Маъруза бўйича материал
йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямиз
Download 69.13 Kb.
|
1 Маъруза матни
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямиз Ўзбекистон тарихида, узоқ, давомли мақсад ва вазифаларимизни аниқ белгилаб беришда ўзининг пухта ўйланган тамойил ва қоидалари билан ишончли ва ҳал қилувчи омил бўлди, деб таъкидлашга барча-барча асосларимиз бор. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 7 маротаба ўзгартиришлар киритилган. Жумладан: ЎзР 28.12.1993 й. 989-XII-сон Қонуни, ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон Қонуни, ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-89-сон Қонуни, ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни, ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-284-сон Қонуни, ЎзР 12.12.2011 й. ЎРҚ-305-сон Қонуни, ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-366-сон Қонуни. 2014 йил 16 апрелдаги охирги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, "кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" принципи босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ижро этувчи органлар фаолияти устидан қонун чиқарувчи олий органнинг, ҳокимият вакиллик органларининг назорат функцияларини кучайтириш, шунингдек ҳукуматнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини рўёбга чиқариш борасидаги масъулиятини ошириш мақсадида киритилган. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117- моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Конституциямиз негизига қўйилган талаб ва қоидаларга тўлиқ мос келадиган, дунё ҳамжамиятида “ўзбек модели” деб ном қозонган, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўли нақадар тўғри эканини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда. Ушбу моделнинг мазмун-моҳияти машҳур беш тамойилда мужассам топгани барчамизга яхши маълум. Бу тамойиллар иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи сифатидаги бошқарувчилик ролини тан олиш, мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, шунингдек, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишдан иборат экани билан алоҳида ажралиб туради2. Маълумки, демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги энг дастлабки ва энг мухим қадам Конституцияни ўрганиш ҳамда уни хаётга татбиқ этишдан бошланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши ҳам демократия йўлида улкан бир қадам қўйиш учун катта туртки бўлди. Мана шу мақсадда давлатимиз рахбари Ўзбекистон Конституциясини болалар боғчасидан бошлаб ўргатиш, мактабларда дарслик тариқасида ўқитиш хамда олий ўқув юртларида эса махсус дарс сифатида ўрганишни вазифа қилиб қўйди. Ўз юридик табиати ва моҳиятига кўра, Конституция бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан қуйидаги муҳим жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, Конституция махсус субъект томонидан ёки унинг номидан ўрнатилади; иккинчидан, Конституциявий қоидалар таъсис эътувчи, йўналтирувчи, бирламчи аҳамиятга эга; учинчидан, конституциявий тартибга солиш ўз ҳажмининг кенг қамровлилиги билан тавсифланади, яъни у ниҳоятда муҳим ва кенг кўламдаги ижтимоий муносабатлар доирасига таъсир кўрсатади; тўртинчидан, Конституция алоҳида юридик хусусиятларга, яъни устуворликка, олий юридик кучга, ўзига хос муҳофаза шаклига, махсус тарзда қабул қилиниш ва ўзгартирилиш тартибига эга. Конституцияда жорий қонунлар чиқарилиши, давлат турли органларининг қонун яратиш соҳасида иш олиб бориши, ҳуқуқий актлар ким томонидан, қандай тартибда ва қандай доирада чиқарилиши, уларнинг мазмуни қандай принципларга жавоб бериши лозимлиги белгиланади. Конституция нормалари бошқа қонунларга, норматив-ҳуқуқий хужжатларга нисбатан энг юқори юридик кучга эгадир. Бошқа барча норматив-ҳуқуқий хужжатлар Конституцияга тўла мувофиқ равишда қабул қилинади. Конституция қонунчилик тармоқларининг шаклланиши ва амал қилиши учун замин бўлиб хисобланади. Конституциянинг қоидалари ҳамиша рахбарий, дастурий хамда йўналтирувчи мавқега эга. Жорий қонунлар у ёки бу даражада конституциявий қоидаларни ривожлантиради хамда ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилади. Конституцияни жамият ва давлат ўртасидаги ўзига хос бир ахдлашув дейишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг таъбири билан айтганда, “Конституцияда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи инсон деган фикрни илгари сурдик ва шу асосда “фуқаро-жамият-давлат” ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилдик” Буни шунда ҳам кўришимиз мумкинки, Конституцияда 15 мартага яқин “кафолат” сўзи ишлатилган бўлиб, бу ҳам унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида эътироф этилганлигидан далолат беради. Жамият ривожланиб боргани сари одамларнинг асосий қонунга нисбатан эҳтиёжи ортиб боради. Чунки, асосий қонун эркинлик кафолати ҳисобланади. Бошқача айтганда, қонунга амал қилган инсон бировнинг манфаатига зиён етказмай туриб, ўз мақсадига эришади. Шу боис ҳар қандай муносабатда асосий қомусга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Download 69.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling