Маъруза №8 Оммавий хизмат кўрсатиш тизимларининг (охкт) турлари, параметрлари ва характеристикалари
Download 1.84 Mb.
|
1 2
Bog'liqATM 8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хотира қурилмаси (буфер)
- Буферизация тартиби
- Буюртмалар оқимини бошқариш стратегияси Оммавий хизмат кўрсатиш моделида буюртмалар оқимини бошқариш стратегияси қуйидаги кўринишда берилади: Буферизация тартиби
- Хизмат кўрсатиш тартиби
- Хотира қурилмасидаги жойлар сони бўйича;
МАЪРУЗА №8 Оммавий хизмат кўрсатиш тизимларининг (ОХКТ) турлари, параметрлари ва характеристикалари8.1 – расм.Оммавий хизмат кўрсатиш тизими Оммавий хизмат кўрсатиш тизими (ОХКТ) назарияси. Хотира қурилмаси (буфер) – буюртмаларни хизмат кўрсатиш қурилмасидан олдин кутиб туриш учун жойлар тўплами. Кутиш учун жой сони хотира қурилмасининг сиғимини белгилайди. ОХКТ киришига тушган буюртма икки ҳил холатда бўлиши мумкин: Хизмат кўрсатиш (қурилмада) холатида; Агар ҳамма қурилмалар бошқа буюртмаларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлса, кутиш ҳолатида (хотира қурилмасида). Хотира қурилмасида ва хизмат кўрсатишни кутишда бўлган буюртмалар навбатни хосил қилади, хотира қурилмасидаги хизмат кўрсатишни кутаётган буюртмалар сони навбат узунлигини белгилайди. Буферизация тартиби – хотира қурилмаси (буфер)га тушаётган буюртмаларни хотирага ёзилиш қоидаси. Хизмат кўрсатиш тартиби – буюртмаларни қурилмада хизмат кўрсатиш учун навбат танлаш қоидаси. 8.2 – расм. Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи Буюртмалар оқими. Вақт бўйича тақсимланган ҳодисалар йиғиндиси оқим деб аталади. Агар ҳодиса буюртмаларнинг пайдо бўлиши билан ифодаланса, буюртмалар оқими дейишимиз мумкин. Буюртмалар оқимини тавсифлаш учун, умумий ҳолатда, (k-1) ва k га мос тартиб рақами билан тушаётган буюртмалар tk-1 ва tk қўшни моментлари орасидаги τk= tk-tk-1 вақт интервалини бериш зарур. Буюртмалар оқимининг асосий характеристикаси унинг интенсивлиги ҳисобланади ва вақт бирлигида бир қанча чегаралардан ўтувчи буюртмаларнинг ўртача сонини билдиради. катталаги икки кетма–кет буюртмалар орасидаги ўртача вақт интервалини аниқлайди. Буюртмалар оқимини бошқариш стратегияси Оммавий хизмат кўрсатиш моделида буюртмалар оқимини бошқариш стратегияси қуйидаги кўринишда берилади: Буферизация тартиби (BT); Хизмат кўрсатиш тартиби (ХКТ). ВТ ва ХКТ лар қуйидаги хусусиятлари бўйича классификацияланади: - Турли класс буюртмалари орасида имтиёзнинг бўлиши; -Буюртмаларни навбатга қўйиш усули (ВТ учун) ва хизмат кўрсатиш учун олиш (ХКТ учун). Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи моделларининг турлари (классификацияси) Асосий моделлар
1. Хотира қурилмасидаги жойлар сони бўйича ОХКТ қуйидаги тизимларга бўлинади:
2. ОХКТ хизмат кўрсатувчи қурилмалари сони бўйича қуйидагиларга бўлинади:
Кўп каналли ОХКТда одатда барча қурилмалар бир хил ва ихтиёрий буюртмага хизмат кўрсатишда тенг хуқуқли деб тахмин қилинади, яъни бир нечта бўш қурилмалар бўлганда келиб тушган буюртма тенг эхтимоллик билан улардан бирини эгаллаши мумкин. 3. ОХКТ га тушаётган буюртма класс (тоифа)лари сони бўйича қуйидаги тизимлар фарқланади:
Бир тоифали буюртмалар оқими битта класс буюртмаларини хосил қилади, бир тоифали бўлмаган буюртмалар оқими бир неча класслар буюртмаларини ҳосил қилади. 8.3 - а,б,в,г расм. (ОХКТ) базавий моделларининг классификацияси ОХКТ нинг параметр ва характеристикалари ОХКТ нинг параметрлари ОХКТ ни тавсифлаш учун уч гурух параметрлардан фойдаланилади:
Структура параметрларига қуйидагилар киради: - хизмат кўрсатувчи қурилмалар сони К, 1 га тенг бўлса бир каналли ОХКТ ва К>1 бўлса кўп каналли ОХКТ; - хотира қурилмалари сони k ва сиғими Ej (j=1,…,k); - хотиранинг қурилмалар билан ўзаро боғланиш усули (кўп каналли ОХКТ учун), масалан, матрицали алоқа шаклида. ОХКТнинг юклама параметрларига қуйидагилар киради:
ОХКТ нинг белгиланиши (Кендалл символикаси) Оммавий хизмат кўрсатиш тизимларини ихчам қилиб тавсифлаш учун кўпинча Д.Кендалл томонидан таклиф этилган қуйидаги кўринишдаги белгиланиш ишлатилади: A/B/N/L бу ерда А ва В – мос ҳолда буюртмаларни тизимга тушиш моментлари орасидаги вақт интервали ва буюртмаларга қурилмада хизмат кўрсатиш вақти тақсимот қонунини беради; N – тизимлаги хизмат кўрсатувчи қурилмалар сони (N=1,2,…,∞); L – хотира қурилмасидаги жойлар сони, 0,1,2,... қийматларни қабул қилиши мумкин (L нинг мавжуд бўлмаслиги хотира қурилмаси чексиз сиғимга эга эканлигини кўрсатади). А ва В тақсимот қонунларини бериш учун қуйидаги белгилашлардан фойдаланилади:
Мисоллар: M/M/1 – чексиз сиғимли хотира қурилмасига эга бир каналли ОХКТ, тушаётган бир жинсли буюртмалар оқимидаги кетма-кет буюртмалар орасидаги вақт интервали (оддий оқим) ва қурилмада буюртмага хизмат кўрсатиш вақти экспоненциал тақсимот билан берилган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling