Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими
Тупроқнинг иссиқлик режими
Download 206.96 Kb.
|
Агро 6 Хаво ва тупрокнинг харорат режими
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқнинг иссиқлик - физик хусусиятлари.
- Тупроқнинг иссиқлик сиғими
Тупроқнинг иссиқлик режими деб, тупроққа иссиқликнинг келиши, қайтиши, тўпланиши ва унинг тупроқ қатламларига узатилиши каби ҳодисалар мажмуасига айтилади.
Ер сиртининг ҳарорат режими асосан радиацион балансга, яъни тушадиган қуёш радиацияси миқдорига, жойнинг альбедосига ва самарали нурланишига боғлиқ. Умуман, тупроқ сиртида жойлашган юпқа қатлам билан пастки қатламлари орасида узлуксиз иссиқлик алмашинуви давом этади. Тупроқнинг иссиқлик - физик хусусиятлари. Тупроқнинг ҳарорат ҳолати, исиши ва совиши каби жараёнларга ер юзасининг хусусиятлари билан бир қаторда тупроқнинг иссиқлик - физик хусусиятлари ҳам катта таъсир кўрсатади. Тупроқнинг иссиқлик-физик хусусиятларига иссиқлик сиғими, иссиқлик ўтказувчанлиги, ҳарорат ўтказув-чанлиги ва иссиқликни ўзлаштирувчанлиги каби катталиклар киради. Тупроқнинг иссиқлик сиғими унинг иссиқликни ютиш қобилияти бўлиб икки хилда бўлади: 1 кг қуруқ тупроқни 1°С га иситиш учун керак бўлган иссиқлик миқдорига тупроқнинг солиштирма иссиқлик сиғими с ва бирлиги уни Ж/кг°С; 1 м3 қуруқ тупроқни 1°С га иситиш учун керак бўлган иссиқлик миқдорига тупроқнинг ҳажмий иссиқлик сиғими сҳ ва бирлиги Ж/м3°С бўлиб улар ўзаро қуйидагича муносабатда боғланган: , (2.4) бу ерда: - тупроқ зичлиги. Тупроқнинг иссиқлик сиғими унинг минералогик ва механик таркибига, органик моддалар миқдорига, тупроқнинг коваклиги ва тупроқдаги ҳаво миқдорига боғлиқ Тупроқнинг кўпроқ исиган қатламларидан камроқ исиган қатламларига иссиқлик узатиш хоссасига унинг иссиқлик ўтказувчанлиги дейилади. Иссиқлик ўтказувчанлик ўлчови бўлиб иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти хизмат қилади. Қалинлиги 1 м бўлган қатлам чеккаларидаги ҳароратлар 1°С га фарқ қилганда, қатламнинг 1 м2 юзидан 1 с давомида ўтадиган иссиқлик миқдори, шу қатламнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти га тенг бўлади. Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги унинг минералогик таркибига, тупроқдаги органик моддаларнинг миқдорига ҳамда сув ва ҳавонинг ҳажмий улушларига боғлиқ. Тупроқда иссиқлик алмашиш молекуляр иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция, нурланиш усуллари билан амалга ошиб, улар орасида ҳал қилувчиси молекуляр иссиқлик ўтказувчанликдир. Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти Ж/мс°С = Вт/м°С. ва кал/смс°С бирликларда ўлчанади. Шунинг учун тупроқ намлиги ортган сари иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам орта боради. Ғовакликлари ҳаво билан тўлган қуруқ тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги жуда кам бўлади. Шунинг учун ғовак тупроқ кундузи зич тупроққа қараганда кўпроқ исийди. Зич тупроқдан (ҳавоси кам бўлгани учун) иссиқлик ички қатламларга яхши узатилади, шунинг учун кам исийди. Download 206.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling