Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими
Тупроқнинг ҳарорат ўтказувчанлиги
Download 206.96 Kb.
|
Агро 6 Хаво ва тупрокнинг харорат режими
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқ ҳароратининг ўсимликка таъсири.
Тупроқнинг ҳарорат ўтказувчанлиги. Тупроқ иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти нинг тупроқ ҳажмий иссиқлик сиғими сх га нисбатини ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти дейилади ва уни к ҳарфи билан белгиланади, яъни:
. (2.5) Ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти иссиқликнинг тупроқда тарқалиш тезлигини тавсифлайди. Тупроқ намлиги ортиши билан иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, ҳажмий иссиқлик сиғимига қараганда тезроқ ортади. Чунки тупроқ заррачалари ўртасида намлик кўпинча воситачиликни бошқаради ва ҳароратни ўтиш жараёнини тезлаштиради. Тупроқ намлиги кучайиши билан унинг иссиқлик ўзлаштирувчанлиги ортади. Ғовак тупроқнинг иссиқлик ўзлаштирувчанлиги, зич тупроқникидан оз. Шунинг учун уни тупроққа ишлов беришни баҳолашда фойдаланиш мумкин. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши амалиётида иссиқлик-физик хусусиятларининг тупроқ намлиги ўзгаришларига боғлиқлигининг боришини билиш муҳим аҳамиятга эга. Тупроқ ҳароратининг ўсимликка таъсири. Тупроқ ҳарорати ўсимликлар ва тупроқдаги микроорганизмлар учун муҳим ҳаётий омил бўлиб, уруғларнинг униб чиқиши, илдиз тизимининг ривожланиши, минерал озиқ маҳсулотларни илдизнинг ўзлаштириши ва бошқалар тупроқ ҳароратига кучли боғлиқ. Тупроқ ҳарорати ортиши билан бу жараёнларнинг ҳаммаси кучаяди. Тупроқ ҳароратининг кескин пасайиши эса кузги дон экинлари, кўп йиллик ўтлар ва мевали дарахтларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Уруғларнинг униб чиқиши, тупроқ бирор ҳароратгача қизиганидан кейин бошланади, бунда ўсимлик турига қараб тупроқнинг турли даражада қизиши зарур бўлади. Тупроқ ҳароратининг кўтарилиши билан уруғларнинг униши тезлашиб, экишдан токи майсалар пайдо бўлишигача вақт оралиғи қисқаради (2.1-жадвал). Тупроқ ҳарорати асосан ўсимлик ривожланишининг бошланғич босқичларида – униб чиқиш, тупланиш даврида кучли таъсир кўрсатади. Экин экилгандан майса кўрингунча даврда тупроқдаги намлик етарли бўлганда, тупроқ ҳарорати қанчалик юқори бўлса, уруғлар тез униб майсалар пайдо бўлиши тезлашади. Тупроқнинг паст ҳароратлари (10°С дан паст) ўсимликнинг секин ўсишига, ўсув (вегетация) даврининг чўзилиб кетишига, пировардида ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади. Қишлоқ хўжалик ўсимликларига зараркунандалар ва касалликларнинг келтирган зарари даражаси ҳам тупроқнинг ҳарорат режими билан боғланган. Download 206.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling