Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими


Download 206.96 Kb.
bet1/7
Sana19.06.2023
Hajmi206.96 Kb.
#1606551
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Агро 6 Хаво ва тупрокнинг харорат режими


6-маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими


Режа:
1. Ҳаво ва тупроқ ҳароратининг ўсимликларга таъсири. Рельеф, ўсимлик ва қор қопламининг тупроқ ҳароратига таъсири. Ҳарорат режимини мақбуллаш. Ҳарорат режимининг таснифи ва ўсимликлар талаб қиладиган ни баҳолаш.
2. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида тупроқ ҳарорати режимига таъсир этиш усуллари. Атмосферанинг ер сирти яқини қатламининг исиш ва совиш жараёнлари.
3. Ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгаришлари. Унинг вертикал бўйлаб ўзгариши. Ўсимлик қопламининг ҳарорат режими.
4. Фурье қонунлари. Ер фаол қатламининг иссиқлик режими.


Таянч сўз ва иборалар. Рельеф, ҳаво, тупроқ, ҳарорат, ўсимлик, режим, иссиқлик, исиш, совиш, суткалик, йиллик, ўзгариш, сиғим, амплитуда, таъсир, бошқариш, конденсация, ҳодиса, суткалик, ойлик, йиллик, абсолют, градиент, йиғинди,


Тупроқ, ҳаво ҳарорати ва ўсимлик муҳитидаги иссиқлик тартиботи
Қуруқлик сиртига тушган қуёш радиациясининг бир қисми ундан қайтиб атмосфера ва космик фазога тарқалади, қуруқлик юзасида ютилган қисми эса иссиқликка айланади, ўз навбатида бу иссиқликнинг бир қисми ерга туташган ҳаво қатламини, ўсимликларни иситишга ва тупроқнинг юза қатламидаги ҳамда ўсим-ликлардаги сувни буғланишга сарфланади. Ютилган иссиқликнинг қолган қисми эса тупроқнинг пастки қатламларига узатилади
Бирор жойга тушувчи қуёш радиациясининг миқдори бир кеча - кундуз ва йил давомида ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам ўша жойдаги тупроқнинг исиш даражаси қуёшнинг уфқдан баландлигига, жойнинг географик кенглигига ва рельефига, ўсимликлар билан қопланиш даражасига, йил фаслларига боғлиқ равишда ўзгариб боради, баъзан бу ўзгариш жуда кенг чегарада рўй беради.
Тупроқ юзаси ҳароратининг йил давомида ўзгаришини йиллик ўзгариши деб юритилади.
Тупроқ юзасининг ўртача ойлик ҳароратининг энг катта қий-мати шимолий ярим шарда июл-август ойларига, энг оз қиймати эса январ-феврал ойларига тўғри келади.
Йил давомидаги тупроқ юзаси ўртача ойлик ҳароратларининг энг катта ва энг кичик қийматлари орасидаги айирмани тупроқ ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси дейилади.
Тупроқ юзаси ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудасига жойнинг географик кенглиги, рельефи, ўсимлик ва қор қоплами, тупроқнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги, тупроқ ранги ва булутликлар таъсир қилади. Тупроқ юзаси ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси, географик кенглик ошган сари ортади (суткалик ўзгариш амплитудаси эса географик кенглик ошган сари камаяди).

Download 206.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling