Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Ўзини англаш, ўзини баҳолаш ва шахсий даъвогарлик даражаси


Download 463.54 Kb.
bet23/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Ўзини англаш, ўзини баҳолаш ва шахсий даъвогарлик даражаси
Ижтимоий муносабатлар тизимида одамлар билан ўзаро мулоқотга киришгандан сўнг инсон ўзини атрофдаги муҳитдан ажратади, ўзидаги жисмоний ва руҳий ҳолатлар, ҳаракатлар ва жараёнларнинг субъекти сифатида ҳис этади, шахсан ўзи учун «бошқалар» қаршисида турган, шу билан бирга, уларга бевосита боғлиқ бўлган «Мен» сифатида намоён бўлади. Шахсан «Мен» мавжудлигининг субъектив кечинмаси, авваламбор, инсоннинг ҳозирги, ўтган замон ва келажакда шахсан ўзига нисбатан ўзининг ўхшашлигини тушуниши ҳолатида ифодаланади. Шундай қилиб, ўзини англаш ёки «Мен-концепцияси» - бу индивиднинг ўзи ҳақидаги тасаввурларнинг такрорланмас тизими сифатида кечириладиган нисбатан барқарор у ёки бу даражада англанганликдир, унинг асосида индивид бошқа одамлар билан ўзаро алоқаларини ўрнатади ва ўзига муносабат билдиради. «Мен-концепцияси» - бир бутун бўлсада, лекин ички қара-ма- қаршиликлардан ҳоли эмас, ўзига нисбатан майл сифатида намоён бўладиган ва қуйидаги таркибий қисмлардан иборат шахсий Мен образи бўлиб ҳисобланади: когнитив - ўз сифатлари, лаёқатлари, ташқи кўриниши, ижтимоий аҳамиятлилиги ва ҳ.к.лар образи; эмоционал - ўзини ҳурмат, ўзини яхши кўриш, ўзини камситиш ва ҳ.к.; баҳолаш-иродавий - ўзига берилган баҳони кўтаришга, ҳурматга сазовор бўлишга ва ҳ.к.га интилиш. «Менконтсептсияси» - ижтимоий ўзаро таъсир шарти ва оқибати ижтимоий тажриба билан аниқланади. Унинг таркибий қисмлари: реал Мен (ўзини ҳозирги ҳозирги замонда тасаввур этиш), идеал Мен (унинг фикрича, аҳлоқий қоидаларга риоя қилган субъект ким бўлиши), динамик Мен (субъект қандай бўлишни хоҳлаши), хаёлий Мен (имконият бўлса, субъект қандай бўлиб қолишни исташи) ва бошқалар.
И.С. Кон «Мен» тушунчасини индивидга ўзини англашнигина эмас, балки, ўз фаолиятини онгли йўналтириш ва бошқариш имкониятини яратувчи фаол-ижодий, ин-тегратив муқаддима сифатида очиб берган ҳолда, бу тушунчанинг икки томонлама хусусиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтади. Ўзини англаш иккиланган «Мен»ни ўз ичига олади: 1) «Мен» тафаккур субъекти сифатидаги, рефлексга эга «Мен» - фаол, ҳаракатчан, субъектга тегишли, экзистентсиал «Мен»; 2) «Мен» идрок қилиш ва ички сезги объекти сифатида - объектга тегишли, рефлексга эга, ноёб ҳодисавий, «Мен» даражаси ёки «Мен» образи «Мен» тушунчаси, «Мен-контсептсияси».
Рефлексга эга «Мен» когнитив чизмадан иборат бўлиб, унинг ёрдамида индивид ўзининг ижтимоий пертсептсиясини ва бошқалар ҳақидаги тасаввурларини тузади. Когнитив чизма иккита тизимни ўз ичига олади: шахсий ва ижтимоий ўхшашлик. Шахсий ўхшашлик жисмоний, интеллектуал ва аҳлоқий қирралар атамаларидаги ўз йўналишини белгилашга киради. Ижтимоий ўхшашлик алоҳида ўхшашликлардан ташкил топиб, одамнинг турли ижтимоий гуруҳлар: ирқ, миллат, синф, жинс ва ҳ.к.ларга мансублиги билан белгиланади. Шахсий ўхшашлик билан бир қаторда ижтимоий ўхшашлик ўзини англаш ва ижтимоий ҳулқ-атворнинг асосий бошқарувчиси бўлиб ҳисобланади.
«Мен-контсептсияси» фақат англанадиганларни ўз ичига олгани учун уни онгли когнитив идрок ва индивиднинг ўзини ўзи баҳолаши, яъни, ўзи ҳақида фикр ва мулоҳаза билдириши сифатида аниқлаш мумкин.
Кўпчилик чет эллик муаллифларнинг У. Хьюит томонидан умумлаштирилган қарашларига кўра, «Мен-концепцияси» бир неча таркибий қисмларни ўз ичига олади.
Амалий машғулот 7. Инсон психикасини онтогенезда ривожланиши. Онгни ривожланиши ва унга ижтимоий тарихий тажрибаларни ўзлаштирилиши. Ўзлаштириш жараёнининг тавсифи. Интереорезация тушунчаси боланинг биргаликдаги фаолиятдан алоҳида фаолиятга зтиш ҳолати. Экстериоризация тушунчаси ижодий фаолиятни шаклланишидаги ўрни.
Юқори психик функцияларни шаклланиши. Юқори психик функцияларни ихтиёрий характери ижтимоий ва билвосита. Онгнинг шаклланиши ва инсон шахси
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР
“Психология ” сўзи юнонча сўз бўлиб, “псюхе”, яъни “руҳ” ва “логос”, яъни таълимот сўзидан таркиб топган бўлиб, жон, руҳ ҳақидаги таълимот деган маънони англатади.
Психология-воқеликнинг мияда образ тарзида юзага келтирувчи психик омиллар, жараёнлар, ҳолатлар, қонуниятлар, хоссалар, фазилатлар, механизмлар тогрисидаги фандир.
Психология психикани, яъни миянинг объектив воқелигини акс эттириш хоссасини ўрганадиган фандир. Психика-юксак даражада ташкил топган материянинг алоҳида хусусияти бўлиб, объектив оламни субъектив ҳолатда акс эттиришдан иборат.
Одам психикасига-психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва психик хусусиятлар киради.
Психик жараёнларга-сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, нутқ, диққат киради.
Психик ҳолатларга- хиссиёт, бардамлик, тетиклик, ҳайратланиш, руҳланиш, сиқилиш, ҳушчақчақлик, ишончлилик, ижодий руҳланиш кабилар киради.
Психик хусусиятларга-темперамент, характер, қобилият киради.
Психология предмети қуйидагиларни қамраб олиши зарур:

  1. психологик билиш жараёнлари (сезги. идрок, хотира ва ҳоказо)

  2. психиканинг шакллари (фаолият, хулқ, муомала),

  3. психиканппг ҳолатлари (кайфият, хаёлпаришонлнк кабилар),

  4. психиканинг ҳодисалари,

  5. психиканинг хислатлари, фазилатлари, сифатлари, хоссалари,

  6. психиканинг қонуниятлари,

  7. психиканинг механизмлари,

  8. психик шароит, муҳит, вазият,

  9. о'заро сабабий бог'ланишлар,

  10. тадқиқот методлари, воситалари, материаллари, принтсиплари ва ҳаказо.

Психологиянинг асосий вазифаси психик фаолиятнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганишдан иборатдир.
Амалий машғулот 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти- ҳаракат қурилмалари. Психофизиологик муаммо. Мия ва инсоннинг психик жараёнлари. Психик жараёнлар ҳолатига қараб муоммони тадқиқ қилиш ва ечими. Психофизиологик таъсир ҳолатлари. Психик жараёнларни физиологик ҳолатлардан чекланганлиги. Психологик билимларни таҳлил қилиш қонуниятлари. Мақсадга қаратилган фаолият. Образлар асосида фаолиятни назорат қилиш. Фаолиятнинг ўзига хослигига қараб тобеълик ҳолатлари. Ҳаракат фаолиятни таҳлил қилувчи асосий мезон сифатида. Фаолият ва операциялар. Мақсад ва мотивларни ўзига хослиги. Ўқиш жараёнининг мақсадлари. Ҳаракат қисмлари: ориентировка, бажарувчи, назорат. Харакатнинг операцияга ўтиши. Ҳаракатли вазифалар ва бажариш ҳолатлари. Ҳаракатни коррекция қилиш. Афферент тизимлар роли. (Н. А. Бернштейн. инсоннинг психик жараёнлари ва мия. МНС тузилиши. Бош мия, орқа мия, периферик ва вегетатив нерв системаси. Ақлий ва ички ҳаракатлар. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, ақлий операцияларга ўтиш. Хатти-ҳаракат тушунчаси. (П.К.Анохин). Координацион ҳаракат тушунчаси. (Н.А.Бернштейн) харакатларни ривожланиши. Психомоторика тушунчаси Ҳаракатнинг мақсад сари интилиш хусусияти. Ҳаракат регуляцияси. Ҳаракат асосини ориентирлаш тушунчаси. Ҳаракатнинг умумий фаолият жараёнлари хусусиятига боғлиқлиги. Ақлий ва ички ҳаракатлар. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, ақлий операцияларга ўтиш. Хатти-ҳаракат ҳаракат тушунчаси. (П.К.Анохин). Координацион ҳаракат тушунчаси. (Н.А.Бернштейн) харакатларни ривожланиши. Психомоторика тушунчаси Ҳаракатнинг мақсад сари интилиш хусусияти. Ҳаракат регуляцияси. Ҳаракат асосини ориентирлаш тушунчаси. Ҳаракатнинг умумий фаолият жараёнлари хусусиятига боғлиқлиги.
Тарқатма

  1. Психология- «психо» -руҳ, «логос»- таълимот

  2. Эволюция - дунёнинг ривожланиш жараёни

  3. Филогенез- дунёни ривожланиш бошланишидан то ҳозирги кунга қадар даври

  4. Онтогенез -маълум бир турнинг ривожланиш босқичлари

  5. Метод- усул

  6. Статус- жамиятдаги тутган ўрни

  7. Этика- аҳлоқий қоидалар

  8. Геотропизм- ўсимликларнинг ер марказига интилиши

  9. Хемо тропизм-тирик мавжудотларнинг кимёвий таъсирларга жавоби

  10. Термотропизм-ҳароратга жавоби

  11. Фототропизм- ёруғликка жавоб бериши

  12. Псевдоподиялар-ёлғон оёқлар

  13. Золь-суюқлик

  14. Ганглия-тугун

  15. Инстинкт-наслдан насл ўзгаришсиз ўтадиган туғма хусусият

  16. Индивидуаллик- ўзига хос бўлган хусусият

  17. Интеллект-ақлий хулқ атвор

  18. Инсайт-мияга ечимнинг тезда келиши

  19. Перцептор- идрок

  20. Сенсор-сезги

  21. Воқеалар коммутацияси аниқ воқеалар ҳақида хабар етказиш

  22. Муносабатлар коммутацияси- мантиқий муносабатлар орқали хабар етказиш

  23. Психометрика -психологик ўлчамлар

  24. Психофизика-психологик методларнинг физикавий ўлчами

  25. Психолингвистика-психологиянинг соҳаси бўлиб нутқ даврида психологик ҳолатларни ўрганади

  26. Социал психология- ижтимоий психология

  27. Юридик психология-ҳуқуқий психология

  28. Психодрамма-психологик вазиятларни драммалаштириш

  29. Психологик консультация-психологик маслаҳат

  30. Зоопсихология-ҳайвонларнинг психологияси

  31. Этнопсихология-миллатларнинг психологияси

Амалий машғулот 9. Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш. Ҳайвонлар психик фаолиятининг умумий тавсифи
Зоопсихология фан сифатида таркиб топиши. Ҳайвонлар хатти- ҳаракатларини ўрганишдаги ёндашувлари. Бихевиоризм, этология. Зоопсихология ва қиёсий психологияни Россияда ўрганилиши (В.А.Вангер, Н.Н.Ладигина-Котс ва бошқалар). Ҳайвонлар хатти- ҳаракатларини объектив ўрганиш имконияти. Табиий шарт-шароитларни кузатишда аниқ илмий методларнинг турлича эканлиги (Н.Тинберген, Г.Гуддол ва бошқалар), лаборатория эксперименти (Н.Н.Ладигина-Котс ва бошқалар), махсус ўргатиш ёки шакллантирувчи эксперимент (К.Прайор, Л.И.Уланова ва бошқалар). Зоопсихологияда психикани пайдо бўлиши. Филогенезнинг босқичларида хатта-ҳаракатларнинг пайдо бўлиши. Ҳайвонлар хатти- ҳаракатларини ўрганиш босқичи. Ж.О.Ламеттри, Ж.ЛБюффоннинг қарашлари. Эволюцион билимлар нуқтаи назарида инстинктларни ўрганиш. (Ж.Б.Ламарк, К.Ф.Рулье, Ч.Дарвин). Инстинктларга замонавий ёндашув. Инстинктив хатти-ҳаракатлар. Инстинктив хатти-ҳаракатлар ҳайвонлар хатти-ҳаракатининг асоси сифатида. Инстинктив хатти-ҳаракатларнинг ички омиллари. Инстинктив хатти-ҳаракатлар ва мулоқот. Инстинктив хатти- ҳаракатларнинг ички омили. Инстинктив хатти-ҳаракатларнинг ташқи омили. Инстинктив хатти-ҳаракатларнинг психик компоненти. Ўргатиш. Ўргатишнинг умумий характеристикаси. Кўникма. Ўргатиш ва мулоқот. Тақлид қилиш.

Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling