Маъруза №4 microsoft accessда жадваллараро боғланишлар режа


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1432463
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-mavzu MB

КАЛИТ МАЙДОНЛАР 
Маълумотлар базасини ташкил килиш ҳар доим унинг жадвал 
структураларини тузишдан бошланади. Структура тузишдаги биринчи талаб - 
база билан ишлаганда имкони борича камроқ маълумот киритишдир.
Агар қандайдир маълумотларни такроран киритиш лозим бўлса, база бир 
неча боғланган жадваллардан ташкил топади. Ҳар бир жадвалнинг структураси
алоҳида ишлаб чикилади. 
Жадваллар ўртасидаги алоқа ишончли бўлиши ва 


35 
бир жадвалдаги ёзув орқали бошқа жадвалдаги ёзувни топиш имкони бўлиши 
учун, жадвалларга "калит майдонлар"ни киритиш лозим.
Маълумотлари такрорланмайдиган майдонга калит майдон дейилади. 
Калит- бу ҳар бир жадвалнинг бошқа жадваллар билан алоқасини аниқлаб 
берадиган майдон ёки майдонлар мажмуасидир.
Мисол: ПРОКАТ жадвалидан мижоз Қодиров олган дискни вақтида 
қайтарилмаганлигини аниқладик ва у жарима тўлаши лозим. Лекин "Мижоз" 
жадвалида бундай Қодировлардан бир нечта бўлиши мумкин ва ким жарима 
тўлаши кераклигини компьютер аниқлаб бера олмайди. Демак, "фамилия" 
майдони калит майдон бўла олмайди ва биз ундан жадвалларни боғлашда 
фойдалана ололмаймиз.
Калит майдон сифатида телефон номерлар майдонини олишимиз мумкин, 
бироқ битта телефондан бир неча одамлар фойдаланиши мумкин.
Агар калит майдон сифатида жадвалнинг бирорта ҳам майдони тўғри 
келмаса уни сунъий равишда тузиш мумкин.
Бизнинг мисолимизда шу мақсадда мижоз жадвалида "Шифр" майдони
ташкил қилинган. Бу майдон мижознинг фамилия ва исмининг бош ҳарфлари 
ва телефон номерининг охирги иккита рақамлари иштирокида тузилган. Бу
майдондан жадвалларни боғлашда фойдаланилади.
"Шифр" майдони калит майдон бўлганлиги учун жадвалларни боғлашда 
муаммолар пайдо бўлмайди, агар бу майдондаги ёзувлар такрорланганда 
компьютер сигнал бериб қўйса ёмон бўлмас эди. Шунинг учун калит майдон 
тушунчаси киритилган.
Жадваллар структурасини тузишда бир майдонни таянч сифатида, яъни 
калит майдон сифатида олишимиз мумкин. Калит майдонлар билан компьютер 
алоҳида ишлайди. Компьютер уларни ноёблигини, яъни ёзувлари 
такрорланмайдиган майдонлигини текширади ва бундай майдонлар бўйича 
сортировкани тезроқ амалга оширади.
Калит майдон - алоқа боғлашдаги аниқ номзоддир. Баъзан калит майдон 
бирламчи калит ҳам дейилади.


36 
Калит майдоннинг турлари қуйидагилар: оддий, таркибли, счетчикли 
калит майдонлар. 
Агар майдон ягона қийматга эга бўлса, масалан, код ёки инвентар 
рақамлардан иборат бўлса, бу майдонни оддий калит майдон сифатида қараш 
мумкин. Бунда ҳар бир майдон қийматларининг ягоналиги таъминланади. Агар 
майдон такрорланувчи ёки бўш қийматларга эга бўлса, бу майдон калит майдон 
бўла олмайди.
Ҳар бир майдон қийматларининг ягоналигини таъминлаб бўлмаса, бир 
неча майдонлардан иборат бўлган таркибли калит тузилади, бундай ҳол 
кўпга-кўп алоқаларда вужудга келади. 
Жадвалга ҳар бир ёзув киритилганда майдонга автоматик равишда тартиб 
рақами киритиладиган майдон счетчикли калит майдон дейилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling