Маъруза бўйича материал


Download 50.93 Kb.
bet3/11
Sana19.06.2023
Hajmi50.93 Kb.
#1615111
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Маъруза матни

Магистратура - бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим.

  • Малака амалиёти ўқув жараёнининг назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва уқув ҳосил қилиш, ўқув режалари ва фанлар дастурларнинг маълум қисмидаги мавзу бўйича материаллар тўплаш учун ўтказиладиган бир қисми.

  • Малака талаблари - узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар.

  • Олий маълумот даражаси - шахс томонидан олий таълимнинг муайян ўқув режалари ва фанлар дастурини мазкур маълумот ҳақида тегишли давлат ҳужжати берилган ҳолда, ўзлаштириши натижаси.

  • Олий маълумот ҳақида давлат ҳужжати (диплом) - аккредитациядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг ўқув режалари ва фанлар дастурини бажарганликларини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат. ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки олинган академик даражага мувофиқ ишлаш ҳуқуқини беради.

  • Олий таълим - узлуксиз таълимнинг юқори малакали мутахассислар тайёрловчи мустақил тури. Олий таълим муассасаларида амалга оширилади.

  • Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори - олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати.

  • Олий таълим муассасаси аккредитацияси олий таълим муассасаси фаолияти даражасининг ОТ ДТС мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат томонидан эътироф этилиши.

  • Олий таълим муассасаси аттестацияси - олий таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг ОТ ДТС талабларига мувофиқлигини аниқловчи тадбир.

  • Таълим сифатини назорат қилиш - ўқитиш мазмуни ва натижаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини текшириш.


  • Download 50.93 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling