Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet11/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Индивидуал онг жараёнини тасвирлашда уларни амалга оширувчи ҳаракатларни ҳам, муолажаларни ҳам кўрсатиш лозим. Муолажаларнинг
асосий хоссаси уларнинг камроқ англанганлиги ёки умуман англанмаганлигидан иборат. Бу хоссалари билан муолажалар онгли мақсадни ҳам, ҳаракатнинг бажарилишини назорат қилишни ҳам белгилаб берадиган ҳаракатлардан тамомила фарқ қилади. Муолажалар икки турга бўлинади: баъзилари адаптатсия, мослашиш, бевосита тақлид қилиш ёрдамида юзага келади; бошқалари ҳаракатларни автоматлаштириш воситасида пайдо бўлади. Биринчи турдаги муолажалар англанмайди, уларни онгимизда, ҳатто, махсус воситалар ёрдамида ҳам ҳосил қилиш мумкин эмас. Иккинчи тур муолажалар онг чегарасида жойлашади. Улар осонгина долзарб англанувчиларга айланиши мумкин. Ҳар бир мураккаб ҳаракат ҳаракатлар кетма-кетлиги ва «тўшалувчи» муолажалар қатламидан иборат. Ҳар бир мураккаб ҳаракатда долзарб бўлган онгли ва англанмаган фаолиятлар ўртасидаги чегаранинг белгиланмаганлиги ҳаракатлар кетма-кетлигини муолажалар кетма-кетлигидан ажратиб турувчи чегаранинг ҳаракатчанлигини билдиради. Бу чегаранинг юқорига йўналган ҳаракати муолажадаги баъзи ҳаракатларнинг (асосан, энг соддаларининг) ўзгаришини англата-ди. Чегараларнинг пастга ҳаракатланиши эса, аксинча, муолажаларнинг ҳаракатга айланишини, яъни, фаолиятнинг майдароқ бирликларга бўлинишини билдиради. Қуйида шунга мос мисол келтирамиз. Мунозара вақтида сизда янги ғоя туғилди, ва сиз ифодаланиш усулини ҳисобга олмаган ҳолда, асосан, мазмунидан келиб чиқиб, уни баён қилдингиз, деб тасаввур қиламиз. Сиз кўплаб, яъни, ақлий, нутқли ва ҳ.к. муолажалар билан таъминланган ҳаракатни амалга оширган бўласиз. Уларнинг барчаси биргаликда ғояни баён қилиш фаолиятини амалга оширган бўладилар. Фаолият тузилишидаги энг қуйи даража - психофизиологик вазифаларни кўриб чиқамиз. Фаолият назариясида бу вазифаларга психик жараёнларнинг физиологик таъминоти киради. Уларга одам организмига хос бўлган ҳис этиш, ўтмиш таассуротларининг қолдиқларини ҳосил қилиш ва қайд этиш лаёқатлари, мотор лаёқати ва бошқалар киради. Мос равишда сенсор, мнемик, мотор вазифалар ҳақида сўз юритиш мумкин. Бу даражага шунингдек, асаб тизими морфологиясида мустаҳкам ўрин тутган туғма ва ҳаётнинг биринчи ойларида юзага келадиган механизлар киради. Барча лаёқат ва механизмлар инсонга туғилиши биланоқ берилади, яъни улар ирсият томонидан белгиланган бўлади. Психофизиологик вазифалар психик вазифаларни амалга ошириш учун фаолият воситаларини зарур дастлабки шарт-шароитлар билан таъминлайди. Масалан, бирор маълумотни хотирамизда сақлаб қолиш учун тез ва сифатли ёдда сақлаб қолишнинг махсус усулларидан фойдаланамиз. Лекин агарда биз ёдда сақлаб қолиш лаёқатидан иборат мнемик вазифаларга эга бўлмаганимизда, бу фаолиятни амалга ошира олмаган бўлардик. Мнемик вазифалар туғма бўлади. Бола туғилиши биланоқ катта миқдордаги маълумотни ёдида сақлай бошлайди. Дастлаб, бу оддий ахборот бўлиб, кейинчалик ривожланиш жараёнида хотирада сақланиши зарур бўлган ахборот ҳажмидан ташқари, ёдда сақлашнинг сифат кўрсаткичлари ҳам ўзгаради. «Корсаков синдроми» деб аталадиган (уни илк маротаба ўрганган машҳур россиялик психиатр С.С.
Корсаков номи билан) хотира касаллиги мавжуд. Бунда айнан мнемик вазифа оқсайди. Бу касалликда воқеалар, ҳатто, бир неча дақиқа аввал содир бўлганлари ҳам умуман ёдда сақланиб қолмайди. Бундай беморлар, масалан, шифокор билан кунига бир неча марта саломлашиб, бугун овқатланганми ёки йўқми, эсламаслиги ҳам мумкин. Бир бемор онасига китобий асарнинг ўзига ёқиб қолган парчасини ҳозиргина ўқиб берганини ёдидан чиқариб юбориб, бетўхтов ўқиб берарди ва, шу аснода бир неча ўн марталаб такрорларди. Агар бундай бемор бирор матнни ёд олишга уриниб кўрса, у шу заҳотиёқ матн билан бирга ёд олишнингрни ўзини ҳам ёдидан чиқариб юбориши мумкин. Шундай қилиб, психофизиологик вазифалар фаолият жараёнларининг органик устқурмасини ташкил этади, деб хулоса ясаш мумкин. Уларга таянмай туриб, ҳаракатлар ва муолажаларнинг бажарилишидан ташқари вазифалар белгиланишининг ҳам имконияти мавжуд эмас.
Исталган фаолият тузилишида ички ва ташқи таркибий қисмларни ажратиш мум-кин. Ички таркибий қисмларга марказий асаб тизими томонидан бошқариладиган фаолиятларда иштирок этадиган анатомик ва физиологик тузилмалар ҳамда жараёнлар, шунингдек, фаолиятни бошқаришга тааллуқли психологик жараёнлар ва ҳолатлар киради. Ташқи таркибий қисмларга эса фаолиятни амалиётда бажариш билан боғлиқ турли ҳаракатларни киритиш мумкин (Н.А. Бернштейн). Фаолиятнинг тараққий этиб ва ўзгариб бориши билан ташқи таркибий қисмларнинг ичкиларига тизимли ўтиши амалга оширилади. Бунда интериоризатсия, автоматизатсия ва экстериоризатсия ҳам кузатилади. Шундай қилиб, ташқи фаолиятдан ташқари ички, ақлий фаолиятни ҳам ажратиш мумкин. Бундай фаолиятнинг вазифалари нималардан иборат? Авваламбор, бу вазифалар ички ҳаракатларнинг ташқи ҳаракатларни тайёрлашидан иборат. Улар зарур ҳаракатни тезда танлаб олишга имкон яратиб, инсон кучини тежашга, шунингдек, қўпол хатоликларга йўл қўймасликка ёрдам берадилар. Масалан, одам китоб жавонларини деворга қоқиб қўйиш учун жойни мўлжаллайди. Бир йўлни танлаб олиб, баҳолайди, сўнгра ундан воз кечиб, иккинчисига, учинчисига ўтади, ниҳоят, ўзига мос ва қулай ҳолатда тўхталади. Гарчи бу вақт ичида бир марта ҳам «бармоғини қимирлатиб» қўймайди, яъни, бирор бир амалий ҳаракатни амалга оширмайди. Ҳаракатларни мияда «айлантириб чиқиш» уларни олдиндан ўйлаб олишга кира-ди. Қандай ҳаракат қилишни ўйлаётган инсон қандай йўл тутади? Қандайдир ҳаракатнинг рўёбга чиққанлигини тасаввур қилиб, унинг оқибатларини кўриб чиқади. Уларга қараб, ўзининг ҳолатига мос келадиган ҳаракатни танлайди. Ёки бошқа мисол, кўп ҳолларда инсон қандайдир қувончли ҳодисани кутганида, вақтдан ўзиб, ўша ҳодисани бўлиб ўтгандай тасаввур қилади. Натижада ўзини юзида бахтли табассум билан ўтирганини кўради. Бу мисоллар инсоннинг ички фаолиятига мисол бўла олади. У ўзининг икки асосий хусусияти билан фарқланади. Биринчидан, ички фаолият ташқи фаолият каби тузилишга эга, улар бир-биридан фақат шдир бўлиш шакли билан тафовутланади. Бу икки фаолият мотивлар ёрдамидауйғотилишини, ҳиссий кечинмалар билан бирга кузатилишини, ўзининг муолажавий техник таркиби мавжудлигини билдиради. Ички фаолиятнинг ташқи фаолиятдан фарқи ҳаракатлар реал жисмлар билан эмас, уларнинг хаёлий тасвири билан амалга оширилишидан, реал маҳсулот ўрнига ғоявий натижа ҳосил бўлишидан иборат. Иккинчидан, ички фаолият ташқи фаолиятдан мос ҳаракатларнинг ички ҳолатга ўтказилиш йўли билан пайдо бўлган. Бирор-бир ҳаракатни самарали равишда фикран амалга ошириш учун уни аввало амалиётда ўзлаштириб олиб, реал натижа олиш лозим. Масалан, шахмат ўйинида доналарнинг юриши ўзлаштирилиб, уларнинг оқибатлари идрок этилгандан кейингина шахмат юришини ўйлаб олиш имконияти туғилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фаолият назариясининг муаллифлари ички фаолият тушунчаси орқали онг ва психик жараёнлар таҳлили муаммоси билан тўқнашдилар. Фаолият назарияси муаллифларининг фикрига кўра, психик жараёнлар фаолият нуқтаи назаридан таҳлил қилиниши мумкин, чунки исталган психик жараён ўз вазифалари ва муолажавий-техник тузилишига эга бўлиб, маълум мақсадда амалга оширилади. Масалан, таъмни идрок қилиш таъм сифатларининг ўзаро фарқлари ва мос келиш даражаларини аниқлаш билан боғлиқ пертсептив мақсад ва вазифаларига эга. Пертсептив вазифага яна бир мисол сифатида аниқлаш жараёнини келтириш мумкин. Бундай вазифаларни кундалик ҳаётимизда мунтазам ҳолатда кўз билан чамалаш масалаларини ҳал этишда, чеҳраларни, овозларни таниб олишда ва ҳ.к.да бажаришга тўғри келади. Барча вазифаларни ҳал этиш учун ҳар бирига мос равишда фарқлаш, аниқлаш, ўлчаш, таниш ва бошқа ҳаракатлар кўринишидаги пертсептив ҳаракатлар амалга оширилади. Психик жараёнлар (идрок, диққат, хотира, тафаккур ва ҳ.к.)ни фаолият назарияси нуқтаи назаридан фаолиятнинг алоҳида шакли сифатида ўрганиб, маълум ахборотлар - фаолиятнинг умумий тузилиши, даражалари, кечиш шакллари ва ҳ.к.ни қўллаш мумкин ва зарурдир.
Кейслар банки
Кейс 1. Ижтимоий онг ва индивидуал онг ҳолатлари келтирилган. Онг ҳолатларини таҳлил қилиш керак. Ижтимоий онг ва индивидуал онг ҳолатларини ажратиш ҳолатларини аниқланг.
Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:

  • Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг (индивидуал ва кичик гуруҳда).

Ижтимоий онгни таҳлил қилган ҳолда унинг онгли ҳолатларига оидларини аниқлаш (индивидуал ҳолда).
Назорат саволлари

  1. Инсонда акс эттириш шакллари

  2. Онг вужудга келиши

  3. Онгни тарихий жиҳатдан ривожланиши

  4. Индивидуал онг

  5. Жамоавий онг

Тест саволлари

  1. Организмнинг гомоген муҳитдан моддий шакллантирилган дискрет жисмлар муҳитига ўтиши ...нинг пайдо бўлиши билан боғлиқ:

а) таъсирчанлик;
б) сезгилар;
в) ҳиссиётлилик;
г) ҳис-туйғулар.

  1. Рефлекснинг амалга оширилишида иштирок этувчи нерв тузилмаларининг йиғиндиси - бу:

а) рефлекс ёйи;
б) рефлекс ҳалқаси;
в) шартсиз рефлекс;
г) шартли рефлекс.

  1. Эволютсия назарияси кенг маънода:

а) ҳозирда кўпчилик олимлар томонидан эътироф этилади;
б) оддий фараздан эмас, балки ҳақиқатда исботланган воқеликдан иборат;
в) генетика маълумотлари ва ирсият қонунларининг кашф этилиши билан бойитилди;
г) барча жавоблар тўғри.

  1. Инстинктив хулқ-атвор, асосан, ...да устунлик қилади:

а) ҳашаротларда;
б) балиқларда;
в) судралиб юрувчиларда;
г) сут эмизувчиларда.

  1. Инсоннинг олий психик вазифаларига ... киради:

а) мантиқий хотира;
б) сўзлашув-мантиқий тафаккур;
в) тасаввур этиш;
г) барча жавоблар тўғри.

  1. Психик акс эттиришнинг юксак шакли фақат инсонга хос, акс эттиришнинг бошқа барча шаклларини интегратсияловчи, - бу:

а) ирода;
б) ҳиссиёт;
в) рефлекс;
г) онг.

  1. Онгнинг психологик хусусияти - бу:

а) фаоллик;
б) интентсионаллик;
в) рефлексивлик;
г) барча жавоблар тўғри.

  1. Онгнинг нормал фаолият даражаси:

а) ўзгартирилган онг ҳолати;
б) юқори психик фаоллик ҳолати;
в) ўртача психик фаоллик даражаси;
г) барча жавоблар тўғри.

  1. Фалсафада биринчи бўлиб онгсизлик ҳақидаги тасаввурларни субъект онгида мавжуд бўлмаган психик жараёнлар, усуллар ва ҳолатларнинг йиғиндиси сифатида ифодалаган олим:

а) И.Ф. Герберт;
б) Г.Т. Фехнер;
в) В. Вундт;
г) Г.В. Лейбнитс.

  1. Онгсизлик соҳасига ... киради:

а) биологик эҳтиёжлар;
б) сиқиб чиқарилган истаклар;
в) уйқуда юз берадиган психик ҳодисалар;
г) реал таъсир кўрсатиб, аммо сезилмайдиган сескантирувчилар юзага келтирадиган жавоб реактсиялари;
д) барча жавоблар тўғри.


Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling