Маъруза №4 microsoft accessда жадваллараро боғланишлар режа


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1432463
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-mavzu MB



33 
Маъруза №4 
MICROSOFT ACCESSДА ЖАДВАЛЛАРАРО БОҒЛАНИШЛАР
Режа: 

Боғланган жадваллар 

Калит майдонлар 

Жадваллараро боғланишни аниқлаш 

Жадваллараро боғланишни ўрнатишнинг аҳамияти 

Accessда алоқаларнинг тури 
Таянч иборалар. Боғланган жадвал, реляцион МБ, калит майдон,
бирламчи калит.  
Боғланган жадваллар 
Матн муҳаррирларида яратилган маълумотлар базасини биз оддий МБ деб 
ҳисоблашимиз мумкин, аслида эса булар база эмас, фақат жадваллардир. Агар 
маълумотлар шундай оддий структурада сақланган бўлганда эди, улар билан 
ишлашда қўлланиладиган махсус бошқариш тизимларига зарурат туғилмаган 
бўлар эди.
Амалиётимизда эса боғланган жадваллардан тузилган мураккаб 
структуралар билан ишлашга тўғри келади. Боғланган жадвалларга эга бўлган 
МБ реляцион МБ дейилади. 
Microsoft Access МББТ реляцион моделлар асосига қурилган бўлиб, унда 
тузиладиган МБ жадваллар кўринишида акс этади ва уларни бир-бири билан 
боғлаш мумкин.
Компьютер ўйинлари компакт дисклар прокати билан шуғулланувчи 
кичик корхона ишини мисолда кўриб чиқайлик. Ким қандай диск олган ва 
қачон қайтариши керак, омборда қанча ва қандай дисклар қолганлигини билиш 
учун корхонага МБ зарур. 
Харидор ва дисклар хақидаги барча маълумотларни битта жадвалда 
сақлаш ишлаш учун ноқулайлик туғдиради, яъни унда маълумотларни 
такрорланиши кузатилади. Масалан, фуқаро Қодиров ҳар сафар янги диск 


34 
олганда унинг уй адреси, телефон номери ва паспорт маълумотларини қайтадан 
ёзишга тўғри келади. Бу эса кўп вақт олади ва қийинчиликлар туғдиради.
Бир неча жадвал тузиш эса анча қулайдир. Биринчи жадвалда 
мижозларнинг паспорт маълумотлари, иккинчисида берилган дисклар ҳақидаги 
маълумотлар, учинчи жадвалда эса омборда қолган дисклар ҳақидаги 
маълумотлар сақланади.
Бундан кейин жадвалларнинг алоҳида майдонлари боғланади. Прокат 
жадвалидан мижоз Қодиров D001 дискни олганлигини аниқласак, шу заҳотиёқ 
МБ бошқариш тизими мижоз жадвалидан шу мижознинг паспорт 
маълумотларини, омбор жадвалидан эса диск ҳақидаги маълумотларни топиб 
беради. 
Базани боғланган жадвалларга ажратиш қулай ва зарурдир. Масалан, 
компакт дискларни прокати билан шуғулланувчи фирманинг менежери 
буюртмаларни кўпайтириш мақсадида умумий залга компьютер қўймоқчи 
бўлди. Бу компьютерда ҳар бир мижоз фирмада мавжуд бўлган дисклар 
рўйҳатини кўриш имкониятига эга.
Агар база фақат битта жадвалдан иборат бўлса, унда тасодифий харидор 
дисклар ҳақида маълумот билан бирга фирманинг мижозлари ҳақидаги 
маълумотларни ҳам билиб олади. Бу эса мижозларнинг норозилигни туғдиради. 
Бундай менежер нафақат янги, балки эски мижозларни ҳам йўқотади. Шунинг 
учун базани бир неча боғланган жадвалларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling