Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими
Download 206.96 Kb.
|
Агро 6 Хаво ва тупрокнинг харорат режими
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Хорижий ва маҳаллий адабиётлар
2.2 - жадвал
Ғўза турли навларининг ривожланиш даврлари бўйича самарали ҳароратлар йиғиндиси.
Шундай қилиб, ўртача суткалик ҳаво ҳароратнинг 5°С, 10°С лардан турғун ўтиши қишлоқ хўжалик экинларининг фаол вегетацияси бошланишининг асосий шартларидан биридир. Бунда, албатта, ўсимликка зарур бошқа омиллар, масалан тупроқ намлиги етарли бўлиши керак. Шундай қилиб, ҳаво ҳарорати кўпчилик физиологик жараёнларда муҳим омил бўлиб, экинларнинг ривожланиши суръатига жиддий таъсир қилади. Бундан ташқари, ўсимлик ривожланиши фазаларининг бошланиши ва давомийлиги ҳам ҳаво ҳароратига боғлиқ. Назорат саволлари 1. Тупроқнинг исиш ва совиш жараёнларини баён қилинг. 2. Тупроқнинг иссиқлик баланс тенгламасини ёзинг ва унинг ташкил этувчиларини тушунтиринг. 3. Тупроқнинг солиштирма ва ҳажмий иссиқлик сиғимларининг таърифларини айтинг ва ўлчов бирликларини изоҳланг. Тупроқнинг ҳажмий иссиқлик сиғими нималарга боғлиқ? 4. Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги деб нимага айтилади? Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини СИ тизимида қандай бирликда ўлчанади? 5. Тупроқнинг ҳарорат ўтказувчанлиги тупроқнинг қандай хоссасини тавсифлайди? 6. Нима учун тупроқ намлиги ошган сари иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам орта боради? 7. Қор қопламининг иссиқлик ўтказувчанлигини тавсифланг. Нима учун янги ёққан қорнинг иссиқлик ўтказувчанлиги узоқ ётиб қолган қорникидан кичик? 8. Тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариши қандай омилларга боғлиқ? 9. Тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси деб нимага айтилади ва у қандай омилларга боғлиқ? 10. Тупроқ юзаси ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси географик кенглик ўзгаришига қандай боғланган? 11. Тупроқнинг пастки қатламларига иссиқликнинг кўчиш қонунларини тушунтиринг. 12. Йилнинг турли даврларида тупроқ қатламида чуқурлик ошган сари ҳарорат қандай ўзгаради? 13. Ўсимликлар ва қор қоплами тупроқ ҳароратига қандай таъсир кўрсатади? 14. Тупроқ ҳароратининг уруғлар униб чиқишига ва ниҳолларнинг ўсишига таъсирини баён қилинг. 15. Ёз даврида кундузи тупроқ юзаси ва сув ҳавзалари бир хил исийдими ёки бир – биридан фарқланадими? Бу фарқларнинг ҳосил бўлиш сабабини тушунтиринг. 16. Ўзбекистон иқлими шароитида тупроқ ҳароратини мақбулаштиришнинг қандай усуллари қўлланилади? Хорижий ва маҳаллий адабиётлар 1. Чирков Ю.И. Агрометеорология – Л.: Гидрометеоиздат, 1979. - 320 б. 2. Полевой А.П. Қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳсулдорлигини аниқлаш назарияси. – Л.: Гидрометеоиздат, 1983 й.- 175 б. 3. Уланова Е.С. Агрометеорологияда статистик таҳлил усуллари. – Л.: Гидрометеоиздат, 1968 й. - 198 б. 4. Абдуллаев А.К., Арғинбов Ҳ.А., Абдуллаев Ҳ.У. Агрометеорология // Талабалар учун ўқув қўлланма. Тошкент, 2006. – 440 б. 5. Abdullayev A.Q., Arg‘inboyev H.A., Abdullayev H.U. Agrometeorologiya. / Talabalar uchun o‘quv adabiyoti.- Toshkent, 2008. – 397 b. Download 206.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling