Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Маъруза 7. Инсон психикасини онтогенезда ривожланиши


Download 463.54 Kb.
bet13/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Маъруза 7. Инсон психикасини онтогенезда ривожланиши
Онгни ривожланиши ва унга ижтимоий тарихий тажрибаларни ўзлаштирилиши. Ўзлаштириш жараёнининг тавсифи. Интереорезация тушунчаси боланинг биргаликдаги фаолиятдан алоҳида фаолиятга зтиш ҳолати. Экстериоризация тушунчаси ижодий фаолиятни шаклланишидаги ўрни.
Юқори психик функцияларни шаклланиши. Юқори психик функцияларни ихтиёрий характери ижтимоий ва билвосита. Онгнинг шаклланиши ва инсон шахси.
Маъруза режаси:

  1. Ёш даврини ривожланиш босқичлари

2 Онгни ривожланиши ва унга ижтимоий тарихий тажрибаларни ўзлаштирилиши

  1. Ўзлаштириш жараёнининг тавсифи.

  2. Юқори психик функцияларни шаклланиши

Ёш даврини ривожланиш босқичлари
Боланинг ривожланиш босқичини биз икки даврга бўламиз. Биринчи давр эмбрионлик даври ҳисобланса, иккинчи давр туғилгандан кейинги давр. Эмбрионлик даврида ёш бола бир хужайралилардан тортиб то ҳозирги кунга қадар ривожланиш босқичларини қайтаради. Бола туғилгандан кейинги даврлар қуйидаги босқичларга бўлинади.
Чақалоқлик даври: (туғилганидан 1 ойликкача бўлган давр)
Гўдаклик даври (1 ойдан- 1 ёшгача)
Илк болалик даври (1 ёшдан - 3 ёшгача)
Мактабгача ёшдаги давр ( 3 ёшдан- 7 ёшгача)
Кичик мактаб ёши даври (7 ёшдан -10 ёшгача)
Ўсмирлик даври (10 ёшдан-15 ёшгача)
Ўспиринлик даври (15 ёшдан-21 ёшгача)
Етуклик даври (23 ёшдан-55 (60) ёшгача)
Кексайиш даври (60 ёшдан -74 ёшгача)
Кексалик даври (75 ёшдан -90 ёшгача)
Узоқ умр кўрувчилар (70 ёш ва ундан юқори)
Чақалоқлик даври. Боланинг она қорнидаги ўсиш даври онанинг организмига узвий боғлиқ ҳолда кечади. Чақалоқнинг барча хаётий функциялари овқатланиш, нафас олиш, нафас чиқариш, ҳаво ҳароратининг ўзгаришига ва атмосферадаги моддалар алмашинувига мослашиш ва ҳакозолар онанинг организми орқали амалга ошади.42 Чақалоқ ҳайвонларнинг болаларига қараганда ҳимояга муҳтожроқ, ночорроқ бўлиб туғилади. Туғилиш арафасида унда наслий йўл билан мустаҳкамланган
айрим меҳанизмлар, шартсиз рефлекслар пайдо бўладики, булар янги ҳаёт шароитига мослашишни бирмунча енгиллаштирад15и. Чақалоқнинг нерв фаолияти шартсиз ва шартли рефлекслар таъсирида вужудга келади. Чақалоқлик даврида асосан сезиш шаклланади.
Гўдаклик даври. Гўдакнинг ҳаётий фаолияти ва тақдири уни қуршаган, парваришлайдиган катта ёшдагиларга бевосита боғлиқ бўлиб, унинг барча эҳтиёж ва талаблари фақат шулар томонидан қондирилади. Гўдаклик даврида катталар билан фаол алоқага киришиш эҳтиёжи туғилади ва бу алоқа нутқ дарвригача мулоқотнинг ўзига хос янги шакли сифатида боланинг ўсишида муҳим рол ўйнайди. Бир ёшгача даврда пайдо бўлган эҳтиёжнинг тобора чуқурлашуви билан нутқ давригача мулоқот чекланганлигининг номутаносиблиги бир ёшдаги инқирозни келтириб чиқаради. Гўдак ўсишининг мураккаблиги унинг хилма хил фаолияти ўзаро боғланганидир. Шунинг учун катта ёшдаги одамлар бу даврда гўдакнинг эҳтиёжларини тўла қондиришга ҳаракт қилишлари керак. Шундаги уларнинг бола психик дунёсига мунтазам ва мақсадга мувофиқ таъсир этиши бола ьош мия катта ярим шарларининг пўстининг фаолиятини такомиллаштиради. Гўдаклик даврида идрок, хотира жараёнлари шаклланади16.
Илк болалик даври. Илк болалик даври алоҳида аҳамиятга эга. Бу даврда болаларда нутқ шаклланади, юриш кўникмаларига эга бўла бошлайди. Илк болалик даври амалий ҳаракат тафаккури вужудга келадиган давр ҳисобланиб, қўл операциялари турли нарсалар ва қурилмалар билан алмашинади. Бола ижтимоий қуроллардан фойдаланиш усулларини ўзлаштириши натижасида унда предметли ҳаракат кўникмаси шаклланади. Жисмлар билан турли ҳаракатларни ўзлаштиришда улардаги муҳим ва ўзгармас аломатларни ажратиш кўникмаси ҳосил бўлади, натижада умумлаштириш ва умумий тушунчаларни ўзлаштириш жараёни юз беради. Янги шароитда предметли ҳаракатдан фойдаланиш боланинг ақлий ўсишига ижобий таъсир қилади. Ўз хатти ҳаракатини катталарнинг ҳаракатлари билан солиштириш ва унинг ўхшаш жиҳатларини топиш боланинг ақлий ўсиши учун муҳим аҳамиятга эга. Ақлий ўсишни тўғри йўналтириш учун бола билан махсус режа асосида машғулотлар ўтказиш зарур45.
Мактабгача ёш даври. Мактабгача ёшдаги давр ўз ичига 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. 3 ёшда ҳаракатни мувофиқлаштириш жараёнининг такомиллашуви бола югирганида, бир жойда тик турганида мувозанатни сақлаш имконини яратади. Бунинг натижасида бола мустақил ҳолда турли ҳаракатларни амалга ошира бошлайди. Жисмоний жиҳатдан мустақилликка эришиш болада эркин, катталарнинг назоратисиз, ўз холича қандайдир ишларни бажариш, умуман микро ва яшаш истагини туғдиради. Бу даврда эгоцентрик еутқ муҳим аҳамият касб этади. Ролли ўйинлар уларнинг фаолиятларида етакчилик қилади. Ролли ўйин фақат алоҳида олинган жараён учун аҳамиятли эмас, балки болада шахсий хусусият ва фазилатларни шакллантиришда ҳам зарурдир17.
Кичик мактаб ёши даври. Кичик мактаб ёши даврига 6-10 ёшли бошланғич синфларнинг ўқувчилари киради. Бола мактаб таълимига боғчада тарбияланаётганида тайёрланади. Кичик мактаб ёшдидаги болаларнинг энг муҳим ҳусусиятларидан бири унда ўзига хос эҳтиёжларнинг мавжудлигидир. Бу эҳтиёждар ўз моҳияти билан муайян билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга, теварак атрофдаги воқеликни ўзлаштиришга қаратилмай, балки фақат ўқувчилик истагини акс эттиришдан иборатдир. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ихтиёрсиз диққат, механик хотира яхши ривожланган бўлади. Кичик мактаб ёшидаги болаларда “вақт” тушунчаси билан дуч келишади, лекин улар кундалик тажрибалари доирасидан чиқишмайди18.
Ўсмирлик даври. Ўсмирлик инсоннинг балоғатга етиш даври бўлиб, ўзига хос хусусияти билан камолотнинг бошқа поғоналаридан кескин фарқланади. Ўсмирда рўй берадиган биологик ўзгаришлар натижасида унинг психик дунёсида туб бурилиш нуқтаси вужудга келади. Балоғат даврига 11­15 ёшгача бўлган қиз ва ўғил болалар киради. Бу даврда жисмоний ўсиш ва жинсий етилиш амалга ошади. Бу даврда жинсий безлар фаолияти кучаяди. Ўсмирларда жинсий етилиш сирларининг 17 фоизини ота-онадан, 9 фоизини ўқитувчилардан, 4 фоизини мактаб врачи ва психологидан, қолган фоизини ўртоқларидан, тенгдошларидан кўча куйдан оладилар. Ўсмирлардаги физиологик, психологик нуқсонлар уларни тарбияси қийин ўсмирлар қаторига қўшилишига олиб келади.
Ўспиринлик даври. Ўспиринлик даври иккига бўлинади илк ўспиринлик ва ўспиринлик. Илк ўспиринлик даври 15-18 ёшларни қамраб олади. Бу коллеж ва лицей талабалари ҳисобланишади. Ўспиринлик даври талабалик даври ҳисобланади 19-23ёшларни қамраб олади. Илк ўспиринлик даври катта ҳаёт остонасида турган ёшлар ҳисоблангани учун улардаги энг катта мотивлардан бири бу касб танлаш мотиви ҳисобланади. Бу даврда меҳнат фаолияти устунлик қилади. Ўспиринлик даврига келиб мустақил ҳаётга қадам ташланади, бунинг натижасида ҳар бир ёшда умр йўлдоши танлаш вазифаси устунлик қилади. Бунда ҳар мотивлар асосида умр йўлдоши танланади19.
Етуклик даври. Етуклик даври уч босқичга бўлинади: ёшлик, биринчи босқичи ва иккинчи босқичи. Ёшлик даври 23-28 ёшлардан иборат бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок этиш ва ишлаб чиқаришда меҳнат фаолиятини амалга оширишдан иборатдир. Етуклик даврининг биринчи босқичига 28-35 ёшлар киради етуклик даврида одам ўзининг барча куч-қуввати, қобилияти, ақл-заковати, ички имкониятларини ўз касбига, ижтимоий фаолиятига, жамоат ишларига тўла сафарбар қила олади. Етуклик даврининг иккинчи босқичи 36-55 (60) ёшлардаги эркак ва
аёлларни ўз ичига олади. Етуклик даврининг иккинчи босқичида қарилик аломатлари кўпроқ ўрин эгаллайди, унинг бошланиш нуқтаси 45-50 ёшлардир. Лекин одамларнинг ўзига хос хусусиятларига кўра бу, чегара турлича, масалан, бу бир кишида 60 ёшда, бошқа бирида эса 70 ёшда бўлиши мумкин.
Психогерантология кексайиш даври. Кексайиш даврига 61 (56) -74 ёшли эркак ва аёллар киради. Бу даврдаги кишилар, хилма хил хусусиятлари, шахслараро муносабатлари билан бошқа ёш даврдагиларидан ажралиб туради. Мазкур ёшдагиларни шартли равишда иккига ажратиш мумкин:
а)мутлақо истеъфога чиққан, ижтимоий фаол бўлмаган эркак ва аёллар,
б)нафақахўр эркан ва аёллар, лекин ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу жабҳаларида фаолият кўрсатаётган кескасик аломатлари босаётган одамлар. Кексайиш даврида биологик органларнинг заифлашуви психик жараёнларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Руҳий кексайиш аломатлари аёлларда эртароқ пайдо бўлади49.
Кексалик даври. Кексалик 75-90 ёшдаги эркак ва аёллар киради ва бундай одамларнинг бошқа ёш даврларидаги одамлардан кескин фарқланадиган хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Кексаларни жисмоний ва ақлий фаолликка мойил ҳамда пассив турмуш тарзига кўниккан қариялар гуруҳига ажратиш мумкин
Онгни ривожланиши ва унга ижтимоий тарихий тажрибаларни ўзлаштирилиши
Ендиликда психологик ва хулқ-атвор шаклланишида янги поғонага кўтарилиш учун организм ички тузилиши ва унда кечадиган жараёнларни, ирсий ахборотни ўзгартириш шарт эмас.
«Олий психик вазифалар» тушунчаси фанга Л.С.Виготский томонидан киритилган бўлиб, бундай вазифалар сирасига Л.С. Виготский тушунчали тафаккур, мантиқий хотира, ихтиёрий диққатни киритган эди. Л.С. Виготский шундай деб ёзган эди: «Олий психик вазифалар» тушунчаси ва тадқиқотларимиз предмети ҳодисаларнинг икки гуруҳини ўз ичига олади... Булар, биринчидан, маданий ривожланиш ва тафаккурнинг ташқи воситалари

  • тил, ёзув, ҳисоб, расм чизишни эгаллаш жараёнлари; иккинчидан, чегараланмаган ва аниқ белгиланмаган ва анъанавий психологияда ихтиёрий диққат, мантиқий тафаккур, тушунчаларнинг ҳосил бўлиши деб аталувчи махсус олий психик вазифаларнинг ривожланиш жараёнлари. Уларнинг иккаласи ҳам биргаликда биз шартли равишда бола ҳулқ-атвори олий шаклларининг ривожланиш жараёни деб атайдиган жараённи ҳосил қилади».

Меҳнат қуроллари, белгили тизимларнинг кашф этилиши, такомиллаштирилиши ва кенг қўлланилиши ёрдамида инсоният ўз тажрибасини турли матнлар, ижодий меҳнат маҳсули кўринишида тўплаш ва сақлаб қолиш, таълим-тарбия тизими орқали уни авлоддан-авлодга ўтказиш имкониятига эга бўлди. Кейинги авлод вакиллари аввалгилари томонидан ишлаб чиқилган билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштирган ҳолда ўз тараққиётларини давом эттирдилар.
Шу тарзда, аста-секин асрдан асрга ўтган сайин одамларнинг ижодий лаёқатлари такомиллашиб борди, борлиқ ҳақидаги билимлари кенгайиб ва чуқурлашиб, инсонни ҳайвонот дунёси узра юксак поғоналарга олиб чиқди. Вақт ўтиши билан инсон табиатда ўхшаши бўлмаган кўплаб жисмларни яратди ва уларни такомиллаштирди. Бу жисмлар инсонга моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилиш билан бирга, инсон қобилиятларини ривожлантириш учун манба вазифасини ўтадилар.
Лекин инсоният кашф этган белгили тизимлар одамлар ривожланишига жуда кучли таъсир кўрсатди. Уларнинг юзага келиши математика, муҳандислик, фан, санъат, инсон фаолиятининг бошқа соҳалари ривожига туртки бўлди. Ҳарфли рамзларнинг пайдо бўлиши ахборотни ёзиб олиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини яратди.
Ахборотни ёзиб олиш, сақлаш ва қайта ишлаш усулларини такомиллаштиришда эришилган алоҳида муҳим ютуқлар янги илмий- техникавий инқилобга сабаб бўлди. Булар - ахборотни ёзиб олишнинг магнитли, лазерли ва бошқа шакллари50.
Белгили тизимлар, айниқса, нутқ одамлар томонидан қўлланилиши биланоқ, инсоннинг ўзига таъсир кўрсатишнинг, ўзини қабул этиши, диққати, хотираси, бошқа билиш жараёнларини бошқаришнинг самарали воситаси бўлиб қолди. Инсонга табиат томонидан ато этилган ҳис-туйғу органларидан иборат бирламчи сигнал тизими билан бир қаторда (И.П. Павлов), сўзлашув лаёқатидан иборат иккиламчи сигнал тизимига ҳам эгадир. Одамларга таниш бўлган маънога эга бўлган сўзлар инсонлар психологияси ва ҳулқ атворига уларнинг ўрнини боса оладиган жисмлар каби, баъзида эса тасаввур қилиш қийин бўлган ҳодиса ва жисмларни билдириш (абстракт тушунчалар) орқали улардан ҳам кучлироқ таъсир кўрсата бошладилар. Иккиламчи сигнал тизими инсоннинг ўзини бошқариши ва мувофиқлаштиришининг кучли воситаси бўлиб қолди. Идрок жисмлилик, ўзгарувчанлик, англанганлик; диққат ихтиёрий, хотира - мантиқий; тафаккур

  • сўзлашув ва абстрактлилик сифатларига эга бўлди.

Сўз инсон ҳатти-ҳаракатларининг асосий бошқарувчиси, аҳлоқий ва маданий қадриятлар элчиси, инсон тамаддуни, ҳамда, унинг идрокли ва аҳлоқий баркамоллиги манбаи ва воситаси бўлиб қолди. Унинг ўзи таълим ва тарбия беришнинг бош омили сифатида намоён бўлди. Сўз ёрдамида индивид инсонга - шахсга айланди. Одамларнинг шаклланишида нутқ мулоқот воситаси сифатида алоҳида аҳамият касб этди. Унинг ривожланиши дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилувчи ва турли тилларда сўзлашувчи одамларнинг ўзаро ақлан ва маданий бойишига кўмак берди.
ГТЧ "I я
Тахминан 17 аср ўрталаригача бўлган даврда кўпчилик инсон ва ҳайвонлар ўртасида танасининг ички тузилиши ва ҳулқ-атворида, шунингдек, келиб чиқишида ҳам ҳеч қандай умумийлик бўлиши мумкин
эмаслиги ҳақида фикр юритган эди. Сўнгра тана механикасининг умумийлиги тан олиниб, инсон психикаси ва ҳулқ-атвори ўртасидаги тафовутлар сақланиб қолди (17-18 аср). 1872 йилда Ч. Дарвин ўзининг «Одам ва ҳайвонлар ҳиссиётларининг ифодаланиши» китобини чоп эттирди, бу китоб биологик ва психологик ҳодисалар ўртасидаги алоқани тушуниб етишда бурилиш ясади. Ўзининг бу асарида Дарвин эволютсия тамойилининг ҳайвонларнинг фақат биологик ривожланишига эмас, балки уларнинг психологик, ҳамда, ҳулқ-атвор ривожланишига ҳам қўлланилиши мумкинлигини исботлади. Унинг фикрига кўра, ҳайвон ва одам ҳулқ-атвори ўртасида умумийлик кўпчиликни ташкил этади. Ўзининг бундай нуқтаи назарини у ҳайвонлар ва одамларда турли эмотсионал ҳолатларнинг ташқи ифодаланиши устидан олиб борган кузатишларидан келиб чиққан ҳолда асослаб берди. Шу даврдан бошлаб, инсон ва ҳайвонлар психикаларини тадқиқ этиш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди. Бошланғич даврда Дарвиннинг таъсири остида бу ишлар ҳиссиётлар ва ташқи реактсиялар устида олиб борилган бўлса, кейинчалик амалий фикрлаш соҳасига ҳам ёйилди. ХХ асрда ҳайвонлар ўртасидаги темпераментларнинг алоҳида тафовутлари тадқиқотчиларда қизиқиш уйғотди (И.П. Павлов), сўнгра одам ва ҳайвонлар коммуникатсиясида, ҳулқ-атворнинг гуруҳли шаклларида ва билиш механизмларидаги ўхшашликларни излаш ишлари бошлаб юборилди. Инсон ва ҳайвонлар ўртасида мавжуд бўлган тафовутларни аниқлашдан аввал шунга ўхшаш тадқиқотларнинг натижаларини билиш педагог учун қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги саволга жавоб топиш зарур. Ҳайвон психологияси ва ҳулқ-атворига тегишли барча мавжуд бўлганлар эгалланиши мумкин бўлган икки усулдан бири орқали: ирсият томонидан берилиши ёки табиий билиш жараёнида ўзлаштирилиши мумкин. Ирсият томонидан ўтказиладиган белги ва хусусиятлар таълим-тарбияга бўйсунмайди; ҳайвонда ўз-ўзидан пайдо бўладиган хусусият одамда ҳам махсус таълим-тарбия жараёнисиз юзага келиши мумкин. Инсонни ўрганишда уни ҳайвонлар билан қиёслаштириш орқали бир хилда анатомик ва физиологик куртакларнинг мавжудлигида инсон ўз психологияси ва ҳулқ- атворида ҳайвонга нисбатан юксакроқ ривожланиш даражасига эришган экан51, у ҳолда бу ютуқ таълим ва тарбия орқали онгли равишда бошқариш мумкин бўлган билишнинг натижасидир. Шундай қилиб, инсон ва ҳайвонларни қиёсий психологик-ҳулқ атвор жиҳатдан тадқиқ этиш болаларга таълим-тарбия бериш мазмуни ва методларини тўғри, илмий асосланган равишда аниқлаш имконини беради. Инсондаги каби, ҳайвонларда ҳам билиш хусусиятига эга, уларга оламни оддий ҳиссиётлар кўринишида идрок қилиб, ахборотни эслаб қолиш имконини яратувчи туғма бошланғич лаёқатлар мавжуд. Барча асосий бўлган ҳис-туйғулар: идрок, кўриш, эшитиш, сезиш, ҳид ва таъм билиш, тери сезувчанлиги ва бошқалар одам ва ҳайвонларда дунёга келишлари билан таркиб топган бўлади. Лекин тараққий этган инсоннинг идрок қилиши ва хотираси ҳайвонлар ва чақалоқларнинг
шунга ўхшаш вазифаларидан фарқ қилади. Бу фарқларни бир неча соҳалар бўйича кўрсатиб ўтиш мумкин: 1. Одамда ҳайвонлардан фарқли равишда мувофиқлашган билиш жараёнлари алоҳида сифатларга эга: идрок қилиш - жисмлилиги, доимийлиги, англанганлиги; хотира - ихтиёрийлиги ва белгиланганлиги (инсон томонидан ахборотнинг эслаб қолиш, сақлаш ва ишлатишнинг махсус, маданий жиҳатдан ишлаб чиқилган воситаларнинг қўлланилиши) билан ажралиб туради. Айнан шу сифатлар инсон томонидан ҳаёти давомида эгалланиб борилади ва кетсинчалик таълим олиш орқали ривожлантирилади. 2. Ҳайвонлар хотираси инсонларникидан фарқли равишда чегаралангандир. Улар ўз ҳаёти давомида ўзлари эгаллаши мумкин бўлган ахборотни қўллай оладилар, холос. Ўзларидан кейинги авлодга ирсий сақланиб қолиши мумкин бўлган ва генотипда ўз ифодасини топган белги ва хоссаларни ўтказадилар. Тажрибанинг қолган қисми ҳайвоннинг нобуд бўлиши билан қайтариб бўлмайдиган даражада келажак авлод учун ўз аҳамиятини йўқотади. Инсонда бунинг ҳаммаси бошқача тарзда кечади. Унинг хотираси че-ксиздир. Инсон бениҳоя кўп миқдордаги ахборотни, унда бунга зарурияти бўлмаса ҳам, ёд олиб, хотирада сақлаб ва назарияда ифодалай олиши мумкин. Бунинг учун одамлар ахборотни ёзиб олишнинг белгили тизими ва воситаларини кашф этганлар. Улар ахборотни ёзиб олиб, уни сақлашдан ташқари, авлоддан-авлодга моддий ва маънавий буюмлар орқали белгили тизимлар ва воситалардан фойдаланишни ўргатишни ҳам ўтказишлари мумкин. 3. Шунингдек, инсон ва ҳайвонлар тафаккуридаги тафовутлар ҳам яққол кўзга ташланади. Бу икки номлари тилга олинган тирик мавжудотлар дунёга келишлари билан кўргазмали-ҳаракат кўринишидаги оддий амалий масалалар ечимини топиш каби яширин, аммо юзага чиқиши тайин бўлган лаёқатга эга бўладилар. Лекин, идрок тараққиётининг кейинги икки - кўргазмали-тасаввур ва сўзлашув- мантиқий тафаккур босқичларида - улар ўртасида кескин фарқлар намоён бўлади. Фақат юқори тузилган ҳайвонларгина тасаввурларни қўллай оладилар, шу билан бирга, бу фикр фанда ҳанузгача баҳсларга сабаб бўлмоқда. Одамда ушбу лаёқат икки-уч ёшларда намоён бўлади. Сўзлашув- мантиқий тафаккурга келадиган бўлсак, ҳайвонларда идрокнинг бу турига тегишли белгилар кўринмайди, чунки улар мантиқни ҳам, сўзлар маъносини ҳам удда қилолмайдилар. 4. Ҳайвонлар ва одамда ҳиссиётлар ифодаланишининг таққосланиши ҳақидаги масала ўрганилишининг мураккаблиги билан ажралиб туради. Уни ҳал этишдаги қийинчилик одам ва ҳайвонларга хос бўлган бирламчи ҳиссиётлар туғма хусусиятга эга эканликларида ўз аксини топган. Шу билан бирга, инсон ҳайвонларда мавжуд бўлмаган юксак аҳлоқий ҳис-туйғуларга эга. 5. Олимлар одамлар ва ҳайвонлар ҳулқ-атвори мотиватсиясидаги умумийлик ва тафовутлар масаласини ҳал этишга жуда катта куч ва вақт сарфладилар. Уларнинг иккаласида ҳам кўп сонли умумий, органик хусусиятли эҳтиёжлар мавжуд. Шу билан бирга, шундай эҳтиёжлар борки, инсонлар ва ҳайвонлар ўртасидаги фарқлар ҳақидаги масала шу вақтгача мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу - мулоқот, альтруизм, устунлик, тажовузкорликка бўлган
эҳтиёжлар. Уларнинг бошланғич белгиларини ҳайвонларда кузатиш мумкин, худди шунингдек, ҳозиргача уларнинг инсонга ирсият орқали берилиши ёки ижтимоийлаштириш натижасида эгалланиши аниқ маълум эмас. Шунингдек, инсон шунга яқин бўлган ўхшашликлар ҳеч бир ҳайвонда кузатилмайдиган махсус ижтимоий эҳтиёжларга ҳам эга. Бунда маънавий эҳтиёжлар, аҳлоқий қадрият асосига эга эҳтиёжлар, ижодиёт билан боғлиқ эҳтиёжлар, баркамолликка эришишга бўлган эҳтиёж, эстетик ва бошқа қатор эҳтиёжлар назарда тутилади. Шундай қилиб, инсон ўзининг психологик сифатлари ва ҳулқ-атвор шакллари билан ҳайвонларга қисман ўхшаш ва улардан қисман фарқ қилувчи ижтимоий-табиий мавжудотдир. Унинг ҳаётидаги табиий ва ижтимоий асослар биргаликда мавжуд бўлиши, баъзида эса бир-бири билан рақобатлашиши мумкин. Онг инсон томонидан воқеликни акс эттиришнинг юксак даражаси бўлиб ҳисобланади. Инсон онгининг бирламчи психологик хоссаси ўзини билиш субъекти сифатида ҳис этиш, мавжуд ва тасаввурдаги воқеликни хаёлан тасвирлаш лаёқати, шахсий психик ва ҳулқ-атвор ҳолатларини назорат қилиш, уларни бошқара олиш, атрофдаги реалликни тасаввурлар шаклида кўриш ва идрок қилиш лаёқати кабиларни ўз ичига олади. Ўзини билиш субъекти сифатида ҳис этиш инсоннинг оламни ўрганиш ва билишга, яъни, олам ҳақида у ёки бу даражада аниқ билимларни эгаллашга тайёр ва лаёқатли, бу оламдан бўлак қилинган мавжудот сифатида англашини билдиради. Онгсизлик (уйқу, гипноз, касаллик ва ш.ў.) ҳолатларида бундай лаёқат йўқолади. Хаёлан тасаввур қилиш ва воқеликни тасвирлаш - онгнинг иккинчи муҳим психологик хоссаси. У, онг каби яхлитлигича, ирода билан узвий боғланган. Одатда, тасаввурларни онгли бошқариш ва тасаввур қилиш ҳақида уларнинг инсон ирода кучи ёрдамида юзага келган ва ўзгаришларга учраган ҳолатларда сўз юритилади. Ушбу ҳолатда инсон ихтиёрий, яъни, онгли равишда атрофни идрок
Ўзлаштириш жараёнининг тавсифи
Ҳаракатда мотор, сенсор ва марказий таркибий қисмларни ажратиш мумкин. Улар мос ҳолатда бажариш, назорат ёки бошқариш вазифаларини бажарадилар. Фаолият давомида инсон томонидан қўлланиладиган ҳаракатни бажариш, назорат ва бошқариш услублари ушбу фаолиятнинг усуллари деб аталади.
Кўрсатилган ҳар бир вазифа инсонда онгли, шу билан бирга, онгсиз равишда ҳам амалга оширилиши мумкин, масалан, инсон томонидан сўзларни талаффуз қилиш учун зарур бўлган қизилўнгач ҳаракатлари тизими инсон томонидан умуман англанмайди, лекин инсон айтмоқчи бўлган жумлалар маъноси ва грамматик шакллар онг даражасида доимо олдиндан билинади. Баъзи бир ҳаракатлар онгли ва онгсиз бошқариш даражаларида бажарилиши мумкин. Масалан, юриш - харакатларнинг кўп қисми онгсиз равишда бажариладиган фаолиятга мисол бўла олади. Лекин дор устида юришда худди шу ҳаракатларни бажариш, уларнинг сенсор назорати ва марказий бошқарилиши ўта зўриққан ҳолатдаги англаш объектига айланади. Тескари ҳодиса рўй бериши ҳам мумкин, бунда ҳаракатнинг маълум томонлари аввал изчил тарзда онгли бошқарилишни талаб этади, сўнгра эса борган сайин онг иштирокисиз амалга оширила бошлайди, бундай ҳолат автоматлаштириш деб номланади. Одамда мақсадга мувофиқ ҳаракатларнинг айнан шундай хусусий автоматлаштирилган ҳолатда бажариш ва бошқариш кўникма деб аталади. Психологияда кўникма онгли ҳаракатнинг автоматлаштирилган таркибий қисми сифатида таърифланади. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай ҳолатда айнан ҳаракатларнинг онгсиз бошқарилиши ҳақида сўз юритилади, чунки фаолиятлар бошқарилуви ва ҳаракатлар бошқарилуви - бу бошқа-бошқа тушунчалар ҳисобланади. Ҳаракатларнинг ошиб бораётган автоматлашуви бир вақтнинг ўзида бундай ҳаракатларга тегишли бўлган ҳаракатларни онгли бошқаришнинг кенгайиши ҳам кузатилади. Ҳаракатнинг у ёки бу таркибий қисмларини автоматлаштириш фақатгина онгли бошқарув объектининг жойини ўзгартириб, ҳаракатнинг умумий мақсадларини, бажариш шароитларини, натижалар назорати ва баҳоланишини онг доирасига олиб чиқади. Бундай хусусий автоматлаштириш туфайли амалга ошиш имкониятига эга бўлган ҳаракат тузилишининг ўзгаришлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  1. Ҳаракатларни бажариш усуллари ўзгаради. Бунгача ажратилган ҳолатда бажарилиб келинаётган бир қатор хусусий ҳаракатлар ўзининг таркибидаги алоҳида оддий ҳаракатлар ўртасида узилишлар бўлмаган ягона актга, битта мураккаб ҳаракатга қўшилади. Худди шундай, ўқувчи ҳуснихат ёзишни бошлаганида кўплаб ортиқча ҳаракатларни бажаради: тилини чиқаради, танасини қимирлатади, бошини эгади ва ҳ.к. Фаолиятни ўзлаштириб олиш билан барча зарур бўлмаган ҳаракатлар йўқолади. Ўриндошлик, яъни, ҳаракатларни бир вақтнинг ўзида икки қўл билан бажариш усули пайдо бўлади. 2. Ҳаракат устидан сенсорлик назорати усуллари ўзгаради. Ҳаракатни бажариш устидан кўрув назорати мушак назорати (кинестетикавий) билан алмашинади. Мисол тариқасида клавиатурада қарамасдан ҳарфларни териш, малакали чилангарнинг кўрув назоратисиз болға уриши ва бошқаларни келтириш мумкин. Ҳаракат натижаларининг назорати учун муҳим бўлган аниқловчиларни тезда белгилаш ва ажратиш лаёқати ривожланади . 3. Ҳаракатнинг марказдан бошқарилиш усуллари ўзгаради. Диққат фаолият усулларини идрок қилишдан озод бўлиб, асосан, шароитга ва фаолиятлар натижаларига қаратилади. Баъзи бир ҳисоблашлар, масалалар ечимлари ва бошқа ақлий муолажалар тезлик билан ва қўшилган ҳолатда (ички сезги) амалга ошишни бошлайди. Худди шундай, масалан, двигателнинг зўриққан овозини эшитган ҳайдовчи ўйлаб ўтирмай, қайси ўтказгични ёқиш кераклигини дарров тушуниб олади. Фаолият усулларида бу ўзгаришлар қандай пайдо бўлади, уларнинг психологик механизми қандай? Ўз асосида бу механизм тадқиқот уринишлари ва танлашдан иборат. Одам маълум фаолиятни бажаришга уриниб кўради, унинг натижасини назорат қилади. Самарали ҳаракатлар, ўзини оқлаган бошқариш аниқловчилари ва усуллари ас-та-секин танлаб олинади ва мустаҳкамланади, самарасиз ва ўзини оқламаганлари кучсизлантирилади ва танланади. Эгалланиш мақсадида, тушуниб олишга таянган ва онгли назорат, ҳамда тузатишлар киритиш билан бирга маълум харакатлар ёки фаолият турларини қайта-қайта бажариш машқ қилиш (ўрганиш) деб аталади.

Инсон фаолияти хусусиятининг ўрганилиши ва ўзгарилиши бу ҳаракатларни бажаришда унинг психик фаолияти тузилишидаги ўзгаришларни акс эттиради. Онгли назорат ва тузатишлар билан ҳамоҳанг бўлган ҳар бир янги уриниш масала амалларини ва усулларинигина эслаб қолишда акс этмайди. У, одатда, масалани кўриб чиқиш воситалари, уни ечиш усуллари, фаолиятни бошқариш воситаларининг ўзгаришига олиб келади. Кўникманинг шаклланишида етакчи восита бўлиб, нутқ фаолияти - кузатиладиган ва бажариладиган фаолиятларнинг инсон томонидан сўз билан ифодаланиши, шунингдек, ҳар томонлама

Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling