Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги
Download 313 Kb.
|
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5 - жадвал Турли тупроқларда барқарор сўлиш намлиги
Барқарор сўлиш намлиги. Сув етишмаслигидан ўсимликларнинг сўлиши вақтинчалик ва барқарор хилларда бўлади. Вақтинчалик сўлишда ўсимлик баргларигина сўлийди, аммо ўсимлик поялари тургорлик ҳолатини сақлаб қолади.
Ёзда кундузи ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли ўсимлик ҳам кучли исийди ва барглари орқали кўп миқдордаги сувни транспирациялайди (буғлантиради). Агар шундай шароитда тупроқда ўсимлик ўзлаштирадиган сув камайган бўлса, сув етишмаслигидан баргларнинг тургорлиги йўқолади ва сўлийди. Агар тупроқдаги сув етишмаслиги кескин ифодаланмаган бўлса, тун давомида баргларнинг тургорлиги қайтадан тикланади ва эртасига барг яна транспирацияни нормал давом эттира беради. Бундай сўлишлар вақтинчалик бўлади ва вақтинчалик сўлиш ўсимликка зарар келтирмайди. Агар кундуз кунлари баргларнинг исиши яна ҳам ошса, транспирацияси ҳам кучайиб ўсимлик кўп сувни буғлантиради, бундай ҳолда ўсимлик илдизи етарлича сувни етказиб беролмай қолади. Агар тупроқдаги сув янада кескин камайиб кетса, кундузи ўсимликнинг барги ва пояси сўлийди. Агар сув танқислиги узоқ вақт давом этса ўсимлик барглари ва поялари барқарор сўлийди, ўсимликда қайтмас жараёнлар бошланади. Эндиликда ўсимликнинг тургорлик хоссаси қайтадан тикланмайди, ҳосилнинг кўпайиши ва шаклланиши тўхтайди. Ўсимлик барқарор сўлий бошлайдиган ҳолатига мос тупроқ намлиги даражасига барқарор сўлиш намлиги ёки коэффициенти деб аталади. Барқарор сўлиш намлиги тупроқ заррачаларининг ўлчами ва тупроқдаги гумус миқдорига боғлиқ. Тупроқ зарралари қанчалик кичик ва тупроқда гумус миқдори кўп бўлса, барқарор сўлиш намлиги ҳам шунчалик юқори бўлади. С.А Вериго ва Л.А.Разумова маълумотлари бўйича турли типдаги тупроқларда барқарор сўлиш намлиги кўрсаткичлари 2.5- жадвалда келтирилган. 2.5 - жадвал Турли тупроқларда барқарор сўлиш намлиги
Кейинги йилларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар хил ўсимликлар бир хил типли тупроқларда бир-бирига яқин турлича намликларда сўлийди ва ҳаттоки ўсимликнинг ёшига қараб сўлиш намлиги ҳам ўзгаради. Д.В. Федоровский маълумотларига қараганда тўқ тусли тупроқларда: оққурай - 13,8%, буғдой - 15,63%, шўра - 16,4%, зиғир - 17,94%, бодринг - 17,78% да сўлийди. Бу маълумотлардан кўринадики, турли ўсимликларнинг бирор типдаги тупроқда сўлиш намлиги бир-бирига анча яқин (фарқ 2-4% ни ташкил қилади). Илиқ тупроқларда барқарор сўлиш намлиги, совуқ тупроқлардагидан анча кам бўлади. Тупроқ сўлиш намлигидан кам намлик заҳирасига эга бўлса қаттиқ пластик ҳолатда бўлади. Бундай ҳолатда тупроқни ишлаш қийинлашади. Сўлиш намлигини баъзан максимал гигроскопик нам миқдорини 1,34 га кўпайтириб ҳисобланади. Бу коэффициент тупроқ турига боғлиқ равишда 1,0 дан 3,0 гача ўзгариши мумкин. Унинг қиймати кўпинча 1,2-1,6 чегарада ўзгаради. Баъзи тадқиқотчилар 1,34 ўрнига 1,5 ни олишни таклиф қиладилар. Л. Турсунов маълумотларига қараганда Ўрта Осиёнинг суғориладиган бўз тупроқларида сўлиш намлигини олиш учун максимал гигроскопик намликни 1,75 га, чўл тупроқларида эса 2,00 (ёки 2,20) га кўпайтириш керак. Download 313 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling