Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими


Download 206.96 Kb.
bet6/7
Sana19.06.2023
Hajmi206.96 Kb.
#1606551
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Агро 6 Хаво ва тупрокнинг харорат режими

бу ерда: (tn - tю) пастки ва юқори сатҳлардаги ҳаво ҳароратларининг айирмаси (°С ларда), (hю - hn)- юқори ва пастки сатҳларнинг баландликлари айирмаси (метрларда), - ҳароратнинг вертикал градиенти °С/100 м ларда ифодаланади.
Агар tю<tn бўлса, ҳавонинг ҳарорати баландлик ошган сари камаяди ва нинг қиймати мусбат бўлади. Тропосферада одатда ҳаво ҳароратининг худди шундай тақсимоти мавжуд, яъни тропосферада баландлик ошган сари ҳаво ҳарорати пасая боради.
Агар tю>tn бўлса, баландлик ошган сари ҳаво ҳарорати ҳам орта боради. Бу ҳолда ҳарорат инверсияси рўй беради ва нинг қиймати манфий бўлади. Ҳаво ҳароратининг баландлик бўйича ортиб боришини ҳарорат инверсияси дейилади. Агар tю=tn бўлса,  =0°C/100 м га тенг.
Бу ҳолда баландлик бўйича ҳаво ҳарорати ўзгармайди, шунинг учун бундай ҳолни изотермия деб юритилади.
Агрометеорологияда берилган жойнинг иссиқлик шароитларини баҳолаш учун ҳароратлар йиғиндиси тушунчаси кенг тарқалган. Бу тушунча берилган жойда аниқ даврдаги иссиқлик миқдорини тавсифловчи кўрсаткич сифатида кенг қўлланилади.
Олинган жойнинг ҳарорат шароитларини белгилаш учун бундай услубни биринчи марта Реомюр ўзининг 1734-35 йилларда ўтказилган кузатишлари асосида киритган. У кузатишлар натижасида аниқ даврдаги ҳароратлар йиғиндиси йилдан-йилга ўзгаришини ва унга боғлиқ равишда ҳосил миқдори ҳам ўзгаришини пайқаган.
Г.Т. Селянинов иқлимнинг термик ресурсларини қишлоқ хўжалик мақсадларида баҳолаш учун фаол ҳароратлар йиғиндисидан фойдаланган.
Фаол ҳароратлар йиғиндиси қишлоқ хўжалик экинларининг фаол вегетация даврида иссиқлик билан таъминланлиги кўрсат-кичи сифатида ишлатилади.
Фаол ҳароратлар йиғиндиси ҳавонинг 10С дан юқори бўлган ўртача суткалик ҳароратлари йиғиндиси тарзида аниқланади. Агрометеорологияда фаол ҳароратлар йиғиндиси тушунчасидан ташқари самарали (эффектив) ҳароратлар йиғиндиси тушунчаси ҳам кенг ёйилган.
Ҳар қайси турдаги ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ҳаво ҳарорати маълум аниқ қийматлардан паст бўлмаслиги керак. Ўсимлик ривожланадиган бундай энг оз ҳароратни биологик минимум деб юритилади.
Ҳароратнинг биологик минимумидан бошлаб ҳисобланган ўртача суткалик ҳароратни самарали ҳарорат дейилади.
Ўсимликларнинг ривожланиши учун зарур ҳароратнинг биологик минимумидан бошлаб ҳисобланган ўртача суткалик ҳароратлар йиғиндисини самарали ҳароратлар йиғиндиси деб юритилади.
М

2.6-расм. Самарали ҳароратлар йиғиндисини ҳисоблаш
исол сифатида самарали ҳароратлар йиғиндисини ҳисоблаш учун 2.6-расм келтирилган.
Ўсимлик ривожланишининг бир фазасидан кейингисига ўтиш учун бирор аниқ самарали ҳароратлар йиғиндисини тўплаши керак, шундан кейингина навбатдаги ривожланиш фазаси бошланади.
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалик экинларининг кўпчилиги учун бутун вегетация даврига зарур самарали ҳароратлар йиғиндисидан ташқари ривожланишнинг асосий фазаларини ўтишига керак бўлган самарали ҳароратлар йиғиндиси ҳам ҳисобланган.
Масалан, А.Қ. Абдуллаев маълумотлари бўйича турли хил ғўза навлари учун айрим ривожланиш фазаларини ўтиш учун зарур бўлган самарали ҳароратлар йиғиндиси (10°С дан юқори) қуйидаги 2.2-жадвалда келтирилган.
2.2-жадвалдан кўринадики, ғўзанинг турли навлари учун чигит экишдан токи 1-кўсакларнинг очилишигача 1730 дан 2200°С гача самарали ҳароратлар йиғиндиси керак.

Download 206.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling