Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув юртидир.
Кодекс (лот. “Соdех” - қонунлар тўплами) – ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солувчи, устувор ҳуқуқ нормаларини ўзида мужассамлаштирган ва тизимлаштирилган ҳуқуқий акт - қонун бўлиб, унда ҳуқуқ тармоғининг барча нормалари мантиқан мутаносиблаштирилади (масалан, фуқаролик кодекси, оила кодекси, жиноят кодекси ва б.).
Конституция - (лотин. conctitutio - ўрнатиш, тузилиш) – моддий маънода аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини эълон қилувчи ва кафолатловчи, шунингдек ижтимоий тузум, бошқарув шакли ва давлат тузилиши, ҳокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини, давлат рамзлари ва пойтахтини белгилайдиган қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи.
Конституциявий қонун – норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида ўзининг юридик кучи ва аҳамиятига кўра конституциядан кейин турадиган қонун шакли. Конституциявий қонунлар конституцияда кўрсатилган масалалар юзасидан қабул қилинади.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради.
Модуль тарбиялаш, ўқитишга ўрнатилган мақсадлар ва натижаларга нисбатан муайян мантиқий тугалланганликка эга бўлган ўқув фан (курси) ёки ўқув фанлари (курслари) қисмларининг мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |