Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet21/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Homosapiensтури майдонга келиши билан биологик омил-ларнинг, хусусан, алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий тан-ланишнинг аҳамияти тобора сусайган.
Одамлар тобора такомиллашган иш қуроллари ишлаб чи-қиши озиқ тайёрлаш, уй-жой курит, атроф-муАқитни хавф-ха-тардан сақлашга имкон берди. Оқибатда инсон эволюциясида табиий танланишнинг аҳамияти ҳам кескин камайиб, социал омилларнинг роли ортган. Лекин одамнинг тарихий ривожла-нишида биологик ва социал омиллар ўзаро боғлиқ ҳолда таъ-сир кўрсатган. Ҳар бир одамлар тўдаси қурол ясаш, ёввойи ҳайвонларни овлаш, ўсимликларни йиғиш, ҳайвон ва ўсимлик-ларни парвариш қилиш ва шу сингари билимлар, кўникма-малакаларни ёш авлодга ўргата борган. ЁШ авлод уларни ўз-даштириш билан бир қаторда ўша билимлар, кўникма-малака- ларни ўзи ихтиро қилган янгиликлар билан бойита борган. Биргаликда ҳаёт кечириш, оловдан фойдаланиш, гўштли овқат истеъмол қилиш тафаккур, нутқнинг ривожланишга, бош мия ҳажмининг ортишига сабаб бўлади. Бироқ одам бош миясининг янада катталашишига аёлларда жинсий органидаги тухум йў-лининг энсиз бўлиши тўсқинлик қилган. Бу қарама-қаршиликни бартараф этиш учун танланиш аёлларда чаноқ суяги ҳажми-нинг кенгайишига, аксинча, мия ривожланишининг секинлаши-шига олиб келган. Одатда, янги туғилган чақалоқнинг миясиҳали тўлиқ шаклланмаган бўлиб, унинг ривожланиши асосан гўдаклик ва болалик даврида тугалланади. Сут эмизувчи ҳай-вонларда (тухум қўйиб кўпаювчилардан ташқари) янги туғил- ган организм мустақил ҳаёт кечиришга тайёр бўлгани ҳолда, янги туғилган одам боласи мустақил ҳаёт кечира олмайди. Шу сабабли аёллар болаларни узоқ муддат парвариш қилишга ва оқибатда эркакка бирмунча қарам бўлишга мажбур. Шунга кўра жамоа аёлларга ва уларнинг болаларига ғамхўрлик қила бошлаган. Бу эса ўз навбатида жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатни — ҳамкорликни кучайтирган.
Ҳозирги вақтда тур сифатида Homo sapiens нинг эволю-цияси тугалланган, деб айтиш мумкин. Шунга кўра, унинг келгуси эволюциясидан катта ўзгаришлар кутиб бўлмайди. Лекин зволюция шаклланган тур доирасида давом этади. Чунончи, кейинги вақтда ҳар хил этник гуруҳлар, ирқлар орасида куза-тилаётган никоҳлар одамзод генофондини бойитиб бормоқда. Шу билан бирга атроф-муҳитнинг ифлосланиши, қишлоқ хўжа- лигида минерал ўғитлар, турли пестицидлар, гербицидлар, де-фолиантларни кўплаб қўллаш туфайли кишиларда полимор-физм, ирсий касалликлар кўпайиб бормоқда. Бинобарин, одам зволюциясида алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий танла-нишнинг аҳамияти камайганига қарамай, мутацион ва комби-национ ўзгарувчанлик ўз таъсирини кўрсатмоқда. Одамнинг бундан кейинги эволюцияси коллектив ақл-идрокининг ривож- ланиши (ахборотни тўплаш, сақлаш, узатиш)га, атроф-муҳитдан янада самаралироқ фойдаланишга йўналган.
Хулоса қилиб айтганда, Homo sapiens ривожланишида бир қанча босқичларни ўтган. Улардан биринчиси ўзини-ўзи анг-лаш, яъни онгнинг ривожланишидир. Бу ҳодиса тахминан 40— 50 минг йил олдин рўй берган ўзини-ўзи англаш туфайли аж-додларимиз одамлар билан ҳайвонлар орасидаги фарққа бор-ганлар ва инсон табиат кучларини жиловлаши мумкинлигига ишона бошлаганлар.
Ақлли одамлар тарихий ривожланишидаги иккинчи босқич ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш — хонакилаштириш, ёввойи ўсимликларни экиб маданийлаштириш билан боғлиқ. Бу ҳоди-са тахминан 15—10 минг йил олдин бошланган. Натнжада одам
шу пайтгача ташқи муҳит билан боғлғиқ бўлса, эндиликда у ҳаёт шароитининг баъзи томонларини назорат қилиш имконига эга бўлди.
Инсон тарихий ривожланишининг учинчи босқичи илмий-техника инқилоби билан боғлиқ бўлиб, у бундан :1 минг йил олдин бошланган ва кейинги 3—4 юз йил мобайнида авж ол-ган.
Илмий техника тараққиёти туфайли инсоннинг табиат ус-тидан ҳукмронлиги ортди. У сайёрамизнинг йирик территория-ларини ўз хоҳишига кўра ўзгартира олиш имконига эга бўлди ва ниҳоят ҳаёт учун ноқулай бўлган Арктика, Антрактидани ҳам ўзлаштиришга, коинотнинг қуйи қисмини забт этишга эришди.
Дарсликнинг XI бобида эволюциянинг бошланғич мате-риали, бирлиги, ҳодисаси, омиллари билан танишилди. Инсон ўзини-ўзи англаб, биологик мавжудотдан ижтнмоий мавжудот-га айлангандан сўнг, биологик омилларнинг инсон тараққиёти-га кўрсатган таъсири аста-секин камайиб, ижтимоий омиллар-нинг аҳамияти орта борган. Лекин шунга қарамай, инсонда бошқа тирик мавжудотлар сингари озиқланиш, нафас олиш, урчиш, насл қолдириш, ўсиш, ривожланиш давом этар экан, у биологик қонунларга бўйсуна беради. Лекин улар инсон та-раққиётида асосий омил ролини бажармаса ҳам табиий танла-ниш кишилар ҳаётида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деган хулосага келиш ярамайди.
Табиий танланишнинг стабиллаштирувчи формаси одам-нинг ҳозирги тузилиши, қиёфасини сақлаб қолишга қаратилган. Кескин мутацияга учраган зиготаларнинг ҳомилалигида нобуд бўлиши, туғилган чақалоқларнинг ўртача вазнлилари яшовчан эканлиги бунга ёрқин мисолдир. Кейинги вақтда атроф- муҳит-нинг ифлосланиши туфайли спонтан мутациялар ҳосил бўлишн бирмунча кўпайди. У ёки бу ирсий касалликлар билан туғил-ган болалар кишилик жамияти учун ниҳоятда хавфли эканли-гини қайд этиш зарур.
Янгидан ҳосил бўлган мутациялар у ёки бу регионда яша-ётган одамлар генофондининг ўзгаришига, унинг янги белгилар билан бойишига сабаб бўлади. Мутация босими йўналишсиз эканлнгини, шунга қарамай бу ҳодиса ҳар бир шахснинг ўзига хос генотипини сақлашга имкон яратишини айтиб ўтиш керак. Бундай ҳодисалар мутация жараёнининг инсонлар генофондига таъсири ўз қимматини йўқотмаганлигидан далолат беради.
Алоҳидаланиш яқин вақтгача инсонлар тарихий ривожла-нишида маълум роль ўйнаган бўлса-да, ҳозирги вақтда халқ-лар, мамлакатлар орасидаги алоқа воситаларининг ривож то-пиши туфайли ўз аҳамиятини тобора камайтириб бормоқда. Алоҳидаланиш тўсиқларининг бартараф этилиши туфайли ин-сон генофонди тобора бойиб бормоқда. Яқин вақтгача юқумли касалликлар бўлган вабо, сил, мохов ва бошқалардан одамлар кўплаб қирилган бўлса, эндиликда уларга қарши даво чораларияшлаб чиқилганлиги ва амалиётга татбиқ қилинганлиги туфайли улардан ўлиш жуда камайиб кетди. Бу ҳодиса ҳаёт тўлқинлари ҳам эволюция омили сифатида инсоннинг тарихий ривож-ланишида кам аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Баён этилганлардан маълум бўладики, эволюциянинг бош-ланғич омилларидан фақат мутация жараёнининг одам гено фондига кўрсатган таъсири ўзгармаган, холос. Шуни назарда тутган ҳолда одам танасининг тузилишида, ташқи қиёфасида келгусида бирор-бир кескин ўзгариш кутилмайди. Одамда рўй берадиган ўзгаришлар жамоа равишда ахборот тўплаш, уни сақлаш, келгуси наслга бериш, табиатни янада кўпроқ эгал- лашга қаратилган бўлади.
Инсоннинг келажаги айрим шахсларнинг ақл-идроки билан эмас, балки жамоатнинг ақл-идроки билан белгиланади.
Дастлабки ақлли одамлар тури тоза сув, соф ҳаволи муҳит-да таркиб топган. Кейинги йилларда заҳарли химикатлардан, минерал ўғитлардан кенг фойдаланиш, янги саноат марказла-ри, шаҳарлар, транспорт воситалари кўпайиши туфайли атроф-муҳитнинг ифлосланиши тобора ортиб, зарарли мутацияларни келтириб чиқармоқда. Кейинги вақтда аллергия касаллигининг хилма-хил формалари кўпайиб кетганлиги бунга яққол мисол-дир.
Ҳар бир одам кўчиб юрувчи биоценозди>. Узоқ давом этган эволюция натижасида одам танасида кўпгина микроорганизм-лар биргаликда яшайди. Ичакларда яшайдиган ачитувчи бак-териялар, замбуруғлар, терида учрайдиган кўпгина микроорга-низмлар шулар жумласидандир. Ҳаёт тарзининг ўзгариши ана шу микроорганизмлар ҳаётига ҳам таъсир этмай қолмайди. Одам танасидаги биоценознинг ўзгариши, албатта, унга ўз таъсирини кўрсатади.
Ҳайвонлар ва инсонларнинг психикасини ўхшашлиги ва фарқлари
Юқори даражада ривожланган ҳайвонларда бош мия пўстлоқлари ривожланади, улар турли хил рецепторлардан келаётган сигналларга жавоб бериш хусусиятларига эгадирлар, юқори даражада ривожланган сут эмизувчилар хатти ҳаракатини мураккаб шаклларни бажара оладилар. Бу инсонлар ва ҳайвонлар ўртасидаги фарқлар йўқолади деган ҳолатларни бериши мумкин, ҳайвонлардаги интеллектуал хатти-ҳаракатлар уларда ақл бор деген тахминларни бериши мумкин. Бу тушунчалар хато ҳисобланиб, инсон ва ҳайвонлар ўртасида бир қатор тафовутлар мавжуд.

  1. Ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларида инстинктив биологик хулқ атвор етакчилик қилади, уларда биологик мотивлар мавжуд. Улар биологик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган хатти-ҳаракат ҳисобланади. Ҳайвонлар биологик эҳтиёжлардан ташқарига чиқа олмайдилар. Улардаги ҳар қандай фаоляит албатта инстинктлар асосида амалга оширилади. Инсонларнинг хатти-ҳаракатларини 10 тадан 9 таси мақсадга қаратилмаган фаоялитга йўналтирилади. Демак биринчи фарқ ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатлар инстинктив хатти ҳаракатлар чегарасидан чиқмайди.

  2. Иккинчи фарқ. Инсонлар ҳам ҳайвонлар ҳам меҳнат қиладилар. Бироқ ҳайвонлар фойдаланган меҳнат қуролларини сақлаб қўймайдилар. Инсонлар эса меҳнат қуролларини сақлаб қўйиб, уни такомиллаштирадилар. Ҳайвонларда абстракт кўргазмали вазиятлар мавжуд эмас, ички вазиятлардан келиб чиққан холда меҳнат қуролларидан фойдаланишлари мумкин, бироқ меҳнат қуролларини ташлаб кетаверадилар. Ҳайвонлар бир меҳнат қуролларидан иккинчисини ясай олмайдилар. Уч ёшли болага бошқа меҳнат қуролларидан қандай фойдаланишни кўрсатсалар, бола дарҳол бу ҳаракатни қайтариши мумкин, ҳайвонларда эса бу ҳолат кузатилмайди. Ҳайвонлар учун буюмлар маъоум бир вазиятларда аҳамият касб этиши мумкин.

  3. Ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатлари аниқ вазиятларга асосланган бўлади, улар инсонларга ўхшаб вазиятларни мавҳумлаштирмайдилар. Бунга қуйидаги мисолни келтириш мумкин. Голланд психологик Бойтендайк томонидан ўрганилган ҳолат. Ҳайвонларнинг олдига банкалар қатори қўйилган, битта банкада озуқа бўлган. Ҳайвон озуқани қайси банкага қўйилганини кўрган. У озуқани олиб истемол қилган. Иккинчи тажрибада озуқа иккинчи банкага қўйилган. Ҳайвонлар олдин биринчи банкани, сўнгра иккинчисини очиб кўришган, улар бутун тажриба давомида олдин биринчи банкани сўнгра кейинги банкани очиб озуқани ола бошлаган. Инсонда эса кейинги банкага қаратилган фаоляит мавжуд бўлган. Икки ярим яшар инсон боласи ҳам шу тажрибани аниқ бажара олган. Демак ҳайвонларнинг хатти- ҳаракатлари фақат идрок этилган ҳолатларга нисбатан бўлар экан.

  4. Агар ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларида фақат иккита омил мавжуд бўлса, инсонлар хатти-ҳаракатларига яна бир ҳолат қўшилади, бу ҳайвонларда мавжуд эмас, ҳайвонлар наслий хатти-ҳаракат ва шахсий тажрибаларига суянсалар, инсонларда яна бошқа омиллар ҳам мавжуд. Инсонлар жамоавий тажрибаларга ҳам суянишлари мумкин, улар бошқа инсоннинг тажрибаларига ҳам таянадилар. Бу ижтимоий тажриба ҳайвонларда кузатилмайди.

  5. Ҳайвонлар ташқи шарт-шароитларга мослашадилар, инсонлар эса ташқи шароитларни ҳзларига мослаштирадилар.

  6. Ҳайвонларда фақат маълум бир шарт шароитлардагина ҳамкорликдаги фаолият амалга оширилади, иснонлардаги фаолиятларнинг ҳаммаси ҳамкорликдаги фаолият билан боғланган.

Инсоннинг психологик фаолияти ҳайвонларнинг психологик фаоляитларидан тубдан фарқ қилади. Инсоннинг хатти-ҳаракати биологик мотив ва биологик эҳтиёжлар асосида кечмайди. Уларда маънавий эҳтиёжлар ҳам мавжуд. Ҳайвонлардан фарқли равишда инсон ўз олдига мақсад қўя олади. Инсон қанчалик оч бўлмасин ҳом махсулотларни истеъмол қилмайди.
Ўқиш, меҳнат фаолиятини инсон онгли равишда амалга оширади. Демак инсон бир фаолиятни бажаришдан олдин ўзига мақсад қўяди ва шу мақсад сари интилади. Демак биринчи психологик фарқлардан бири инсон ўз эҳтиёжларидан ташқари олдига мақсад қўя олади. Иккинчи психологик фарқ инсон ва ҳайвонларнинг атроф муҳитга бўлган муносабатларидир. Масалан сайрга чиққан вақтда инсон ўз фаоляитини бошқаради ва шунга қараб ҳаракат қилади. Инсон ҳатто қаттиқ чанқаган вақтда ҳам ариқдаги ифлос сувни истеъмол қилмайди. Инсон қонуниятларни таҳлил қилади. Учинчи психологик фарқ у бошқа инсонлар тажрибасига таяниши мумкин. Инсон ўз фаоляитини режалаштириш хусусиятига эгадир. Инсоннинг хатти- ҳаракатлари қуйидаги назарияларга таянган ҳолда кечади.
Биринчи назария онг инсоннинг ички хусусиятларини очиб беришга қаратилган жараёндир. Шу билан у ҳайвонлардан фарқланади. Декартнинг фикрига кўра ҳайвонлар механизмга ўхшайдилар, улар табиат қонунларига таянган ҳолда яшайдилар, инсон эса маънавий мавжудот, у ақл қонунияти асосида яшайди.
Иккинчи назария. Онгнинг вужудга келиши бу диалогик назария ҳисобланади. Бу назарияда онгни ҳайвонларнинг эволюциясидан чиқаришга қарилган фаоляи сифатида кўрсатиш яққол акс этган. Инсон ҳайвонлардан ижтимоий жамоада яшаётганлиги билан фарқланади. Инсоннинг фаоляитида меҳнатдан ва меҳнат қуролларидан фойдаланиш вужудга келиши билан инсон фаолиятида ижобий ўзгаришлар содир бўла бошлаган. Олдин меҳнат уроллари оддий тош, чўп ҳисобланган бўлса, маълум вақт ўтиб улар такомиллашган ва ривожлантирилган. Инсоннинг меҳнати ҳеч қачон якка ҳолда амалга ошмаган улар жамиятда биргаликда фаоляит қилишлари билан ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларидан фарқланадилар.
Раҳбарий адабиётлар

  1. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир”. - Тошкент, “Ўзбекистон”, 2015.

  2. Каримов И.А. “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним - Ўзбекистоним” Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган маъруза. Халқ сўзи, 2015 йил 1 сентябрь.

  3. КаримовИ.А. “Ягонамсан муқаддассан, Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” Мустақилликнинг 23 йиллигига бағишланган маъруза. Халқсўзи, 2014 йил 1 сентябрь.

  4. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-21 жилдлар. - Тошкент, “Ўзбекистон”, 1996-2013.

  5. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Тошкент, “Маънавият”, 2008.

Асосий адабиётлар

  1. Evolutionary Psychology David M. Buss, third edition , The University of Texas at Austin, 2008.

  2. Psychology David G. Myers Hope College Holland, Michigan

  3. Выготский Л. С. Собр. соч. в 6 т. М., 1982-1984.

  4. Гальперин П. Я. Введение в психологию. М., 1976. Гальперин П. Я. К учению об интериоризации // Вопр. психологии. 1966. № 6.

  5. Гиппенрейтер Ю.Б. Введение в общую психологию. М., 1996.

  6. Общая психология. Тексты. Том 1 «Введение». М., 2001. С. 14 (Годфруа),

15-16, 35- 39 (Петухов, Столин), 27-34 (Олпорт) (1)

  1. Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии: Издательство "Питер", 2000

  2. Хрестоматия по курсу «Введение в психологию». Редактор-составитель Е.Е. Соколова. М., 1999. С. 7-22 (Петровский, Ярошевский), 23-25 (Лурия) (2).

Қўшимча:

  1. Ананьев Б. Г. О проблемах современногочеловекознания М., 1977

  2. Аристотель. Соч. в 4 т. Т. 1. М., 1975

  3. Бодров В.А. Психология профессиональной деятельности. Теоретические и прикладные проблемы. М.: Изд-во «Институт психологии РАН», 2006.

  4. Фонарев А. Р. Психология становления личности профессионала: Учебное пособие. М.: Изд-во Московского психолого-социального института, 2005.

Интернет сайтлари

  1. http://textshare.tsx.org

  2. http://www.mgimo.ru/fileserver/

  3. http://www.ssu.runnet.ru/...

  4. http ://www.philol.msu.ru/~rlc2001/ru/sch 14.htm

  5. http://www.voppsy.ru

  6. http://flogiston.ru/arch

  7. http://psychol.ras.ru

  8. http://psyberia. Ru

Мустақил таълим саволлари
Онтогенезда хатти-ҳаракатлар муаммоси.
Постнатал хатти ҳаракатда билиш жабҳалари.
Психик фаолиятнинг ювенал (ўйин) даврда ривожланиши.
Ҳайвонларда ўйиннинг умумий таснифи.
Ўйин фаолияти орқали ҳайвонлар хатти-ҳаракатининг мустаҳкамлашиши.
Ўйин фаолияти даврида мулоқотнинг ривожланиши.
Ўйин фаолияти даврида билиш функцияларининг шаклланиши Туғма ва орттирилган хатти-ҳаракат шакллари.
Онтогенезда ҳайвонлар хатти-ҳаракатининг биологик шартланганлиги. Преренатал даврда психик фаолиятнинг ривожланиши.
Перенатал ривожланиш даврида туғма ва орттирилган хатти-ҳаракат шакллари.
Ҳомила фаол хатти-ҳаракатининг ривожланиши.
Сенсор қобилиятларнинг ва мулоқот элементининг перенатал даврда ривожланиши.
Психик фаолиятни янги постнатал даврда ривожланиши.
Постнатал даврда ҳайвонлар хатти-ҳаракатининг ривожланишини ўзига хослиги.
Постнатал даврда инстинктив хатти-ҳаракатлар.
Биринчи тажриба. Хатти ҳаракат шаклларининг постнатал ҳолат билан ижобий алоқаси.
Илк мулоқот шакллари.
Кейслар банки
Кейс 1. Зоопсихология фанида инсайт назарияси мавжуд, ҳайвонларнинг интеллектуал хатти ҳаракатлари ичида нималар ётади .
Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:

  • Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг (индивидуал ва кичик гуруҳда).

Назорат саволлари



  1. Психик фаолиятнинг перенатал даврда ривожланиши.

  2. Эрта постнатал даврда психик фаолиятнинг ривожланиши.

  3. Психик фаолиятнинг ювенал (ўйинли) даврда ривожланиши

  4. Содда сенсор психика.

  5. Перцептив психика

  6. Психика эволюцияси ва антропогенез.

  7. Қиёсий психология, мақсади, вазфалари ва предмети

  8. Одамсимон маймунларнинг боласини қобилиятини тадқиқ қилиш

  9. Ҳайвонлар ва инсонларнинг психикасини ўхшашлиги ва фарқлари

Тест саволлари

  1. Тирик организмларнинг ҳароратга нисбатан жавоб бериш қобилияти бу ... а) термотропизм; б) фототропизм; в) геотропизм; г) хемотропизм

  2. Ўсимликларнинг ер марказига интилиши бу ...

а) термотропизм; б) фототропизм; в) геотропизм; г) хемотропизм

  1. Тўрсимон асаб тизими қайси ҳайвонларда мавжуд а) амёба; б) туфелька; в) гидра; г) дафния

  2. Инстинкт тушунчасини илк бор қайси олим фанга киритган? а) Кёллер; б) Дарвин; в) Мюллер; г) Леонтьев

  3. Кўникмалар назарияси қайси олимга тегишли?

а) Скиннер ва Торндайк; б) Кёллер; в) Мюллер; д) Черкс

  1. Хотира назарияси қайси олимга тегишли?

а) Скиннер ва Торндайк; б) Кёллер; в) Мюллер: д) Черкс

  1. Ҳайвонлар ва инсонлар орасидаги фарқ нимадан иборат?

а) инсонларда идрокнинг мавжудлиги; б) инсонларда хотиранинг мавжудлиги; в) инсонлардаги хатти ҳаракатларнинг ижтимоийлашганлиги; г) ҳайвонларда ҳиссиётнинг мавжуд эмаслиги;
д) ҳайвонларда инстинктив хатти-ҳаракатларнинг мавжудлиги

  1. Хулқ атворнинг қуйида келтирилган қайси шакллари инстинкт эмас.

а) ҳимоя; б) озиқланиш; в) насл қолдириш; г) ижтимоийлашиш

  1. Онтогенезда психологик ривожланишнинг нечта тамойили мавжуд?

а) 2; б) 3; в) 4; г) 1

  1. Инстинктив хатти-ҳаракатлар бу ...

а) наслдан наслга ҳеч қандай ўзгаришларсиз ўтадиган туғма хусусиятлар
б) наслдан наслга ўзгаришлар билан ўтадиган хусусиятлар
в) шартли ва шартсиз рефлексларни ҳосил қилувчи хусусият.
г) уларнинг фақат ўзигагина хос бўлган хусусиятлар
V. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ Амалий машғулот 1. Эволюцион психологияга кириш
Психология атамасини турли номлари. Илмий ва илмийгача бўлган психология. Фалсафа, табиий фанлар ва психология. Психологияни мустақил фан сифатида шаклланиши. Илмий ва хаётий психология ва уларнинг ўзаро алоқаси. Илмий ва хаётий психологияни ўзаро хамкорлиги. Фанлар
тизимида психологиянинг ўрни. Психология табиий ва гуманитар фан соҳаси сифатида. Математик билимларни психологиядаги ўрни. Илмий психологик билимларни ўзига хослиги
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР




Академик
психология

Тадбиқий
психология

Амалий
психология

Предмети

Психик ҳаётнинг барчаси

Инсон касбий фаолиятини аниқлаш жабҳаси

Аниқ индивидлар

Вазифаси

  1. Алоҳида кузатишлардан умумлаштирилади

  2. Назарий таҳмин ва фаразларни илгари суриш.

  3. Алоҳида психик фактларни башорат қилиш ва уларнинг динамикаси

Алоҳида кузатишлар асосида умумий қонуниятга эга бўлинади Амалий вазифаларни ечишни ўрганиш Инсон фаолиятини башорат қилиш ҳолати

Инсонлар ёки гуруҳлар асосида индивидуалликни англаш.
Психодиагностик методларни, консультацияни, профилактика ва коррекцияни қўллаш. Алоҳида инсонлар ёки гуруҳ хатти ҳаракатини башорат қилиш

Методлари

Кузатиш, сўров, тест, эксперимент, социометрия, статистик таҳлил

Академик психологиядагилар нинг барчаси ва касбий фаолиятни ўрганиш

Академик психологиядагила рнинг барчаси ва хусусий
психотерапевтик
усуллар



Йўналишлари

Умумий

Педагогик

Психоанализ,




психология, ёш

психология,

гештальттерапия,




даврлари

тиббиёт, юридик,

НЛП, эмотив




психологияси,

иқтисодий, сиёсий,

терапия ва




аномал

меҳнат

бошқалар




ривожланишлар

психологияси,







психологияси,

спорт







шахс

психологияси ва







психологияси,

бошқалар







ижтимоий










психология,










зоопсихология,










психофизиология










ва бошқалар






Амалий машғулот 2. Психиканинг эволюцияси ва вужудга келиши


Инсон психикасини умумий қонуниятлари, тизими ва функциялари. Инсон психикасини тизими. Эволюцияда табиий танланишнинг ўрни. Дарвин назарияси. Эволюцияда табиий танланишнинг ўрни. Уильям Джеймс ва инстинктлар психологияси. Психология тарихида психика мезони. Психиканинг объектив ва субъектив мезонлари. Психикани ривожланиш босқичлари. Хатти -ҳаракат шакллари. Туғма ва индивидуал хатти -ҳаракат. У. Джеймснинг инстинктлар назарияси. Ҳайвонлар интеллектуал хатти харакат шакллари. Физиологлар тадқиқотларида хатти-ҳаракатнинг рефлектор назариялари. Замонавий йўналишларда ҳайвонлар ҳаракатларини ўрганилиши.
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР

Биологяк таъсир Табиий танланиш - гатро фдаги ҳолатларга генетик тақсимланганлик

  • Ь'ПШ механиз млари* гор мональньiе влпьтшьч:


Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling