарли бўлгандир. Ахир, биз асосий жадваллар учун маълумотларни у ердан олаяпмиз. Шунинг учун ҳам бу турдаги жадвалларни маълумотли жадваллар деб юритилади. Асосий жадвал билан маълумотли жадваллар орасидаги алоқаларни ўрнатишни ва улардан фойдаланишни кейинги бўлимларда кўриб ўтамиз. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling