Маъруза Эволюцион психологияга кириш
Маъруза 10. Ҳайвонларнинг психик фаолиятини онтогенезда ривожланиши. Ҳайвонот оламида психик функциялар эволюцияси. Қиёсий психология
Download 463.54 Kb.
|
эволюцион лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- ( Belone acus )
- Jn 1 Jn 1 , о, о
- Pistinum
- Pistioideae
Маъруза 10. Ҳайвонларнинг психик фаолиятини онтогенезда ривожланиши. Ҳайвонот оламида психик функциялар эволюцияси. Қиёсий психология
Онтогенезда хатти-ҳаракатлар муаммоси. Постнатал хатти ҳаракатда билиш жабҳалари. Психик фаолиятнинг ювенал (ўйин) даврда
шакллари. Онтогенезда ҳайвонлар хатти-ҳаракатининг биологик шартланганлиги. Преренатал даврда психик фаолиятнинг ривожланиши. Перенатал ривожланиш даврида туғма ва орттирилган хатти-ҳаракат шакллари. Ҳомила фаол хатти-ҳаракатининг ривожланиши. Сенсор қобилиятларнинг ва мулоқот элементининг перенатал даврда ривожланиши. Психик фаолиятни янги постнатал даврда ривожланиши. Постнатал даврда ҳайвонлар хатти-ҳаракатининг ривожланишини ўзига хослиги. Постнатал даврда инстинктив хатти-ҳаракатлар. Биринчи тажриба. Хатти ҳаракат шаклларининг постнатал ҳолат билан ижобий алоқаси. Илк мулоқот шакллари. Элементар сенсор психика. Психик ривожланишнинг қуйи босқичи. Элементар сенсор психиканинг ривожланишини юқори босқичи. Перцептив психика. Перцептив психиканинг ривожланишини қуйи босқичи. Перцептив психиканинг ривожланишини юқори босқичи. Ҳайвонларда интеллект муаммоси. Антропогенез ва психика эволюцияси. Меҳнат фаолиятининг вужудга келишидаги қийинчиликлар. Умумий ва якка тартибдаги нуттқнинг пайдо бўлишидаги муаммолар. Қиёсий психологияга кириш. Ҳайвонлар ва инсонларнинг психикасини қиёсий ўрганиш. Инсон боласи ва маймун боласидаги расм чизиш қобилиятини солиштириш. Инсон психикаси ва ҳайвонларнинг психикасидаги умумий ўхшашликлар. Приматлар хатти-ҳаракатининг антропогенетик ўхшашликлари. Инсон этологияси. Маданий -тарихий назария. Маъруза режаси: Психик фаолиятнинг перенатал даврда ривожланиши. Эрта постнатал даврда психик фаолиятнинг ривожланиши. Психик фаолиятнинг ювенал (ўйинли) даврда ривожланиши Содда сенсор психика. Перцептив психика Психика эволюцияси ва антропогенез. Қиёсий психология, мақсади, вазфалари ва предмети Одамсимон маймунларнинг боласини қобилиятини тадқиқ қилиш Ҳайвонлар ва инсонларнинг психикасини ўхшашлиги ва фарқлари Психик фаолиятнинг перенатал даврда ривожланиши. Эмбрионнинг ривожланиши кўпгина ҳолатларда онтогенез ривожланишини асосий босқичлари сифатида эътироф қилинади. Умуртқасизларда ҳам умуртқалиларда ҳам перенатал (туғруқдан олдинги ҳолатлар) давр мавжуд. Бу ҳолатлар ҳаракатни таъминлаши мумкин. Бу функция постнатал даврда пайдо бўладию бунда эмбрионнинг мослашишдан олдинги ҳолати ҳақида сўз юритиш мумкин. А.Д.Слониманинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ҳомила ичидаги фаолият уларни қизиологик жараёнларига ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса янги туғилган ҳайвонларни хатти-ҳаракатларини амалга оширишга хизмат қилиши мумкин. Слониманинг тадқиқотларини кўрсатишича янги туғилган қўзичоқлар ва улоқчалар чарчамасдан икки соат давомида югиришлари мумкин экан. Бу имконият эмбриогенез йўли билан шакллантирилиши мумкин экан. Постнатал ривожланишни яхши бўлишида албатта перенатал даврнинг ўрни каттадир. Ҳайвончалар туғилиши билан физиологик механизмлар ишлай бошлайди. Эмбрионал преадаптацияни фаталь аниқлик сифатида талқил қилиш шарт эмас. Катта ҳайвоннинг яшаш шароити ва атроф муҳитдаги ҳолати туғиладиган янги ҳайвончани тақдирини бенлгилаши мумкин. Умумий қонуниятлар детерминизм тамойилларига боғлиқдир. ХУПасрда В. Гарвей «барча тириклик тухумдан бошланади» деган иборани ишлатиб, барча организмлар ривожланиши-даги умумийликни қайд қилган эди. Ҳайвонларнинг индивидуал (шахсий) ривожланишини ўрганишни Вольф ва айниқса Бэр бошлаб берди29. Бэр қиёсий методдан фойдаланиб, бир типнинг ҳар хил синфларига кирувчи ҳайвонларнинг эмбрион ривожланишидан аввал умумий сўнгра хусусий ва ниҳоят махсус орган, белгилар ривожланишини, яъни эмбрион дивергенцияси рўй бе- ришини асослаб берди. Эволюцион таълимот асосчиси бўлган Дарвин эмбрион ри- вожланишидаги ўхшашлик ҳамда эмбрион дивергенцияси ҳайвон-ларнинг ўзаро яқинлиги ва муҳит шароитининг таъсири билан уларда филогенетик дивергенция рўй берганлигини таъкидлади. Дарвин «Турларнинг келиб чиқиши» ва бошқа асарларида онто-генез билан филогенез ўртасида узвий боғлиқлик борлигини эътироф этди. Унинг мулоҳазасига кўра, онтогенез турли тузи-лиш ва хоссаларнинг шаклланишига олиб келадиган мураккаб ва қарама-қарши жараёндир30. Онтогенезда қадимги аждодлар ривожланиш босқичларининг такрорланиши туфайли ҳар хил организмларнинг эмбрион ривожланиши умумийликка эга бў-лади. Эмбрион ўз ривожланишинингтурли босқичларида та-биий танланиш таъсирига берилади. Натижада муайян босқич-ларда янги мосланиш хоссалари вужудга келиб, улар организмнинг ривожланиши тарихий ривожланиш доирасидан четга чиқишига сабаб бўлади. Шунга кўра, онтогенез индиви-дуал ривожланиш, филогенез эса аждод ривожланишинйнг од-дий такрорланиши эмас. Онтогенездаги ўзгаришлар айрим органлар, белгиларнинг ривожланишини тезлаштириши ёки се-кинлаштириши, ривожланиш босқичларидан баъзиларининг ту-шиб қолишига, муртак ва личинкада мосланиш аҳамиятига эга янги хоссалар вужудга келишига, организмнинг тузилиши аж-додлариникига нисбатан мураккаблашувига ёки соддалашувнга олиб келади. Эволюцион эмбриологиянинг асосчилари бўлган Ковалев-ский, Мечниковлар ланцетник, асцидия, игнатанлилар ва бошқа умуртқасиз ҳамда хордали ҳайвонларнинг индивидуал ривожла-нишини атрофлича ўрганиб, уларнинг филогенетик боғланишинн аниқладилар. Улар ҳайвонот оламининг ҳар хил гуруҳларйга мансуб вакилларнинг келиб чиқиши бир эканлигини исботлаш билан бир қаторда, онтогенезнинг ўзига хос томонларини/ҳам ойдинлаштириб бердилар. Г еккель Дарвин мулоҳазаларига, Қовалевский, Мечниковларнинг умуртқасиз ва хордали ҳайвонларшшг турли ваиилла-ри, шунингдек, Мюллернинг қисқичбақасимонлар устида утказган тадқиқотларига асосланиб, 1866 йили биогенетик қонун кашф этди. Бу қонунга кўра, онтогенез филогенезнинг 1сАсқа ва тез такрорланиши (рекапитуляцияси) дан иборат. Одатда, жин-сий йўл билан кўпаядиган барча кўп ҳужайрали организмлар-нинг ривожланиши уруғланган ягона тухум ҳужайрадан бош- ланади. Шу далилга асосланиб, Геккель барча юксак орга-низмлар келиб чиқиши билан бир ҳужайралиларга боғлиқ, де-ган эди. Уруғланган тухум ҳужайранинг кейинги ривожлани-шида учрайдиган морула, бластула ва гаструла босцичларини Геккель бир ҳужайрали колонияли организмларшшг рекапитуляциясидан иборат, деб таъкидлаган. Шунга асосланиб, у иб-тидоий кўп ҳужайрали организмларнинг пайдо бўлиши ҳақида гастрея гипотезасини яратди. Геккель ҳар қандай организмнинг эмбрионал ривожланишн-да авлод- аждоди белги-хоссаларининг такрорланишини река-питуляция деб, аждод белгиларининг ўзини эса палингенезлар — палингенетик белгилар деб атади. Қуруқда яшовчи умуртқалиларнинг эмбрионал ривожланишида учрайдиган жаб-ра ёйлари, икки камерали юракли палингенезларга мисол қи-либ 71 келтириш мумкин . Қадимги белгилардан ташқари, организмнинг эмбрионал ва личинкалик даврида муҳитга мослаштирувчи белгилари борли-гини кўрсатиб, Геккель уларни ценогенетик белгилар, яъни це-ногенезлар деб атади. Амниотларнинг муртак пардаси (амнион, аллантоис, хорион), сут эмизувчиларнинг йўлдоши, қушлар ту-хумининг сариқлиги ценогенезларга мисолдир. Геккель ценоге-незларга органларнинг ривожланиш муддати ва ўрнининг ўзга-риши билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни ҳам киритди. Одатда, маълум группа ҳайвонларда прогрессив учраган органлар ри-вожи доим олдин бошланиб, бошқа органларга нисбатан узоқ муддат давом этади. Масалан, умуртқалиларнинг юксак вакил-лари (қушлар ва сут эмизувчилар) да бош мия ва сезги орган-лари тубан вакиллари (амфибия ва бошқалар) дагига нисбатан олдин ривожланади ва узоқ муддат давом этади. Аксинча, он-тогенезда регрессга учраган органларнинг индивидуал ривож-ланиши секинлик билан боради. Умуртқалиларнинг юксак вакилларида жцнсий безлар тубан вакиллариға нисбатан кейин-роқ ривожланиши юқоридаги қонун билан изоҳланади. Эмбрионал ривожланишда органларга асос солиниш вақти-нинг бундай ўзгариши гетерохрония дейилади. Онтогенезда ор-ганларнинг танада жойлашиши ҳам ўзгаради. Масалан, юксак умуртқали ҳайвонларда дастлаб бўйин вужудга келиши ҳисобига юракнинг ўрни балиқларннкпга нисбатан кўкрак қафасининг ичкарисига анча сурилган. Бундай ўзгариш гетеротопия деб аталади. Геккель ва Мюллер томонидан илгари сурилган биогенетик қонун кейинчалик турли ҳайвон гуруҳларининг филогенетик та-рихини тиклашга оид тадқиқотлар авж олишига сабаб бўлди. Бу палеонтологияга ҳам татбиқ қилинди. Оқибатда Л. Вертенбергер қирилиб кетган бошоёқлимоллюскалар — аммонитларда, Гайетт қазилма моллюскаларда, Рютимейер қазилма ҳолдаги отларда рекапитуляция ҳодисасини аниқлашга муваффақ бўлдилар72. Рекапитуляция ботаника соҳасида ҳам ўз ифодасини топди. Натижада юксак ўсимликларда тубан формаларга хос шохла-ниш типи, папоротниклар биринчи баргларининг дихотомик ту-зилиши кабилар кашф қилинди. Асосий мазмуни Дарвин, кейинчалик Мюллер, Геккель томонидан баён этилган биогенетик қонунга кўра, онтогенез билан филогенез ўртасидаги муносабатлар тўғри ифодалаб берилди. Биогенетик қонун хилма-хил организм гуруҳлари ўз онто генетик ривожланиши билан озми-кўпми ўхшаш эканлигини кўрсатди. Бу билан органик оламнинг монофилетик келиб чиқи-ши ҳақидаги ғоя яна бир мартатасдиқланди. Лекин Геккель биогенетик қонунға унча тўлиқ таъриф бермади. Чунки у онтогенез билан филогекез муаммосини бир томонлама ёритган эди. Убиогенетик қонунга таъриф беришда «онтогенез филогенезнинг қисқа ва тез такрорланишидан иборат» деган иборани ишлатиб, филогенез учун асосан палингенетик белги-хоссалар аҳамиятлидир, деган. Геккель эволюция жараёнида филогенезга катта ўрин бериб, унда онтогенезнинг ролини тўлиқ кўрсатмади. Унин.г мулоҳазасига кўра, онтогенезда пайдо бўлган ҳар қандай янгилик филогенезни хиралаштирар экан (масалан, гетеротопия ва гетерохрония). Дарвин эволюция жараёни индивидуал ривожланишнинг ҳамма босқичларини қамраб олади, онтогенез ҳам эволюцияни ўз бошидан кечиради ва унинг янгиланиши филогенетик тарих-га киради, деб эътироф қилди. У филогенезга нисбатан онтоге-нез ҳар хил усуллар билан ўзгаради ва улар эволюцион ривожланишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб кўрсатди. Дар-виннинг бу соҳадаги мулоҳазалари Мюллер томонидан аниқ- лаштирилган бўлса-да, у Г еккель учун тушунарсиз бўлиб қолди. Шунга кўра, қайд қилинган Дарвин — Мюллер .фикрлари Геккелнинг биогенетик қонунида ўз ифодасини топмади. Геккел-нинг биогенетик қонунн қабул қилинган тақдирда эволюция жа-раённнинг прогрессив характери, яъни илгаригига нисбатан мураккаб тузилишга эга ва такомиллашган организм турлари қандай йўл билан пайдо бўлишини тушунтириш қийин бўлар эди. Бу ҳолат Геккель ўз таълимотида рекапитуляция ҳодиса-сига ортиқча баҳо берганлиги оқибатидир73. Кўпгина олимлар томонидан олиб борилган кузатишлар ҳаМ-да онтогенезда ривожланган аждод белгиларини ўрганиш шуни кўрсатдики, эмбрионда қадимги аждодлар вояга етган форма-ларининг эмас, балки улар эмбрионининг белгилари такрорла-нар экан. Э. Менэрт умуртқали ҳайвоцларда аждод белгилари-нинг рекапитуляциясидаги ўзгаришларни ўрганиб, ҳеч вакт он-тогонезда филогенез аниқ ва тўлиқ такрорланмаслигини, чунки такрорланиш организмларга эмас, балки айрим органларга хослигини таъкидлади. Чунончи, сут эмизувчилар эмбрионининг маълум ривожланиш босқичида жабра ёйлари ва артериялар ривожланади.Лекин бу вақтда улар балиқ тузилишини тўлиқ такрорламайди, чунки бошқа органлар ўз ривожида балиқлар-никига нисбатан анча илгарилаб кетгаи бўлади. Геккель филогенезнинг ўзгариши фақат онтогенезнинг охир-ги давридаги ўзгаришларидан иборатдир, деган эди. Қўпгина тадқиқотлар Геккелнинг бу фикри тўлиц эмаслигини кўрсатди. Бу соҳада академик Северцовнинг филэбриогенез назарияси диққатга сазовордир. A. H. Северцовнинг филэмбриогенез назарияси A. H. Северцов онтогенез билан филогенез орасидаги муно-сабатлар ниҳоятда мураккаб эканлйгини таъкидлади. У Гек-кель томонидан илгари сурилган палингенез ва ценогенезларни фарқ қилиш жуда қийин эканлигини, чунки филогенезда онто-генезнинг четга чнқиш ҳоллари, эмбриологик мосланиш ҳамма вақт ценогенез бўлавермаслигини, онтогенезда рўй берадиган кўпгина ўзгаришлар филогенетик аҳамиятга эга эканлигини эс- латиб, уларни филэмбриогенез деб номлади. Филэмбриогенез назариясини Северцов биринчи марта 1910 йили асослаб бер-ди. Қейинчалик эса уни янада ривожлантирди. Бу назария ор-ганларнинг филогенетик янгиланишига олиб келадиган ўзгариши қандай йўллар билан ва қайси босқичда амалга оши-шини кўрсатади. Мазкур масалани ҳал этиш учун Северцов эволюцион палеонтология, эмбриология ва қиёсий анатомия фанларида тўпланган маълумотларга мурожаат этди. Унинг таъкидлашича, онтогенез (эмбриогенез) да филогенетик аҳами-ятга эга бўлган ўзгаришлар уч усулда амалга ошади. Улар анаболия, девиация, архаллаксис усулларидир. Анаболия юнонча anabole — қўшимча демакдир. Анаболияда муайян органнинг индивидуал ривожланиши худди аждодлари-никига ўхшаш амалга ошади, лекин ривожланишнинг охирги босқичида ўзгариш, яъни аждодида бўлмаган янги хусусият пайдо бўлади, бу ўзгарйш аждоднинг ривожланишига нисбатан қўшимча равишда вужудга келади ва органнинг ривожланиш муддати чўзилади. Северцов умуртқали ҳайвонларнинг эмбрион ривожланишини ўрганиб, филэмбриогенезнинг анаболия усулига кўплаб мисоллар келтирди. Масалан, от аждодларида бармоқ-ларнинг ўзгаришини ҳозирги замондаги отларнинг эмбрионал ривожланиши билан таққослаб, олти ҳафталик от эмбрионининг оёқларида учтадан бармоқ ривожланишини, учинчи бармоқ бир оз катта, ён бармоқлар эса кичик, уларнинг ҳар бири учтадан фалангга эга эканлигини, сўнгра суяклари қўшилиб, грифил суякларга айланишини қайд қилди. Тўқималар гистогенезида, чунончи, эпителий тўқимада ҳам шунга ўхшаш қонуният намоён бўлади. Одам эмбриогенезинингмаълум бир босқичида эпителий бир қават, кейинчалик икки қават ва ниҳоят, уч қават цилиндр-симон ҳужайралардан ташкил топади. Унинг устки қават ҳу-жайраларининг ядроси йўқолиб, шохсимон модда сингади. Воя-га етган ланцетник ва суякли балиқларда эса бир қаватли эпителийга айланса-да, уларга шохсимон модда сингмайди. Анаболияга денгиз чўртанбалиғи — сарган (Belone acus) нинг индивидуал ривожланиши яққол мисол бўлади. Бу балиқ жағининг тузилиши билан ўзига яқинбўлган бошқа балиқлар-дан фарқ қилади. Одатда, унинг юқориги ва пастки жағлари узунасига чўзилган бўлиб, узун тумшуқ ҳосил қилади. Бу ба-лиқнинг узунлиги 10 мм келадиган эмбрионида иккала жағ узунлашмаган, фақат пастки жағ бир оз олдинга бўртиб чиққан бўлади. Сарганга қон-қариндош балиқларнинг кўпчилигида, чу-нончи, атеринкада бундай ҳолат вояга етган балиқларда сақ-ланади. Сарганда эса аввал пастки жағ узунлашиб, 20 мм га етадиган чавоғида у юқориги жағдан бир неча марта узун бў-лади. Сарган чавоғининг узунлиги 9 см га етгандан сўнг, юқо-риги жағ ҳам узая бошлайди. Бу ҳолат Hemiramphus авлодига мансуб балиқларнинг вояга етган формаларида бир умр сақла-ниб қолган, Сарган балиғида эса юқориги жағнинг узайиши кейинчалик ҳам давом этади. Бинобарин, атеринка балиғиганисбатан сарган балиғининг индивидуал ривожланишида икки-та қўшимча фаза — гемирамфус ва атеринка фазаси бўлади (50- расм). Х удди шунга ўхшаш, денгиз шайтони деб аталувчи балиқ-ларда ҳам кўкрак сузгич қанотлари индивидуал ривожланишда икки марта ўз ҳолатини ўзгартиради. Ривожланишнинг биринчи босқичида улар кўкрак сузгич қанотининг акуласимон балиқ-ларникига ўхшаш горизонтал ҳолати, кейин эса кўпчилик суяк-ли балиқларга хос бўлган вертикал ҳолати намоён бўлади. Кейинги ривожланишда кўкрак сузгич қаноти яна горизонтал ҳолатга ўтади, лекин унинг учи орқага қайрилган бўлади. Анаболия усули онтогенезда органларнинг ҳосил бўлиш дав-ри аждод органларникига нисбатан узайишига олиб келади. Филэмбриогенезнинг анаболия усули ўсимликлар оламида ҳам кенг тарқалган. Усимликлардаги анаболияга пальмалар бар-пшинг ривожланишини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Кузатишлардан маълум бўлишича, пальма барглари куртак ҳолида яхлит пластинкадан иборат бўлади. Онтогенетик ривожланиш-нинг кейинги даврида барглар бўлакларга бўлиниб, патсимон ёки елпиғичсимон шаклга киради. Девиация. Онтогенезда органлар ривожланишининг ўрта босқичларида содир бўладиган ўзгаришлар девиация деб ата-лади (латинча deviatio — ўрта демакдир). Девиация натижа-снда онтогенезнинг ўрта давридан бошлаб органларнинг эм-брионал ривожланиши олдинги аждодларнинг мазкур органлари ривожланишига нисбатан бирмунча бошқача йўналишда бо-ради. Акула ва рептилияларда тангачаларнинг ривожланиши девиацияга мисолдир. Ҳар иккала группага мансуб ҳайвонлар-нинг эмбрионал ривожланишида тангачалар остки эпидермис-нинг қалинлашиши ва унинг остида бириктирувчи тўқима тўпланиши ҳисобига рўй беради. Акуласимон балиқларда эпидермис ҳужайралари ва унинг ичида тўпланган бириктирувчи тўқима ҳужайралари ташқарига тешиб чиқиб, қиррали ёки учи ўткир «бўртма»лар — тангачалар ҳосил қилади. Кейинча-лик бўртмаларнинг устки қавати суяк (эмаль) моддаси билан қопланади. Рептилияларда эса тангачаларнинг дастлабки ри-вожланиши балиқларнинг плакоид тангачалари ривожланишига ўхшаб кетади, яъни эпидермис қаватининг зичлашуви ва унинг остида бириктирувчи тўқима тўпланиши кузатилади. Бироқ рептилияларда тангачаларнинг ривожланиши кейинчалик ба-лиқлар плакоид тангачаларининг ривожланишидан фарқ қила бошлайди. Бу фарқ эпидермис қисм аста-секин шох моддасини сингдириб тангачага айланишидан иборат. Рептилияларнинг баъ-зн турларида шох моддадан иборат тангачалар остида суяк пилакчалар жойлашади. Улар тери суяклари тариқасида ҳосил бўлади Шундай қилиб, девиация усулида онтогенезда филогенез фақат дастлабки босқичларда такрорланади. Филэмбриогенез-нинг девиация усули ўсимликларда кўп учрайди. Олимлардан А. Л. Тахтаджян маълумотларига кўра, ўсимликлардаги тугу-нак ва пиёзчалар етук новдадан ҳосил бўлмай, балки шу новданинг змбрионал даври ёки куртакдан ҳосил бўлади. Агар куртакнинг ўқ қисми ўта ривожланиб кетса, барглар ёзилмаса тугунак, аксинча, куртак, барглар ривожланиб ҳимоя пўстига айланса ва куртакнингўқ қисми ривожланмаса, пиёзча ҳосил бўлади. Онтогенезда филогенезнинг қайтарилиши ғўза ўсим-лигида ҳам ёрқин намоён бўлади. Эволюция жараёнида ёпиқ уруғли ўсимликларнинг барг пластинкаси дастлаб бутун бўлган. Кейинчалик уларнинг айримларида 3—5, 7 бўлакли барг пластинкали ўсимлик формалари ривожланган. Шу сабабли ғўза ўсимлигининг асосий поясининг пастки бўғимларида ҳосил бўлган барг пластинкаларц бутун бўлиб, юқори бўғимларида 2, 3, 4, 5, баъзан 7 бўлакли бўлади. Бу далилларга асосланиб, олимлар Gossypium авлодининг нам жойларда тарқалган дарахтсимон аждод турларида барг пластинкаси бутун бўлган. Қейинчалик ғўза нам камроқ жойларга тарқалиши туфайлидарахт ёки бута ҳолидаги формаларда эволюция жараёни барг пластинкаси бўлакли бўлган хилларини келтириб чиқарган, дей-дилар. Ғўзанинг кейинги эволюция жараёни икки йўналишда борган. Африка ва Осиёда тарқалган ғўзаларнинг барг пластин- каси кичрайган, лекин унинг бўлакларга бўлиниши сақланган ёки кучайган. Чўл зоналарда эса эволюция жараёни унчалик катта бўлмаган тик ёки ётиб ўсувчи пояли ғўзаларда барг пластин-каси кичрайишига сабаб бўлган, лекин яхлит (бутун) бўлган. Ғўзанинг аждод формаларида барг пластинкаси бутун бўлган-лиги Абзалов М. Ф., Фатхуллаева Г. Н. томонидан олиб борил-ган генетик тадқиқотларда ҳам тасдиқланди. Барг пластинка-сининг бутунлиги Jn1 Jn1, о, о, генларига, бўлакларга кучли бўлинганлиги in1 in1OeOe, унчалик кучли бўлмаган бўлакларга бўлинганлиги in1 in1o o генларга боғлиқ эканлиги аниқланди. Архаллаксис юнонча arche — бошланғич, allaxls — алмаши-ниш деган маънони билдиради. Морфогенезнинг дастлабки босқичида рўй берадиган ўзгариш — архаллаксисда орган та-момила ўзгариб янгиланади ҳамда унинг ривожланиши аждодлариникига нисбатан тамомила бошқача йўналишда боради. Шунга кўра, архаллаксисда фақат органнинг асоси вужудга келгандагина рекапитуляция амалга ошади. Унинг кейинги ривожланиши эса ўзгача йўналишда бўлади. Илонлардаги умуртқалар, кўп балиқларнинг сузгич пардаларидаги шуълалар, тишли китлардаги тишлар сонининг миқдор жиҳатдан ортиши архаллаксисга мисолдир. Сут эмизувчилар жунининг ривожланишини ҳам архаллак-сисга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Жун ривожланишининг энг илк даври тангача ривожланишининг дастлабки даврларига ўхшайди. Бу эпидермис ҳужайраларининг тўплана бориши би-лан ифодаланади. Лекин кейинчалик бу тўпланган эпидермис ҳужайралари ривожланаётган бириктирувчи тўқима сўрғичлари тазйиқи остида олдинга бўртиб чиқиш ўрнига, чин терига бо-тиб, ичкари киради. Бинобарин, жуннинг кейинги ривожланиши ўзига хос усулда боради. Демак, сут эмизувчилар жунининг онтогенезида плакоид тангача структурасининг филогенези ба-тамом такрорланмайди. Архаллаксис ҳайвонларга нисбатан ўсимликлар оламида кенг тарқалган. Архаллаксис йўли билан икки паллали мур-такдан бир паллали муртак ривожланган, мураккаб баргдаги барглар сони ёки андроцейдаги чангчилар сони ортган. Органларнинг ривожланиш йўналишини ўзгартира олади-ган филэмбриогеноз билан бир қаторда, организм ривожлани-шидаги белги ва органларнинг тамоман йўқолиш ҳоллари ҳам учрайди. Северцов буларни салбий анаболиялар, архаллаксис-лар ва девиациялар деб атаган. У салбий филэмбриогенезнинг 2 хилини фарқ қилган. Салбий филэмбриогенезнинг биринчи хилида орган эмбрионининг дастлабки босқичи қисқарадн, на- тижада унинг тузилиши соддалашиб, вояга етган ҳайвонларда ўз функциясини йўқотади ва рудимент ҳолда сақланиб қолади. Иккинчи хилида эмбрионнинг асоси нормал вужудга келади, бироқ ривожланишнинг кейинги босқичларида кичрайиб, редук-цияга учрайди ва вояга етган организмларда бутунлай йўқолиб кетади. Органларнинг редукцияланиш жараёни филогенездаги их-тисослашган эволюцион ривожланишдир. Унинг йўналишини табиий танланиш жараёни белгилади. Табиий танланиш йўна-лишининг ўзгариши оддий ва мураккаб тузилишдаги органлар кескин ўзгаришига сабаб бўлган мутациялар тўпланишига са-баб бўлади. Органлар тузилишининг редукцияланиш йўналиши билан боғлиқ макроэволюция жараёни микроэволюция жараён- лари орқали амалга ошади. Северцовнинг филэмбриогенез назарияси онтогенез билан филогенез ўртасидаги ўзаро қарама-қаршилик ва боғлиқликни қўрсатиб, унинг диалектикасини намойиш этади. Северцов таъ-лимоти Шмальгаузен, Матвеев ва бошқалар томонидан ривож-лантирилди. Улар онтогенез янгиланишннннг ёки ўзгаришининг асосий йўналишлари, уларнинг экологик-физиологик асослари, бу жараёнда функциянинг роли, тур ичидаги ўзгаришлар ҳамда дивергенция сабабларини аниқлашга ўз эътиборларини қарат-дилар. Чунончи, Шмальгаузен форма ҳосил қилиш жараёнида корреляция ва координациянинг аҳамиятини кўрсатди. A. A. Парамонов эволюцион ривожланиш учун бошланғич материал ҳисобланган мутацион ва комбинацион ўзгаришлар онтогенез-нинг турли босқичларида рўй беришини, лекин улардан фақат танланиш назоратида бўлиб, форма ҳосил қилиш жараёнида қатнашган ўзгаришлар филэмбриогенетик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Неотения. Эволюция жараёнида фақат органларнинг эмас, балки бир бутун организмнинг эмбрионал ривожланишида ҳам аждодлар ривожланишидан фарқ қиладиган ўзгаришлар содир бўлади. Кўп ҳолларда ривожланишнинг бошланғич ёки ўрта босқичлари кейинги босқичларини сиқиб чиқаради. Натижада бундай ўзгаришлар онтогенезнинг илгарироқ тугалланишига сабаб бўлади. Онтогенетик ривожланишда қисқарадиган ёки тушиб қоладиган босқичлар функцияларини ундан олдинги босқичлар бажаради. «Узилиб қоладиган» мана шундай онто-генез неотения номи билан юритилади. Неотения кўпинча орга-низмларнинг личинка ҳолида ривожланишига сабаб бўлади. Масалан, ясси чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, ҳашаротлар, амфибиялардан — тритонлар, саламандраларда жинсий вояга етиш личинка босқичида, яъни метаморфозгача амалга ошади. Бундай ўзгаришлар узоқ давом этган тарихий ривожланишда муҳитнинг ўзгариши ва юқоридаги ҳайвонлар рақиб формала- рининг пайдо бўлиши туфайли юз берган. Неотения ўсимлик-ларда ҳам учрайди. Масалан, уни лемналар оиласига мансуб ўсимликларда яққол кўриш мумкин. Тахтаджян қайд қилиши-ча, лемналар — Lemnaceae вояга етган формалардан эмас,балки унинг муртагидан келиб чиққан, яъни эволюцияси кеоте-ния йўли билан борган. Сувда ўсувчи бу ўсимликнинг тузилиши шу қадар соддалашиб кетганки, оқибатда улар гулли ўсимлик- ларга нисбатан кўпроқ сувўтларга ўхшаш бўлиб қолган. Pistia сувда сузиб юриб ҳаёт кечирадиган майда ўсимлик бўлиб, тро-пикларда кенг тарқалган. Етилганда у лемнага мутлақ ўхша-майди. Чунки унда кичик поя, барг, илдиз каби вегетатив органлар бўлади, холос, Уруғининг тузилиши, унишида, мур- таклик ҳолатида, лемналар билан Pistia ўртасида кўп ўхшашлик намоён бўлади. Қиёсий морфология тадқиқотлари лемна вегетатив танасининг чўнтакчалар деб аталувчи қисмидан юқо-рида жойлашган дистел қисмида аслида барг эканлигини, чўн-такчаларда ривожланадиган куртаклар Pistinum нинг ёш нов-даларига мос келишини кўрсатди. Шу билан бирга улар орасида фарқ ҳам бор. Агар Pistia нинг пояси бир қанча новдалар ва кўпгина тўпбарг чиқарса, лемнанинг вегетатив танаси иккита ён куртак ва редукциялашган битта барг чиқаради. Шу сингари далиллар лемналар Pistioideae ларга ўхшаш типик вегетатив органлар бор ўсимликлардан келиб чиққанлигидан далолат беради. Бу маълумотлар яна лемналар вояга етган Pistia фор-малардан эмас, балки уларнинг муртагидан пайдо бўлганлиги-ни, яъни уларда неотения йўли билан эволюция жараёни рўй берганлигини кўрсатади. Онтогенез эмбрионизацияси дейилганда, эволюция жараё-нида ривожланиш босқичлари бир қисмининг она организм ёки махсус тухум ёки уруғ қобиғи ҳимоясида ўтишга лаёқатланиши тушунилади. Бундан кўриниб турибдики, змбрион ривожланиш тирикликнинг бошланғич хоссаси бўлмай, аксинча, эволюция натижаси ҳисобланади. Онтогенез эмбрионизацияси тобора мураккаблашаётган муртакнинг ҳимояланиши ва муҳим ички му- ҳитда ривожланишига қаратилган. Эмбрионизациянинг ҳимоя-ланиш аҳамиятини ҳайвонлардаги эмбрион ривожланишининг ҳар хил типлари эволюцияси мисолида кўриш мумкин. Чунон-чи, майда ва озиқ запаси кам бўлган тухум қўювчи ковакичли-лар, булутлар, полихеталар, қисқичбақасимонлар, чучук сувда яшовчи суякли балиқлар, амфибияларда тухумдан ривожлан-ган личинка ҳаракатланиб мустақил ҳаёт кечиради. Аксинча, озиққа бой йирик тухум қўювчи организмлар — бошоёқли мол- люскалар, акулалар, баъзи бир сувда ва қуруқда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушлар ва тухум билан кўпаювчи сут эмизувчиларда тухумдан личинка эмас, ривожланган эмбрион ҳосил бўлади. Мазкур организмларда муртак узоқ вақт тухум йчида ривожланган, унинг озиғи ҳисобига яшаган ва қобиғи билан ҳимояланган бўлади. Судралиб юрувчиларда ва қушларда амфибияларга нисбатан онтогенез эмбрионизацияси кучайган бўлиб, у ривожла-нишнинг дастлабки босқичларининг сув муҳитисиз тараққий этишига ва тухумда муртакнинг тўлиқ ривожланишига қаратилган. Онтогенез эмбрионизациясининг энг муҳим натижаларидан бири мураккаб ҳолда бўлган муртакнинг тез ва исрофгарчилик-сиз ривожланишини таъминлашдан иборат. Муртак морфоге-нетик корреляцияларининг системалилиги, мураккаблиги ту-файли эмбрион ривожланиши постэмбрион ривожланишга нисбатан турғун ва қадимийдир. Эмбрион ривожланишининг турғунлиги ривожланиш даражасидан ўзгаришига сабаб бўла-диган ҳар қандай кичик мутациялар пайдо бўлганда, бундай мутацияларга эга формаларнинг нобуд бўлиши ҳисобига онто-генез эмбрионизациясини зарарсизлантиришга қаратилган бў-лади. Демак, эмбрионизация эволюцияда онтогенезнинг бир бутунлигини кучайтиришга сафарбар этилган. Эмбрионнинг ри-вожланишидаги баъзи бир хоссаларнинг онтогенезнинг пост-эмбрион даврида сақланиши фатализация деб аталади. Чунон-чи, сувда ҳам қуруқда яшовчилар, тоғайли балиқлар, тўгарак оғизлилар скелетида тоғай тўқимасининг сақланиши, одам мия қутиси суякларининг жағ суякларига нисбатан катта бўлиши фатализацияга 74 мисолдир . Эрта постнатал даврда психик фаолиятнинг ривожланиши Органик оламнинг тарихий ривожланиши билан танишилса, организмлар оддийдан мураккабга, такомиллашмаган форма-лардан такомиллашган формаларга томон ривожланганлиги намоён бўлади. Бу, айниқса, палеонтология далилларини таҳ-лил қилганда кўзга яққол ташланади. Архей эрасида ҳаётнинг Ҳеч қандай излари учрамаса, протерозой эрасига келиб, умурт-қасиз ҳайвонлар ва сувўтларнинг турли даражада ривожланган формалари учрайди. Палеозой эрасида умуртқалилар ри- вожланиб, ўсимликлар ва ҳайвонлар такомиллашиб, қуруқда яшашга ўтганлиги маълум бўлди. Кейинги эраларда организм-ларнинг такомиллашиши янада давом этди. Одатда, организмларнинг оддийдан мураккабга томон ри-вожланиши прогресс термини билан ифодаланади. Бироқ про-гресс тушунчаси унинг туб моҳиятини очиб бермайди. Уму-ман, организмларнинг тузилиш даражасини ифодаловчи мезон-лар ҳали яхши ишлаб чиқилмаган. Масалан, тўрт оёқли судра-либ юрувчилардан илонларнинг келиб чиқишини прогресс ёки регресс деб ҳисоблаш мумкинми? Шунга кўра, «прогресс» му-аммоси Дарвин учун жуда мураккаб, организмларнинг тузилиш даражаси ҳақидаги мулоҳазалар эса нисбатан, чалкаш бўлиб туюлган. Шунинг учун у ўз асарларида жуда «такомиллашган мавжудотлар» иборасини ишлатмасликка ҳаракат қилган. Чун-ки кўп ҳолларда организмлар бирор қисмининг прогрессив ўз-гариши бошқа қисмининг регрессив ўзгариши билан узвий боғ-лиқ бўлади. Бу эса прогресс мезонлари ҳақидаги масаланинг мураккаблигига сабаб бўлади. Прогресс ҳақидаги тушунчага дастлаб Дарвин илмий томондан ёндашган олимдир. У прогрессив ривожланишнинг асосий омилларидан бири табиий тан-ланиш бўлиб, у маълум муҳит шароитида организмларнинг такомиллашувига сабаб бўлади, дейди. Дарвин фикрича, орга-низмларнинг рақобат қилиш қобилияти турли органларининг дифференцияланиш ва ихтисослашиш даражаси прогресс мезон-ларидан бири ҳисобланади. Лекин бу мезонлар прогресс тушун-часи учун етарли эмас. Чунки улар прогрессив эволюциядаги қарама-қаршиликларни ифодалай олмайди. Бирор орган тузилишининг мураккаблашуви даражаси эво-люцион прогрессни аниқлаш учун ишончсиз мезон ҳисобланади. Чунончи, баъзи бир бошоёқли моллюскалар кўзининг тузилиши сут эмизувчилар кўзининг тузилишига нисбатан анчагина му-раккаб. Шунга кўра, бошоёқли моллюскалар сут эмизувчилар-га қараганда такомиллашган деб айтиб бўлмайди. Бу эса орга-низм гуруҳларининг тузилиши «юқори» даражада эканлигини аниқлаш учун, унинг тўплаган ахборот запас ҳажми, онтоге- незнинг автономизацияси, индивидларининг яшаб қолиши, уму-мий активлигининг ортиши диққат марказида турмоғи керак-лигидан далолат беради. Органик оламда прогрессив ривожланишнинг ҳар хил шакл-лари мавжуд. Уларга чекланмаган, биологик, морфологик-фи-зиологик прогресслар киради. Прокариотлардан тортиб бир қанча эволюцион жараёнлар туфайли сут эмизувчилар ва ни-ҳоят одамзотнинг келиб чиққанлиги чекланмаган прогрессга мисол бўлади. Албатта бу тарихий ривожланиш бир қанча органик формаларнинг пайдо бўлиши, алмашинуви орқали амалга ошган. Материя ҳаракат формасининг бундай юқори босқичга ўтиши тирик табиат ривожланишининг биргина шохобчаси-да амалга ошган. Органик олам тарихий ривожланишинингбошқа шохобчалари эса ривожланишнинг у ёки бу даражасида тўхтаб қолган. Маълумки, эралардан эраларга, даврлардан даврларга ўт-ган сари органик оламнинг хилма-хиллиги орта борган. Бу эса организм гуруҳлари яшаётган биотик муҳитнинг мураккабла-шувига сабаб бўлган. Бундай ўзгарган шароитда яшашга мос-лашган организмлар пайдо бўлар экан, улар аввало кам сонда, кўзга ташланмайдиган ҳолатда бўлиб, кейинчалик сон жиҳат-дан кўпайиб, ҳукмрон ҳолатга ўтган. Худди шундай ҳолатни силур даврида жағсизлар, девонда балиқлар, карбонда сувда ва қуруқда яшовчилар, пермьда судралиб юрувчилар, мезозой ва кайнозойда сут эмизувчилар синфига мансуб бўлган ҳай-вонларда кўриш мумкин. Янги пайдо бўлган организм гуруҳ-лари биосферада ҳукмрон ҳолатни эгаллаши учун улар шу ердаги мавжуд турлар билан рақобатда бўлиши ва уларга нис-батан бир қанча афзалликларга эга бўлиши керак эди. У ёки бу ҳайвон, ўсимлик гуруҳлари чекланмаган прогресс асосида ривожланиши учун асосий тўсиқ тор доирадаги ихтисослашиш-дир. Тарихий ривожланишда организмларда тор доирадаги ихтисослашишнинг таркиб топмаслиги учун яшаш муҳити тез- тез ўзгариб туриши керак эди. Бундай шароитда яшаган орга-низмларда тор доирада ихтисослашиш амалга ошмаган ва улар х.ар гал ўзгарган яшаш шароитига тузилишининг мураккабла-шуви билан жавоб қайтарган, оқибатда улар эволюциясида чекланмаган прогресс мунтазам равишда амалга оша борган. Чекланмаган прогресс организмлар тузилишининг такомилла-шуви билан бир қаторда популяция таркибининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлган. Чунончи.бирҳужайралиорганизмлар популя-циясида индивидлар орасидаги муносабат жуда суст, ҳар бир организм мустақил равишда муҳитнинг ўзгаришига жавоб беради. Пода ёки гала бўлиб яшовчи, тузилиши мураккаб бўл-ган ҳайвонлар популяциясида эса ҳар бир индивиднинг муҳит ўзгаришига жавоб реакцияси ҳар хилдир. Уларнинг баъзилари муҳитга бевосита эмас, балки билвосита боғлиқ бўлади. Чунон-чи, ёш организмлар озиқ топишда, душмандан ҳимояланишда бевосита иштирок этмаслиги шулар жумласидандир. Популя-цияда рўй берган бундай ўзгариш индивидни муҳитнинг тобели-гидан, тасодифий ноқулай шароитдан ҳимоя қилишга. қаратил-ган. Ф. Энгельс «Табиат диалектикаси» деган асарида ҳар қан-дай мосланиш бир вақтнинг ўзида ҳам прогресс, ҳам регресс бўлиши мумкин, деб қайд қилган. Бу билан прогресс ва регресс доим ўзаро боғлиқлигини таъкидлайди. Шу билан бир вақтда Энгельс прогресс тушунчаси мосланиш тушунчаси билан узвий боғлиқлигини ҳам кўрсатиб ўтган. Органик оламдаги прогресс муаммоси биринчи марта Се-верцов томонидан мукаммал ўрганилган. У эволюцион назария учун энг қийин бўлган: « Нима учун ҳозирги вақтда тузилиши жуда мураккаб бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар (сут эмизувчилар, қушлар, гулли ўсимликлар) билан бир қаторда, жуда қадим замонда пайдо бўлган тузилиши оддий организмлар '(бактериялар, содда организмлар) мавжуд? Нима сабабдан ай- рим организмлар тарихий ривожланишда такомиллашиб кет-ган-у, бошқалари эса содда тузилишини сақлаб қолган?» деган муаммоларни ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Юқоридаги масалаларни ҳал қилишда, аввало, эволюция жараёнида рўй берадиган биологик прогресс ва морфологик-физиологик прогресс тушунчалари фарқланиши зарурлигини таъкидлади. Биологик прогресс деганда, Северцов турнинг авж олиб ривожланишини, кенг тарқалишини, равнақ топишини тушунган, яъни: 1) турга мансуб индивидлар сони ортади; 2) натижада тур кенг тарқалиб, янги ареалларни ишғол қила-ди; унинг ареали кенгаяди; 3) янги систематик гуруҳлар пайдо бўлади ва интенсив дивергенция рўй беради. Ҳозирги вақтдаги гулли ўсимликлар, суякли балиқлар, ҳушлар ва сут эмизувчи-лар биологик прогрессга мисол бўлади. Чекланмаган прогрессда органик олам гуруҳларида инди-видлар миқдори ҳамма вақт орта бермайди. Қўп ҳолларда «ту-бан» организмлар миқдор жиҳатдан юқори тузилишга эга организмларга нисбатан кўп сонда бўлади. Юқори тузилишга эга организмлар такомиллашгани учун миқдор жиҳатдан кўп бўлиш ҳисобига эмас, балки индивидлари яшовчанлигининг ортиши ҳисобига гуллаб-яшнаган. Бироқ бундай йўл катта гу-руҳлар таққосланганда кўзга ташланади. Айрим турларнинг яшаш учун курашдаги муваффақияти кўп ҳолларда популяция-да индивидлар, тур доирасида популяциялар миқдорининг ор-тиши, ареалининг кенгайиши билан боғлиқ. Г руппали (чекланган) прогресс. Ҳар қандай ҳайвон, ўсим-лик гуруҳи тузилиш плани бўйича бошқа гуруҳлардан фарққи-лади. Эволюция жараёнида мазкур гуруҳда тузилишнинг тако-миллашуви группали (чекланган) прогресс мазмунини ташкил этади. Масалан, архегонийли ўсимликларда группали прогресс онтогенезда гаметофитдан спорофитга ўтишга, ўтказувчи най-ларнинг ривожланишига, эпидермис «оғизчалари»нинг ривож-ланишига сабаб бўлган. Эволюцион прогресснинг юқорида қайд этилган шакллари алоҳида- алоҳида соф ҳолда эмас, биргаликда бир-бирига му-раккаб таъсир қилган ҳолда намоён бўлган. Эволюция жараёнининг чекланмаган шакли бир текис бўл-май, балки кўп ҳолларда ўзгариш билан давом этган. Унинг ижобий давом этиши, бир томондан, организмлардаги ҳар хил органлар системасининг ўзгариши, иккинчи томондан, доимий мураккаблашаётган ва хилма-хил муҳитда группаларнинг яшаб қолиши билан боғлиқ бўлган. Бу эса ўз навбатида группалар ҳаёт тарзининг чуқур ўзгаришига, эзолюция имкониятларининг кенгайишига сабаб бўлган. Биологик регрессда тарихий ривож-ланиш натижасида у ёки бу систематик гуруҳга мансуб организмлар сони камаяди, ареали тораяди ва улар секин-аста қирила бошлайди. Папоротникларнинг айрим гуруҳларини, ҳайвонлардан бир қанча сувда ҳамда қуруқда яшовчиларни, судралиб юрувчиларни биологик регресс ҳолатида бўлганларга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Морфологик-физиологик прогресс бнологик прогрессдан шу билан фарқ қиладики, бунда организмларнинг тузилиши ва функцияси прогрессив ўзгара боради. Натижада тузилиши ту-бан формалардан тузилиши мураккаб формалар пайдо бўлади. Северцов фикрича, албатта, морфологик- физиологик прогресс биологик прогрессга олиб келади. Биологик прогресс тўртта: ароморфозлар, яъни морфологик-физиологик прогресс; идиоадаптация; 3) ценогенез; 4) умумий дегенерация йўналишида амалга ошади. Психик фаолиятнинг ювенал (ўйинли) даврда ривожланиши Ювенал давр ҳақида фақат юқори даражада ривожланган ҳайвонларнинг болалари ҳақида сўз юритилади. Бу ҳайвонларнинг жинсий етилиш ҳолати ўйинли фаол даврига тўғри келади. Шунинг учун ҳам бу ерда фақат юқори даражада ривожланган ҳайвонларга мос келади. Бошқа ҳайвонларда индивидуал ривожланиш элементар психика шакли сифатида талқин қилинади. Ҳайвонларда ўйин фаолиятлар кўпгина тадқиқотчиларни эътиборини тортади, шу билан бирга бу кам ўрганилган соҳалардан биридир. Бу йўналиш бўйича турлича концепцияларни кузатишимиз мумкин. Бунда асосан икки йўналиш талқин қилинади: биринчиси, Г.Спенсер томонидан таклиф қилинган бўлса, иккинчиси К.Гросс томонидан кўрсатилган. Биринчи вазиятда ўйиндаги фаоллик энергеиянинг мавжудлиги деб айтиб ўтилса, бунда эмоционал ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади. Иккинчи ҳолатда фақат функционал таҳлил қилинади. Гроснинг фикрича ўйин фаолияти бу катта хатти-ҳаракатнинг амалиёти сифатида талқин қилинган. Ҳайвонларнинг етакчи фаолияти бу уйиндир. Ҳайвонларнинг уйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда куп олимларнинг диккатини узига жалб килиб келмокда. Ҳайвонлар узларининг уйин фаолиятларида илдам кадамлар билан билан олга караб бораётган сермазмун хаётимизнинг хамма томонларини акс эттиришга интиладилар. Ҳайвонлар атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида шу нарсалар билан бевосита амалий мунособатга булишига интилади. Бу уринда шу нарса характерлики ҳайвон билишга ташналигидан атрофдаги узининг хадди сигадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб булган узининг кучи хам етмайлиган, хадди сигмайдиган нарсалар билан хам амалий мунособатда булишга интилади. Масалан: бола автомашинани, трамвайни узи хайдагиси, ростакам отга миниб юргиси,учувчи булиб самолётда учгиси ва ростакам милиционер булгиси келади. Бирок табиийки бола узидаги бундай эхтиёжларнинг биронтасини хам хакикий йул билан кондира олмайди. Бу уринда савол тугилади. Болаларнинг тобора ортиб бораётган турли эхтиежлари билан уларнинг тор имкониятлари уртасидаги карама - каршилик кандай йул билан хал килинади? Бу карама каршилик факатгина биргина фаолият оркали яoни боланинг уйин фаолияти оркалигина хал килиниши мумкин. Буни шу билан изохлаб бериш мумкинки, биринчидан, болаларнинг уйин фаолияти кандайдир моддий махсулот ишлаб чикаришга каратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни уйинга ундовчи сабаб(мотив) келиб чикадиган натижа билан эмас балки шу уйин жараёнидаги турли харакатларнинг мазмуни билан богликдир. Иккинчидан эса, болалар уйин жараёнида уз ихтиёрларидаги нарсаларни, узларини кизиктирган, аммо катталаргагина мансуб булган нарсаларга айлантириб хохлаганларича эркин фаолиятда буладилар. Болаларнинг уйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жихатдан гармоник равишда ривожлантириш учун бирдан бир воситадир. Уйин болалар хаетида шундай куп киррали фаолиятки, унда катталарга мансуб булган мехнат хам, турли нарсалар хакида тафаккур килиш, хом хаёл, дам олиш ва хушчакчаклик манбалари хам мужжасамлангандир, яoни мана шу жараёнларнинг барчаси уйин фаолиятида аник булади. Шуни хам таoкидлаб утиш керакки уйин факат ташки мухитдаги нарса ходисаларни билиш воситасигина эмас, балки кудратли тарбия воситаси хамдир. Ижодий ва сюжетли уйинларда болаларнинг барча психик жараёнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал хислатлари хам шаклланади. Демак, богчадаги таoлим тарбия ишларининг муваффакияти кщп жихатдан болаларнинг уйин фаолиятларини максадга мувофик ташкил кила боришга богликдир. Шундай килиб, уйин болалар хаёли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча болалар хаёлининг узи уйин жараёнида юзага келиб ривожланадиган нарсадир. Шуни хам айтиб утиш керакки, фан-техника мислсиз ривожланган бизнинг хозирги замонамиздаги яратиланаётган, хайратда колдирадиган нарсалар болаларга гуё бир муoжизадек куринади. Натижада улар хам узларининг турли уйинлари жараёнида ухшатма килиб (яъни аналогик тарзда) хар хил хаёлий нарсаларни уйлаб чикарадилар(учар от, машина одам, гапирадиган дарахт каби). Бундан ташкари, боларнинг турли хаёлий нарсаларни уйлаб чикаришлари яна шуни билдирадики, улар узларининг хар турли уйин фаолиятларида факат атрофларидаги бор нарсаларни эмас, балки айни чогда эхтиёжлари талаб килаётган нарсаларни хам акс эттирадилар. Болаларнинг уйин фаолиятларида хар хил хаёлий ва афсонавий образларни яратишларидан шундай хулоса чикариш мумкин: одамнинг (шу жумладан болаларнинг хам) ташки мухитдаги нарса ва ходисаларни акс эттириш жараёнлари пассив жараён эмас, балки фаол хамда ижодий яратувчан, узгартирувчан жараёндир. Болалар уйин фаолиятларининг яна бир ажойиб хусусияти шундан иборатки, уйин жараёнида боланинг киладиган хатти-харакатлари ва бажарадиган роллари купинча умумийлик характерига эга булади. Буни шундай тушуниш керакки, бола узининг турли-туман уйинларида факат узига таниш булган ёлгиз бир шофёрнинг, врачнинг, милиционернинг, тарбиячининг, учувчининг хатти-харакатларигина эмас, балки умуман шофёрларнинг, врачларнинг, тарбиячиларнинг хамда учувчиларнинг хатти- харакатларини акс эттиради. Албатта , турмуш тажрибалари ва фаолиятлари доираси жуда чекланган кичик ёшдаги болалар(баъзан кичик группа болалари хам) узларининг уйинларида конкрет одамларни ва уларнинг харакатларини акс эттирадилар. (Масалан, ойисини, адасини,акасини, тарбиячисини ва шу каби). Урта, катта богча ёшидаги болаларнинг уйинларида эса бундай образлар умумийлик характерига эга була бошлайди. Богча ёшидаги болаларнинг уйинлари атрофдаги нарса ва ходисаларни билиш куроли булиш билан бирга юксак ижтимоий ахамиятга хам эга. Бошкачарок килиб айтганда, уйин кудратли тарбия куролидир. Болаларнинг уйинлари оркали уларда ижтимоий фойдали, яъни юксак инсоний хислатларни тарбиялаш мумкин. Бундан ташкари, агарда биз болаларнинг уйини фаолиятларини ташкаридан кузатсак, уйин жараёнида уларнинг барча шахсий хислатлари(кимнинг нимага купрок кизикиши, кобилияти, иродаси темпераменти) яккол намоён булишини курамиз. Шунинг учун болаларнинг уйин фаолиятлари уларни индивидуал равишда урганиш учун жуда кулай воситадир.Кичик мактабгача ёшдаги болалар одатда узлари ёлгиз уйнайдилар.Предметли ва конструкторли уйинлар оркали бу ёшдаги болалр узларининг идрок,хотира , тассавур ,тафаккур хамда харакат лаёкатларини ривожлантирадилар.Сюжетли ролли уйинларда болалар асосан узлари хар куни кураётган ва кузатаётган катталарнинг хатти -харакатларини акс эттирадилар.4-5 ёшли болалрнинг уйини аста - секинлик билан коллектив характерни ола бошлайди. Болаларнинг индивидуал хусусиятларини хусусан уларнинг коллектив уйинлари оркали кузатиш кулайдир. Бу уйинларда болалар катталарнинг факат предметларга муносабатини эмас, балки купрок узаро муносабатларини акс эттирадилар. Шунингдек, коллектив уйинда болалар бир группа одамларнинг мураккаб хаётий фаолиятларини акс эттирадилар. Масалан, «поезд» уйини олайлик. Бунда машинист, паровозга кумир ёкувчи, проводниклар, контроллёр, кассир, станция ходимлари ва йуловчилар булади. Болаларнинг мана шу каби коллектив уйинлари артистларнинг фаолиятига ухшайди. Чунки коллектив уйиндаги хар бир бола уз ролини яхши адо этишга интилиш билан бирга уйиннинг умумий мазмунидан хам четга чикиб кетмасликка тиришади. Бу эса , хар бир боладан узининг бутун кобилиятини ишга солишни талаб этади. Маoлум ролларга булинган коллектив уйин болалардан катъий коидаларга буйсуниши ва айрим вазифаларни ухшатиб бажаришни талаб этади. Шунинг учун болаларнинг бундай коллектив уйинлари психологик жихатдан катта ахамиятга эга. Чунки бундай уйинлар болаларда иродавийлик, муаммолилик уйин коидаларига, тартиб- интизомга буйсуниш ва шу каби ижобий хислатларни тарбиялайди ва ривожлантиради Катта богча ёшида сюжетли-ролли уйинлар ривожланади,лекин энда бу уйинлар уз мазусининг бойлиги ва хилма-хиллиги билан фаркланади.Бу уйинлар жараёнида болалрда лидерлик юзага кела бошлайди,шунингдек ташкилотчилик куникма ва малакалари ривожлана бошлайди. Бу мактабгача ёшдаги болалар шугулланадиган ижодий фаолиятлар орасида тасвирий санъатнинг хам ахамияти жуда катта. Боланинг тасаввур этиш характерига кура унинг атроф хаётни кандай идрок этиши, хотира, тасаввур ва тафаккур хусусиятларига бахо бериш мумкин. Катта богча ёшидаги болалар чизган расмлар уларнинг ички кечинмалари рухий холатлари, орзу, умид ва эхтиёжларини хам акс эттиради. ёшдаги болалар расм чизишга хам нихоятда кизикадилар Расм чизиш болалар учун уйин фаолиятининг узига хос бир шакли булиб хисобланади. Бола аввало кураётган нарсаларини, кейинчалик эса узи биладиган,хотирасидаги ва узи уйлаб топган нарсаларни чизади. Катта мактабгача ёшдаги болалар учун мусобака жуда катта ахамиятга эга булиб,айнан шундай уйинларда мувафаккиятга эришиш шаклланади ва мустахкамланади.Бу ёшдаги болалар учун энг ёкимлм вакт- ютиш ва муваффакият булган мусобака уйинларининг хам ахамияти жуда катта. Катта мактабгача ешдаги болалар учун мусобакалар жуда катта ахамиятга эга булиб, айнан шундай уйинларда муваффакиятга эришиш мотивлари шаклланади ва мустахкамланади. Бу ёшдаги болалар учун энг ёкимли вакт-ютиш ва муваффакият булган мусобака уйинларининг хам ахамияти жуда катта. Катта богча ёшида конструкторлик уйинлари аста-секинлик билан мехнат фаолиятига айланиб боради. Уйинда бола элементар мехнат куникма ва малакаларини эгаллай бошлайди, предметларнинг хоссаларини англай бошлайди, амалий тафаккур ривожлана боради. Содда сенсор психика Собиқ совет психологларининг ишида психология ички дунё ҳақидаги фан сифатида эмас балки, ташқи кўринишлар ҳақидаги фан деб ҳисобланган. Психологияни руҳий ҳаётьнинг ўзига хослиги ҳақида эмас, балки ҳаёт фаолиятининг узоқ муддат ривожланиши натижаси сифатида, унда организмнинг атроф муҳит билан фаол ўзаро алоқага киришади, унда у ўз ўрнини топишга интилади. Бундай акс эттириш жараёнида, атроф муҳитнинг таъсири остида мияда психик жараёнлар вужудга келади. Бу ҳолат эса психиканинг ички дунё ҳақидаги фан тушунчасини йўқотган ва бунинг натижасида эволюцион ривожланиш вужудга келади. Психик жараёнлар шу тариқа ўрганиш объекти бўлиб қолган. Собиқ совет психологларининг фикрига кўра психика ҳаёт фаолиятида вужудга келмай, балки организмнинг ҳаёт фаолиятини маълум шарт шароитларда вужудга келтиради. Масалан: нотирик табиатда алоҳида буюмларнинг ўзаро алоқаси мавжуд. Бироқ бундай алоқалар уларнинг яшаши учун шароит ҳисобланмайди қоя сувдан мустақил равишда бўлиши мумкин, сув қирғоқдан мустақил равишда мавжуд бўлиши мумкин. Масалан: керосинда мавжуд бўлган каклий очиқ ҳавога қўйилганда учиб кетиши мумкин. Ернинг ривожланиши жараёнида жуда мураккаб қўшилишлар вужудга келган. Бу катта молекулалар концерватлар деб аталган. Уларнинг асосий хусусиятлари уларнинг қисмларга тез ажрала оладилар, чунки модда алмашинуви кўпроқ бўлар экан. Бу молекулалар янги моддаларни қабул қилиб, ўзлаштириши ташқи олам махсулотларини сочиши керак. Шу тариқа ўша катта молекулалар атроф муҳитда моддалар алмашинуви учун керак. Моддалар алмашинуви павссив жараён ҳисобланмайди. У оқсил молекулаларнинг ҳаётий фаолият жараёнини амалга оширади. Шу тариқа тирик ҳаёт вужудга келади. Бу ҳаётда майда организмлар вужудга келади. Бу тўқималарнинг мавжудлигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар моддларга қўзғовчиларни ҳар доим топа оладилар. Шу даражада ҳам тирик моддаларда эҳтиёжлар пайдо бўла бошлаган. Ҳамма ташқи олам кўринишидан ҳаётни қўллаш учун биотик таъсир ва мавжуд бўлмаган абиотик таъсир мавжуд эди. Агар биз ҳаёт эволюциясини диққат билан кузатсак, уларни маълум бир босқичларга ажратишимиз мумкин. Биринчи босқич бу ўсимликлар олами. Бу форма эволюциянинг ҳамма босқичларида учрайди. Содда бир тўқимали сув ўтларидан тортиб, то замонавий ўсимликларга қадар. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрига кўра ўсимликлар оламининг ўзига хослиги шундан иборатки, улар маълум бир жойга боғланганлар, ҳаракат қилмайдилар. Ўсимликлар олами маълум бир моддалар алмашинувида тўхтайди. Ўсимликларнинг хаёт фаолияти 1 биотик омилларга боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Ўсимликлар маълум бир шароитларга нисбатан сезувчан бўлиб қоладилар. Демак ўсимликлар ҳам ўз эҳтиёжларига эгадирлар. Ўсимликлар уларга таъсир қилаган омилларга нисбатан таъсирларга жавоб бериш хусусиятларига эгадирлар. Ўсимликлар маълум бир худудга боғлангандирлар, ундан ортиқча ҳаракат қилмайдилар. Ўсимликлар ёруғликка, ҳароратга, кимёвий таъсирларга нисбатан таъсир бериш хусусиятларига эгадирлар. Бундай ҳаракатлар тропизмлар деб аталади. Тропизмлар фототропизм (ёруғликка жавоб), термотропизм (ҳароратга), геотропизм (ер марказига интилиши), хемотропизм (кимёвий таъсирларга) ларга бўлинадилар. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тропизмлар ижобий (таассурот келган йўналишга қараб интилиш) ёки салбий (зарарли таассуротларга интилиш) характерга эга бўлиши мумкин. Ўсимликлар дунёсидан фарқ қилувчи босқич бу ҳайвонот олами ҳисобланади. Ҳайвонот оламининг ўсимликлар дунёсидан фарқланувчи хусусиятлари бу ҳайвонларда ҳаракатнинг мавжудлигидир. Бу баъзида етарли хисобланмайди, чунки баъзи бир ўсимликлар ҳаоакатланиш хусусиятларига эагдирлар. Масалан кунгабоқар ёки пашша ютувчи ўсимлик, кунгабоқар қуёшга қараб ҳаракатланса, пашша ютувчи пашшаларга қараб ҳаракатланади. Лекин бундаай ҳаракатлар ҳайвонларнинг хатти ҳаракатларидан фарқланади. Ҳайвонларнинг харакати фаол характерга эга. Ўсимликлар дунёсидан ҳайвонот дунёсига ўтишдаги янгилик бу ҳайвонларда янги қўзғатувчининг кўриниши вужудга келишидир. Ҳаттоки энг содда тузилган ҳайвонлар ҳам биотик қўзғатувчиларни пайдо бўлишини намоён қилишлари мумкин. Бу А.Н.Леонтьев талқинига кўра сезувчанлик деб номланган. Ҳайвонларда сезувчанликнинг пайдо бўлиши янги хусусиятлардан бири ҳисобланади ва бу эса янги организмларни вужудга келтиради, бу ҳолат эса психиканинг вужудга келишининг асосий омили ҳисобланади. Америкалик тадқиқотчи Женнигс энг содда жонзотларда тадқиқот 75 ишларини олиб борган . Маълумки амёбанинг танасига тегилса, унинг ҳолати ўзгаради. Тегилган жойда ёлғон оёқлар пайдо бўлади. Булар псевдоподиялар деб аталади, амёба шу оёқлари билан объектни ушлаб олади, агар бу объект озуқа бўлса амёба уни ўзлаштиради, агар озуқадан ташқари нарса бўлса амёба уни ташлаб юборади. Бунга яқин жавобни дистант қўзғатувчилар орқали таъсир қилинганда кузатишимиз мумкин. Баъзи бир ҳолатда амёба маълум бир масофада турган объектга яқинлаша бошлайди ва уни ушлаб олади, бошқа ҳолларда эса улар тескари хатти-ҳаракатларни амалга ошира бошлайдилар. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрига кўра буни қуйидагича изоҳлаш мумкин, заиф қўзғатувчилар амёбаларда фаол реакцияни вужудга келтиради ва аксинчакучли қўзғатувчилар тескари эффектни вужудга келтирад, бу эса амёбани қўзғатувчидан узоқлашишига олиб келади. Амёбанинг танаси бир хил бўлмаган қаватлар протоплазмасидан иборат. Ташқи протоплазмагель ҳолатида бўлади, ички проторлазма золь (суюқлик) ҳолатида бўлади. Протоплазманинг ташқи қаввати ташқи таъсирга қўзғалувчан бўлади, шундан сўнг у золь ҳолатига ўтади. Бу ёлғоноёқларнинг шаклланишига сабаб бўлади, шундан сўнг амёба ҳаракатланади. Фотернинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, амёбага 20 марта заиф механик таъсирдан 2 тасига жавоб қайтаради, заиф ёруғликка эса умуман жавоб бермаган, бироқ ёруғлик ва механик стимулларнинг 20 тасидан, 16 тасига жавоб қайтарган. Майер ва Шрейр тахминларига кўра заиф қўзғовчиларга нисбатан ижобий, кучли қўзғовчиларга нисбатан салбий таъсиротлар вужудга келади.76 Блесс ва Леонтьевларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, дафния ёруғликка нисбатан тўғри ҳаракатланмасдан, балки ёйсимон ҳаракатланар экан. Поляк олими Дембровскийнинг тадқиқотларида ҳам содда ҳайвонларни О 17 керакли ҳаракатларни амалга оширишга ўргатиш мумкинлиги кўринган. У бир хужайрали ҳайвонларни думалоқ идишга солиб қўйиб, уларни қандай ҳаракатланишини кузатган, уларнинг ҳаоакатлари бошида хаотик характерга эга бўлган, маълум муддат ўтгандан сўнг эса, бу тартибланган ҳаракатга айланган. Тадқиқотчилар жуда қизиқ маълумотларга эга бўлишган, бир хужайрали ҳайвонларнинг қўзғатувчиларини тарқалиши секундига 1-2 микрондан ошмаса, энг содда асаб тизимига эга бўлган ҳайвонларда тезликни тарқалиги катта ҳисобланади, у секундига 50 смни ташкио қилади, қурбақанинг асаб тизимини тарқалиш тезлиги 25 метрга, инсонники эса секундига 125 метрни ташкил қилар экан. Бу ҳолатлар шуни кўрсатадики, маълум бир асаб тизимига эга бўлган ҳайвонларда асаб тизимининг тезлиги ошар экан. Бу ҳолатларнинг ҳаммаси асаб тизимининг пайдо бўлиши замин бўлиб ҳизмат қилган. Энг биринчи асаб тизими тўрсимон асаб тизими ҳисобланади. Бу асаб тизимининг толалари тўрга ўхшаш бўлганлиги сабабли у тўрсимон асаб тизими деб юритилган. Бу нерв толалари жуда кучли сезувчанликка эга бўлади. Бу тўрсимон асаб тизими юқори умуртқалиларда «ретикуляр формация» деб номланган асб ҳолатларини эслатади. Бироқ ретикуляр формация юқори даражада ривожланган ҳайвонларда асаб тизимининг паст босқичи ҳисобланса, кўп хужайрали паст даражадаги ҳайвонларда асаб тизимининг ягона шакли сифатида талқин этиладиш. Бу асаб тизими кўпгина авзалликларга эга, лекин у ҳаракатни бошқара олмайди. Психика эволюцияси ва антропогенез. Жамоа бўлиб яшаш, жинсий етилишгача бўлган ривожла-ниш муддатининг узайиши, бош миянинг фаолияти, нутқ, қурол-лар ясаш қобилияти, тананинг тузилиши ва функциялари маж-муаси одамни тавсифловчи хоссалар ҳисобланади. Буларнинг вужудга келиши ва шаклланишида органик оламнинг тарихий ривожланишида муҳим роль ўйнаган эволюция омиллари — мутация жараёни, алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий тан-ланиш катта аҳамиятга эга бўлган. Мутация жараёни ва генлар комбинацияси одамда хилма-хил анатомик-морфологик, физиологик-биохимиявий, генетик ўзгаришларни келтириб чиқарган. Социал муҳит эса ҳар бир индивиднинг ўзига хос генотипи сақланишига кўмаклашган. Ҳар хил ирқлар, этник гуруҳлар пайдо бўлишида алоҳидала-ниш муҳим роль ўйнаган. Одам эволюциясида ҳаёт тўлқинларининг ҳам аҳамияти кат-та бўлган. У ёки бу региондаги одамлар аждодлари орасида вақт-вақти билан бўлган очарчилик, юқумли касалликлар тар-қалиши, чунончи, вабо, ўлат, сил пайдо бўлиши ва тарқалиши заиф организмларнинг кўплаб қирилишига ва шу йўл билан тирик қолган одамлар генофондининг тасодифий, йўналишсиз ўзгаришига сабаб бўлган. Приматлар, шу жумладан, қадимги одам тўдалари озиқланиш майдонини эгаллаш, ёввойи ҳайвон-ларни овлаш, ўсимликларнинг ейиладиган қисмларини топиш, йиғиш, сақлаш бўйича ўзаро рақобатда бўлганлар. Тўдалар орасидаги бундай рақобатларда ғолиб келиш кўп жиҳатдан тўда аъзолари ёки бошлиқнинг қобилиятига, уддабуронлиги-га, ов қилиш, ёввойи ўсимликларнинг ейиладиган қисмларини топиш, ғамлаш, хавф-хатарнинг олдини олиш сингари кўник-маларга, тўда аъзоларининг сонига боғлиқ бўлган. Агар тўда аъзоларининг ҳар хил жойда тарқалганлиги, алоҳидалашганли-гини эътиборга олсак, у ҳолда улар генетик жиҳатдан фарқ қилишига эътироз қолмайди. Тўдалар орасидаги ҳаёт-мамот рақобатида юқори қобилиятга эга, уддабурон, қуроллар ясашва озиқ топиш, уни сақлашга моҳир тўда аъзоларининг ғолиб келиши табиий бир ҳол эди. Узоқ минг йиллар давом этган бундай группали танланиш приматларнинг барча турларида рўй берган бўлса-да, лекин икки оёқлаб юришга, қўлни ишла- тишга лаёқатли гоминидларда тўрт оёқлаб юрувчи, дарахтлар-да ҳаёт кечирувчи вакилларга қараганда кўпроқ ижобий нати-жалар берган. Гоминидларнинг тарихий ривожланишида яна турлараро танланиш ҳам амалга ошган. Чунончи, австралопитеклар билан қадимги одамлар — эруктуслар бир вақтда яшаган ва бунда турлараро танланиш австралопитекларга қараганда қобилият ва ақлий жиҳатдан анчагина ривож топганэруктусодамларнинг ғолиб чиқишига сабаб бўлган. Гоминидлардаги турлараро тан-ланиш, ҳайвонлардаги турлараро танланишдан фарқ қилиб, группали танланиш билан узвий боғлиқ бўлган. Чунки рақобат бир томондан эруктус, иккинчи томондан австралопитек гуруҳ-лари орасида юз берган. Танланиш бир турнинг иккинчи тур устидан ғолиб келганлигига сабабчи эканлигини эътиборга олиб, группали танланиш турлараро танланиш қиёфасига кир-ган, деб айтиш мумкин. Шундай қилиб, тўдалар орасида полиморфизм вужудга ке-лишида мутация жараёни, алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий танланиш, шунингдек, қадимги одамларнинг ўзаро уч-рашувидаги стресс ҳолат алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Хусу-сан стресс ҳолат туфайли одам организмидаги нейроэндокрин бошқарилиш ўзгарган. Download 463.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling