Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими


Download 206.96 Kb.
bet5/7
Sana19.06.2023
Hajmi206.96 Kb.
#1606551
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Агро 6 Хаво ва тупрокнинг харорат режими

Турбулентлик. Ҳавонинг жадал равишда исишига сабаб бўладиган омиллардан яна бири ҳавонинг жуда ҳам ҳаракатчан-лигидан вужудга келадиган турбулентлик жараёнидир. Ҳаво жуда кам ҳоллардагина тинч (осойишта) бўлади, кўпинча эса горизонтал йўналишда ҳаракатда бўлиб шамол эсади. Унинг унча катта бўлмаган ҳажмий қисмларининг ҳаракати тартибсиз (хаотик) хусусиятга эга. Бундай ҳаракатни турбулент аралашиш ёки қисқача турбулентлик деб юритилади.
Радиацион иссиқлик ўтказувчанлик. Ердаги фаол юза нурланишини атмосферанинг пастки қатламлари ютади. Бу қатламлар озгина исиб, узун тўлқинли нурланиши сабабли юқоридаги қатламларни иситади. Тупроқ юзаси совиганида эса радиацион нурланиш оқими атмосферанинг юқори қатламларидан пастга йўналган бўлади. Қуруқлик устида радиацион нурланиш оқимининг пастга йўналиши асосан кечаси рўй беради. Чунки кечаси иссиқлик конвекцияси рўй бермайди, турбулентлик эса жуда кучсиз бўлади.
Ер сиртидан тропосферанинг юқори қатламларига кўтарилаётган сув буғлари борган сари совиб боради ва қандайдир баландликда тўйинади, яъни томчига айланади. Физика курсидан маълумки, сув буғининг қайтадан томчига айланиш ҳодисасини конденсация ҳодисаси дейилади. Сув буғининг конденсациясида атрофга иссиқлик ажралади ва атрофдаги совуқ ҳавони оз бўлсада иситади.
Сув буғининг тўғридан-тўғри қаттиқ (муз) ҳолатга ўтишини сублимация ҳодисаси дейилади. Сув буғининг сублимациясида ҳам иссиқлик ажралади ва у ҳам атрофдаги ҳавонинг исишига сарфланади.
Атмосферанинг ҳар бир нуқтасида вақт ўтиши билан ҳаво ҳарорати узлуксиз ўзгариб боради.
Ҳаво ҳароратининг сутка давомида ўзгаришининг боришини унинг суткалик ўзгариши дейилади.
Ерга туташган ҳаво қатламида ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгаришини ер юзидан 2 м баландликда аниқланади.
2 м баландликда ҳавонинг минимал ҳарорати қуёш чиқиши олдидан кузатилади. Қуёшнинг уфқдан баландлиги ортган сари ҳаво ҳарорати 2-3 соат мобайнида тезроқ ортади, сўнгра ҳаро-ратнинг ортиши секинлашади. Ҳаво ҳароратининг максимал қиймати тушки вақтдан 2-3 соат ўтгач кузатилади.
Сўнгра ҳаво ҳарорати олдин секинроқ, кейин эса тез камая боради.
Ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгаришидаги максимал ва минимал қийматлари айирмасини ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариши амплитудаси дейилади.
Ҳаво ҳароратининг йил давомида ўзгаришидаги максимал ва минимал қийматлари айирмасини ҳаво ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси дейилади.
Ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгариши ҳамда йил-лик ўзгариш хусусиятлари кўп йиллик кузатишлар натижаларининг ўртача қийматларини ҳисоблаганда очиқ кўриниб қолади. Бундай ўртачалаштирилганда иссиқ ёки совуқ ҳаво массаларининг бостириб кириши билан бўлган суткалик ўзгариш-нинг боришидаги айрим четланишларни чиқариб ташланади. Чунки бундай четланишлар ҳароратнинг суткалик ўзгаришини бузади. Масалан, кундузи совуқ ҳаво оқими бостириб кирганда баъзи пунктлар устидаги ҳаво ҳарорати ортиш ўрнига пасаяди.
Йил давомидаги ҳаво ҳароратининг абсолют максимуми ва абсолют минимуми, яъни йил давомида кузатилган энг юқори ва энг паст ҳаво ҳароратлари айирмасини абсолют йиллик ўзгариш амплитудаси деб айтилади.
Олинган жойдаги ҳаво ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси жойнинг географик кенглигига, ер сиртининг физикавий хоссаларига (қуруқлик, океан) атмосфера ҳолатига (намлик, булутлик) ва жойнинг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ.
Ҳаво ҳароратининг ҳар 100 м баландликда ўзгаришини ҳароратнинг тик (вертикал) градиенти деб айтилади.
Ҳароратнинг вертикал градиентини ҳарфи билан белгилайлик. Ҳаво ҳароратининг вертикал градиенти ни қуйидагича формула бўйича аниқланади:
, (2.6)

Download 206.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling