Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги
Тупроқнинг агрогидрологик хоссалари
Download 313 Kb.
|
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самарасиз нам
Тупроқнинг агрогидрологик хоссалари деб, қишлоқ хўжалик экинларининг нам билан таъминганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш учун зарур бўлган тупроқнинг сув-физик хусусиятларига айтилади. Тупроқнинг агрогидролик хоссаларидан фойдаланиб тупроқдаги умумий нам миқдоридан қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг шаклланишига сарфланадиган сувни алоҳида гуруҳга ажратиш мумкин.
Агрометеорология амалиётида тупроқнинг агрогидрологик константаларни аниқлаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Агрогидрология фанида тупроқнинг агрогидрологик константаларини аниқлаш ишлари энг аввал дала шароитида бошланади ва буни тасаввур этиш учун 2.9-расм келтирилди. Ҳозирги вақтда агро ва гидрометеорологик станцияларда тупроқнинг қуйидаги агрогидрологик хусусиятлари аниқланади: самарасиз нам, барқарор сўлиш намлиги, капиллярлар узилиш намлиги, энг кам нам сиғим, капилляр нам сиғим, тўлиқ нам сиғим, самарали нам. Энди тупроқнинг энг муҳим баъзи агрогидролик хоссаларини қараймиз. Самарасиз нам – бу ўсимликка ўтмайдиган, ўсимлик ўзлаш-тирмайдиган ва органик модда ҳосил қилишда қатнашмайдиган фойдасиз намдан иборат. Гигроскопик, максимал гигроскопик намлар худди шу фойдасиз нам заҳираси гуруҳига киради. Агар тупроқда нам камая бориб фақатгина мустаҳкам боғланган сув (гигроскопик, максимал гигроскопик сув) гина қолса, ўсимликларнинг барқарор сўлиши рўй беради ва ўсимлик аста-секин қурийди. Турли типдаги тупроқларда эса максимал гигроскопик сув миқдори турлича бўлади. Л. Турсуновнинг кўрсатишича Қарши чўлининг оч тусли бўз тупроқ, ўртача қумоқ, бўз ерларида максимал гигроскопик нам қуруқ тупроқ вазнига нисбатан 3,5-7,4% чамасида ўзгаради. Ёки Самарқанд вилоятининг тўқ тусли бўз, ўртача қумоқ тупроқларида, бўз ерларида турли чуқурликдаги қатламларга қараб (0-4 см, 4-17 см, 17-35 см, 35-50 см, 50-65 см) максимал гигроскопик нам қуруқ тупроқ вазнига нисбатан 5,30-5,72% чамасида бўлади. Аммо ўсимликлар тупроқдаги нам камайиб фойдасиз заҳирага яқинлашган сари сув танқислигига учрайди. Маълумки, ўсимлик тўқимасидан буғлантирилган сув миқдори, қабул қилган сув миқдоридан кўп бўлса, ўсимлик учун сув танқислиги вужудга келади. Download 313 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling