Маъруза бўйича материал


МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ


Download 69.13 Kb.
bet2/11
Sana18.06.2023
Hajmi69.13 Kb.
#1598446
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 Маъруза матни

МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:




  • Маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;

  • Маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;

  • Мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;

  • Режа асосида слайдлар ёрдамида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг қонунчилик нормаларини ҳуқуқий тартиби тушунтирилади;

  • Қонунчилик ҳужжатлари ўрганилади ва таҳлил қилинади;

  • Мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;

  • Муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;

  • Зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;

  • Асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.


  1. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:




  • Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган уч йиллик ўрта махсус ўқув юртидир.

  • Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таълимдир.

  • Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилгандир. Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшидан қабул қилинади.

  • Ислоҳот (фр. reforme, лот.-reformare, инг.reform, рус, реформа-янгиланиш, яхшилаш, ўзгариш, тузатиш, қайта қуришлар, давлатнинг муҳим ишларидаги ўзгаришлар. Ислоҳат бирор соҳада турли равишда ўтказиладиган ўзгартиришдир1.


  • Download 69.13 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling