Маъруза. Экстракция элементларни концентрлаш ва ажратиш методи
Ички комплекс бирикмалар эксплуатациясини элементлар идентификасияси ва аниклаш методлари билан боғлаш
Download 79.75 Kb.
|
Маъруза Экстракция (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстракцион фотометрик методлар.
Ички комплекс бирикмалар эксплуатациясини элементлар идентификасияси ва аниклаш методлари билан боғлаш.
ИКБ эксплуатацияси . умуман экстраксия каби бу енг аввал ажратиш методидир. Танлов таьсир этувчанликни оширишнинг турли усулларидан фойдаланиб, хоссалари бир-бирига жуда якин булган элементларни хам ажратиш мумкин.Ажратишни турли максадлар учун амалга ошириш мумкин. 1) Элементни кетма – кет аниклаш ва уни идентификациялаш, радиоизотопини ажратиш , элементларни тозалаш ва хакозо. Энг катта ахамиятга эга булган аналитик аниклаш методлари амалга ошириш усули буйича хамма кулланиладиган усуллар икки группага булинади. Бир томондан экстрактни экстрактни буғлатгандан сўнг аниклашни хул ёки курук парчалаш билан ёки реэкстракциядан сунг амалга ошириш мумкин. Бу холда экстракцион ажратиш ва аниклаш методлари бир-бирлари билан узвий боглик эмас, яъни ажратиш усули экстракцион усул ёки бошка бирор усул биланми барибир.Бундай усуллар кенг таркалган. Иккинчидан экстракцияланган элементни тугридан-тугри экстрактга аниклаш мумкин. Бунинг учун масалан, комплекснинг нурни ютишдан ёки флуоресценциясидан элементнинг радиоактивлигидан ва бошка хоссаларидан фойдаланилади. Бундан ташкари экстрактни тугридан-тугри алангага пуркаш(алангали фотометрик аниклашда) билан анализлаш мумкин, ёки экстрастни полярографиялаш мумкин ва хакозо. Бундай холларда аниклаш методлари экстраксия билан узвий богланган булади.Яъни алаохида олинган методнинг комбинациялангани деб тасаввур етиш мумкин. Экстракцион фотометрик методлар. Ички комплекс бирикмалардан фойдаланишга асосланган экстракцион фотометрик методлар аналитик кимё амалиётида жадал ишлаб чикарилиокда ва урганилмокда. Бу методлар оддий фотометрик методга караганда сезгирлиги катта. Купчилик холларда сезгирликни органик фаза хажмини камайтириш хисобига осон амалга ошириш мумкин : органик ва сувли фазалар хажмлари нисбатан 1:5 хатто 1:10 гача етади. Сезгирликни оширишнинг иккинчи имконияти комплекснинг органик фазадаги диссоциланишни камайтириш хисобига. Ундан ташкари экстрактни турли рангли методлардан ажратиш (сувли фазадаги), масалан, реагентнинг ортикча микдориданю Экстракцион фотометрик методнинг танлаб таъсир этувчанлиги Экстракцион фотометрик методни амалга оширишнинг оддийлиги, методни автоматлаштириш мумкинлиги , методнинг универсаллиги. Куплаб элементлар учун бу методни ишлаб чикариш мумкинлиги ва хакозо. Органик реагентлар ва уларнинг хелатлари, ранглилиги, хелатларнинг асосий турлари: нейтрал, катионли, анионли, бир турли, аралаш, координацион тўйинган. Аналитик кимёда кўпчилик ҳолларда полидентант хоссаларини ҳосил қилувчи лигандлар қўлланилади. Органик реагентларнинг анорганик бирикмалар ионлари билан ҳосил қиладиган бирикмалари ҳалқа (хелат) характерга эга. Бунинг учун органик реагент бидентант ёки полидентант характерга эга бўлиши керак . Бундай комплекс бирикмаларнинг барқарорлиги ҳалқалар сони ва ҳалқа аъзолари сони билан аниқланади. Бундай эффектни хелат эффекти дейилади. Беш ва олти аъзоли ҳалқалар тутган комплекс бирикмалар энг барқарорлиги билан ажралиб туради, уларда лиганддаги аплент бурчаклар унинг деформацияланиши натижасида пайдо бўладиган кучланиш энг камдир. Масалан Fe3+ нинг оксалат кислота билан комплекси (5 аъзоли) қаҳрабо кислотаси билан ҳосил қиладиган етти аъзоли комплексига қараганда барқарордир. Битта комплекс ҳосил қилишга тўғри келадиган ҳалқалар сонининг ортиши ҳам комплекс бирикмаларнинг барқарорлигини оширади. Масалан: ЭДТА Са2+ ёки Mg2+ билан учта беш аъзоли ҳалқа ҳосил қилади ва барқарор. Download 79.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling