Ўқитиш сифатини назорат қилиш - талабанинг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш.
Ўқитишнинг меъёрий муддати - таълим олувчилар томонидан ўқув режалари ва фанлар дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат.
Ўқув фанлари блоки - ўқув режалари ва фанлар дастурларининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун муайян билим соҳаси ёки фаолиятнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисми.
Юридик кучи бўйича олий юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда – қонунларга асосланган ва уларга зид келмайдиган ҳужжатлар – қонуности ҳужжатлари алоҳида ажратиб кўрсатилади. Қонунлардан ташқари, мутлақ барча норматив ҳужжатлар қонуности ҳужжатлари ҳисобланади.
Якуний давлат аттестацияси - бакалавр ёки магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда, маълум талаб ва тартиботлар воситасида битирувчи томонидан олий таълим ўқув режа ва дастурларининг бажарилиши сифатини баҳолаш.
МАЪРУЗАНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ:
Таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида сўз кетганда, қонун ости норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўзи нима эганлигини таъкидлаш лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда расман мустаҳкамлаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасида барча қонунчилик ҳужжатлари икки хил кўринишда намоён бўлади:
Қонунлар 2) Қонун ости ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг иккинчи тури – бу қонун ости ҳужжатларидир. Қонун асосида ташкил этилган ҳамда унга зид бўлмаган ваколатли органларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ҳужжатлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади.
Қонуности ҳужжатлари тушунчаси уларнинг ҳаммаси учун умумий ва хосдир. Шунинг учун норматив фармойишларни қабул қилувчи (чиқарувчи) органларга боғлиқ равишда қонуности ҳужжатларининг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш одатга айланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |