Маъруза 7 рангли металл конларида қидиувида геофизик усулларни мажмуалаш
Download 449.79 Kb. Pdf ko'rish
|
МАЪРУЗА 7
Симоб ва сурьма. Конлар тектоник зоналар камарида жойлашади ва
букилма, антиклинарий туридаги тузилмаларни маъданли зоналарида тўпланади (Ўрта Осиё сурма-симоб провинцияси). Муҳим қидирув аломати- маъдан атрофида жинсларни гидротермал ўзгарган кенг сочмаларини мавжудлиги. Конлар учун элементларни геохимик замонавийлиги хос. Физико-геохимик модель (9.4-расм) геологик объектларни геофизик майдонларда акс этишини кўрсатади. Бу объектларни қидириш аэромгнит ва гаммаспектрометрик съёмкаларда 1:50 000 – 1:25 000 масштабда ўтказилади, улар чўкинди ва метоморфик жинсларни таркиби бўйича ажратиш, тектоник бузилмаларни, метоморфизм ва метасамотоз зоналарни ажратиш ва кузатиш, жинсларни гидротермал ўзгарган зоналарини хариталаш имконини беради. 9.4-расм. Симоб-сурьма конини физик-геологик модели ва нураш кесимини ҳар хил сатхларида геофизик маълумотлар (А,Б,В): 1- сланецлар, 2- охактошлар, 3- джаспероидлар, 4- сульфид минерализацияси зонаси, 5- роговик-кварцли брекчиялар, 6- маъдан сақловчи брекчиялар, 7- тектоник бузилмалар, 8- ер юзаси. Ер усти гравиметрик съёмкаси билан (1:50 000 гумбазсимон бурмалар, бузилмалар зоналар, асосли ва ультра асос таркибли жинслар, серпентинитли таналар, маъданли гранитоид интрузиялари ажратидлади). Энг самарадор электроразведка усули – ундалган қутбланиш (УҚ) маълумотлари бўйича маъдан устидаги сланецларда кенг тарқалган пирит сочмалари (𝝶 т = 7-10%, атрофда 2%) хариталанади, яна ВЭЗ ва ўрта градиент съёмкаси ҳам қўлланилади. Бўшоқ ётқизиқлар қалинлиги ва газсимоб съёмкаларидир. Маъданли туз 9интрузиялар билан биргаликда чуқурликга ўрганиш учун профил сейсморазведкаси қўлланилади, унда қудуқ кузатувлари (АК ва ВСП) бир комплексда ишлатилади. Қудуқ тадқиқотлари ҚК, ТҚ, ГК (кесимни литологик бўлакларга ажратиш учун), ТМ, УҚ, уч компонентли магниторазведка, пьезоэлектрик усул (джаспероидларни ва жинсларни кварцланиш зоналарини ажратиш учун), ядро-физик усуллар НГК (симоб миқдорини баҳолаш учун), РРК (сурьма миқдорини баҳолаш учун), НАК (фтор миқдорини баҳолаш учун) қўлланилади. Олтин-сурьмали, сурьма-вольфрамли ва сурьма-полиметалли конлар кесишувчи томирли турига киради. Маъданлашув уварцли томирларда ва қисман атроф жинсларда жойлашган. Геофизик комплекс усулларни катта сонини ўз ичига олади. Download 449.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling