Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet8/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Индивидуаллик - бу маълум инсоннинг, унинг ноёблиги, бетакрорлиги нуқтаи назаридан ўзига хос бўлган руҳий, физиологик ва ижтимоий хусусиятлар йиғиндиси.
Индивидуаллик - бу кўриб чиқилган тушунчалар ичида мазмунига кўра энг тор тушунча ҳисобланади. У ўзида инсоннинг бошқа одамлардан фарқ қилувчи ўзига хос ва шахсий хоссаларини жамлайди. Индивидуаллик турли хилдаги тажриба, билимлар, фикрлардаги тафовутлар, характер ва темпераментлардаги фарқлар, ўзимиз исботлайдиган, тасдиқлайдиган ўзига хос хусусиятларимизда намоён бўлади. Мо-тивлар, темперамент, характер, лаёқатлар - индивидуалликнинг асосий кўрсаткичлари. «Индивидуаллик» тушунчаси индивиднинг фақат ўзига хос руҳий хусусиятларини эмас, балки морфофизиологик (бўй ўлчами, тана тузилиши, юз тузилиши ва ҳ.к.) хусусиятларини ҳам акс эттиради.
Индивидуаллик - ўз моҳиятига кўра, бошқалар томонидан кузатилиши мумкин бўлган, ташқарида жойлашган нарса. Фақат бошқалар бир одамнинг бошқасидан фарқини, яъни, унинг индивидуаллигини айтиб бериши мумкин.
Шундай қилиб, бизлар кўриб чиққан «одам, индивид, шахс ва индивидуаллик» тушунчалари ҳажмига кўра турличадир. Булар орасида кенг маъно касб этиб, бошқа тушунчаларни ҳам ўзида жо этадиган тушунча «инсон» атамасидир, энг тор атама эса - «индивидуаллик» тушунчаси.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Шахсни эволюцион жиҳатдан ривожланиши. Шахс назарияларига замонавий қарашлар.

  2. Эволюцион назариялар ва шахс. Шахс филогенези ва онтогенези. Ижтимоий ишлаб чиқариш инсон ҳаётининг усули сифатида.

Тест саволлари

  1. Қуйидаги тушунчалардан қайси бири мазмунан унча кенг бўлмаган тушунча ҳисобланади «индивид», «шахс», «фаолият субъекти», «индивидуаллик»:

а) индивид; б) шахс; в) фаолият субъекти; г) индивидуаллик.

  1. «Индивид», «шахс», «фаолият субъекти», «индивидуаллик» тушунчалари ичида мазмунининг ҳажмига кўра қуйидаги муносабатни ҳосил қилади:

а) киритмалар;
б) ўзаро тобеликлар;
в) авлод - тур;
г) қатор тузилишига кўра.

  1. Инсон жамиятидаги онтогенетик тараққиётининг юксак босқичи -

бу:
а) индивид; б) шахс; в) фаолият субъекти; г) индивидуаллик.

  1. Шахс тараққиёти динамикасига йўналтирилган, хулқ-атворининг асосий хусусиятларини белгилаб берувчи барқарор истаклари ва мотивлари тизими,- бу:

а) темперамент; б) характер; в) лаёқат; г) йўналганлик.

  1. Инсон интиладиган ва унга эришиш ўзига тортувчи ва муқаррар бўлиб туюладиган мақсадларнинг қийинлик даражаси қуйидагича характерланади:

а) даъвогарлик даражаси; б) назорат локуси; в) ўзини баҳолаш;
г) ўзига муносабат



Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling