Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Download 313 Kb.
bet11/13
Sana19.06.2023
Hajmi313 Kb.
#1605778
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги

бу ерда: Wc - тупроқдаги самарали нам заҳираси (мм); - тупроқнинг ҳажмий массаси (г/см3); h - тупроқ қатлами қалинлиги (см); W- тупроқ намлиги (абсолют қуруқ тупроқ массасига нисбатан % ларда); k - барқарор сўлиш намлиги (абсолют қуруқ тупроқ массасига нисбатан % ларда); 0,1- сув қатлами баландлигини сантиметрдан миллиметрга ўтказиш коэффициенти.
Демак, самарали намни миллиметрларда ифодалаш учун тупроқнинг ҳажмий массасини, яъни тузилиши бузилмаган 1 см3 абсолют қуруқ тупроқ массасини билиш керак.
Ўрта Осиё тупроқларининг ўртача ҳажмий массаси 1,4-1,5 г/см3 га тенг. Ҳар қайси тупроқ учун чуқурликка ва ғовакликка қараб тупроқ ҳажмий массасининг қийматлари ўзгаради.
Тупроқда ғоваклар қанча кўп бўлса, унинг ҳажмий массаси тобора камаяди.
Мисол. Тупроқ намлиги 18%, барқарор сўлиш намлиги 10%, тупроқ ҳажмий массаси 1,4 г/см3 бўлса, 100 см гача қатламдаги самарали нам заҳирасини аниқлансин.
Катталикларнинг қийматларини (2.9) формулага қўйиб ҳисоблаймиз;
Wс  0,11,4100(18-10)148112 мм.
Баҳорда 1 м қалинликдаги тупроқ қатламида самарали нам миқдорига қараб ўсимликларнинг сув билан таъминланганлиги қуйидагича баҳоланади: яхши - 180160 мм; қаноатланарли – 160130 мм; етишмайди – 13080 мм; ёмон – 8050 мм.
Тупроқ сув баланси ва ўсимликларнинг нам билан таъминланганлиги. Тупроқ сув баланси намнинг тупроққа кириши ва сарф бўлишининг фарқидан иборат. Ҳар қандай баланс сингари сув балансида ҳам намнинг тупроққа кирими ва сарфининг алгебраик йиғиндиси нолга тенг бўлиши керак. Сув балансини танланган дала майдонидаги тупроқнинг исталган қатлами учун бирор аниқ вақт оралиғига тузилади. Аммо агрономик мақсадда сув балансини одатда бирор даврга илдиз ўсадиган қатлам учун тузилади. Сув баланси самарали нам миллиметрларида ифодаланади. Дала сув баланси кирим қисмининг асосий ташкил этувчилари қуйидагилардан иборат: тупроқ юзасига тушадиган ёғин миқдори r; сизот сувларидан илдиз яшайдиган қатламга кўтариладиган нам миқдори Мr; текширилаётган майдонга сувнинг юза оқими миқдори (агар майдон қияликда бўлса) Мю; тупроқнинг ички қатламларидан сизиб келадиган ички нам миқдори МТ.И; атмосферадан тупроққа кирадиган буғнинг конденсацияланишидан ҳосил бўлган нам миқдори .
Тупроқ нам балансининг сарф қисми қуйидагилардан иборат: тупроқ юзасидан буғланадиган нам миқдори Ею; ўсимликлар транспирацияси миқдори ЕТ; илдиз ўсадиган қатламдан сизот сувларига оқиб кетадиган сув миқдори fr; қияликдаги тупроқ юзасидан оқиб кетадиган нам миқдори fю; тупроқдаги ички сув оқими миқдори fТ.И .
Сув баланси текширилаётган давр бошидаги самарали нам заҳираси Wс.н.б, давр охиридаги самарали нам заҳираси Wс.н.о га тенг бўлса, А.А. Роде таклифига мувофиқ тўлиқ сув балансини қуйидагича ифодалаймиз:
,
бундан олинган даврдаги самарали нам ўзгариши:

Амалиётда асосий омилларнигина ҳисобга олиб сув балансини қуйидагича соддалаштирилади:
.
Сув балансини исталган давр учун тузиш мумкин, аммо кўпинча йиллик сув балансидан фойдаланилади.
Агар сув балансининг кирим қисми, сарф қисмига баравар бўлса, сув баланси нолга тенг.
Агар йил охирида тупроқда сув заҳираси ошса, сув баланси мусбат, аксинча тупроқда сув заҳираси камайса сув баланси манфий бўлади. Демак, сув баланси тенгламасидаги ҳар бир ҳад йил давомида ўзгариб боради, шунинг учун сув баланси ҳам вақтга ва фазога нисбатан ўзгаради.
Суғориладиган ерлардаги тупроқлар учун сув балансининг кирим қисмига суғориш сабабли тўпланадиган сув миқдори қўшилади.
Ўзбекистон Республикаси иқлими шароитида агрометеорологик нуқтаи назардан тупроқ сув балансини тадқиқ қилиш ишларига Ф.А. Мўминов, А.Қ. Абдуллаев ва А.С. Турсуновлар муносиб ҳисса қўшганлар.
Сувнинг тупроқда тўпланиши, ҳаракати, физик ҳолатининг ўзгариши, тупроқ қатламларида ушланиб туриши ва сарф қилиниши каби ҳодисалар йиғиндиси тупроқнинг сув режими дейилади.
Метеорологик шароитлар тупроқнинг сув режимига анча кучли таъсир қилади. Йилнинг совуқ даврида нам ўсимликлар транспирациясига сарф бўлмайди, (ўсимликлар тиним даврида бўлади), тупроқ қор билан қопланганда эса буғланишга ҳам сарф бўлмайди. Шунинг учун нам заҳирасининг ўзгариши, тупроқ музлаши жараёнида кристалланиши таъсирида намнинг тупроқ ичидаги ҳаракати ҳисобига ҳамда илиқланишлар пайтида оқар сувларга тўлиши ҳисобига рўй беради. Турли йўллар билан тўпланган нам заҳираси баҳорда энг кўп бўлади.
Қ

2.10-расм. Баҳорда тўлиқ намланадиган ва


сизот сувлари чуқур жойлашган зонада турли экинлар остидаги тупроқнинг бир метрлик қатламидаги самарали намнинг ўртача кўп йиллик заҳиралари.
1-кузги буғдой, 2-баҳори буғдой, 3-маккажўхори, 4- тоза шудгор
ишлоқ хўжалик экинлари вегетацияси бошланганидан кейин илдиз яшайдиган қатламдаги самарали нам заҳирасининг ўзгариши метеорологик шароитлар, ўсимликлар ва сизот сувлари сатҳи тебранишларининг биргалашиб таъсирига боғлиқ. Сизот сувларининг сатҳи чуқурда (сувнинг капиллярларда кўтарилиб қўшилиши йўқ) бўлган районларда намнинг энг кўп қисми транспирацияга сарф бўлади.
2.10-расмдан кўринадики, Россия ҳудудидаги баҳорда тўлиқ намланадиган ва сизот сувлари чуқурда жойлашган лалмикор зонада ўсимликлар вегетацияси бошланмаганида барча экинлар ва тоза шудгор остидаги тупроқ 0-100 см қатламида самарали нам заҳиралари бир хил ва 160-165 мм ни ташкил этган. Бунда тупроқдаги самарали нам заҳираси экинларнинг сув билан яхши таъминланишига етарли бўлади.Масалан, кузги буғдойга тупроқда намликнинг оптимал шароитини яратиш учун 0-100см қатламда самарали нам 150 мм дан ошиқ бўлиши керак.
Кейинчалик ўсимликлар ўсган ва ривожланган сари улар остидаги туп-роқнинг 1 м қатламидаги самарали намлик заҳираси бир-биридан тобора фарқ қила бошлайди. Кузги буғдой пишган даврда транспирация учун сарфланган сув Сарфи кескин камаяди. Бундан кейин кузги буғдой экилган даладаги самарали нам заҳираси секинлик билан кўпая бошлайди. Бошқа экинлар экилган далалардаги самарали нам заҳираси ҳам юқоридаги ўхшаш кўпая бошлайди.
Ёзги даврда ўсимликлар тупроқ юзини қоплаганидан кейин тупроқ юзасидан буғланишга сарфланадиган нам кескин камаяди. Тупроқ юзасидан буғланиш бу даврда ғалла экинларининг остида метеорологик шароитга ва ўсимлик ҳолатига боғлиқ равишда йиғинди буғланишнинг 40-70% ни, чопиқ қилинадиган экинлар остида эса 70-80% ни ташкил қилади. Шудгорли далада эса бутун вегетация даврида намлик заҳираси катталигича қолади.
Илиқ даврда буғсимон нам тупроқнинг устки қатламларидан пастки қатламлари томон ҳаракатланади. Кузги даврда экинларни ўриб, йиғиштириб олгандан кейин транспирацияга сув сарфи тўхтайди, тупроқ юзасидан буғланишга сарфи ҳам кескин камаяди (чунки кузда тупроқ юза қатламларининг ҳарорати анча пасаяди). Эндиликда тупроқ юза қатламлари ҳарорати пасайганлигидан буғсимон нам юқорига томон ҳаракатланади. Бу даврда ёққан ёғинлар тупроқнинг буғланишига сарфини қоплабгина қолмай, балки тупроқдаги самарали нам заҳирасини тўлдиришда ҳам қатнашади.
Шундай қилиб, метеорологик шароитларнинг самарали нам заҳирасининг ўзгаришига таъсири йил давомида ўзгармас эмас, балки қишлоқ хўжалик экин-ларининг турига, ҳолатига ва турли зоналарнинг тупроқ - иқлим шароитларига боғлиқ. Юқоридаги мулоҳазаларимиз суғорилмайдиган ерларга тегишли.
Энди қишлоқ хўжалик экинларининг сув билан таъминланганлигига доир баъзи маълумотларни келтирамиз.
Тупроқ намини тадқиқ қилиш соҳасида салмоқли ишларни бажарган олима С.А. Вериго ва Л.А. Разумовалар илк бор МДҲ ҳудудидаги кўп сонли гидрометеорологик станциялардаги тупроқ нами бўйича кузатишлар натижасини умумлаштириб экинларнинг ҳолати, тупроқдаги самарали нам миқдорига боғлиқ эканлигини исботлаган. Уларнинг тасдиқлашича, ғалла экинларида қумоқ тупроқларнинг ҳайдалма қатлами (0-20 см) да самарали нам заҳираси 5 мм дан кам бўлса уруғлар унмайди ва майсалар кўринмайди.
Қумоқ қора тупроқларда ғалла экинлари майсаларининг қаноатланарли ҳолати самарали нам заҳираси 15 мм дан кам бўлмаганда кузатилади. Майсаларнинг ривожланиши учун оптимал шароит тупроқдаги самарали нам заҳираси энг кам нам сиғимга яқин бўлганида кузатилади.
Е.С. Уланова маълумотларига қараганда қора тупроқли зонада 0-100 см қатламда баҳордаги самарали нам заҳираси 140-180 мм бўлганда кузги буғдойнинг юқори ҳосили учун намлик шароити яратилади.
Кузги буғдой най ўрашидан бошоқланишигача бўлган даврда жадал ўсганлиги учун намни энг кўп талаб қилади.
Кузги буғдойнинг энг юқори ҳосил берган йиллари бу даврда тупроқнинг 0-100 см қатламида самарали нам заҳираси 100-125 мм га тенг бўлган.
Маккажўхори ривожланишида рўвак чиқариш фазасига 10 кун қолгандан бошлаб сувни энг кўп талаб қилади ва бу давр 30 кунча давом қилади. Шу даврда сув етишмаса ҳосил кескин камаяди.
Ю.И. Чирков маълумотига қараганда маккажўхори ривожла-нишининг рўвак чиқариш фазасида 0-50 см тупроқ қатламида самарали намлик 70-80 мм бўлганда юқори ҳосили учун нам билан таъминланади.
Шундай қилиб, экинларнинг ҳосили билан тупроқдаги самарали нам заҳираси бир-бири билан узвий боғланган. Тупроқдаги самарали нам экинлар учун етарли бўлган йиллари ҳосил ҳам юқори бўлади.

Download 313 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling