Маъруза №4 microsoft accessда жадваллараро боғланишлар режа
Жадваллараро боғланишни аниқлаш
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
4-mavzu MB
Жадваллараро боғланишни аниқлаш
Маълумотларни жадвалларга тақсимлаб ва асосий майдонларни аниқлаб бўлгандан сўнг, турли жадваллардаги маълумотларни боғловчи схемани танлаб олиш зарур. Бунинг учун жадваллараро боғланишни белгилаб олиш керак. Жадвал структураси қўйилган талабларга жавоб бергандан сўнг, маълумотларни киритиш, сўнгра исталган сўров, форма, ҳисобот, макрос ва модулларни ҳосил қилиш мумкин. Жадваллараро боғланишни мисоллар орқали кўриб чиқайлик. Юқорида кўриб ўтилганидек, 1.1-жадвални асосий жадвал сифатида қабул қилиб, 37 факультетлар учун эса қуйидаги маълумотли жадвални тузган эдик: 1.2-жадвал икки устундан иборат бўлиб, биринчи устунда факультетга мос қўйилган рақам (код) ва иккинчи устунда мос факультетнинг номи ифодаланган эди. Худди шунингдек, вилоятлар учун ҳам маълумотли жадвал тузган эдик. Унинг кўриниши қуйидагича бўлган эди (1.3- жадвал). 1.1-жадвал Т/р Ф.И.Ш. Факуль- тет тет тет Курс Гуруҳ Қайси вилоят вилоятдан Ўртача рейтинги 1 2 3 4 5 6 7 1 Толипов Э. ХИМ 3 0-1а-00 Андижон 92 2 Аҳмедов Н.О. ХХ 1 1-1а-02 Самарқанд 84 3 Собиров К.Г. ХМ 1 3-2а-02 Тошкент 88 4 Парпиев Р.О. ХИМ 2 0-5а-01 Бухоро 79 5 Мансуров Г.Ш. ХХ 5 1-2а-98 Тошкент 80 6 Носиров В.А. ХХ 1 1-5а-02 Сирдарё 98 7 Валиев А.Е. ХМ 2 3-3а-01 Фарғона 81 8 Сатторов Х.А. ХИМ 1 0-6а-02 Тошкент 90 9 Маҳсудов П.О. ХМ 3 3-4а-00 Наманган 82 10 Шамсиева К.Н. ХИМ 1 0-7а-02 Хоразм 84 1.2-жадвал Фак_коди Фак номи 1 ХИМ 2 ХХ 3 ХМ 38 Бу икки жадвални шартли равишда майдонлар номи орқали қуйидагича тасвирлаб, Факультет жадвали Фак_коди Фак_номи Вилоят жадвали Вил _коди Вилоятлар Асосий жадвалда (1.1-жадвал) факультет ва вилоят устунларида мос факультет ва вилоятларнинг ўрнига уларнинг кодини қўйиб чиқиб, асосий жадвалнинг кўринишини аниқлаган эдик (1.4-жадвал). 1.3-жадвал Вил коди Вилоятлар 1 Тошкент ш. 2 Тошкент 3 Самарқанд 4 Сирдарё 5 Жиззах 6 Бухоро 7 Навоий 8 Қашқадарё 9 Сурхондарё 10 Фарғона 11 Андижон 12 Наманган 13 Хоразм 14 Қорақалпоғистон 39 1.4-жадвал Ҳар бир коднинг қайси факультет ёки қайси вилоятга мос келишини биз ўзимиз тузган жадвалларга қараб аниқлашимиз мумкин эканлигини кўрган эдик. Access аниқлаши учун асосий ва маълумотли жадваллар орасида боғланиш бўлиши керак. Бу боғланишга кўра факультет коди асосий жадвалда 1 рақами бўлса, у маълумотли жадвалдаги «ХИМ» факультетига мос келиши, худди шунингдек, асосий жадвалдаги 3 рақамли вилоят кодига «Самарқанд» вилояти мос келиши мумкин. Агар асосий жадвалнинг 3-устуни (факультет)ни маълумотли «Факультет жадвали» жадвалининг «Фак_коди» майдони билан ва худди шунингдек, асосий жадвалнинг 6-устуни (вилоят)ни маълумотли «Вилоят жадвали» жадвалининг «Вил_коди» майдони билан мос боғланишларни ўрнатамиз. Жадваллар орасидаги ўзаро алоқа қуйидагича бўлади: 1-расм Т/р Ф.И.Ш. Факуль- тет тет тет Курс Гуруҳ Қайси вилоят вилоятдан Ўртача рейтинги 1 2 3 4 5 6 7 1 Толипов Э. ХИМ 3 0-1а-00 Андижон 92 2 Аҳмедов Н.О. ХХ 1 1-1а-02 Самарқанд 84 3 Собиров К.Г. ХМ 1 3-2а-02 Тошкент 88 4 Парпиев Р.О. ХИМ 2 0-5а-01 Бухоро 79 5 Мансуров Г.Ш. ХХ 5 1-2а-98 Тошкент 80 6 Носиров В.А. ХХ 1 1-5а-02 Сирдарё 98 7 Валиев А.Е. ХМ 2 3-3а-01 Фарғона 81 8 Сатторов Х.А. ХИМ 1 0-6а-02 Тошкент 90 9 Маҳсудов П.О. ХМ 3 3-4а-00 Наманган 82 10 Шамсиева К.Н. ХИМ 1 0-7а-02 Хоразм 84 40 1-расмда асосий ва маълумотли жадвалларнинг мос майдонлари орасидаги боғланишлар келтирилган. Асосий жадвалнинг «Факультет» ва «Қайси вилоятдан» номли майдонлари маълумотли жадвалларнинг мос равишда «Фак_коди» ва «Вил_коди» номли майдонлари билан алмашган. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling