Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Маъруза 6. Психик жараёнларни шаклланишида тилнинг аҳамияти


Download 463.54 Kb.
bet12/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Маъруза 6. Психик жараёнларни шаклланишида тилнинг аҳамияти
Меҳнат фаолиятида тилнинг шаклланиши ва вужудга келиши. Нутқнинг функцияси. Муомалага киришиш шахснинг фаоллиги сифатида. Нутқли ва нутқсиз муомала. Мулоқотнинг тизими.
Онгнинг аниқ психологик тавсифи. Онгли тимсоллар тизими: хиссий махсулот, маъноси ва шахсий ғоя. Онгли дунё тасвирида унинг роли
Маъруза режаси:

  1. Меҳнат фаолиятида тилнинг шаклланиши ва вужудга келиши

  2. Нутқнинг функцияси

  3. Психик жараёнларни шаклланишида тилнинг аҳамияти.

Меҳнат фаолиятида тилнинг шаклланиши ва вужудга келиши
Инсон меҳнат қуролларини ишлатиш натижасида фаолиятга муносабатнинг бошқа шакллари вужудга кела бошлайди. Инсон биологик мотивларни бошқаришни ўрганади, инсонннинг мақсадлари мураккаб характерга эга бўла бошлайди. Улар меҳнат қуролларини аввал тошлардан ишлатган бўлсалар, кейинроқ инсонлар мустақил равишда меҳнат қуролларини ишлаб чиқара бошлайдилар. Ибтидоий жамоадаги меҳнат тақсимоти ҳам уларни ижтимоий ҳаётга қадам қўйганлигидан далолат 37
беради . Агар аёл оловни асраш функциясини бажарса, эркаклар ов қилиш функциясини амалга оширишган. Жамоа бўлиб қилишда меҳнат тақсимотлари ҳам шаклланган, агар бир одам бир вазифани бажарса, иккинчиси бошқа вазифани бажарган. Ибтидоий жамоа тузимидаги инсонларнинг хатти-ҳаракатлари англанмаган тарзда амалга оширилган, бу ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатида кузатилган ҳолатлар сирасига киради. Шундан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш мумкинки, мураккаб онгли
38
фаолият бу ижтимоий мухит ривожланишининг махсулидир .
Инсон нутқи ҳайвонлар нутқидан тубдан фарқланади. Ҳайвонларда ҳам бир бирлари билан маълумот алмашиниш мавжуд. Бу асосан гала бўлиб яшайдиган ҳайвонларнинг фаолиятида кузатилиши мумкин. Масалан турналар галасида, гала сардори хавфни кўрса турналарни огоҳлантиради,маймунларда ҳам шу ҳолатни кузатишимиз мумкин. Маймунларда 30-40 тагача товушни ажратиш хусусияти мавжуд бўлиб улар турли вазиятларда турлича товуш чиқарадилар. Ҳаттоки ариларда ҳам сўзлашув услуби мавжуд экан. Улар асалларни топишда шу сигналлар тизимидан фойдаланишади. Лекин шуни айтиш жоизки ҳайвонларнинг тили инсонларникидан тубдан фарқланади. Инсонларнинг тилида сифат ва муносабатлар мавжуд. Масалан «ойна» сўзи отни англатса, «сариқ» сўзи сифатни англатади. Бу функция немисларда предметларни аниқлаш фунуцияси деб номланади, бу ҳолатни ҳайвонларда кузатиш мумкин эмас.
Инсон ва ҳайвон тиллари бир бирларидан тубдан фарқланади. Турналар ҳавф мавжуд бўлган вазиятда чиқарган овозлари буюм ёки нарсаларни англатмайди, у аффектив ҳолатни англатиши мумуин. Турналар ҳавотирланадилар ва шу ҳавотир уларнинг овозларида акс этади, бу ҳолат эса бошқа турналарга юқади.
Маймунлар ҳам ҳавотирни ҳис қилишади ва керакли товушни чиқара бошлашади. Маймунлардаги товушлар турли тумандир, улар турли ҳолатларини акс эттиришлари мумкин. Масалан: қониқиш, ҳавотир, очлик, хотиржамлик. Бироқ бу товушларнинг барчаси эмоционал ҳолатларни акс эттиради. Маймунларни предметларни англатишга қаратилган хатти ҳаракатлар самарасиз якунланган. Уларда предметларни кўрсатиш ҳолатлари кузатилмади. Ҳайвонларнинг тили оддий тиллигича қолган, улар фақат ҳолатларни акс эттиришлари мумкин экан.
Инсоннинг нутқи бир қатор қонуниятларига эгадирлар. Агар ҳайвонларнинг нутқи маълум бир эмоционал ҳолатларни англатса инсон нутқи предметларни англатади. Назарий жиҳатдан нутқнинг пайдо бўлиши турли хил афсона ва назарияларни келтириб чиқарган. Кўпгина олимларнинг фикрига кўра нутқ бу махсус инъом сифатида инсонга берилган энг катта совғадир. Бошқа олимларнинг фикрига кўра эса нутқнинг пайдо бўлиши, ҳайвонларнинг инстинктига бориб тақалар экан. Бу товушга тақлид газарияси деб номланган. Ҳамма нутқ шакллари тақлид сифатида вужудга келганми, ёки йўқ деган саволлар ҳам пайдо бўлган.
Нуаре томонидан нутқнинг пайдо бўлишига доир назария ишлаб чиқилган. Бу қуйидагича кўринишга эгадир. Жамоа бўлиб меҳнат қилиш жараёнида бир бирига бир нима дейишни объектив эҳтиёжи пайдо бўоган. Жамоа бўлиб меҳнат қилган пайларда бир нима дейиш эҳтиёжи энг керакли эҳтиёжлардан бири ҳисобланади. Бу ҳолат бошида хатти-ҳаракатлар ва товушлар билан акс этган, сўнгра булар предмет номларига айланган, бу ҳатти-ҳаракатлар фақат кишиоарнинг меҳнат қилиш жараёнида кўринган, бошқа фаолиятда кўринмаган. Сўзлар аввал меҳнат жараёнида пайдо бўлган, сўнгра улар предметлар билан биргаликда қўлланилган, бу ҳолатлар меҳнат жараёнларидан кейин ҳам қўллана бошлаган. Бу оддий диффуз нутқ деб номланган, шу диффуз нутқ тилнинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилган. Аста секинлик билан меҳнат жараёнида вужудга келган сўзлар, товушлар ва жестлар, фаолиятдан ажрала бошлаган, меҳнат билан алоқасини аста секинлик билан йўқота борган ва мустақилликка эришган.
Шу тариқа нутқнинг лексик коди ривожланган. Тил кодлар тизими ҳисобланади, улар орқали инсонлар бир бирлари билан мулоқот қиладилар. Нутқнинг асоси сўзлар хисобланади. Улар предметларни ва фаолиятларни англатиши мумкин. Сўзнинг психологик структураси қуйидагилардан иборат. Биринчиси: предмет ва функцияларни ўрнини алмаштиради. Ҳар бир сўз маълум бир предметни англатади. Масалан ёш болада тажриба ўтказилган, бола қўнғироқ чалинганда резинали нонни босиши талаб қилинган. Сўнгра шуни расми билан қўнғироқни босишган, болада шартли рефлекс пайдо бўлган, шундан сўнг расм сўзга алмаштирилган, болада шартли рефлекс сўзга нисбатан ҳам пайдо бўлган. Бу Иванов-Смоленский тажрибаси ҳисобланади. Бундан ташқари Павловнинг шогирди профессор
Долинин томонидан тажриба ўтказилган. Маркоса ҳам шунга доир бир қатор тажрибалар ўтказган.
Нутқий фаолиятлар аста секинлик билан меҳнат фаолиятидан ажралган ҳолда мустақил бўла бошлаган.
Синтагма, ибора ёки гаплар нафақат буюмларни акс эттиради, балки тайёр воқеаларни ҳам кўрсатади. Синтагма ёки гапни икки хил кўриниши фарқлаш мумкин. Воқеалар коммутацияси ва муносабатлар коммутацияси. Воқеалар коммутацияси уй ёнмоқда, дарахт йиқилди, бола йи\лаяпти каби сўзларда акс этади. Воқеалар коммутацияси бу асосий ва осон иборалар функциясидир, муносабатлар коммутацияси эсабу мураккаб функциялар ҳисобланади.
Муносабатлар коммутациясини расмлар билан ифода қилиш қийин кечади.
Нутқнинг функцияси
Инсоннинг ҳайвонот оламидан фарқ қилувчи, унинг физиологик, психик ва ижтимоий ривожланиш қонуниятларини акс эттирувчи асосий хусусиятлардан бири нутқ деб аталувчи алоҳида психик жараённинг мавжудлиги ҳисобланади. Нутқ - бу одамларнинг тил воситасида мулоқот қилиши. Гапира олиш ва бегона тилни тушуниш малакасига эга бўлиш учун тилни билиш ва ундан фойдалана олиш зарур.
Психологияда «тил» ва «нутқ» тушунчалари мавжуд. Тил - бу одамлар учун маълум маъно ва аҳамият касб этувчи товуш бирикмаларини етказувчи шартли рамзлар тизими. Тил жамият томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, одамларнинг ижтимоий онгида уларнинг ижтимоий турмушини акс эттириш шакли, шунингдек, ижтимоий-тарихий39 ривожланиш маҳсули бўлиб ҳисобланади. Тилнинг ноёб ҳодисавийлиги шундаки, ҳар бир одам атрофдагилар мулоқотда бўладиган таркиб топган тилга эга бўлади ва ривожланиш жараёнида уни ўзлаштириб боради.
Тил - бу мураккаб ҳосила. Исталган тил, аввало, тилнинг лексик таркиби деб аталувчи маънодор сўзларнинг маълум тизимига эгадир. Бундан ташқари, тил сўз ва сўз бирикмалари турли шаклларининг маълум тизимидан иборат бўлган тил грам-матикасига, шунингдек, аниқ бир тилга хос бўлган маълум товуш ёки фонетик таркибга эгадир.
Тил, асосан, ҳар бир сўз маъносини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Сўзнинг исталган маъноси умумлаштиришни англатади, масалан, слова «одам», «машина», «стол» ва бошқалар.
Тилдан фарқли равишда нутқ деб маълумот етказиш, кўрсатма, савол, буйруқ бериш шаклида амалга ошириладиган нутқий мулоқот жараёнига айтилади. Нутқ ёрдамида у ёки ахборотни етазиш учун маълум маънога эга
бўлган мос сўзларни танлаш эмас, балки уларни аниқлаштириш ҳам лозим. Нутқдаги ҳар бир сўз маълум маъногача қисқартирилган бўлиши зарур. Бунга сўзни маълум контекстга киритиш билан эришилади. Масалан, «Бу қандай машина?» деган савол билан бизни жисмнинг ўзида қизиқтираётган ҳолатни аниқлаштирмоқчи бўлганимизда мурожаат қиламиз, агарда «Бу кимнинг машинаси?», деб савол берсак, бизни жисм эмас, унинг кимга тегишлилиги қизиқтираётгани маълум бўлади.
Нутқда сўз ифодалари билан етказиладиган мазмундан ташқари, бизнинг сўзлаётганларимизга нисбатан муносабатимиз ҳам ифодаланади. Бу ҳодиса нутқнинг эмотсионал-ифодали жиҳати деб аталади ва иборани талаффуз қилишда қўллайдиган сўзларнинг жаранглаш тони билан белгиланади.
Ва ниҳоят, нутқ психологик жиҳатдан моҳиятга эга бўлган у ёки бу ибора мақсадини акс эттирувчи контекстдан иборат бўлади.
Шундай қилиб, нутқий мулоқот - бу мураккаб ва кўп томонлама жараён. А.Н. Леонтьевнинг фикрига кўра, ҳар бир нутқ акти «ўзига хос нутқнинг шакли ва тури, аниқ шароитлар ва мулоқот мақсадларига кўра, турли нутқ воситаларини қўллашни талаб этувчи психологик муаммонинг ечимини топишдан иборат»7. Худди шу нутқни тушунишга ҳам тегишлидир.
Мулоқотинг универсал воситаси сифатидаги ҳозирги замон нутқ ҳолатигача одамнинг узоқ давом этган филогенездаги тараққиёт жараёни бўлиб ўтган эди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, нутқ - бу инсонга хос бўлган фаолият. Нутқ билан бирга тил ҳам, илк маротаба фақат инсонийлик жамиятида, ҳамкорликдаги меҳнат жараёнида юзага келди.
Ҳозирги замон фан маълумотларига кўра, дастлабки нутқ воситаси мажмуий ки-нетик нутқ бўлган. Нутқнинг бу шакли ибтидоий образли тафаккур билан боғланган бўлиб, тахминан ярим миллион йил аввал мавжуд бўлган. Мажмуий кинетик нутқ деб, тана ҳаракатлари ёрдамида маълумот етказишнинг содда тизимига айтилади.
Нутқ ривожланишининг кейинги босқичида нутқ ҳаракатларининг аста-секин меҳнат фаолиятидан ажралиб, нутқ воситалари сифатида ихтисослаши, яъни, уларнинг жестларга айланиши билан боғлиқ. Ҳаракатларнинг нутқий ва меҳнат ҳаракатларига бўлинишига одамлар меҳнат фаолиятининг мураккаблашиши сабаб бўлди. Натижада махсус қўл бола тил ва қўл (кинетик) нутқи пайдо бўлди. Шундай қилиб, одам қўли меҳнат ва мулоқотнинг асосий воситаси бўлиб қолди.
Товушли нутққа ўтиш, тахминан, 100 минг йиллар аввал бошланган бўлиши мумкин. Бу ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва меҳнатнинг бирламчи бўлиниши билан боғлиқ бўлган. Қўл нутқи бажара олмайдиган жисм ва ҳодисалар алоҳида тушунчалар тизимида аниқроқ белгиланадиган, нутққа бўлган талаб пайдо бўлди.
Мулоқот жараёнида қўл имо-ишоралари маълум мужмал товушли овоз билан бирга ижро қилинган. Аста-секин нутқ товушлари ривожланиб, сайқалланиб борди. Вақт ўтиши билан улар кинетик нутқ бажарган вазифаларни ўз зиммаларига олдилар, бундан ташқари, одам нутқи тараққиётини таъминлаб бердилар. Шундай қилиб, нутқ ва тил янги сифат даражаси - товушли аниқ нутқ даражасига кўтарилдилар.
Дастлаб товушли нутқ такомиллашмаган эди. Сўзлар, бирламчи, қўл имо-ишоралари каби жуда умумий, ноаниқ маънога эга эди. Бир хил сўз мазмуни турлича бўлган жисмларни белгилашда қўлланилиши мумкин эди (ибтидоий полисемантизм). Илк сўзлар яхлит иборалар билан ифодаланган, деб тахмин қилиш мумкин, дастлабки нутқ шакллари жуда оддий бўлган. Уларда яширин маъно, жумлалар бўлмаган. Нутқ аниқ мақсадларда, қандайдир маълумотни етказишдагина ишлатилган. Сўнгра меҳнат таъсирида сўз маънолари ривожлана борган, ва бу аста-секин мураккаб морфология ва синтаксисга эга бўлган тилнинг шаклланишига олиб келди.
Нутқ ривожланишининг кейинги босқичи ёзувнинг яратилишидир. Ёзувли нутқ оғзаки нутқ каби ўз тараққиётида бир неча босқичлардан ўтди. Дастлаб ёзув белгилари пайдо бўлди, кейинроқ эса, товушли нутқ пайдо бўлиши билан ёзув белгилари товушлар маъносини акс эттира бошлади, бу эса ҳарф-фонетик турдаги замонавий ёзувнинг юзага келишига олиб келди
Ирсий жиҳатдан нутқ тафаккур билан бирга ижтимоий-меҳнат амалиётида пайдо бўлди ва у билан инсоният ижтимоий-тарихий тараққиёт жараёнида ривожланди. Нутқ яхлитлигича онг томонидан бошқарилади. Онгнинг асосий вазифаси - турмушни англаш, акс эттириш, тил ва нутқ буни махсус ҳолатда бажарадилар: улар турмушни, белгилаган ҳолда акс эттирадилар.
Тил ва нутқ ўзаро фарқланадилар. Тил - мулоқот воситаларининг қатъий меъёрий тизими, нутқ эса - мулоқот жараёнида фикр ва ҳиссиётларни етказиш учун қўлланма. тил уни қўллайдиган одамлар учун бир хилдир, нутқ индивидуал тарзда ўзига хос бўлади. Нутқда алоҳида олинган одам ёки одамлар жамоасининг психологияси ифодаланади, тил эса ўзида ҳалқ психологиясини ифодалайди.
Шу билан бирга, нуқ ва тилнинг ўзаро алоқаси шубҳасиздир, чунки маълум тилсиз нутқ бўлмагани каби, нутқда қўлланмайдиган тил ҳам бўлмайди.
Демак, нутқ - бу вербал коммуникатсия, яъни, тил воситасидаги мулоқот жараёнидир. Инсон нутқи хилма-хил шаклларга эга. Лекин нутқнинг қандай шаклидан фойдаланмайлик, у нутқнинг икки асосий: оғзаки ёки ёзма турларидан бирига тегишли бўлади.
Бунда икки тур маълум ўхшашликка эга бўлади. Бу ўхшашлик ҳозирги замон тилларидаги ёзма нутқ, худди оғзаки нутқ каби товушли эканлигидан иборат: ёзма нутқ белгилари бевосита маънони эмас, сўзнинг товуш таркибини етказади.
Оғзаки нутқнинг асосий бошланғич кўриниши бўлиб, суҳбат шаклида кечадиган нутқ ҳисобланади. Бундай нутқ суҳбат ёки диалог деб аталади. Унинг асосий хусусияти суҳбатдош томонидан фаол олиб бориладиган нутқ ҳисобланади, яъни, суҳбат жараёнида икки суҳбатдош иштирок этиб, тилнинг содда гап ва ибораларни қўллайдилар. Диалог нутқнинг очиқ ҳолда ифодаланиши талаб этмайди, чунки суҳбатдош суҳбат давомида нима ҳақида сўз юритилаётганини тушунади ва бошқа суҳбатдош томонидан билдирилган иборани фикран якунлай олади. Шунга ўхшаш вазиятларда биргина сўз бошқа суҳбатдош томонидан айтилган иборани якунлаб қўйиши мумкин. бунда биргина сўз яхлит иборанинг ўрнини босади.
Нутқнинг бошқа шаклини сўзловчи томонидан айтилган нутқ ташкил этади, бунда тингловчилар унинг нутқини идрок қиладилар, лекин унда тўғридан-тўғри қатнашмайдилар. Бундай нутқ монолог деб аталади. Маърузачининг нутқи монологик нутқ ҳисобланади. Бу нутқ психологик жиҳатдан диалогдан мураккаброқдир, чунки у тингловчидан ўз мулоҳазаларини тушунарли, қатъий мантиққа асосланган ҳолда баён қилиш малакасини талаб этади. Бунда сўзловчи етказиладиган ахборотнинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишини баҳолаши зарур, яъни, у фақат ўз нутқинигина эмас, балки тингловчиларни ҳам кузатиши керак бўлади.
Диалог ҳам, монолог ҳам фаол ва суст бўлиши мумкин. Нутқнинг фаол шакли - бу сўзловчининг нутқи, тингловчининг нутқи эса суст шаклда намоён бўлади. Гап шундаки, тинглаётганимизда ташқаридан унчалик сезилмасада, ичимизда сўзловчининг сўзларини такрорлаймиз. Одамлар фаол ва суст нутқ шаклларининг ривожланиш даражасига кўра ажратиладилар. Кўпинча одам бошқа одамнинг нутқини яхши тушунади, лекин ўзининг фикрларини етказиб беролмайди. Ва, аксинча, одам етарлича яхши сўзлаб бериши мумкин, лекин бошқаларни тинглашни умуман билмайди.
Нутқнинг бошқа тури ёзма нутқ ҳисобланади. Ёзма ва оғзаки нутқлар ўртасида психологик тафовутлар мавжуд. Оғзаки нутқнинг ёзма нутқдан фарқларидан бири оғзаки нутқда сўзларнинг қатъий равишда кетма-кет келиши, бир сўз талаффуз этилганида ундан олдин келган сўз на сўзловчи ва на тингловчи томонидан идрок қилинмаслигидан иборат. Ёзма нутқда бошқачароқ: ёзаётган ҳам, ўқиётган ҳам ўзларининг идрок майдонларида бир вақтнинг ўзида сўзлар қаторига эга бўладилар, эҳтиёж туғилган вазиятларда эса бир неча сатр ёки саҳифа орқага қайтишлари мумкин. Ёзма нутқнинг оғзаки нутқ олдидаги афзаллиги шундан иборат. Ёзма нутқни ихтиёрий равишда тузиш мумкин, чунки ёзганларингиз доимо кўз олдингизда бўлади. Шу билан бирга, ёзма нутқ мураккаб нутқ шакли бўлиб ҳисобланади, чунки у аввалдан ўйлаб иборалар тузиш, мулоҳазаларни аниқроқ баён этишни талаб этади, негаки, унга эмотсионал тус бериб, зарур имо-ишоралар билан амалга ошира олмаймиз.
Нутқнинг яна бир - кинестетик шакли мавжуд. Нутқнинг бу тури инсонда ўтмиш даврлардан буён сақланиб қолган. Вақт ўтиши билан нутқнинг ушбу тури
ўз вазифаларини йўқотган ва ҳозирда асосан нутқнинг эмотсионал- ифодали таркибий қисмлари - имо-ишоралар сифатида қўлланилади.
Лекин одамларнинг кинестетик нутқ аввалгидек нутқнинг асосий тури бўлиб саналадиган катта гуруҳи мавжуд. Бунда кар-соқов бўлиб туғилган ёки бахтсиз ҳодиса ёки касаллик натижасида сўзлаш ёки эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлган одамлар назарда тутилади. Албатта, ҳозирги замон
кинестетик нутқи қадимги кинестетик нутқдан тубдан фарқ қилади. У бир мунча тараққий етган бўлиб, белгили даракларнинг яхлит тизимига эга.
Нутқ турларининг ички ва ташқи нутқ турларига бўлинишининг яна бир умумий кўриниши мавжуд. Ташқи нутқ мулоқот, ахборот алмашинув жараёнлари билан боғлиқ. Ички нутқ, авваламбор, тафаккур жараёнини таъминлаш билан боғлиқ.
Оғзаки, айниқса, ёзма нутққа тайёргарлик кўришда сўзловчининг ўз ичида нутқни қайтариб олиш даври мавжуд. Мана шу ички нутқдир. Унга парчаларга бўлинганлик хосдир, у вазиятга боғлиқ бўлади. Ички нутқ ташқи нутқ асосида шаклланади.
Ташқи нутқнинг ички нутққа кўчирилиши (интериоризатсия) ташқи нутқ тузилишининг қисқариши билан биргаликда кечади, ички нутқнинг ташқи нутққа ўтиши (екстериоризатсия) эса, аксинча, ички нутқ тузилишини очиб беришни, уни мантиқий, ҳамда грамматик қоидаларга мувофиқ равишда тузишни
Психик жараёнларни шаклланишида тилнинг аҳамияти
Инсон онги ижтимоий чуқур табиатга эга. У предметли фаолият жараёнида, боланинг катталар билан мулоқотида, катталарнинг бир бирлари билан мулоқот жараёнларида шаклланади ва бошланишидан ижтимоий характерга эга. Мулоқот жараёнида болага умуминсоний тажрибаларнинг асоси бериладишунинг учун индивидуал психологик, алоҳида шахс психологияси ижтимоий ҳолат ҳисобланади. Агар умуминсоний тажрибани бериш жараёнида сўзлар алоҳида аҳамият касб этса, иборалар ҳам инсоний тажрибаларни етказишида муҳим рол ўйнайди.
Маълумотларни гаплар орқали етказиш иккига бўлиниши мумкин. Аниқ воқеалар ҳақида хабар етказиш ёки воқеа коммутацияси ва машҳур мантиқий муносабатлар орқали ётказиш ёки муносабатлар коммутацияси мавжуддир.
Муносабатлар коммуникацияси ҳиссий тажрибадан онгнинг мураккаб рационал шаклларига ўтишда муҳим аҳамият касб этади.
Тилга таъсир қилишнинг уч шакли ҳам мавжуд. Инсоннинг тилида нафақат сўзлар сақланади, унда мантиқий тизимлар ҳам мавжуд. Булар ташқаридан келган маълумотларни нафақат қабул қилиш, балки таҳлил қилиш қобилиятига эга. Демак тил инсонда мантиқий хулосалар чиқариш имкониятини беради.
Ёш бола ўзининг индивидуал тажрибаларига таяниб хулоса чиқариш имкониятига эгадир. Оловни танани куйдиришини ота онасидан билиш ёки ўзининг ҳиссий сезгиси орқали ҳам билиш мумкин40. Агар инсон фақат ўз тажрибасига таяниб хулоса чиқарса, унинг индивидуал имкониятлари чекланган бўлар эди. Шунинг учун ҳам тил орқали мантиқий фикрларни аниқлаш мумкин.
Ўз тажрибасига таянмай, мантиқий муносабатлар асосида хулоса чиқариш имконияти билишнинг янги рационал ва мантиқий шакллари учун алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳаттоки воқеалар иштирокчиси бўлмаган тақдирда ҳам ўзининг билиш ва мантиқий структурасига таянган ҳолда хулоса чиқариш имкониятини беради.
Тилнинг мантиқий тизимида инсонга тайёр тафаккурнинг динамик қуроли берилади, шу тариқа мантиқий структуралар ўзлаштирилади, инсонни билиш имкониятлари ортади.
Бу онгнинг янги имкониятлари, тил орқали ўзлаштирилади, бу эса онгнинг ривожланишига асосий омил бўлиб ҳизмат қилади.
Тилнинг муҳим функцияларидан бири бу, унинг асосида сезги, идрок, диққат, тафаккур, хотира, хаёл, эмоция, ирода вужудга келади. Бу қараш Л.С.Виготский томонидан фанга киритилган.
Маълумки ҳайвонларда сезги ва комплекс идрок мавжуд. Ҳайвонларда диққат ҳам мавжуд, у муҳим сигналларни танлаб олади ва керак бўлмаган ҳаракатларни тўхтатади, ҳайвонларда ҳам хотира мавжуд, у хотира орқали олдинга тажрибалар асоратини сақлайди ва маълум шарт шароитларда уларни ишлатади.
Табиий бундай функциялар ҳам инсонларда ҳам мавжуд, лекин уларнинг ҳайвонлардан фарқи, инсонларда бу жараёнлар нутққа бо\ланган ҳолда амалга оширилади. Бу функциялар онгнинг тариҳий шаклланиши билан генетик жиҳатидан боғлиқдир41. Буларнинг ҳаммаси инсон психикасининг ўзига хослигини ташкил қилади.
Инсоннинг сезгиси ва идрокининг ўзига хослигибу ҳар бир сезги ва ҳар бир идрок нафақат сезувчи комспонент, балки сўз орқали ифода қилинган рационал компонентлар ҳам мавжуд ва айнан шу сезги ва идрокни муоаккаблаштиради. Масалан 1,5 млн ранг тури мавжуд. Бироқ биз 12-15 ёки 20-30 сўз орқали рангларни номлаймиз уларни биз қизил, сариқ, яшил, кўк, қора. Биз оангларни бошқа сўзларини топа олмаймиз, лекин қалбимизда уларни номлай бошлаймиз. Биз товушларни ҳам худди шундай таҳлил қиламиз уларни маълум бир сифатларга ажратамиз. Бу сезгиларнинг намойн бўлишига мисол бўлишим мумкин. Ҳар бир билиш жараёнларига нутқнинг бевосита алоқаси мавжуд.

Раҳбарий адабиётлар

  1. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир”. - Тошкент, “Ўзбекистон”,

2015.

  1. Каримов И.А. “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним - Ўзбекистоним” Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган маъруза. Халқ сўзи, 2015 йил 1 сентябрь.

  2. КаримовИ.А. “Ягонамсан муқаддассан, Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” Мустақилликнинг 23 йиллигига бағишланган маъруза. Халқсўзи, 2014 йил 1 сентябрь.

  3. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-21 жилдлар. - Тошкент, “Ўзбекистон”, 1996-2013.

  4. Каримов И.А. Назорат саволлари

  1. Меҳнат фаолиятида тилнинг шаклланиши ва вужудга келиши.

  2. Нутқнинг функцияси.

  3. Муомалага киришиш шахснинг фаоллиги сифатида.

  4. Нутқли ва нутқсиз муомала.

  5. Мулоқотнинг тизими.

  6. Онгнинг аниқ психологик тавсифи.

  7. Онгли тимсоллар тизими: хиссий махсулот, маъноси ва шахсий

  8. Онгли дунё тасвирида унинг роли

Тест саволлари

  1. Фаолият - бу:

а) воқеликни тўғри акс эттириш;
б) организмнинг муҳитда фаол ҳаракатланиши;
в) инсоннинг олам билан ўзаро таъсир жараёни;
г) одамга хос бўлган, онг томонидан бошқариладиган, эҳтиёжларни қондиришда юзага келадиган, ташқи олам ва инсонни билиш, шунингдек, уларни ўзгартиришга қаратилган фаоллик .

  1. Эҳтиёжлар - бу:

а) муайян ҳаракатларнинг зарурлигини англаш;
б) организмда нормал фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни ташкил этувчи бирор нарсанинг объектив етишмовчилиги ҳолатлари ;
в) инсон томонидан маҳсулотларда биологик эҳтиёжларнинг қондирилишини англаш;
г) ўз эҳтиёжларини маданий қадриятларда англаш.

  1. Фаолият тузилишига қуйидагилар киради:

а) психофизиологик вазифалар, муолажалар;
б) мотив, мақсад, муолажалар, психофизиологик вазифалар;
в) ҳаракат, муолажалар, мотив;
г) усуллар, мақсад, натижа, ҳаракат.

  1. Фаолиятнинг асосий турларига киради:

а) машқ, ўйин, ҳаракат;
б) муолажалар, меҳнат, малакалар, кўникмалар;
в) мулоқот, ўйин, ўқиш, меҳнат;
г) малакалар, ҳаракатлар, машқ, ўйин.

  1. Болада фаолиятнинг онгли фаоллик сифатида ривожланиши қуйидаги хусусиятга эга:

а) импульсли ҳулқ-атвор;
б) тадқиқий ҳулқ-атвор ;
в) амалий ҳулқ-атвор;
г) коммуникатив ҳулқ-атвор;
д) ҳамма жавоблар тўғри.


Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling