Маъруза 6 Қора металл конларни қидириш ва разведкалашда геофизик усулларни комплекслаш
Download 59.96 Kb. Pdf ko'rish
|
МАЪРУЗА 6
Темир. Ҳар хил генезисдаги темир маъданлари геофизик усуллар билан қидириш ва разведкалаш учун энг қулай объектлардан бири, чунки улар кескин фарқ қилувчи физик хусусиятларга, йирик хажмга ва катта тарқалиш майдонларига эга. Магнетитли маъданлар атроф мухитга нисбатан юқори магнитланиш қобилияти ӕ ва зичликга эга (2-3 баробар баланд), токни яхши ўтказади ва яхши қутбланади. Геосинклинал областлардаги чўкинди-вулканоген формацияларни скарн-магнетитли ва магномагнетитли маъданлари юқори ӕ ва σ дан ташқари зичлик ва темир миқдори орасида корреляцион боғлиқликга эга. Сидеритли, гематитли ва қўнғир темирли маъданлар магнитланиш қобилиятини паст қийматлари билан ажралиб туради, маъданларни зичлиги 3,6-3,8 г/см 3 га етиши мумкин, солиштирма қаршилик кенг оралиқда ўзгаради (10 дан 10 5 Омм. гача) ва атроф жинсларникига тўғри келади. Бу объектлар магнито-ва гравиразведка билан ажратилиши мумкин, аммо бу ерда геофизик усуллар асосан маъдан назоратловчи тузилмаларни хариталаш, локал депрессияларни, уларни ёнбошларини, туб жинсларни кўмилган рельефини, узилма тектоникани ажратиш учун қўлланилади. Бунда энг самарадор усуллар электроразведка (ВЭЗ, ДЭЗ, ТҚ) ва сейсморазведка. Маъданли зоналарни ажратиш, қудуқлар орасида уларни боғлиқлигини ўрганиш, маъданларни қалинлигини баҳолаш учун қўлланиладиган комплекс: ГК, ГГК, ННК, ИК, кавернометрия ва инклинометрия. Қидириш-баҳолаш ишлари босқичида 1:10 000 – 1:2 000 масштабдаги геофизик съёмкалар темир маъдан формацияси жинсларини муфассал бўлакларга ажратишга хизмат қилади, темирли кварцитларни тузилиши, мураккаблаштирувчи тектоника ўрганилади, алоҳида маъданли, қатлам ажратилади. Бу мақсадларда магниторазведка, юқори аниқликдаги гравиразведка, индуктив электроразведка ишлатилади. Қудуқлардаги геофизик тадқиқотларга магнитланиш қобилияти бўйича каротаж (МҚК) қўшилади. Унинг ёрдамида қудуқ бўйича маъданлар ажратилади, қалинлик аниқланади, маъданлардаги магнитли темирни миқдори баҳоланади. Магматик титаномагнетит конларида қудуқ усулларини умумий комплексига ундалган активлик усули қўшилади (баъзан рентгено- радиометрик усул ҳам). Download 59.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling