Маъруза Эволюцион психологияга кириш
Маъруза 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар
Download 463.54 Kb.
|
эволюцион лекция
Маъруза 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар
Инсоннинг психик жараёнлари ва мия. МНС тузилиши. Бош мия, орқа мия, периферик ва вегетатив нерв системаси. Ақлий ва ички ҳаракатлар. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, ақлий операцияларга ўтиш. Хатти-ҳаракат тушунчаси. (П.К.Анохин). Координацион ҳаракат тушунчаси. (Н.А.Бернштейн) харакатларни ривожланиши. Психомоторика тушунчаси Ҳаракатнинг мақсад сари интилиш хусусияти. Ҳаракат регуляцияси. Ҳаракат асосини ориентирлаш тушунчаси. Ҳаракатнинг умумий фаолият жараёнлари хусусиятига боғлиқлиги Инсонда мия ва психик жараёнларни шаклланиши Психик жараёнлар ва мия фаоллигини ўзаро муносабатлари Психологик фанларда ўзига хослик ва қонуниятларни шаклланиши Харакат инсон фаолиятининг ўзига хослиги сифатида Хатти ҳаракатни қурилиш даражалари Мақсадга қаратилган ҳаракатлар Инсонда мия ва психик жараёнларни шаклланиши Асаб тизими марказий, периферик ва вегетатив бўлимлардан иборат. Марказий асаб тизими (МАТ) бош ва орқа мияни ўз ичига олади. Мия организмда бошқарувчи вазифасини ўтайди ва психомотор фаолиятни таъминлаб беради. Бундан ташқари, мия фикрларимизни маҳорат билан бошқариб, инсон организмининг бешта асосий туйғулари - кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш ва сезишни назорат қилади. Периферик асаб тизими - нервлар ва нерв тугунларидан иборат. Периферик нервлар мажмуаси юрак, ўпка, овқат ҳазм қилиш тизими ва бошқа ички органлар, томирлар ва тўқималарни таъминлайди, буларнинг барчаси вегетатив асаб тизимини ташкил этади. Унинг фаолияти инсон ирода кучига боғлиқ бўлмайди. Асаб тизими организмнинг ихтиёрий ва ихтиёрсиз бажариладиган вазифаларини бошқаради. Ихтиёрсиз бажариладиган вазифаларга мисол қилиб овқат ҳазм қилиш вазифасини келтиришимиз мумкин. Асаб тизимини ташкил этувчи миллиардлаб асаб ҳужайралари организмнинг ўзидан, шунингдек, ташқи муҳитдан ахборот қабул қиладилар. Бош ва орқа мия - икки ҳаётий муҳим органлар - мия қутиси ва умуртқа поғонаси суяклари билан ўралган ва ҳимоя қилинади. Миянинг асосий таркибий қисмлари бўлиб катта мия (икки ярим шарлар), мияча, орқа мия ҳисобланади. Мия ярим шарлари - бу органнинг ахборотни қабул қилиб, тананинг бошқа қисмларига ўтказувчи асосий қисмидир. Ярим шарлар нутқ, тафаккур ва хотирага маъсулдирлар. Мияча асосан тана ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бе-ради. Орқа мия юрак фаолияти, нафас олиш ва қон босими каби вазифаларни бошқаради. Асаб тизими эндокрин тизим билан узвий ҳамкорликда инсон барча органларининг фаолиятини бошқаради. Инсон фикрлари, хотиралари, ҳиссиётлари ёки сезгилари, шунингдек, унинг ҳар бир англанган ҳаракати амалга оширган фаолиятининг акси бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, асаб тизими, ички, вегетатив, англамайдиган вазифалар: тана ҳарорати, юрак уриши ва бошқа гомеостаз (мувозанат, доимийлик)ни ташкил этувчиларни бошқаради. Асаб тизими соматик ва вегетатив бўлимларга ажратилади. Биринчиси, скелет мушаклари қисқариши ёрдамида сезувчанлик ва ҳаракат билан таъминлаган ҳолда организм билан ташқи муҳит ўртасидаги алоқани амалга оширади. Иккинчиси, моддалар алмашинуви, нафас олиш, ажратишга ўз таъсирини ўтказади. Мия оқ ва кул ранг моддадан иборат. Кул ранг модда асаб ҳужайраларининг тўпламларидан ҳосил бўлади, оқ моддани эса асаб толалари ташкил этади. Яқин вақтгача кул ранг модда асосан юриш ва югуришга бўлган кўникма ҳосил қилиш билан боғланар эди. Ҳозирги кунларда олимлар яна бир қонуниятни аниқладилар - янги рақс ҳаракатларини ўрганиб, ижро этишга лаёқатли инсонларнинг мияси фаолроқ бўлар экан. Америкалик олимлар (Р. Хаер ва бошқалар) эркаклар ва аёллар турлича фикр юритишларини аниқладилар. Мия анатомиясини тадқиқ этиш орқали эркаклар кўпроқ кул ранг моддани, аёллар эса оқ моддани фаоллаштиришлари маълум бўлди. Бошқача айтганда, тафаккур жараёнида кучли жинс аёлларга нисбатан кул ранг моддадан 6,5 марта кўпроқ, гўзал жинс вакиллари эса оқ моддадан 10 марта кўпроқ фойдаланар экан. Асаб тизимининг структуравий бирлиги нейрондир. Асаб тизими нейронлар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ўзаро бир-бирилари билан махсус тузилмалар - синапслар20 орқали алоқада бўладилар. Ҳар бир нейронда мунтазам равишда алмашинув жараёнлари рўй бериб, оқсиллар синтезланади, асаб импульслари тўпланган ҳолда ўтказилиб турилади. Нейрон - ўзига хос ҳужайра бўлиб, ўсимталари бўлади: узун ўсимталари аксонлар21, калта сертармоқ ўсимталар - дендритлар22 деб аталади. Нейрон танасининг ўртача диаметри 0,01 ммни, бош миядаги нейронларнинг умумий сони эса 100 млрд.ни ташкил этади Ривожланиб келаётган мияга табиат юқори даражадаги мустаҳкамлик заҳирасини жойлайди, ва натижада, кўп миқдорда ортиқча нейронлар23 ҳосил бўлади. Уларнинг тахминан 70% боланинг туғилиш давригача нобуд бўлади ва бу жараён туғилгандан сўнг ҳам, умри бўйи давом этади. Ҳужайраларнинг бундай нобуд бўлиши ирсият томонидан олдиндан белгилаб берилган бўлади. Нейронлар ўта эгилувчандир. Эгилувчанликнинг маъноси шундан иборатки, нобуд бўлган асаб ҳужайраларининг вазифалари уларнинг ўз ҳаётчанлигини сақлаб қолган «ҳамкасблари» зиммасига юкланади, уларнинг ўлчамлари катталашгани ҳисобига йўқотилган вазифаларнинг ўрни тўлдирилади. Маълумотларга кўра, бош миядаги нейронларнинг 90% га яқини нобуд бўлмагунича, касаллик белгилари намоён бўлмай, инсон соғлом кўринишини сақлаб қолар экан. Яъни, битта тирик асаб ҳужайраси тўққизта нобуд бўлган ҳужайраларнинг ўрнини босиши мумкин экан. Лекин асаб тизимининг эгилувчанлиги кексалик давригача зеҳнни тиниқ ҳолатда сақлаб қолишнинг ягона механизми эмас. Табиатнинг заҳирадаги яна бир йўли - вояга етган сут эмизувчиларнинг бош миясида янги асаб ҳужайраларининг ҳосил бўлиши, ёки нейрогенез ҳодисаси ҳам мавжуд. Агар асаб ҳужайралари бўлинмайдиган бўлса, янги нейронлар қаердан пайдо бўлади? Улар вояга етган организмнинг ўзак ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Нерв фаолиятининг асосий механизми бўлиб рефлекс ҳисобланади. Рефлекс - организмнинг марказий асаб тизимидан бериладиган ва у орқали назорат қилинадиган таъсирга жавоб реакцияси. «Рефлекс» атамаси илк бора 17 асрда физиологияга франциялик олим Рене Декарт томонидан киритилган. Аммо бу атама психик фаолиятни тушунтириб бериш учун 1863 йилдагина И.М. Сеченов томонидан қўлланилган эди. И.М. Сеченов таълимотини ривожлантирган ҳолда, И.П. Павлов тажрибада рефлекснинг ўз вазифаларини бажариш хусусиятларини тадқиқ этди. Барча рефлекслар икки гуруҳга ажратилади: шартли ва шартсиз. Шартсиз рефлекслар - организмнинг муҳим ҳаётий таъсирловчи омиллар (озуқа, хавф ва шунга ўхшашлар)га нисбатан туғма реакцияси. Уларнинг пайдо бўлиши у ёки бу шароитларни талаб этмайди, масалан, кўзни пирпиратиш, озуқани кўрганда сўлак ажратиш рефлекслари ва бошқалар. Шартсиз рефлекслар организмнинг тайёр табиий заҳирадаги жавоб реакцияларидир. Улар маълум ҳайвон турининг эволюция давомида ривожланиши натижасида юзага келган. Шартсиз рефлекслар бир турга мансуб бўлган организмларда бир хилда бўлади - бу табиий туйғуларнинг физиологик механизми. Аммо юқори тузилган ҳайвонлар ва инсонларда туғма реакциялардан ташқари, ушбу организм шахсий ҳаётий фаолиятида орттирган реакциялар, яъни шартли рефлекслар ҳам ўрин тутади. Шартли рефлекслар - бу организмнинг шундай рекцияларидирки, улар туғма бўлмасдан, ҳаётий шароитларда орттирилади. Улар кўп маротаба такрорланишлар ва у ёки бунга бўлган қатъий одатнинг шаклланиши сабабидан пайдо бўлади. Психик жараёнлар ва мия фаоллигини ўзаро муносабатлари. Бош мия харитасини тузиб, нервлар вазифаларини аниқлашга илк маротаба Томас Уиллис (1621-1675) қўл урган эди. Немис врачи Франц Галль (1758-1828) миянинг френология харитасини яратиб, унда «руҳ лаёқатлари» деб номлаган психиканинг хоссаларини жойлаштирди . Барча сезги органлари катта ярим шарлар пўстлоғида ўзларининг таъсир доираларига эгадирлар. Масалан, инсон миясининг энса бўлимида кўриш доираси, чакка бўлимида - эшитиш, ҳид билиш доираси эса миянинг бир неча бўлимлари бўйлаб тарқалган. Мия пўстлоғида, шунингдек, ассоциация билан боғлиқ майдонлар ҳам мавжуд, уларда ҳис-туйғу органларининг бирламчи майдонларидан келувчи ахборот анализи ва синтези амалга оширилади. Оддий ҳаракат реакциялари орқа мия томонидан бошқарилади, мураккаброқ ҳаракатлар (юриш, югуриш) эса мия ва мияча 57 томонидан мувофиқлаштирилади . ХИХ асрнинг ўрталаридаёқ франциялик олим Поль Брока ва немис психиатри Карл Вернике инсон миясининг чап ярим шарида нутққа тегишли бўлган икки соҳани аниқладилар. Брока доирасининг зарарланишида (пастки пешона бурмаси орқа томонининг учдан бир қисмида) беморнинг нутқи издан чиқади (талаффузи), если же затронута зона Вернике доираси зарар кўрганида эса (тепа чакка бурмаси орқа томонининг учдан бир қисмида), бемор гапира олади, лекин нутқи мазмунсиз, маъносиз бўлиб қолади. Нейропсихологиянинг ҳозирги замон қарашлари (А.Р. Лурия)га биноан инсон миясининг тузилиши учта асосий бўлимдан иборат: И - бош мия пўстлоғи юқори қаватларининг фаолиятини сақлаб турувчи қувват бўлими (миянинг юқори бўлимларида жойлашган); 2 - ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўлими (иккала ярим шарларнинг тепа, энса ва чакка бўлимларини ўз ичига олади); 3 - фаолиятни олдиндан белгилаш, бошқариш ва назорат қилишни таъминловчи бўлим (пўстлоқнинг пешона бўлимлари). Биринчи бўлим вазифаларининг зарарланишида диққат барқарорлиги йўқолиб, лоқайдлик, уйқучилик пайдо бўлади. Иккинчи бўлим фаолиятининг бузилиши сезгирлик (тери ва проприоцептив)нинг йўқолишига сабаб бўлади, ҳаракатларнинг аниқлиги бузилади ва ҳ.к. Учинчи бўлимнинг зарарланиши хулқ-атвор нуқсонларига, ҳаракатлар соҳасидаги ўзгаришларга олиб келади. Бош миясининг тузилишига тегишли кўплаб фаразлар, концепциялар ва тажриба маълумотлари мавжуд. Академик П.К. Анохиннинг тахминларига кўра, пешона пўстлоғининг фаолияти миянинг алоҳида вазифалари - хотира, қабул қилиш, мотивациялар, ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлмасдан, уларнинг қўшилишини амалга оширади, холос. Америкалик нейропсихолог К. Прибрам фикрича, пешона пўстлоғи мотивациялар (очлик, ташналик, жинсий эҳтиёж) ни ташқи рағбатлар билан таққослайди, ва бу таққослаш асосида ниятлар ёки исталган оқибатларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатлар дастурини тузиб чиқади. Польшалик тадқиқотчи Ю. Конорский олдинга қаратилган пўстлоқнинг турли бўлимлари турлича вазифаларни, жумладан, фазовий ёки вақтинча хотира, тирик мавжудот ёки жонсиз жисмнинг изидан бориш каби вазифаларни бажаришига амин бўлган эди. Ҳозирда мия термографияси бўйича ўтказилган охирги тадқиқотларга асосланган ҳолда ишонч билан пешона пўстлоғида инсон ташқи муҳитнинг тахминий образи билан реал вазият билан таққослаш содир бўлади, деб тасдиқлаш мумкин. Агар миянинг бу бўлими зарар кўрган (ўсма, жароҳат, яллиғланиш) бўлса, ташқи муҳитни реал ҳолда қабул қилиш ва ўзини баҳолаш издан чиқади. Маълумки, чап ярим шарининг вазифасини вербал-белгили ахборот билан ишлаш: ўқиш, ҳисоблаш ташкил этади. Ўнг ярим шарининг вазифаси эса - образлар билан иш кўриш, фазода ҳаракатни аниқлаш ва шу кабилар ҳисобланади. Чап ярим шари «мантиқ»ни, ўнги - «ижодий жараён»ни назорат қилади; чап ярим шари тананинг ўнг томонини, ўнги - чап томонини бошқаради. Мия ярим шарларининг вазифаларини кўргазмали тарзда қуйидагича тасвирлаш мумкин Емоционал марказлар, шунингдек, инсон миясида ҳам аниқланган. Миянинг бир хил нуқталари таъсирлантирилганда синалувчиларда жуда ёқимли ҳислар, бошқалари таъсирлантирилганда эса чўчиш, хавотир ва, ҳатто, даҳшат ҳислари юзага келган. Гарчи синалувчилар бу ҳиссиётлар тадқиқотчи томонидан сунъий равишда чақирилганини тушуниб ецалар ҳам, уларга бу ҳиссиётлар реал воқелик бўлиб туюлади. Мия инсон организми барча ҳужайраларининг тўртдан уч қисмини ташкил этади. У органларга етказилувчи ахборотлар ўтадиган нейронларнинг тўпламларидан иборат. Вояга етган одамнинг мия оғирлиги 1100 дан 2000 граммгача бўлади. 20 ёшдан бошлаб 60 ёшгача бўлган вақт орлиғида ҳар бир индивид учун мия оғирлиги ва ҳажми ўз доимийлигини йўқотмайди. Аммо ақлий қоблият бош миянинг катталиги билан аниқланмайди. Мия ўлчамлари ва тана умумий оғирлиги ўртасидаги нисбат муҳим аҳамиятга эгадир: кашалотнинг бош мияси 9 кг оғирликка эга, лекин бу тана оғирлигининг атиги 0,02% ини ташкил этади; фил мияси 5 кг оғирликка эга, лекин бу оғирлик умумий массасининг 0,1% ини ташкил этади, шунинг учун филда мисли кўрилмаган қобилиятлар кўзга ташланмайди; инсон миясининг оғирлиги танаси умумий массасининг 2% ини ташкил этади. Мия 15 ёшгача ўсади ва 15 ёшдан 25 ёшгача эса жадал фаолият юритади. 45 ёшдан кейин унинг иш қобилияти нейронларнинг нобуд бўлиши ҳисобига пасаяди. Агар 20 ёшда нейронларнинг нобуд бўлиш тезлиги суткасига 10000 ҳужайрани ташкил эца, 40 ёшда - бу кўрсаткич 50000 ҳужайрага, 90 ёшда эса - 100 минг ҳужайрага етади. Шунга кўра, қаришда бош мия оғирлиги камаяди (90 ёшларда 1,1 кггача). Бош мия пўстлоғи ҳудудининг йирик бўлинмалари - қадимги (палеокортекс), эски (архикортекс), янги (неокортекс) ва оралиқ пўстлоқдан иборат. Инсон миясидаги янги пўстлоқнинг юзаси 95,6% ни, эски - 2,2% ни, қадимги - 0,6% ни ва оралиқ - 1,6% ни ташкил этади. Мия пўстлоғи - давомли эволюцион ривожланишнинг маҳсули бўлиб, бу жараёнда балиқларда ҳид билиш анализаторининг ривожланиши муносабати билан бирламчи қадимги пўстлоқ юзага келади. Ҳайвонларнинг қуруқликка чиқиши билан эски ва янги пўстлоқ қисмлари жадал ривожлана бошлайди. Эволюция жараёнида янги пўстлоқнинг ассоциатив доиралари бошқаларга нисбатан кўпроқ ўзгаришларга учраб, катталашади, бирламчи, сенсор майдонлар эса нисбий катталиги бўйича кичраяди. Берклидаги Калифорния университети гистологи Мериан Даймонднинг тадқиқотларига кўра, машҳур физик олим Альберт эйнштейннинг мияси асаб ҳужайраларининг сони ва ўлчамлари бўйича оддий одамнинг миясидан фарқ қилмайди. Лекин онг фаолиятининг юқори шаклларини бошқарувчи пўстлоқнинг ассоциатив соҳасида нерв тўқимасининг ёрдамчи элементлари - нейроглия ҳужайраларининг жуда кўп миқдори аниқланди. Янги пўстлоқнинг ўсиши эски ва қадимги қисмларининг миянинг пастки ва ўрта юзаларига сурилиб боришига сабаб бўлади. Одам бош мияси ярим шарларининг пўстлоғи доираларга бўлинади. Ҳиссий ва ҳаракатлантирувчи доиралар мавжуд. Ҳиссий доира кўриш, эшитиш, таъм ва ҳид билиш, шунингдек, тери-мушак доираларига бўлинади. Ҳис-туйғу органлари, тери, ички органлардан чиққан импульслар ҳиссий доираларга ўтказилади. Ҳиссий доиралар нейронларининг таъсирланишидан сезгилар пайдо бўлади. Рочестер Университети тиббий мактабининг врачлари бош миянинг ҳазил-мутойиба ҳиссиётини, бундан ташқари, ижтимоий ва ҳиссий баҳолаш, режалаштириш вазифасини бошқарувчи қисмини аниқлашга муваффақ бўлдилар. У пешона қисмининг пастки бўлимларида жойлашган. Яқинда америкалик тадқиқотчилар мияда кечадиган жараёнларнинг инсон идроки даражасига таъсирини очиб беришга эришдилар. Олимларда оддий болалар ва ИҚ даражаси ўртачадан юқори бўлган болаларнинг мия тузилишидаги тафовут қизиқиш уйғотди. Мия саломатлиги Миллий институти (Мериленд) илмий ходими Филипп Шау ва ҳамкасблари 307 та боланинг мия ривожланишини кузатдилар. Махсус тестлар ёрдамида уларнинг идрок коеффициентини аниқладилар ва натижалар бўйича уч гуруҳга ажратдилар. Бир неча йиллар мобайнида, 6 ёшдан 19 ёшгача мунтазам равишда бош миянинг ядровий-магнит-резонанс томографиясини ўтказиб бордилар. ЯМР-томографияси - бу ички органларни текширишнинг махсус методи бўлиб, ҳар хил турдаги ҳужайра ва тўқималардаги молекулалар магнит хоссалари тафовутларининг компьютер таҳлилига асосланган, бунинг учун ҳужайра ва тўқималар кучли магнит майдонига жойлаштирилади. Натижаларни ишлаб чиқиб, тадқиқотчилар, турли гуруҳлардаги болалар мияларининг хусусиятлари бир-биридан фарқ қилишини аниқладилар. Хотира каби юқори даражадаги вазифаларни назорат қилувчи мия устки қаватининг қалинлиги «ақлли» болаларда қолганларига қараганда анча кечроқ камая бошлар экан. Мия пўстлоғи ўртача 9 ёшдан бошлаб, идрок даражаси юқори бўлган болаларда эса 11 ёшда «саёзлаша» бошлайди. Энг катта тафовут мия пўстлоғининг режалар тузиш ва мулоҳаза юритишга масъул пешона олди қисмларида кузатилади. Лекин вақт ўтиши билан бу тафовут йўқолиб, 19 ёшларга етганда барча одамларнинг мия пўстлоғи бир хил қалинликда бўлади. Мия фаолиятини тушуниб етишнинг моҳияти нейронлар ўртасидаги кўп сонли алоқанинг мавжудлигидир. Мия, янги сифат - одам психикасининг пайдо бўлишига хизмат қилувчи нейронлар ўртасидаги жуда кўп миқдордаги бир сонияли ўзаро таъсирлар мавжуд бўлган тизимдир. Мияга қон жуда кўп миқдорда етказиб берилади. Миядаги қон айланишининг бузилиши натижасида кекса одамларда ақлий заифлик ривожланиб, асаб тизимининг фаолияти сустлашади. Психологик фанларда ўзига хослик ва қонуниятларни шаклланиши Психиканинг қуйи даражаси онгсизликдир. Онгсизлик - бу шундай психик жараёнлар ва ҳодисалар йиғиндисики, унда инсон ўз хатти- ҳаракатларига жавоб бермайди, англамайди. Бунга туш кўриш, баъзи патологик ҳодисалар, алаҳлаш, галлюцинация кабилар киради. Онглиликдан фарқли ўлароқ, онгсизликда амалга оширилаётган ҳаракатларни мақсадли назорат қилиш, шунингдек, натижаларини баҳолаш имконияти мавжуд эмас. Онгсизлик тушунчаси психологик ва фалсафий фикрларнинг турли йўналиш вакиллари томонидан қуйидаги кўринишларда таърифланади: ахборотни қайта ишлашни бу жараённи субъект кечинмалари даражасида акс эттирмаган ҳолда амалга оширувчи мия фаолияти сифатида; субъект томонидан англанмаган кечинмалар сифатида. Онгсизликда субъект воқеликни ўзини бошқа одамлар ва ҳодисалар билан тенглаштирган ҳолда, объектлар ўртасидаги мантиқий қарама- қаршиликлар ва фарқларни у ёки бу муайян белгилар бўйича аниқлаш орқали эмас, балки, бевоста эмоционал ҳис этиш, идентификация, эмоционал таъсирланиш, турли ҳодисаларнинг алоқадорлиги орқали бир қаторга бирлашиши каби ўхшатиш шакллари орқали бошидан кечиради. Онгсизликда кўпинча ўтмиш, ҳозирги ва келажак замон у ёки бу психик актга, масалан, тушда қўшилган ҳолда биргаликда мавжуд бўлади. Онгсизлик соҳасига: биологик эҳтиёжлар (жинсий майллар, табиий эҳтиёжлар, озуқага бўлган эҳтиёж ва бошқалар); тилакларни сиқиб чиқариш (кимнингдир муҳаббатини қозонишга беҳуда уриниш, амалга ошмаган орзулар, яширин ҳафагарчилик); тушда содир бўладиган психик ҳодисалар (туш кўриш); сезилмайдиган, лекин реал таъсир кўрсатадиган сескантирувчиларга нисбатан жавоб реакциялари («субсенсор» таъсирланишлар); аввал англанган, лекин такрорланишлар туфайли автоматлашган ва шунинг учун англанмайдиган бўлиб қолган ҳара-катлар; мақсади англанмаган фаолиятга нисбатан айрим майллар ва бошқалар киради. Англанмаган ҳодисаларга бемор одам психикасида юзага келадиган алаҳлаш, галлюцинациялар каби айрим патологик ҳодисалар ҳам киради. Онгсизлик кўринишлари тўрт синфга ажратилади: онг усти ҳодисалари; шахснинг келажакдаги тилак моҳиятига эга бўлган фаолиятнинг англанмаган қўзғатувчилари (англанмайдиган мотивлар ва маъноли майллар). Бу синф ҳодисалари субъектнинг гипнотик ҳолатдан чиққандан сўнг ҳулқ-атворини тадқиқ қилишда аниқланган эди; фаолият кечишининг йўналишли ва барқарор бўлишини таъминлайдиган, унинг бажарилиш усулларининг анланмайдиган бошқарувчилари (операционал майллар ва автоматлаштирилган ҳулқ-атвор стереотиплари). Улар автоматлаштирилган ва ихтиёрсиз ҳаракатларнинг бошқарилиши, масалан, масалалар ечиш жараёни асосида ётади ва анланмаган тарзда олдиндан сезиладиган ҳодисалар ва бўлиб ўтган ўхшаш вазиятлардаги ҳулқ-атворнинг ўтмиш тажрибасига таянадиган ҳаракат усуллари образларига боғлиқ бўлади; қуйи сенсор идрокнинг ифодаланиши. Фалсафада биринчи бўлиб онгсизлик ҳақидаги тасаввурлар субъект онгида мавжуд бўлмаган психик жараёнлар, усуллар ва ҳолатлар йиғиндиси сифатида 18 асрда Г.В. Лейбниц томонидан ифодаланган эди. 19 асрда онгсизлик психологик тадқиқотларнинг предметига айланди (И.Ф. Герберт, Г.Т. Фехнер, В. Вундт). Уни ўрганишга ХИХ аср охирида психопаталогия соҳасида бажарилган З. Фрейд ишлари туртки берди. Унинг фикрига кўра онгда мавжуд бўлмаган онгсизлик психик мазмун сифатида унга катта таъсир кўрсатади. З. Фрейд назариясига биноан инсон психикасида уч соҳа: онг, онгости ва онгсизлик мавжуд. Онг даражасига у инсон томонидан англанадиган ва назорат қилинадиганларнинг барчасини киритган. Онг ости соҳасига Фрейд яширин ёки латент билимларни киритган эди. Бу инсонга тегишли бўлган, лекин айни вақтда онгда мавжуд бўлмаган билимлардир. Билимлар муайян рағбатнинг юзага келишида долзарблаштирилади, масалан, Ер - сайёра. Шундай қилиб, онг - бу музтоғнинг кўзга кўринаётган қисми, унинг катта қисми эса инсон томонидан англанган назоратдан яширилган. Онгсизлик соҳаси, Фрейд бўйича, умуман бошқа хоссаларга эга. Улардан бири бу соҳанинг мазмуни англанмаслигидан, лекин ҳулқ- атворимизга катта таъсир кўрсатишидан иборат. Онгсизлик соҳаси ҳаракатчандир. Бошқа хоссаси онгсизлик соҳасида жойлашган ахборотнинг онгга қийинчилик билан ўтишидан иборат. Бу икки механизм: сиқиб чиқариш ва қаршилик кўрсатишларнинг фаолияти билан тушунтирилади. Онгсизлик соҳасини З. Фрейд, онг билан келишмайдиган мотивацион энергия манбаи деб ҳисоблаган эди. Ижтимоий соҳадаги тақиқлар, Фрейдга кўра, онг «назорат»ини ҳосил қилади, невротик асабийлашишларда намоён бўладиган онг ости майллар энергиясини сусайтиради. Индивид низоли вазиятлардан халос бўлишга интилиб, ҳимоя механизмлари - сиқиб чиқариш, сублимация (ўрин олиш), омилкорлик ва регрессияга мурожаат қилади. Шундай қилиб, инсоннинг психик фаолияти, унинг психикаси бир- бири билан ўзаро боғлиқ бўлган уч даража: онгсизлик, онг ости ва онглиликда фаолият кўрсатади. Психик фаолиятнинг онгсизлик даражаси туғма инстинктив-рефлексга асосланган фаолият ҳисобланади; онг ости даражаси - маълум индивид тажрибасидаги ҳулқ-атворининг умумлаштирилган, автоматлаштирилган бир қолипдаги нусхалари - малакалари, кўникмалари, одатлари, ички туйғулари. Туш кўриш, аффект, ваҳима, гипноз, ишонч, умид, севги, турли кўринишдаги парапсихик ҳодисалар (башорат қилиш, телепатия, экстрасенсор ҳодисалар), фобиялар, қўрқувлар, асабий хаёллар, ўз-ўзидан пайдо бўладиган хавотирланиш ва олдиндан қувончни сезиш - санаб ўтилган бу ҳодисалар англанмайдиган ва онг ости ҳодисалари ҳисобланади. Харакат инсон фаолиятининг ўзига хослиги сифатида Фаолият - бу субъектнинг олам билан ўзаро таъсирлашувининг ривожланувчи тизими. Бундай ўзаро таъсир жараёнида психик тасвирнинг юзага келиши ва унинг объектда ифодаланиши, шунингдек, субъектнинг воқелик билан ўз муносабатларини рўёбга чиқариши содир бўлади. Фаолиятнинг исталган оддий акти субъект фаоллигининг ифодаланиш шакли бўлиб ҳисобланади, бу эса, ҳар бир фаолиятнинг ундовчи сабабларга эга бўлиши ва маълум натижаларга эришишга йўналтирилишини билдиради. Шундай қилиб, фаолиятни одамга хос бўлган, онг томонидан бошқариладиган, эҳтиёжларни қондиришда юзага келадиган, ташқи олам ва инсонни билиш, шунингдек, уларни ўзгартиришга қаратилган фаоллик сифатида таърифлаш мумкин. Фаолият предметлилик ва субъектлилик хусусиятларига эга. Фаолият предмети деб, у бевосита шуғулланадиган ҳодисаларга айтилади. Масалан, билиш фаолиятининг предмети бўлиб, ҳар хил турдаги ахборотлар хизмат қилади, ўқув фаолиятининг пред-мети - билим, малака ва кўникмалар, меҳнат фаолиятининг предмети - яратилган муайян моддий маҳсулот ҳисобланади. Фаолият субъекти бўлиб одам, индивид ҳисобланади. Фаолиятнинг предмети ва субъектидан ташқари, ушбу тушунча билан фаолият воситалари ва натижалари ҳам боғлиқ. Фаолиятни амалга оширишда одам учун меҳнат воситалари сифатида у ёки бу ҳаракат ва муолажаларни бажаришда фойдаланадиган асбоблар тушунилади. Фаолият натижалари бўлиб, моддий ёки маънавий хусусиятга эга бўлган яратилган маҳсулотлар ҳисобланади. Шундай қилиб, фаолият қуйидаги белгилари билан фарқланади: фаолликнинг ички мотивга эга шаклидир; инсон фаолиятининг маҳсулдорлиги. Моддий ёки ҳар томонлама етук маҳсулотнинг яратилиши; инсоннинг хусусий, олий, ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиқади; инсоннинг фаолияти ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотда намоён бўлади, фаолиятнинг бундай ифодаланиши ёки акс этиши ўзида инсоний билимлар ва малакаларни мужассамлаштиради. Фаолият назарияси тўлалигича А.Н. Леонтьевнинг илмий ишларида, хусусан, «Фаолият. Онг. Шахс» асарида (М., 1982) баён этилган. Фаолиятнинг тузилиши ҳақидаги тасаввурлар фаолият назариясини тўлиқ тушунтириб бермасада, унинг асосини ташкил этади. Инсон фаолияти мураккаб тартибли зинапояли кетмакетлик тузилишига эга. У бир неча қатлам ёки даражалардан иборат. Юқоридан қуйига ҳаракатланиб, уларни номлаб чиқамиз: алоҳида фаолиятлар даражаси (ёки фаолиятнинг алоҳида турлари); ҳаракатлар даражаси; муолажалар даражаси; психофизиологик вазифалар даражаси. Шундай қилиб, фаолият тузилишининг таркибий қисмларига мотив, мақсад, ҳаракат (ташқи, предметли ва ички, ақлий; интериоризация ва экстериоризация жараёнлари), муолажалар, психофизиологик вазифалар киради. Мотив - бу фаолиятга ундовчи сабаб. Мақсад - бу исталган, яъни, фаолиятни бажариш билан эришиладиган натижанинг тасвири. Ҳаракат - бу фаолият таҳлилининг асосий бирлиги. Таърифга кўра ҳаракат - бу мақсадни амалга оширишга йўналтирилган жараён. «Ҳаракат» тушунчасига оид қуйидаги хусусиятларни келтириш мумкин. Биринчи хусусият: ҳаракат зарур таркибий қисм сифатида мақсад қўйиш ва уни ушлаб қолиш кўринишидаги онг актини ўз ичига олади. Иккинчи хусусият: ҳаракат - бу бир вақтнинг ўзида ҳулқатвор акти ҳам бўлиб ҳисобланади . Шундай қилиб, фаолият назарияси аввалги концепциялардан (бихевиоризм) тафовутлари кўрсатилган бирламчи икки хусусиятларининг онг ва ҳулқатворнинг узлуксиз бирлигини тан олишидан иборат. Учинчи, жуда муҳим хусусият: фаолият назарияси фаоллик тамойилини «ҳаракат»тушунчаси орқали таъсирчанлик тамойилига қарама- қарши қўйган ҳолда тасдиқлайди. Фаоллик ва таъсирчанлик тамойилларининг алоҳида ҳар биридан келиб чиққан ҳолда фаолият таҳлилининг бошланғич нуқтаси ташқи муҳитга ёки субъект организмига жойлаштирилиши лозим. Тўртинчи хусусият: ҳаракат тушунчаси одам фаолиятини ижтимоий ва жисмли дунёга «олиб чиқади». Ҳаракат доимо мақсад билан боғлиқ бўлади. Мақсад ҳаракатни белгилайди, ҳаракат эса мақсаднинг амалга ошишини таъминлайди. Мақсаднинг хусусияти орқали ҳаракат хусусиятини аниқлаш мумкин. Инсон мақсадларини таҳлил қилиб, нималарни айтиш мумкин? Авваламбор, уларнинг жуда хилма-хиллигини, муҳими эса кенг ҳажмлилигини келтириш мумкин. Йирик мақсадлар майдароқ, хусусий мақсадларга бўлинади, улар ҳам ўз ўрнида булардан ҳам хусусийроқ мақсадларга бўлиниши мумкин ва ҳ.к. Шунга мос равишда ҳар бир етарли даражадаги йирик ҳаракат қуйи тартибли кетма-кетликнинг ҳаракатлар тизимида турли даражаларга ўтиб туришидан иборат. Масалан, бошқа шаҳар билан телефон орқали боғланмоқчисиз. Бу ҳаракатни амалга ошириш учун (И тартиб) сиз бир қатор хусусий ҳаракатларни бажаришингиз керак (ИИ тартиб): шаҳарлараро сўзлашув телефон тармоғига бориб, зарур автоматни топиб, навбатга туришингиз лозим ва ҳ.к. Кабинага киргандан сўнг, абонент билан боғланишингиз керак. Лекин бунинг учун қатор майда ишларни бажаришингизга тўғри келади (ИИИ тартиб): танга ташлаб, тугмачани босиб туриб, маълум сонларни териш керак бўлади ва ҳ.к. Муолажа - бу фаолият бажарилишининг навбатдаги қуйироқ даражаси. Муолажа деб, ҳаракат бажарилишининг усулига айтилади. Масалан, иккита икки хонали сонларни кўпайтириш амалини хотирада ва мисолни устунча шаклида ёзган ҳолда ечиш мумкин. Бу бир хилдаги математик мисолнинг икки турлича усули ёки икки хил амал бўлади. Қўлланиладиган муолажаларнинг хусусияти нимага боғлиқ бўлади? Авваламбор, улар ҳаракат амалга ошириладиган шароитларга боғлиқ. Агар ҳаракат мақсаднинг ўзига жавоб берса, муолажа мақсад қўйилган шароитларга жавоб беради. Бундай шароитларга ташқи вазиятлардан ташқари, шунингдек, фаолият кўрсатаётган субъектнинг имкониятлари ёки ички воситалари ҳам киради. Фаолият назариясида маълум шароитлардан кўзланган мақсад масала деб аталади. Масала ечиш жараёнини тасвирлашда уларни амалга оширувчи ҳаракатларни ҳам, муолажаларни ҳам кўрсатиш лозим. Муолажаларнинг асосий хоссаси уларнинг камроқ англанганлиги ёки умуман англанмаганлигидан иборат. Бу хоссалари билан муолажалар онгли мақсадни ҳам, ҳаракатнинг бажарилишини назорат қилишни ҳам белгилаб берадиган ҳаракатлардан тамомила фарқ қилади. Муолажалар икки турга бўлинади: баъзилари адаптация, мослашиш, бевосита тақлид қилиш ёрдамида юзага келади; бошқалари ҳаракатларни автоматлаштириш воситасида пайдо бўлади. Биринчи турдаги муолажалар англанмайди, уларни онгимизда, ҳатто, махсус воситалар ёрдамида ҳам ҳосил қилиш мумкин эмас. Иккинчи тур муолажалар онг чегарасида жойлашади. Улар осонгина долзарб англанувчиларга айланиши мумкин. Ҳар бир мураккаб ҳаракат ҳаракатлар кетма-кетлиги ва «тўшалувчи» муолажалар қатламидан иборат. Ҳар бир мураккаб ҳаракатда долзарб бўлган онгли ва англанмаган фаолиятлар ўртасидаги чегаранинг белгиланмаганлиги ҳаракатлар кетма-кетлигини муолажалар кетма-кетлигидан ажратиб турувчи чегаранинг ҳаракатчанлигини билдиради. Бу чегаранинг юқорига йўналган ҳаракати муолажадаги баъзи ҳаракатларнинг (асосан, энг соддаларининг) ўзгаришини англата-ди. Чегараларнинг пастга ҳаракатланиши эса, аксинча, муолажаларнинг ҳаракатга айланишини, яъни, фаолиятнинг майдароқ бирликларга бўлинишини билдиради. Қуйида шунга мос мисол келтирамиз. Мунозара вақтида сизда янги ғоя туғилди, ва сиз ифодаланиш усулини ҳисобга олмаган ҳолда, асосан, мазмунидан келиб чиқиб, уни баён қилдингиз, деб тасаввур қиламиз. Сиз кўплаб, яъни, ақлий, нутқли ва ҳ.к. муолажалар билан таъминланган ҳаракатни амалга оширган бўласиз. Уларнинг барчаси биргаликда ғояни баён қилиш фаолиятини амалга оширган бўладилар. Фаолият тузилишидаги энг қуйи даража - психофизиологик вазифаларни кўриб чиқамиз. Фаолият назариясида бу вазифаларга психик жараёнларнинг физиологик таъминоти киради. Уларга одам организмига хос бўлган ҳис этиш, ўтмиш таассуротларининг қолдиқларини ҳосил қилиш ва қайд этиш лаёқатлари, мотор лаёқати ва бошқалар киради. Мос равишда сенсор, мнемик, мотор вазифалар ҳақида сўз юритиш мумкин. Бу даражага шунингдек, асаб тизими морфологиясида мустаҳкам ўрин тутган туғма ва ҳаётнинг биринчи ойларида юзага келадиган механизлар киради. Барча лаёқат ва механизмлар инсонга туғилиши биланоқ берилади, яъни улар ирсият томонидан белгиланган бўлади. Психофизиологик вазифалар психик вазифаларни амалга ошириш учун фаолият воситаларини зарур дастлабки шарт-шароитлар билан таъминлайди. Масалан, бирор маълумотни хотирамизда сақлаб қолиш учун тез ва сифатли ёдда сақлаб қолишнинг махсус усулларидан фойдаланамиз. Лекин агарда биз ёдда сақлаб қолиш лаёқатидан иборат мнемик вазифаларга эга бўлмаганимизда, бу фаолиятни амалга ошира олмаган бўлардик. Мнемик вазифалар туғма бўлади. Бола туғилиши биланоқ катта миқдордаги маълумотни ёдида сақлай бошлайди. Дастлаб, бу оддий ахборот бўлиб, кейинчалик ривожланиш жараёнида хотирада сақланиши зарур бўлган ахборот ҳажмидан ташқари, ёдда сақлашнинг сифат кўрсаткичлари ҳам ўзгаради. «Корсаков синдроми» деб аталадиган (уни илк маротаба ўрганган машҳур россиялик психиатр С.С. Корсаков номи билан) хотира касаллиги мавжуд. Бунда айнан мнемик вазифа оқсайди. Бу касалликда воқеалар, ҳатто, бир неча дақиқа аввал содир бўлганлари ҳам умуман ёдда сақланиб қолмайди. Бундай беморлар, масалан, шифокор билан кунига бир неча марта саломлашиб, бугун овқатланганми ёки йўқми, эсламаслиги ҳам мумкин. Бир бемор онасига китобий асарнинг ўзига ёқиб қолган парчасини ҳозиргина ўқиб берганини ёдидан чиқариб юбориб, бетўхтов ўқиб берарди ва, шу аснода бир неча ўн марталаб такрорларди. Агар бундай бемор бирор матнни ёд олишга уриниб кўрса, у шу заҳотиёқ матн билан бирга ёд олишнингрни ўзини ҳам ёдидан чиқариб юбориши мумкин. Шундай қилиб, психофизиологик вазифалар фаолият жараёнларининг органик устқурмасини ташкил этади, деб хулоса ясаш мумкин. Уларга таянмай туриб, ҳаракатлар ва муолажаларнинг бажарилишидан ташқари вазифалар белгиланишининг ҳам имконияти мавжуд эмас. Исталган фаолият тузилишида ички ва ташқи таркибий қисмларни ажратиш мум-кин. Ички таркибий қисмларга марказий асаб тизими томонидан бошқариладиган фаолиятларда иштирок этадиган анатомик ва физиологик тузилмалар ҳамда жараёнлар, шунингдек, фаолиятни бошқаришга тааллуқли психологик жараёнлар ва ҳолатлар киради. Ташқи таркибий қисмларга эса фаолиятни амалиётда бажариш билан боғлиқ турли ҳаракатларни киритиш мумкин (Н.А. Бернштейн). Фаолиятнинг тараққий этиб ва ўзгариб бориши билан ташқи таркибий қисмларнинг ичкиларига тизимли ўтиши амалга оширилади. Бунда интериоризация, автоматизация ва экстериоризация ҳам кузатилади. Шундай қилиб, ташқи фаолиятдан ташқари ички, ақлий фаолиятни ҳам ажратиш мумкин. Бундай фаолиятнинг вазифалари нималардан иборат? Авваламбор, бу вазифалар ички ҳаракатларнинг ташқи ҳаракатларни тайёрлашидан иборат. Улар зарур ҳаракатни тезда танлаб олишга имкон яратиб, инсон кучини тежашга, шунингдек, қўпол хатоликларга йўл қўймасликка ёрдам берадилар. Масалан, одам китоб жавонларини деворга қоқиб қўйиш учун жойни мўлжаллайди. Бир йўлни танлаб олиб, баҳолайди, сўнгра ундан воз кечиб, иккинчисига, учинчисига ўтади, ниҳоят, ўзига мос ва қулай ҳолатда тўхталади. Гарчи бу вақт ичида бир марта ҳам «бармоғини қимирлатиб» қўймайди, яъни, бирор бир амалий ҳаракатни амалга оширмайди. Ҳаракатларни мияда «айлантириб чиқиш» уларни олдиндан ўйлаб олишга кира-ди. Қандай ҳаракат қилишни ўйлаётган инсон қандай йўл тутади? Қандайдир ҳаракатнинг рўёбга чиққанлигини тасаввур қилиб, унинг оқибатларини кўриб чиқади. Уларга қараб, ўзининг ҳолатига мос келадиган ҳаракатни танлайди. Ёки бошқа мисол, кўп ҳолларда инсон қандайдир қувончли ҳодисани кутганида, вақтдан ўзиб, ўша ҳодисани бўлиб ўтгандай тасаввур қилади. Натижада ўзини юзида бахтли табассум билан ўтирганини кўради. Бу мисоллар инсоннинг ички фаолиятига мисол бўла олади. У ўзининг икки асосий хусусияти билан фарқланади. Биринчидан, ички фаолият ташқи фаолият каби тузилишга эга, улар бир-биридан фақат шдир бўлиш шакли билан тафовутланади. Бу икки фаолият мотивлар ёрдамида уйғотилишини, ҳиссий кечинмалар билан бирга кузатилишини, ўзининг муолажавий техник таркиби мавжудлигини билдиради. Ички фаолиятнинг ташқи фаолиятдан фарқи ҳаракатлар реал жисмлар билан эмас, уларнинг хаёлий тасвири билан амалга оширилишидан, реал маҳсулот ўрнига ғоявий натижа ҳосил бўлишидан иборат. Иккинчидан, ички фаолият ташқи фаолиятдан мос ҳаракатларнинг ички ҳолатга ўтказилиш йўли билан пайдо бўлган. Бирор-бир ҳаракатни самарали равишда фикран амалга ошириш учун уни аввало амалиётда ўзлаштириб олиб, реал натижа олиш лозим. Масалан, шахмат ўйинида доналарнинг юриши ўзлаштирилиб, уларнинг оқибатлари идрок этилгандан кейингина шахмат юришини ўйлаб олиш имконияти туғилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фаолият назариясининг муаллифлари ички фаолият тушунчаси орқали онг ва психик жараёнлар таҳлили муаммоси билан тўқнашдилар. Фаолият назарияси муаллифларининг фикрига кўра, психик жараёнлар фаолият нуқтаи назаридан таҳлил қилиниши мумкин, чунки исталган психик жараён ўз вазифалари ва муолажавий-техник тузилишига эга бўлиб, маълум мақсадда амалга оширилади. Масалан, таъмни идрок қилиш таъм сифатларининг ўзаро фарқлари ва мос келиш даражаларини аниқлаш билан боғлиқ перцептив мақсад ва вазифаларига эга. Перцептив вазифага яна бир мисол сифатида аниқлаш жараёнини келтириш мумкин. Бундай вазифаларни кундалик ҳаётимизда мунтазам ҳолатда кўз билан чамалаш масалаларини ҳал этишда, чеҳраларни, овозларни таниб олишда ва ҳ.к.да бажаришга тўғри келади. Барча вазифаларни ҳал этиш учун ҳар бирига мос равишда фарқлаш, аниқлаш, ўлчаш, таниш ва бошқа ҳаракатлар кўринишидаги перцептив ҳаракатлар амалга оширилади. Психик жараёнлар (идрок, диққат, хотира, тафаккур ва ҳ.к.)ни фаолият назарияси нуқтаи назаридан фаолиятнинг алоҳида шакли сифатида ўрганиб, маълум ахборотлар - фаолиятнинг умумий тузилиши, даражалари, кечиш шакллари ва ҳ.к.ни қўллаш мумкин ва зарурдир. Фаолиятнинг муолажавий-техник аспектларини кўриб чиқиш жараёнида, у ёки бу ҳаракат нима учун бажарилади, мақсаднинг ўзи қандай пайдо бўлади каби саволлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай саволларга жавоб топиш учун эҳтиёжлар ва мотивлар каби тушунчаларга мурожаат қилишимиз зарур. Хатти ҳаракатни қурилиш даражалари Еҳтиёж - бу тирик организмлар фаоллигининг бошланғич шакли. Тирик организмда даврий равишда зўриқишнинг маълум ҳолатлари юзага келади; улар организмнинг маълум ҳаётий фаолиятини давом эттириши учун зарур бўлган моддаларнинг объектив етишмовчилиги билан боғлиқ. Организмда нормал фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни ташкил этувчи бирор нарсанинг объектив етишмовчилиги ҳолатлари эҳтиёжлар деб аталади. Бундай эҳтиёжлар сирасига озуқага, сувга, кислородга бўлган эҳтиёжлар ва бошқалар киради. Инсондаги, шунингдек, юқори тузилган ҳайвонларда туғма бўлган эҳтиёжлар ҳақида сўз юритилганида, содда биологик эҳтиёжларга яна иккитасини қўшиб қўйиш лозим. Бу, биринчидан, ўзи кабилар билан, ва биринчи навбатда, ёши катта индивидлар билан алоқага бўлган эҳтиёждир. Болаларда бу жуда эрта намоён бўлади. Онанинг товуши, юзи, қўл ҳаракатлари - болада пайдо бўладиган ижобий реакцияни келтириб чиқарувчи бирламчи сескантирувчилар. Бу 1,5-2 ойлик болада кузатиладиган «жонлантириш мажмуаси»дир. Инсондаги ижтимоий алоқалар ёки мулоқотга бўлган эҳтиёж етакчи эҳтиёжлардан бири бўлиб ҳисобланади. Фақат инсон ҳаёти давомида у ўзининг шаклларини ўзгартиради. Бола ҳаётининг дастлабки ойлари ва йилларида унга меҳрибонлик қилувчи онага ва яқинларга бўлган эҳтиёж. Вақт ўтиши билан бу манзара ўзгара бошлайди, чунки аввалги эҳтиёж тенгдошлар жамоасида ҳурматга сазовор бўлишга интилиш билан алмашинади. Дўстга, маслакдош инсонга, руҳлантирувчи устозга эҳтиёж ортади. Кейинчалик эса ҳаётда ўз ўрнини топиш, таълим олиш, жамият эътирофини қозонишга ва бошқаларга интилиш пайдо бўлади. Инсонда туғма хусусиятга эга бўлиб, органик эҳтиёжларга тааллуқли бўлмаган иккинчи эҳтиёж - бу ташқи таассуротларга эҳтиёж, ёки кенг маънода билишга эҳтиёж ҳисобланади. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, янги туғилган чақалоқлар ҳаётининг биринчи соатларидан бошлаб кўриш, эшитиш, товуш сескантирувчиларига жавобан таъсир кўрсатибгина қолмасдан, уларни ўрганадилар ҳам. Хусусан, янги сескантирувчиларга нисбатан уларда жонлироқ жавоб реакциялари пайдо бўлади. Икки-уч ойлик чақалоқларда билишга эҳтиёж мавжудлигини тасдиқловчи тажрибалар ўтказилди. Болага сўрғич бериб, уни резинали най орқали телевизорга улаб қўйдилар. Бунда сўрғич пневматик ўтказгич вазифасини бажаради. Қурилманинг ишлаш механизми қуйидагича эди: агар бола сўрғични сўрса, телевизор экрани ёришиб, тасвир - ёки ҳаракациз расм, ёки сўзлаётган аёл пайдо бўларди. Агар бола сўришдан тўхтагудек бўлса, экран аста-секин ўчиб қоларди. Боланинг қорни тўқ бўлиши керак (бу тажрибанинг зарур шарти), лекин бундай ҳолатда бола сўрғични истар-ис- тамас сўради. Шундай қилиб, тажриба давомида бир мунча вақт ўтиб, бола сўриш ҳаракатларининг экрандаги тасвир билан алоқасини пайқаб қоларди, шунда қуйидаги воқеа содир бўларди: у жадаллик билан, ҳаракатларини бир сонияга ҳам тўхтатмай, сўрғични сўра бошларди! Бу натижа ишонарли тарзда икки ойлик боланинг фаоллик билан ташқи оламдан ахборот ўзлаштиришга қодирлигидан далолат беради. Бундай фаоллик билиш эҳтиёжи ифодасининг ўзидир. Кўриб ўтилган бу икки эҳтиёжга нисбатан икки муҳим ҳолатни қайд этиб ўтиш мумкин. Биринчидан, муносабатларга ва билишга бўлган эҳтиёж дастлабки вақтларда бир-бири билан узвий туташиб кетган бўлади. Болага яқин бўлган инсон унинг фақат муносабатларга бўлган эҳтиёжларини қондирмасдан, болада ҳосил бўладиган турли таассуротларнинг энг биринчи ва асосий манбаидир. Ота-онанинг фаол ҳаракатлари, гап-сўзлари, болани бошқариши, ўйинлар унинг билиш эҳтиёжини «озиқлантирувчи» таассуротларнинг бош манбаи бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, эҳтиёжлар ҳақидаги умумий қарашлар: таърифлари, органик эҳтиёжлар билан биргаликда инсон учун жуда муҳим бўлган икки: ижтимоий ва билиш эҳтиёжларининг мавжудлиги кўриб чиқилди. Энди эҳтиёжларнинг фаолият билан бўладиган алоқаларига мурожаат қиламиз. Бунда ҳар бир эҳтиёж ҳаётидаги икки босқични ажратиш лозим. Биринчи босқич - эҳтиёжни қондирувчи жисмни учратишгача бўлган давр; иккинчи босқич - бу учрашувдан кейинги давр. Биринчи босқичда эҳтиёж субъектга тақдим этилмаган бўлади. У қандайдир зўриқиш, қониқмаслик ҳолатини бошидан кечириши, лекин бу ҳолатнинг асл сабабини билмаслиги мумкин. Ҳулқ-атвор томонидан эса бундай ҳолат нотинчликда, турли жисмларни излаш, танлашда ифодаланади. Масалан, машҳур болалар шифокори Б. Спок фарзандлари ортиқча вазндан азият чекаётган ота-оналарни ортиқча иштаҳаларининг асл сабаби ҳақида чуқур фикр юритишга чақиради. Унинг фикрича, ота-оналарнинг эътибори ва меҳрибонлиги етишмаганида болалар ўзларини шундай тутадилар. Бундай болалар қониқмаслик ҳолатини бошидан кечириб, уни аниқлаштира олмайдилар ва овқатга ружу қўядилар! Излаш фаолияти давомида, одатда, эҳтиёжнинг жисм билан учрашуви содир бўлади ва шу билан эҳтиёж «ҳаётидаги» биринчи босқич ўз ниҳоясига етади. Еҳтиёж томонидан ўз жисмини «билиб олиш» жараёни эҳтиёжнинг жисмга эга бўлиши номини олган. Ўзининг содда шаклларида у «импринтинг механизми», яъни, ёдда қолиш сифатида маълум. Импринтингга мисол - янги тухумдан чиққан ғозда ёнидан ўтиб кетаётган жисмнинг изига тушиш реакциясининг уйғониши: у ҳар бир ҳаракатланаётган жисмнинг, у жонсиз бўлса ҳам, ортидан кета бошлайди. Худди онаси ортидан юргандай (К. Лоренц тажрибалари). Жисмга эга бўлиш жараёнида эҳтиёжнинг икки асосий хусусияти намоён бўлади. Биринчиси, ушбу эҳтиёжни қондира олиш хусусиятига эга бўлган жисмларнинг дастлабки жуда кенг таркибий қисмидан, иккинчиси - эҳтиёжни биринчи бўлиб қондирган жисмда тезда қайд этишдан иборат. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, эҳтиёжларни қайд этиш факти болаларни тарбиялаш амалиётида яхши таниш. Масалан, бола ҳаёти биринчи йилининг охирида озуқасига турли қўшимчалар киритиш тавсия этилади. Акс ҳолда бола бўтқа ва сутга ўрганиб қолиб, кейинчалик гўшт, тухум ва шунга ўхшаш маҳсулотларни оғзига олишдан бош тортиши мумкин. Кўпинча ўғил боланинг ота-онаси ҳақли равишда унинг ёнидаги ўртоқларидан, қиз боланинг ота-онаси эса унинг дидига мос келадиган йигитдан хавотир оладилар. Улар ички туйғулари орқали ўз фарзандларининг танловига кейинчалик таъсир кўрсата олмасликларини англайдилар, бу айнан эҳтиёжларнинг тезда қайд этилиши сабабли содир бўлади. Шундай қилиб, эҳтиёжнинг жисм билан учрашуви вақтида унинг жисмга эга бўлиши содир бўлади. Бундай ҳолат бу актда эҳтиёж жисми сифатида таърифланувчи мотив пайдо бўлганлиги учун жуда муҳим бўлиб ҳисобланади. Еҳтиёжнинг жисмга эга бўлишидан ва мотивнинг юзага келишидан сўнг ҳулқ-атвор тури кескин ўзгаради. Агар шу вақтгача ҳулқ-атвор йўналтирилмаган, изланувчи хусусиятга эга бўлган бўлса, энди у «вектор» ёки йўналиш олади. У жисм томон йўналган бўлади, агар мотив салбий валентликка эга бўлса, жисмдан ташқарига йўналади. Бир ёш боланинг кескин йўналган ҳулқ-атворини мисол қилиб келтириш мумкин. Бир ёшли болада тузга берилиш аниқланди. «Туз» унинг биринчи бўлиб тушунган ва талаффуз қилишни ўрганган сўзи бўлди. Бола уйда тузнинг сақланиш жойини билар, доимий равишда уни сўраб, қўллари билан унга интилиб, агар бермасалар, йиғи кўтарарди. Ниҳоят, унга эришгандан сўнг қошиқлаб истеъмол қиларди. Бола бир ярим ёшга етганида уни касалхонага текширувга ётқиздилар. У ерда нормал озиқланиш тартиби белгиланди, яъни, бола талаб этаётган тузни бермай қўйдилар, ва у тез орада нобуд бўлди. Танасининг ички текширувидан унинг буйрак усти пўстлоғида ўсма борлиги, натижада организмдан туз ювилиб чиқиб кетиши маълум бўлди. Шундай қилиб, ўткир органик эҳтиёж ўзининг жисми - тузни топган. Тузга интилиш болани турли ҳаракатларга ундарди: у тузни ўзи олишга интилар, уни сўраб йиғлар, уни катта миқдорда истеъмол қиларди ва ҳ.к. Юқорида келтирилган ушбу таърифдан келиб чиққан ҳолда, туз бола фаолиятида мотив, шу билан бирга етакчи мотив бўлганини айтиш мумкин. Яна бир таърифга асосан мотив - бу ҳаракатнинг нима сабабдан амалга оширилиши. «Бирор бир сабабдан» одам кўплаб турли харакатларни амалга оширади. Мана шу бир мотив томонидан чақириладиган ҳаракатлар йиғиндиси фаолият, аниқроқ айтиладиган бўлса, алоҳида фаолият ёки фаолиятнинг алоҳида тури деб аталади. Бундай фаолият турлари сифатида ўйин, ўқув, меҳнат фаолиятларини келтириш мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бир мотивнинг ўзи турли ҳаракатлар тўплами билан қондирилиши мумкин, ва аксинча, бир ҳаракатнинг ўзи турли мотивлар томонидан уйғотилиши мумкин. Агар бир одам мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, одатда, унинг амалга оширадиган ҳаракатларига бирданига бир неча мотив сабаб бўлади. Инсон ҳаракатларининг кўпчилик мотивлар томонидан уйғотилиши - одатий ҳодиса. Масалан, одам натижанинг юқори сифати учун меҳнат қилиш билан бирга, йўл-йўлакай ўзининг бошқа мотивлари - жамият эътирофи, моддий рағбат кабиларни ҳам қондириши мумкин. Тутган ўрни ёки бажарадиган вазифасига кўра барча мотивлар ҳам бир дай аҳамият касб этмаслиги мумкин. Улардан бири асосий, қолганлари - иккинчи даражали бўлиши мумкин. Бош мотив етакчи мотив, иккинчи даражалилари - рағбатлантирувчилар деб аталади. Энди мотивлар нисбати ва онг муаммосини кўриб чиқамиз. Юқорида билдирилган фикрларга кўра, мотивлар ҳаракатларни юзага келтиради, яъни мақсадларнинг ҳосил бўлишига олиб келади, мақсадлар эса доим англанган ҳолатда бўлади. Мотивларнинг ўзи эса англанадиган ва англанмайдиган турларга бўлинади. Мақсад мотиви биринчи турдаги мотивларга мисол бўла олади. Агар мотивлар англанмайдиган бўлса, уларни онгда умуман ифодаланмайди, деб ҳисоблаш мумкинми? Йўқ, бундай ҳисобланмайди. Улар онгда алоҳида икки шакл: ҳиссиётлар ва шахсий моҳиятларда ифодаланади. Ҳиссиётлар мотивлар билан боғлиқ бўлган ҳодисалар ёки ҳаракатлар натижалари баҳонасида пайдо бўлади. Агар одам бирор нарсадан хавотирланаётган бўлса, демак, «ўша нарса» унинг мотивларига даҳлдордир. Фаолият назариясида ҳиссиётлар фаолият натижасининг унинг мотивига нисбатан муносабатининг акс таъсири сифатида таърифланади. Агар мотив нуқтаи назаридан фаолият самарали амалга оширилса, ижобий ҳиссиётлар, агар самара бермаса, салбий ҳиссиётлар юзага келади. Масалан, қайси ҳолатларда одамда ғазаб ҳисси пайдо бўлади: қачонки, мақсадга эришишимиз йўлида тўсқинликларга дуч келсак. Қўрқув ҳиссичи? Ўзини муҳофазалаш мотиви таҳдид остида қолган ҳолатда. Шодликчи? Аксинча, мотив ўзидан қониқиш ҳиссига эга бўлган ҳолатда. Бундан шундай хулоса келиб чиқади: ҳиссиётлар - жуда муҳим кўрсаткич бўлиб, уларнинг ёрдамида инсон мотивларини аниқлаш мумкин. Энди шахсий моҳият ҳақида сўз юритамиз. Етакчи мотив фаолият майдонига тушиб қолган юқори субъектив аҳамиятга эга бўлган жисм, ҳаракат ёки ҳодиса кечинмасидир. Шуни таъкидлаш муҳимки, бунда фақат етакчи мотив моҳият ҳосил қилувчи вазифасини бажаради. Шахсий моҳият билан боғлиқ ноёб ҳодисани бунгача бетараф бўлган объект кутилмаганда субъектив муҳим бўлган кечинма сифатида кўриладиган «ўтиш жараёнларида» осон аниқлаш мумкин. Масалан, агар ўзингиз саёҳат режалаштириб, унинг йўналишини танлайдиган бўлсангиз, зерикарли географик маълумотлар ҳам муҳим ва аҳамиятли бўлиб қолади. Қисқача, мотивлар ва шахс алоқаси муаммосида тўхталамиз. Инсон мотивлари соҳаси томонидан шахс кўлами ва унинг феъл-атвори аниқланади. Одатда, мотивларнинг зинапояли муносабатлари тўлақонли англанмайди. Улар мотивлар келишмовчилиги юзага келадиган вазиятларда ойдинлашади. Жуда кўп ҳолатларда ҳаёт турли мотивларни тўқнаштириб, инсондан уларнинг бирини: моддий манфаатдорлик ёки ишга бўлган қизиқиш, шахсий муҳофаза ёки ғурур ва ҳ.к.ларни танлашга мажбур қилади. энди мотивлар ривожи каби муҳим масалани кўриб чиқамиз. Бу масала, аввало, шахс тарбияси ва ўзини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Фаолият таҳлилида ҳаракатнинг табиий йўналиши қуйидагича бўлади: эҳтиёждан мотивга, сўнгра мақсад ва ҳаракат томон (Е М М Ҳ). Воқеий фаолиятда эса мунтазам равишда тескари жараён рўй беради: фаолият давомида янги мотивлар ва эҳтиёжлар шаклланиб боради (Ф М э). Фаолият назариясида мотивнинг мақсад томон ҳаракат механизми ёки мақсаднинг мотивга айланиш механизми мавжуд. Ушбу механизмнинг моҳияти шундан иборатки, қандайдир мотив томонидан эришишга ҳаракат қилинадиган мақсад вақт ўтиши билан ўзи мустақил ҳолатда ундовчи кучга эга бўлади, яъни, мақсаднинг ўзи мотивга айланади. Мактаб ҳаётидан бир мисол келтирамиз. Ўқувчи маълум фан билан унга ўзининг севимли устози билан мулоқотда бўлиш завқли бўлгани учун шуғулланади. Лекин аста-секин ушбу фанга қизиқиш чуқурлашиб боради, ва ўқувчи уни бўлажак мутахассислик сифатида ҳам танлаши мумкин. Шундай қилиб, мотив мақсадга айланди. Шуни таъкидлаш лозимки, мақсаднинг мотивга айланиши ижобий ҳиссиётлар тўпланганидагина юз бериши мумкин, масалан, ҳаммага маълумки, фақат жазо бериш ва мажбурий равишда ишга нисбатан қизиқиш ёки муҳаббат уйғотиш мумкин эмас. Мақсадга қаратилган ҳаракатлар. Инсон ҳулқ-атворида функционал жиҳатдан боғлиқ бўлган қўзғатувчи ва бошқарувчи томонлар мавжуд. Психологияда инсон ҳулқ-атворидаги қўзғатувчи ҳолатларни тасвирлаш ва тушунтириш учун қўлланиладиган тушунчалар орасида мотивация ва мотив тушунчалари энг умумий ва асосий бўлиб ҳисобланади. «Мотивация» атамаси «мотив» атамасига қараганда кенгроқ тушунчага эга. «Мотивация» сўзи ҳозирги замон психологиясида ҳулқ-атворни детерминацияловчи омиллардир. Бунга, хусусан, эҳтиёжлар, мотивлар, мақсадлар, интилишлар ва бошқа кўпчилик) тизимини белгиловчи ва ҳулқ- атвор фаоллигини маълум даражада тутиб турувчи, рағбатлантирувчи жараён хусусияти сифатида иккиланган маънода қўлланилади. Биз мотивация тушунчасини биринчи маънода қўллаймиз. Шундай қилиб, мотивацияни инсон ҳулқ- атвори, унинг келиб чиқиши, йўналиши ва фаоллигини тушунтириб берувчи психологик хусусиятга эга бўлган сабаблар йиғиндиси сифатида белгилаш мумкин. Ҳулқ-атворнинг пайдо бўлиши, давомийлиги ва барқарорлиги, йўналганлик ва кўзланган мақсадга эришилгандан сўнг якунланиши, келажакдаги воқеаларга мойиллик, алоҳида олинган ҳулқ-атвор актининг мутаносиблиги ва мазмун жиҳатидан яхлитлиги, самарадорлигини ошириш каби томонлари мотивацион жиҳатдан тушунтиришни талаб этади. «Нимага?», «нима учун?», «нима мақсадда?», «нима эвазига?», «қандай моҳиятга эга?» ва бошқа шу турдаги саволларга жавоб излаш мотивацияга мувофиқ амалга оширилади. Ҳулқ-атворнининг исталган шакли ички ва ташқи сабаблар билан тушунтирилиши мумкин. Биринчи вазиятда тушунтиришнинг бошланғич ва якуний ҳолатлари сифатида субъект ҳулқ-атворининг психологик хоссалари, иккинчисида - ташқи ва фаолият шароитлари намоён бўлади. Биринчи вазиятда мотивлар, эҳтиёжлар, мақсадлар, тилаклар, қизиқишлар ва ҳ.к.лар, иккинчисида эса - юзага келган вазиятдан келиб чиққан рағбатлар ҳақида сўз юритилади. Баъзан инсон ҳулқ-атворини ичдан белгилаб берадиган барча омиллар шахс диспозициялари деб аталади. У ҳолда мувофиқ равишда диспозицион ва вазиятли мотивациялар ҳақида ҳулқ-атворни детерминациялашнинг ички ва ташқи аналоглари сифатида сўз юритилади. Шунинг учун инсоннинг исталган ҳаракати икки томонлама: диспозицион ва вазиятли детерминация сифатида кўриб ўтилади. Диспозициялар ўз моҳиятига кўра мотивлардир. Мотив мотивациядан фарқли ўлароқ, - бу ҳулқ-атвор субъектининг ўзига тегишли бўлган, унинг маълум ҳаракатлари амалга оширишга ичкаридан ундовчи барқарор шахсий хоссаси. Мотивни, шунингдек, умумлаштирилган кўринишда кўпчилик диспозицияларни ифодалайдиган тушунча сифатида белгилаш мумкин. Мавжуд бўлган диспозициялардан энг муҳими эҳтиёжлар тушунчаси ҳисобланади. Эҳтиёж деб, инсон ёки ҳайвоннинг маълум шароитларда уларга нормал яшаш ва ривожланиши учун етишмовчилик ҳолатига айтилади. Эҳтиёж шахс ҳолати сифатида мунтазам равишда инсондаги организм (шахс) учун етишмовчилик билан боғлиқ бўлган қониқмаслик ҳисси билан боғлиқ Инсон эҳтиёжларининг асосий хусусиятларига қондириш кучи, пайдо бўлишининг даврийлиги ва усули киради. Шахснинг аҳамиятли эҳтиёжи, унинг жисга боғлиқ мазмуни, яъни, ушбу эҳтиёжни қондира оладиган моддий ва маънавий маданият объектларининг йиғиндисидир. Еҳтиёждан кейинги мотивацион аҳамиятга эга бўлган тушунча - бу мақсад. Мақсад деб, фаолият билан боғлиқ бўлган, долзарб эҳтиёжи қондирувчи бевосита англанувчи натижага айтилади. Психологик жиҳатдан мақсад онгнинг мотивацияли қўзғатувчи мазмуни, у инсон томонидан фаолиятининг бевосита ва яқин кутилаётган натижаси сифатида идрок қилинади. Кўриб чиқилган мотивацияли ҳосилалардан диспозициялар (мотивлар), эҳтиёжлар ва мақсадлар инсон мотивацион соҳасининг асосий ташкил этувчилари бўлиб ҳисобланади. Шахснинг мотивацион соҳасини ривожланганлик нуқтаи назаридан кенглик, эгилувчанлик ва иерархиялаштириш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш мумкин. Мотивацион соҳанинг кенглиги дейилганда, даражаларнинг ҳар бирида келтирилган диспозициялар, эҳтиёж ва мақсадлар каби мотивацион омилларнинг сифат жиҳатидан турли-туманлиги тушунилади. Одамда турли хил мотивлар, эҳтиёж ва мақсадлар қанчалик кўп бўлса, унинг мотивацион соҳаси ҳам шунчалик ривожланган ҳисобланади. Мотивацион соҳанинг эгилувчанлиги мотивация жараёнини қуйидагича характерлайди: юқори даражадаги мотивацион майлнинг қондирилиши учун қуйи даражадаги турли хил мотивацион майллар қанчалик кўпроқ қўлланилган ҳолатда мотивацион соҳа ҳам шунчалик даражада эгилувчан бўлади. Масалан, бир индивид учун билим олишга бўлган эҳтиёж фақат телевидение, радио ва кино ҳисобига қондирилса, бошқаси учун худди шундай эҳтиёжни қондириш воситаси турли китоблар, даврий матбуот, одамлар билан мулоқот ҳисобланади. Кейинги ҳолатда мотивацион соҳа эгилувчанроқ бўлиб саналади. Иерархиялаштирилганлик - бу алоҳида олинган мотивацион соҳасидаги ҳар бир тузилиш даражасининг хусусияти. Бир хил диспозициялар (мотивлар, мақсадлар) бошқаларидан кучлироқ бўлиб тез-тез ҳосил бўлиб туради; бошқалари кучсизроқ бўлади, ва камроқ долзарблаштирилади. Маълум даражадаги мотивацион ҳосилаларнингдолзарблаштириш кучи ва частотасидаги фарқлар қанчалик кўп бўлса, мотивацион соҳанинг иерархияланганлиги ҳам шунчалик юқори бўлади. Мотивлар, эҳтиёжлар ва мақсадлардан ташқари, инсон ҳулқ-атвори қўзғатувчилари сифатида, шунингдек, қизиқишлар, муаммолар, тилак ва мақсадлар ҳам кўриб чиқилади. Қизиқиш деб, билиш хусусиятига эга бўлган, тўғридан-тўғри бир хил, айни дамда долзарб бўлган эҳтиёж билан боғланмаган, алоҳида мотивацион ҳолатга айтилади. Муаммо маълум мақсадга эришишга йўналтирилган ҳаракатни бажаришда организм енгиб ўтиши зарур бўлган тўсиқларга дуч келганида пайдо бўлади. Тилаклар ва мақсадлар - бу дарҳол юз берадиган ва кўпинча бир-бирини алмаштириб турадиган, ҳаракат бажариш шароитларининг ўзгаришларига жавоб берадиган мотивацион субъектив ҳолат. Инсон ҳулқ-атвори мотивацияси онгли ва онгсиз бўлиши мумкин. Бу инсон ҳулқ-атворини бошқарувчи баъзи эҳтиёж ва мақсадлар инсон томонидан англанишини, бошқаларининг эса англанмаслигини билдиради. Шундай қилиб, мотивлар англанган ёки англанмаган бўлиши мумкин. Шахс йўналганлиги шаклланишидаги асосий ўринни англанган мотивлар эгаллайди. Ҳаракатда мотор, сенсор ва марказий таркибий қисмларни ажратиш мумкин. Улар мос ҳолатда бажариш, назорат ёки бошқариш вазифаларини бажарадилар. Фаолият давомида инсон томонидан қўлланиладиган ҳаракатни бажариш, назорат ва бошқариш услублари ушбу фаолиятнинг усуллари деб аталади. Мустақил таълим саволлари Инсоннинг психик жараёнлари ва мия. МНС тузилиши. Бош мия, орқа мия, периферик ва вегетатив нерв системаси. Ақлий ва ички ҳаракатлар. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, ақлий операцияларга ўтиш. Хатти-ҳаракат тушунчаси. (П.К.Анохин). Координацион ҳаракат тушунчаси. (Н.А.Бернштейн) харакатларни ривожланиши. Психомоторика тушунчаси Ҳаракатнинг мақсад сари интилиш хусусияти. Ҳаракат регуляцияси. Ҳаракат асосини ориентирлаш тушунчаси. Ҳаракатнинг умумий фаолият жараёнлари хусусиятига боғлиқлиги Кейслар банки Кейс 1. Бош мия ярим шарлари ва пўстлоғи маълумотларни таҳлил қилишни таъминлайди. Кўриш идроки бош мия ярим шарларининг қайси бўлимларига алоқадор. Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг (индивидуал ва кичик гуруҳда). Назорат саволлари Инсоннинг психик жараёнлари ва мия. МНС тузилиши. Бош мия, орқа мия, периферик ва вегетатив нерв системаси. Ақлий ва ички ҳаракатлар. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, ақлий операцияларга ўтиш. Хатти-ҳаракат тушунчаси. (П.К.Анохин). Координацион ҳаракат тушунчаси. (Н.А.Бернштейн) харакатларни ривожланиши. Психомоторика тушунчаси Ҳаракатнинг мақсад сари интилиш хусусияти. Ҳаракат регуляцияси. Ҳаракат асосини ориентирлаш тушунчаси. Ҳаракатнинг умумий фаолият жараёнлари хусусиятига боғлиқлиги ТЕСТ САВОЛЛАРИ Фаолият - бу: а) воқеликни тўғри акс эттириш; б) организмнинг муҳитда фаол ҳаракатланиши; в) инсоннинг олам билан ўзаро таъсир жараёни; г) одамга хос бўлган, онг томонидан бошқариладиган, эҳтиёжларни қондиришда юзага келадиган, ташқи олам ва инсонни билиш, шунингдек, уларни ўзгартиришга қаратилган фаоллик . Эҳтиёжлар - бу: а) муайян ҳаракатларнинг зарурлигини англаш; б) организмда нормал фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни ташкил этувчи бирор нарсанинг объектив етишмовчилиги ҳолатлари ; в) инсон томонидан маҳсулотларда биологик эҳтиёжларнинг қондирилишини англаш; г) ўз эҳтиёжларини маданий қадриятларда англаш. Фаолият тузилишига қуйидагилар киради: а) психофизиологик вазифалар, муолажалар; б) мотив, мақсад, муолажалар, психофизиологик вазифалар; в) ҳаракат, муолажалар, мотив; г) усуллар, мақсад, натижа, ҳаракат. Фаолиятнинг асосий турларига киради: а) машқ, ўйин, ҳаракат; б) муолажалар, меҳнат, малакалар, кўникмалар; в) мулоқот, ўйин, ўқиш, меҳнат; г) малакалар, ҳаракатлар, машқ, ўйин. Болада фаолиятнинг онгли фаоллик сифатида ривожланиши қуйидаги хусусиятга эга: а) импульсли ҳулқ-атвор; б) тадқиқий ҳулқ-атвор ; в) амалий ҳулқ-атвор; г) коммуникатив ҳулқ-атвор; д) ҳамма жавоблар тўғри. Қуйидаги тушунчалардан қайси бири мазмунан унча кенг бўлмаган тушунча ҳисобланади «индивид», «шахс», «фаолият субъекти», «индивидуаллик»: а) индивид; б) шахс; в) фаолият субъекти; г) индивидуаллик. «Индивид», «шахс», «фаолият субъекти», «индивидуаллик» тушунчалари ичида мазмунининг ҳажмига кўра қуйидаги муносабатни ҳосил қилади: а) киритмалар; б) ўзаро тобеликлар; в) авлод - тур; г) қатор тузилишига кўра. Инсон жамиятидаги онтогенетик тараққиётининг юксак босқичи - бу: а) индивид; б) шахс; в) фаолият субъекти; г) индивидуаллик. Шахс тараққиёти динамикасига йўналтирилган, хулқ-атворининг асосий хусусиятларини белгилаб берувчи барқарор истаклари ва мотивлари тизими,- бу: а) темперамент; б) характер; в) лаёқат; г) йўналганлик. Инсон интиладиган ва унга эришиш ўзига тортувчи ва муқаррар бўлиб туюладиган мақсадларнинг қийинлик даражаси қуйидагича характерланади: а) даъвогарлик даражаси; б) назорат локуси; в) ўзини баҳолаш; г) ўзига муносабат Download 463.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling