Маъруза бўйича материал


Download 50.93 Kb.
bet6/11
Sana19.06.2023
Hajmi50.93 Kb.
#1615111
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Маъруза матни

Президент ҳужжатлари. Ўзбекистон Республикаси Консти­туциясининг 94-моддасига биноан, «Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради», Конституция Президентдан «қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан» фармонлар чиқаришни талаб қилмайди. Ас­лида Президентга ўз фармонлари билан қонун даражасидаги норма­ларни ўрнатиш ҳуқуқи берилади. Президентимиз И.А.Каримов томонидан Мустақиллик йилларидан ҳозирги кунга қадар таълим тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш учун бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2015 й. ПФ-4732-сон “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармон Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинди.
Қуйидагилар олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:

  1. олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва касб даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш;

  2. юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш;

  3. олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаши ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиши;

  4. олий ўқув юртлари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касб маҳорати, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориши учун кенг фойдаланиши.

Қуйидагилар Таянч олий ўқув юртларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
қайта тайёрлашнинг тегишли йўналишлари бўйича доимий фаолият кўрсатадиган олий ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
ушбу курсларда машғулотларни сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва профессионал даражада ўтказиш учун зарур ўқув-услубий ва моддий-техник базани шакллантириш;
олий ўқув юртининг етакчи ўқитувчиларини ва Докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзоларини, шунингдек мамлакатимиздаги бошқа олий ўқув юртларининг юқори малакали ўқитувчилари, хорижий мутахассислар, ўқув-услубий ходимлар ва амалиётчи мутахассисларни шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун кенг жалб этиш;
қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумот базасини шакллантириш, замонавий инновацион педагогика, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва қайта тайёрлаш жараёнига татбиқ этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар учун уларнинг очиқ маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказиши, ўтилган дарсларнинг муҳокама қилиниши ва танқидий таҳлил этилишига асосланган педагогик амалиётни ташкил этиш;
курсларнинг вилоятлардан келган тингловчиларига қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида олий ўқув юртлари тураржойларидан жой ажратиш бўйича чоралар кўриш.
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Таянч олий ўқув юртлари сифатида белгиланган олий ўқув юртлари ректорлари зиммасига қайта тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан юксак савияда ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2012 й. ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тизимининг барча турларини, жумладан, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадли кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантиришнинг умуммиллий давлат дастурини муваффақиятли амалга ошириш натижасида таълим жараёнининг барча босқичларини қамраб олувчи, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасаларидан иборат, юқори талабларга жавоб берувчи узлуксиз таълимнинг яхлит тизими яратилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган олий таълимнинг икки босқичли тизими - бакалавриат ва магистратура яратилди. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим-изланувчилар институтлари жорий қилинди, уларни моддий рағбатлантириш шароитлари сезиларли даражада яхшиланди.
Шунинг билан бирга, амалдаги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган таълим тизимидаги ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида тубдан ислоҳ қилиш объектив зарурияти бугунги кунда яққол намоён бўлаётганлиги кўрсатилди.
Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан номзоди илмий даражасини тасдиқловчи дипломни олиш кўп ҳолларда фан ва илмий-техникавий ривожланиш манфаатларидан йироқ бирдан-бир мақсад бўлиб қолган ҳамда диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилишнинг турли босқичларида суиистеъмолчилик ҳолатларига олиб келмоқда.
Бугунги кунда амал қилаётган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими таълим жараёни бакалавриат ва магистратура стандартларига ўтказилгандан сўнг номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш моҳиятан ортиқча эканлигини кўрсатмоқда ҳамда фан доктори илмий даражасини олиш учун тўғридан-тўғри диссертацияни ҳимоя қилишни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг устувор вазифаларини ва мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ва демократик ислоҳотларни, илғор жаҳон тажрибаси ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг халқаро стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, шунингдек диссертация тадқиқотларининг сифатини, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этишига шароитлар яратиш мақсадида кўйидагилар белгиланди:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда - ОАК), Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб:
умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш;
стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини бекор қилиш, унда таълим олаётган шахсларни олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимининг янги талабларига мувофиқ, уларни аттестациядан ўтказиш ва диссертация тадқиқотлари мавзуларини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида катта илмий ходим-изланувчилар институтига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилиш.
2.Қуйидагилар белгилаб қўйилди:
фан доктори илмий даражаси “магистр” даражаси билан олий маълумотга эга бўлган, катта илмий ходим-изланувчилар институтида илмий изланишлар натижаларига кўра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган шахсларга тегишли фан йўналиши бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар томонидан берилиши;
катта илмий ходим-изланувчилар институтига “магистр” даражаси бўлган, илмий ва илмий-педагогик фаолият стажига (2 йилдан кам бўлмаган), шунингдек фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асос бўлиши мумкин бўлган, маълум бир илмий натижаларни қўлга киритган (илмий мақолалар нашр этиш, илмий анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш ва бошқалар) шахслар қабул қилиниши;
ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган, “бакалавр” ёки “магистр” даражаси билан олий маълумотга, 5 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига эга бўлган, илмий изланишларга лаёқати мавжуд, белгиланган талабларга мос келадиган маълум бир илмий ютуқларга (ихтиро учун патентлар, илмий мақолалар, илмий-технологик ишланмаларда қатнашиш ва бошқалар) эга бўлган шахсларга ҳам докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсат берилиши.
3.Амалда мавжуд бўлган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ илмий даражалар бериш бўйича мавжуд ихтисослашган кенгашларга 2012 йилнинг охирига қадар 2012 йил 1 июлгача ОАК веб-сайтида диссертация ишлари ҳимоялари ҳақида эълон қилинган тадқиқотчиларга фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларини бериш бўйича ишларни кўриб чиқишга рухсат берилиши.
4. Қуйидагилар:
фан номзоди илмий даражасига эга бўлган барча шахслар учун тегишли имтиёзлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган молиявий тўловлар миқдори;
профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш сақлаб қолиши.
Бунда, аттестация ишлари кўриб чиқиш учун 2012 йилнинг 1 июлигача ОАКга тақдим этилган шахсларга илмий унвонлар амалда мавжуд бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ берилиши белгилаб қўйилди.
Мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.10.1997 й. ПФ-1869-сон "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб ҳисобланди ва Республикада таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш ва бу борада қабул қилинган ҳужжатлар моҳиятини кенг жамоатчилик томонидан чуқур англаб олинишига ҳар томонлама шароит яратиш - давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, таълим-тарбия муассасалари ходимларининг энг долзарб вазифалари этиб белгиланди.
Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш Республика комиссияси тузилган. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат этиб белгиланди:
"Таълим тўғрисида"ги Қонунни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсати тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш;
республика вазирликлари, идоралари ва муассасалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ этиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;
кадрлар тайёрлаш тизими ҳуқуқий-меъёрий асосини Миллий дастур талабларига мос равишда қайта кўриб чиқишни ташкил қилиш;
узлуксиз таълимнинг барча босқичлари учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга татбиқ этишни таъминлаш;
узлуксиз таълим тизимининг Миллий моделини амалга оширишни таъминлаш;
кадрларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш асосида таълим тизимининг истиқболли йўналишларини белгилаш;
уч йиллик академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари тизимини Миллий дастур талаблари асосида ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
халқаро донорлар, хорижий инвесторлар, жамғарма ва жамоат ташкилотларининг маблағларини жалб этиш ва улардан унумли фойдаланишга шароит яратиш;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мониторингини олиб бориш;
Миллий дастурнинг бажарилиши ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам маълумот бериб боришни ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонда белгиланган вазифалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг касбий даражасини узлуксиз такомиллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида 2015 йил 20 августда 242 сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаҳакамасиОлий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия таркиби, базавий олий таълим муассасаларининг ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва техник воситалари билан таъминлаш бўйича тадбирлар комплекси тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда таълим муассасаларининг олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан тўлақонли фаолият юритишини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилаш ҳуқуқи берилди. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ишларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни ва ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминлаши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2006 й. 20-сон "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди(Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон қарори). Унга кўра Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) кафедра мудири лавозимини эгаллашга бир беш йиллик муддатга қўйилади.
Бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) фақат истисно ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг тақдимномасига биноан ва бўйсуниши бўйича тегишли вазирлик ёки идоранинг рухсати билан кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда яна иштирок этиши мумкин.
Фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган айнан бир шахснинг кафедра мудири лавозимига танловда кетма-кет учинчи муддатга иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Тиллар, жисмоний тарбия ва спорт, графика ва чизмачилик, маданият ва санъат йўналишлари кафедраси мудири лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этишга доцент илмий унвонига (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлмаган, бироқ камида 5 йил методик, илмий-педагогик, ижодий ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлган шахс қўйилиши мумкин.
Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, профессор илмий унвонига ёки фан доктори илмий даражасига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахс камида 5 йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш, ушбу кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлиш шарти билан бир муддатга иштирок этиши мумкин.

Download 50.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling