Маъруза №8 Оммавий хизмат кўрсатиш тизимларининг (охкт) турлари, параметрлари ва характеристикалари


Download 1.84 Mb.
bet2/2
Sana17.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1206555
1   2
Bog'liq
ATM 8

M/G/3/10 – хотира сиғими 10 га тенг 3 каналли ОХКТ, бунда тушаётган бир жинсли буюртмалар оқимидаги кетма-кет буюртмалар орасидаги вақт интервали экспоненциал тақсимот (оддий оқим) ва қурилмада буюртмага хизмат кўрсатиш вақти умумий шаклдаги тақсимот қонуни билан берилган.
D/E2/7/0 – хотирасиз (хотира сиғими 0 га тенг) 7 каналли ОХКТ, бунда бир жинсли буюртмалар оқимидаги кетма-кет буюртмалар детерминирланган вақт интервали (детерминирланган оқим) билан тушади ва қурилмада буюртмага хизмат кўрсатиш вақти Эрлангнинг 2-тартибли тақсимот қонуни билан берилган.
Буюртмалар оқими бир турда бўлган ОХКТ характеристикалари
Функциялаштириш характери стохастик бўлган тизимлар характеристикаси тасодифий катталиклар хисобланади ва тўлалигича мос бўлган тақсимот қонунлари билан тавсифланади. Амалиётда моделлаштиришда фақатгина ўрта қиймат (математик кутилма) ни аниқлаш билан чегараланади, бу характеристиканинг биринчи иккита моменти аниқланади.
Буюртмалар оқими бир жинсли бўлган ОХКТ нинг асосий характеристикалари сифатида қуйидаги катталиклардан фойдаланилади:
тизим юкламаси: Y=λ/μ=λb
Буюртманинг навбатда ўртача кутиш вақти w;
Буюртманинг тизимда ўртача бўлиш вақти, кутиш вақти w ва хизмат кўрсатиш вақти b ни ўз ичига олади:
u=w+b; (1)
Буюртмалар навбатининг ўртача узунлиги:
l=λ·w; (2)
Тизимдаги буюртмаларнинг ўртача сони (навбатда ва хизмат кўрсатувчи қурилмада):
m=λ·u. (3)
Юклама (нагрузка) ва юкланиш (загрузка) ОХКТ нинг тизимни функциялаштириш сифатини аниқловчи муҳим характеристикалари ҳисобланади.
Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling