Маъруза Эволюцион психологияга кириш
Download 463.54 Kb.
|
эволюцион лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза 4. Шахсни эволюцион жиҳатдан ривожланиши
Антропогенез. Одамнинг пайдо бўлишида биологик омиллар катта аҳамиятга эга бўлса-да, бироқ уларнинг ўзигина антропогенезни тушунтириш учун етарли эмас. Бу жараёнда биологик омиллар билан бир қаторда ижтимоий омиллар ҳам муҳим ролғ ўйнаган.
Маймунлар бирданига тик юра бошлаган эмаслар, атроф-муҳитнинг ўзгариши -ўрмон шароитидан очиқ ерда яшашга ўтиш туфайли айрим маймунларда пайдо бўлган мутацион ўзгарувчанлик -тик юришга бирмунча лаёқатли бўлиш, яшаш учун кураш, табиий танланиш орқали миллион йиллар мобайнида сақланиб, такомиллашиб борган. Тик юриш натижасида одамсимон маймунларнинг ҳаракатланиш даражаси чекланиб қолган. Думғаза суяклари бирлашиб ҳаракатланмайдиган ҳолга ўтган. Бу эса туғилишни бирмунча қийинлаштирган бўлса-да, тик юришга ўтиш одамсимон маймунларда узоқдан хавф-хатарни кўра билиш, қурол ушлашга хизмат қилувчи қўлларининг озод бўлишига имкон яратган. Шу сабали ҳам Ч. Дарвин ва Ф. Энгелс тик юриш маймунларни одамга айланиш жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблаганлар. Одам шакллана бошлаши жараёнида унинг қўли дастлаб яхши ривожланмаган бўлиб, фақат оддий ҳаракатларни бажарган холос. Мутацион ўзгарувчанлик, яшаш учун кураш, табиий танланиш туфайли меҳнат операциялари учун фойдали бўлган қўллари ўзгарган индивидлар сақлана борган. Дастлабки одамсимон маймунлар тайёр нарсалардан қурол сифатида фойдаланибгина қолмай, балки уларнинг ўзлари таёрлай бошлагунларича миллион йиллар керак бўлган. Меҳнат қуролларини ясаш одам қўлини тобора маймун қўлидан фарқ қилишга олиб келган ва одамнинг ташқи муҳитга бўлган тобелигини енгиллаштирган. Қисқача қилиб айтганда одамни -меҳнат яратган. Маймуннинг одамга айланиш жараёнида жамоа бўлиб яшаш ҳам муҳим касб этган. Ҳар қандай қуролга эга бўлган айрим индивид йиртқич ҳайвонлар ҳужумига бардош бера олмас эди. Шу сабабли энг қадимги ва қидимги одамлар жамоа бўлиб яшай бошлаганлар. Шу йўсинда улар йиртқич ҳайвонлардан ҳимояланганлар, ов қилганлар, ёш болаларни тарбиялаганлар. Жамоанинг катталари ёш аҳзоларини қурол ясашга, ов қилиши усулларига, оловни сақлашга, емишли ўсимлик ва ҳайвонларни қидириб топишга ўргатганлар. Тест саволлари
Маъруза 4. Шахсни эволюцион жиҳатдан ривожланиши Шахсни эволюцион жиҳатдан ривожланиши. Шахс назарияларига замонавий қарашлар. Эволюцион назариялар ва шахс. Шахс филогенези ва онтогенези.Ижтимоий ишлаб чиқариш инсон ҳаётининг усули сифатида. Меҳнат фаолият хусусияти: жамовий, ва бошқалар. Эҳтиёжларнинг вужудга келиши. Инсон ижтимоий мавжудот сифатида. Индивид, субъект, шахс, индивидуаллик тушунчаси. Маъруза режаси: Шахсни тарихий жиҳатдан ривожланиши Шахс назарияларига замонавий қарашлар. Эволюцион назариялар ва шахс. Шахс филогенези ва онтогенези. Индивид, субъект, шахс, индивидуаллик тушунчаси. Шахсни тарихий жиҳатдан ривожланиши 19 асрнинг биринчи ўн йилликларида шахс психологияси муаммолари билан файласуфлар билан бир қаторда шифокор-психиатрлар ҳам шуғуллана бошлади. Улар биринчилар қаторида клиника шароитларида бемор шахси устидан мунтазам равишда кузатувлар олиб бордилар, унинг ҳулқ-атворини яхшироқ тушуниш мақсадида бемор ҳаёти тарихини ўргандилар. Психиатрларнинг диққат марказида бемор одамда одатда аниқланадиган шахс хусусиятлари бўлди. Кейинчалик улар томонидан аниқланган ўзига хос хусусиятлар соғлом одамларнинг деярли барчасида мавжудлиги, лекин уларда кучсиз ҳолатда, беморларда эса ўта кучли тарзда ифодаланиши аниқланди. Бу, масалан, хавотирлик ва ригидлик, заторможенности ва қўзғалувчанлик ҳолатларига тегишлидир. Шахсни аниқлаш қирралари шифокор-психиатрлар томонидан шундай атамалар билан белгиланган эдики, улар ёрдамида ҳам нормал, ҳам патологик, ҳам акцентуированную шахсга таъриф бериш мумкин эди. Шунга қарамасдан, ушбу ёндошув психология нуқтаи назаридан мукаммал деб ҳисобланмайди. Бундай ёндошувлар нормал шахсни яхлит ҳолда таърифлаш учун жуда қисқа ва етарли эмас. Бундай аниқлаш турига турли шароитларда аниқ ифодаланувчи, доимо ижобий, «мутаносиб» бўлган шахс хусусиятлари киритилмаган эди. Буларга мисол қилиб, лаёқатлар, аҳлоқий сифатлар ва бошқа шахс хусусиятларини келтириш мумкин. ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларига келибгина, шахс, унгача инсон ҳолатлари ва билиш жараёнларини тадқиқ этиш билан шуғулланаётган психологлар томонидан ўрганила бошлади. ХХ асрда психологияда тажриба тадқиқотлари жадал олиб борилгани учун, уларга фаразларни аниқ текшириш ва асосланган фактларга эга бўлиш мақсадида маълумотларни математик-статистика усулида ҳисоблаш қўлланилди. Шу асосда, психологлар учун узоқ йиллар давомида мутаносиб шахсни тадқиқ этишнинг ишончли ва валид тест методларини ишлаб чиқиш биринчи навбатдаги вазифа бўлиб қолди. Шахсга тегишли бўлган назариялар ва концепцияларни таснифлашга нисбатан ёндошувларнинг турли хиллари мавжуд. Масалан, Р.С. Немов шахсга доир назарияларнинг 48 тасини келтиради, уларнинг ҳар бири таснифлашга асос бўладиган беш кўрсаткич бўйича баҳоланиши мумкин. Буларга ҳулқ-атворни тушунтириб бериш усули; шахс ҳақида маълумотларга эга бўлиш усули; шахсга бурчак остидан қараш; ёш даражалари; шахсни тасвирлаб берувчи тушунчалар каби кўрсаткичлар киради. Мавжуд бўлган шахс назарияларининг барчасини ҳулқ-атворни тушунтириб бериш усули бўйича психодинамик, ижтимоийдинамик ва интеракцион назарияларга бўлиш мумкин. Психодинамик назарияларга шахснинг руҳий ёки ички хусусиятларидан келиб чиқиб, уни таърифловчи ва ҳулқ-атворини тушунтириб берувчи назариялар киради. Ижтимоийдинамик назарияларнинг нуқтаи назарига кўра, ҳулқ-атвор детерминациясида асосий ўринни ташқи вазиятлар эгаллайди. Интеракцион назариялар инсоннинг долзарб фаолиятини бошқаришдаги ички ва ташқи омилларнинг ўзаро ҳаракати тамойилига асосланган. Шахс ҳақида маълумотларга эга бўлиш усулига кўра барча назарияларни экспериментал ва ноексперименталларга бўлиш мумкин. Экспериментал шахс назарияларига тажриба ўтказиш йўли билан тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштиришга асосланган назариялар, ноексперименталларга эса - муаллифлари тажрибага мурожаат қилмасдан туриб, ҳаётий таассуротларга, кузатишлар ва тажрибага таянган ҳолда назарий билимларни умумлаштирадиган назариялар киради. Навбатдаги назарияларни таснифлашга асос бўлиб хизмат қиладиган нуқтаи назар муаллифларнинг шахсни тузилишга эга бўлган ёки динамик ҳосила сифатида тасвирловчи қарашдир. Тузилишга эга бўлган назариялар қаторига тушунчалар тизими ёрдамида тасвирланувчи шахс тузилишини аниқлаш асосий муаммо бўлиб ҳисобланадиган назариялар киритилади. Динамик назариялар деб, асосий мавзуси шахс тараққиётида қайта тузиш, ўзгартириш, яъни, унинг динамикасига тааллуқли бўлган назарияларга айтилади. Шунингдек, ёш ва педагогик психологияда юзага келган бир қатор шахс назариялари мавжуд. Бундай назариялар шахс тараққиётининг инсон туғилганидан бошлаб мактабни битиришигача бўлган, чегараланган ёш даврини кўриб чиқишга асосланган. Бундан ташқари, муаллифлари ўз олдиларига шахс тараққиётини инсоннинг бутун умри давомида кузатиш вазифасини қуйган назариялар ҳам мавжуд. Шахс назарияларини таснифлаш учун асос бўладиган яна бир ҳолат, бу назариялардаги шахснинг ички хоссалари, қирралари ва сифатлари ёки унинг ташқи ифодаланиши, масалан, ҳулқ-атвори ва ҳаракатларига қаратилган эътибордир. Шу асосда қирралар назарияларини ажратиш мумкин. Назариялар ушбу гуруҳининг ҳолатларга кўра, барча одамлар бир-биридан алоҳида, мустақил қирраларнинг ривожланганлигининг тўплами ва даражаси билан фарқланади, шахс ҳақидаги маълумотларни эса, тест ёки шахс қирраларини аниқлаш ва тасвирлашнинг бошқа усули ёрдамида, масалан, маълум инсонни кузатган турли одамларнинг ҳаётий кузатишларини умумлаштириш асосида олиш мумкин. Шахс қирраларига баҳо беришнинг иккинчи усули барча одамларни типологик гуруҳларга бирлаштиришдан иборат. Бунда бир хил типологик гуруҳга тегишли бўлган одамлар яқин психологик хусусиятларга эга бўладилар, ва улар ўзларининг ҳулқ-атвори билан бир-бирларига жуда ўхшаш бўладилар. Р.С. Немов томонидан кўриб чиқилган шахс назарияларининг таснифларидан ташқари, бошқа таснифлар ҳам мавжуд. Шулардан бири Б.В. Зейгарник томонидан кўриб чиқилган мавжуд бўлган шахс назарияларини мазмун-моҳият ва тарихий тамойилларда, уларнинг юзага келиши ва тараққиёти шароитларига боғлиқ ҳолда ўрганишдир. Бунда назарияларнинг қуйидаги гуруҳлари ажратилади: фрейдизм ва неофрейдизмнинг шахс назариялари, шахснинг умуминсоний назариялари, экзист-енциал психологиянинг шахс назариялари, француз ижтимоий мактабининг шахс назариялари ва бошқалар. Қисқача асосий психологик шахс назарияларини кўриб чиқамиз. Америкалик руҳшунос Г. Оллпорт ва инглиз руҳшуноси Р. Кеттел томонидан ишлаб чиқилган шахс қирралари назарияси шулар жумласидандир. Шахс қирраси деганда инсон томонидан ҳаёти давомида унинг тажрибаси, ирсияти ва организмининг физиологик хусусиятлари асосида эгалланадиган барқарор хосса тушунилади. Шахс қирраларига характер қирралари киради. Г. Оллпорт тан олган шахс қирраларини аниқлаш ва баҳолашнинг усулларидан бири чет тилини ўрганишга, шахсни ҳар томонлама таърифлаш мумкин бўлган сўз-тушунчани танлаб олишга асосланган. Танлаб олинган сўзларнинг етарли тарзда қисқартириш йўли билан бўлиши мумкин бўлган шахсий қирраларнинг маълум одамда уларни кейинчалик баҳолаш мақсадида тўла рўйхати тузилади. Г . Оллпорт шахсий қирраларни ўрганиш методикасини тузишга худди мана шу йўл билан эришди. Шахс қирраларини баҳолашнинг Р. Кеттел томонидан қўлланилган бошқа усулида ҳозирги замон статистикасининг мураккаб методи - омил таҳлили ишлатилади, бу метод ўзини таҳлил қилиш, сўров ўтказиш, одамларнинг ҳаётий кузатишлари натижасида олинган кўплаб турли кўрсаткичлар ва шахсга баҳо беришни етарлича камайтириш имконини яратади. Натижада статистик жиҳатдан мустақил ҳолатдаги инсон шахсининг алоҳида қирралари бўлиб ҳисобланадиган омиллар тўплами ҳосил бўлади. Ушбу метод ёрдамида Р. Кеттел 16 хил турдаги шахс қирраларини намоён қилишга муваффақ бўлди. Уларнинг ҳар бири кучли ва кучсиз ривожланганлик даражасини англатувчи иккита номга эга бўлди. Тажрибада аниқланган қирралар тўплами асосида Р. Кеттел 16-омилли шахс сўровномасини тузиб чиқди. Бу сўровнома ҳақида тўлиқроқ маълумот билан лаборатория машғулотларида танишамиз. 24 Download 463.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling