Маъруза Когнитив жараёнларни шакллланиши. Инсонда акс эттириш даражалари


Download 37.43 Kb.
bet2/5
Sana06.02.2023
Hajmi37.43 Kb.
#1169745
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 5 Когнитив жараёнларни шакллланиши Инсонда акс эттириш даражалари

Хаёлан тасаввур қилиш ва воқеликни тасвирлаш – онгнинг иккинчи муҳим психологик хоссаси. У, онг каби яхлитлигича, ирода билан узвий боғланган. Одатда, тасаввурларни онгли бошқариш ва тасаввур қилиш ҳақида уларнинг инсон ирода кучи ёрдамида юзага келган ва ўзгаришларга учраган ҳолатларда сўз юритилади. Ушбу ҳолатда инсон ихтиёрий, яъни, онгли равишда атрофни идрок қилишдан, тааллуқли бўлмаган хаёллардан чалғиган ҳолда, ўз диққатини қандайдир ғоя, тасаввур, хотира ва шу кабиларда жамлаб, ўз тасаввурида ушбу дамда бевосита кўролмаганларини акс эттиради ва ривожлантиради.
Онг узвий равишда нутқ билан боғланган бўлиб, ўзининг юксак шаклларида усиз мавжуд бўла олмайди. Онгли акс эттириш сезгилар ва идрокдан, тасаввурлар ва хотирадан фарқли ўлароқ, қатор ўзига хос хоссалари билан ажралиб туради. Улардан бири – тасаввур этилаётганларнинг англанганлиги, яъни, уларнинг сўз-тушунчавий маънодорлиги, инсон маданияти билан боғлиқ ҳолда маълум моҳиятга эга экан-лиги.
Онгнинг кейинги хоссаси онгда жисм, воқеа ва ҳодисаларнинг фақат асосий туб моҳиятга эга бўлганларининг акс эттиришидир.
Инсон онгининг тўртинчи хоссаси – бу унинг коммуникатсияга, яъни, маълум одамнинг ўзи билган маълумотларни тил ва бошқа белги тизимлари ёрдамида бошқаларга етказа олиш лаёқати. Инсонлар бир-бири билан турли ахборотлар билан алмашинув жараёнида асосий хабарни ажратиб оладилар. Шу тарзда абстрактлаштириш, яъни, аҳамиятга эга бўлган маълумотларни иккинчи даражалиларидан айириб олиш содир бўлади.
Инсон табиат муҳитига оддий ҳолатда мослашибгина қолмасдан, онгли равишда меҳнат қуроллари ясаган ҳолда, уни ўзига бўйсундиришга интилади. Шу аснода инсон турмуш тарзи ҳам ўзгариб боради. Атрофдаги табиатни ўзгартириш мақсадида меҳнат қуроллари ясаш қобилияти онгли равишда меҳнат қилиш лаёқати мавжудлигини билдиради. Меҳнат – инсонни яшаш шароитлари билан таъминлаш, шунингдек, моддий ва маънавий бойлик яратиш мақсадида табиатга таъсир кўрсатишни амалга оширишдан иборат бўлган, фақат инсон учун хос махсус фаолият тури. Шундай қилиб, меҳнат фаолияти инсон онгининг аҳамиятга молик бўлган хоссасидир.
Инсон онги қуйидаги муҳим ва аҳамиятли бўлган ўзига хос хусусиятларга эга:
1. Инсон ўз ҳулқ-атворига тегишли бўлган ирсий ва тажрибада орттирилган шакллари билан бир қаторда, сўз орқали етказиладиган, инсоният тажрибаси кўринишидаги атроф-оламда ўз йўналишини белгилаб олишнинг янги воситаси – билимларга эга5.
2. Инсон онги воқеликнинг аҳамиятли томонларини, қонуниятга эга бўлган алоқаларини акс эттиради. Онг – бу инсоннинг оламга унинг объектив қонуниятлари ҳақидаги билимларга эга бўлган ҳолдаги муносабати. Бу муносабат ҳаётий муаммоларни синов ва хатолар методи ёрдамида эмас, балки, атрофдаги муҳитнинг турли томонлари ўртасида аниқ, қонуниятли алоқаларни ўрнатиш асосида ҳал этиш имконини беради.
3. Онг фаолият мақсадининг англанганлиги, келажакда содир бўладиган ҳодисаларни тушунчалар орқали моделлаштириш, умуминсоний тушунчалар, билимлар тизимида ҳаракатларининг натижаларини олдиндан сезиш каби хусусиятларга эга. Инсон олдиндан кўра олади,ўз ҳаракатларидан кутилаётган натижаларни режалаштиради, уларга эришишнинг мувофиқ усул ва воситаларини танлайди.
4. Шахс онги ижтимоий онг билан белгиланади. Ижтимоий онгнинг тўрт хил шакли мавжуд: фан – илмий билимлар, тасаввурлар, контсептсиялар ва дунёқарашлар йўналишлари тизими; ижтимоий онгнинг жамият қонунлари соҳаси – маълум жамиятнинг аҳлоқий, ғоявий, сиёсий ва ҳуқуқий қадриятлар ва қоидалар тизими; санъат – воқеликни тасвирий воситалар орқали маънавий-амалий ўзлаштиришнинг махсус тури, инсон турмуш тарзининг турли томонларини тасвирий моделлаштириш; дин, эътиқод – ўзида юксак сифатларни мужассамлаштирган ғайритабиий кучларга ишониш, эътиқодли одамларнинг руҳий таянчи.
Ижтимоий онгнинг барча шакллари биргаликда ғоявийликни – инсонларнинг воқеликка ва бир-бирларига бўлган муносабатни, жамият ҳаётий фаолиятини бошқарувчи туб негизли қадриятлар, асосий ғоялар тизимини шакллантиради.
5. Онг ўзликни англаш, шахсий рефлекс билан боғлиқ. Инсон ўз атрофидаги оламни англашда ўзини у билан таққослайди. Ўзликни англаш – бу инсоннинг оламга нисбатан аҳамиятга молик ҳамда зарур, шунингдек, шахсий муносабатлар тизими.
Онг инсон психикасининг хоссаси сифатида бидоминантлик – шахс ички коммуникатсияси, инсоннинг ўзи билан бўлган мулоқоти механизми орқали амалга ошириладиди. Ва бу шахснинг ички диалоги ижтимоий мезонлар билан белгиланади.
Воқеий ҳодисалар онг орқали интентсионал ( лот.дан интентио – интилиш) – ҳар тарафлама танлаган ҳолда инсон амалиётида тутган ўрнига боғлиқ равишда акс эттирилади. Онг тафаккурга нисбатан кенгроқдир. У ўзида психик фаолиятнинг барча шакллари: оламни ҳиссий акс эттириш, илмий билиш, психик ўзини бошқаришнинг ҳиссий-ирода соҳасининг жамланган, ташқи оламнинг бирлаштирилган, яхлитланган аксидир.
Шундай қилиб, онг – психик тараққиётнинг юксак даражаси бўлиб, объектив реалликка нисбатан фақат инсонга хос бўлган одамлар ижтимоий-тарихий фаолиятининг умумий шакллари воситасидаги объектив реалликка бўлган муносабатдан иборат.
Амалий нуқтаи назар бўйича онг субъект ички оламининг бевосита кўз олдидаги сезги ва ақлий образларининг узлуксиз ўзгарувчи йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Онг қатор протсессуал ва мазмундор хусусиятларга эга. У фаоллик, яъни, индивиднинг воқелик билан ҳаётий муҳим алоқаларини таъминловчи динамика, интентсионаллик – жисмга йўналганлик; кўп томонлама мустақиллилик – инсоннинг асосан ички ўлчов ва моделларга йўналиши; рефлексивлик – номутаносиб акс эттиришдан ҳимоялаш, ўзини баҳолаш лаёқати; яққолик ва ташкил этилганликнинг турли даражалари билан характерланади.
Онг муайян тузилишга эга бўлиб, унга: биринчидан, атроф-олам ҳақидаги билимлар йиғиндиси; субъект ва объектни, яъни, инсоннинг «Мен»и ва «Мен эмас»ига тегишли бўлганларни аниқ фарқлаш; инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолияти; муайян муносабат таркиби – «менинг ўз муҳитимга муносабатим менинг онгимдир».
Мазмунига кўра, одамлар онги ижтимоий-тарихий шароитлар таъсири остида бўлади. Онгнинг барча таркибий қисмлари антропогенез жараёнида шаклланиб, ижтимоий-маданий хусусиятга эга бўлади.
Инсон онгининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг асосий шарти бўлиб одамларнинг ҳамкорликдаги самарали нутқ воситасидаги қуролли фаолияти ҳисобланади. Бу фаолият одамларнинг мулоқоти ва ўзаро таъсири, ишнинг тақсимланишини талаб этади. У ҳамкорликдаги фаолият иштирокчилари томонидан ҳамкорлик мақсади сифатида англанадиган маҳсулот яратишни тақазо этади. Индивидуал онг инсоният тарихи бошланишида жамоавий фаолият жараёнида уни ташкил этишнинг зарур шароити сифатида юзага келди: ахир одамларга у ёки бу фаолият билан шуғулланишлари учун уларнинг ҳар бири ҳамкорликдаги фаолият мақсадини аниқ тасаввур қилишлари лозим. Бу мақсад аниқланиб, сўз билан ифодаланиши керак. Аввал жамоа онги, ундан сўнг индивидуал онг пайдо бўлади, бундай кетма-кетликдаги ривожланиш фақат онг филогенези учун эмас, балки онг онтогенези учун ҳам характерлидир. Боланинг индивидуал онги жамоа онги асосида ва унинг мавжудлиги шароитида уни ўзлаштириш йўли орқали шаклланади (интериоризатсия, ижтимоийлашув).
Инсон онгининг ривожланишида инсон фаолиятининг ижодий характери муҳим аҳамиятга эга. Онг инсон томонидан ташқи оламнигина эмас, балки, ўзи, ҳиссиётлари, образлари, тасаввур ва сезгилари англанишини тақазо этади. Одамлар образлари, фикрлари, тасаввурлари ва сезгилари уларнинг ижодий меҳнатлари маҳсулида мужассамлантирилади ва бу жисмларнинг кейинги идрок қилинишида, айнан, ўзларида яратувчилари психологиясини гавлантирган ҳолатда англанадилар. Шунинг учун ижод инсон ўзининг шахсий ижод намуналарини идрок қилиши орқали ўзини англаш ва онгини ривожлантириш йўли ва воситаси бўлиб ҳисобланади.
Инсон унга табиатдан берилган сезги органлари ёрдамида оламни ундан узоқлашган ва ундан мустақил мавжуд бўлган ҳолда идрок қилишини англайди. Кейинчалик рефлексив қобилият, яъни, инсоннинг ўзи учун билиш объектига айланиши ва зарурлигини англаш ҳисси пайдо бўлади. Онгнинг фило-ва онтогенезда ривожланиш кетма-кетлиги мана шундай иборат. Онг ривожланишидаги Онг ривожланишидаги ушбу биринчи йўналишни рефлексив йўналиш сифатида белгилаш мумкин. Иккинчи йўналиш тафаккур ривожланиши ва фикрнинг сўз билан аста-секин бирлашиши билан боғлиқ. Инсон тафаккури борган сайин ривожланиб, нарсалар моҳиятига кириб боради. Бу билан биргаликда орттириладиган билимларни белгилаш учун қўлланиладиган тил ҳам ривожланади. Тил сўзи чуқур моҳият билан тўлдирилади, ва, ниҳоят, фанлар ривожлана бошлаганида, тушунчаларга айланади. Сўз-тушунча онг бирлиги, ҳосил бўладиган оқим эса тушунчали йўналиш бўлиб ҳисобланади.
Ҳар бир янги тарихий давр унинг замондошлари онгида ўзига хос тарзда акс этади, ва одамлар мавжудлигининг тарихий шароитлари ўзгариши билан уларнинг онги ҳам ўзгаради. Унинг ривожланиш филогенезини тарихий ракурсда тасаввур қилиш мумкин. Лекин худди шунинг ўзи инсон онтогенезининг ривожланиши давомида инсон онгига нисбатан ҳам ҳаққонийдир, индивид инсонлар томонидан яратилган санъат, маданият асарлари орқали унгача яшаб ўтган халқларнинг психологиясига кириб боради. Онг ривожланишидаги бу йўналиш тарихий йўналиш сифатида белгиланади.6
Тарихнинг ҳозирги даврида инсонлар онги ривожланишда давом этмоқда, бу ривожланиш илмий, маданий ва техникавий тараққиётнинг юқори тезланиши ёрдамида жадаллик билан бормоқда.
Инсоният онги ривожланишининг кейинги асосий йўналиши инсоннинг ўзи ва атроф-оламдаги англанувчилар соҳасининг кенгайиши бўлиб ҳисобланади. Бу ўз навбатида маданий-аҳлоқий инқилобга ўсиб борадиган дунёвий ижтимоий-иқтисодий инқилоб билан, моддий ва маънавий ишлаб чиқариш воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ.
Бундай ўтишнинг бирламчи белгилари ҳозирданоқ сезилмоқда. Бу – турли халқлар ва мамлакатлар иқтисодий фаровонлигининг ўсиши, улар мафкураси ва сиёсатининг ҳалқаро ва ички майдонда ўзгариши, давлатлараро ҳарбий қарама-қаршиликнинг пасайиши, одамлар мулоқотида диний, маданий ва аҳлоқий қадриятлар аҳамиятининг ошишида кўринади. Шу билан бирга инсоннинг ҳаёт, макро- ва микродунёлар тилсимотларига кириб бориши содир бўлмоқда. Фан ютуқлари натижасида инсонни билиш ва бошқариш, ўзи ва дунё устидан ҳукмронлиги соҳаси кенгаймоқда, инсоннинг ижодий имкониятлари, шунинг, онги ҳам ошмоқда.
Индивидуал ва жамоавий онг
Одамнинг асосий хусусиятларидан бири унинг меҳнат қилиш қобилиятидир, меҳнатнинг исталган тури эса фаолият бўлиб ҳисобланади. Жамоавий онг фаолиятнинг психологик назарияси умумжаҳон психологиясида яратилган эди. Шунингдек, у Л.С. Виготский, С.Л. Рубинштейн, А.Н. Леонтьев, А.Р. Лурия, А.В. Запорожетс, П.Я. Гальперин ва бошқа кўпчилик руҳшуносларнинг асарларида ёритиб берилган.
Жамоавий онг – бу субъектнинг олам билан ўзаро таъсирлашувининг ривожланувчи тизими. Бундай ўзаро таъсир жараёнида психик тасвирнинг юзага келиши ва унинг объектда ифодаланиши, шунингдек, субъектнинг воқелик билан ўз муносабатларини рўёбга чиқариши содир бўлади. Фаолиятнинг исталган оддий акти субъект фаоллигининг ифодаланиш шакли бўлиб ҳисобланади, бу эса, ҳар бир фаолиятнинг ундовчи сабабларга эга бўлиши ва маълум натижаларга эришишга йўналтирилишини билдиради. Шундай қилиб, фаолиятни одамга хос бўлган, онг томонидан бошқариладиган, эҳтиёжларни қондиришда юзага келадиган, ташқи олам ва инсонни билиш, шунингдек, уларни ўзгартиришга қаратилган фаоллик сифатида таърифлаш мумкин. Жамоавий онгпредметлилик ва субъектлилик хусусиятларига эга. Жамоавий онг предмети деб, у бевосита шуғулланадиган ҳодисаларга айтилади. Масалан, билиш фаолиятининг предмети бўлиб, ҳар хил турдаги ахборотлар хизмат қилади, ўқув фаолиятининг пред-мети – билим, малака ва кўникмалар, меҳнат фаолиятининг предмети – яратилган муайян моддий маҳсулот ҳисобланади. Фаолият субъекти бўлиб одам, индивид ҳисобланади. Фаолиятнинг предмети ва субъектидан ташқари, ушбу тушунча билан фаолият воситалари ва натижалари ҳам боғлиқ. Фаолиятни амалга оширишда одам учун меҳнат воситалари сифатида у ёки бу ҳаракат ва муолажаларни бажаришда фойдаланадиган асбоблар тушунилади. Фаолият натижалари бўлиб, моддий ёки маънавий хусусиятга эга бўлган яратилган маҳсулотлар ҳисобланади. Шундай қилиб, фаолият қуйидаги белгилари билан фарқланади: - фаолликнинг ички мотивга эга шаклидир; - инсон фаолиятининг маҳсулдорлиги. Моддий ёки ҳар томонлама етук маҳсулотнинг яратилиши; - инсоннинг хусусий, олий, ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиқади;
- инсоннинг фаолияти ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотда намоён бўлади, фаолиятнинг бундай ифодаланиши ёки акс этиши ўзида инсоний билимлар ва малакаларни мужассамлаштиради. Фаолият назарияси тўлалигича А.Н. Леонтьевнинг илмий ишларида, хусусан, «Фаолият. Онг. Шахс» асарида (М., 1982) баён этилган. Фаолиятнинг тузилиши ҳақидаги тасаввурлар фаолият назариясини тўлиқ тушунтириб бермасада, унинг асосини ташкил этади. Инсон фаолияти мураккаб тартибли зинапояли кетмакетлик тузилишига эга. У бир неча қатлам ёки даражалардан иборат. Юқоридан қуйига ҳаракатланиб, уларни номлаб чиқамиз: алоҳида фаолиятлар даражаси (ёки фаолиятнинг алоҳида турлари); ҳаракатлар даражаси; муолажалар даражаси; психофизиологик вазифалар даражаси. Шундай қилиб, фаолият тузилишининг таркибий қисмларига мотив, мақсад, ҳаракат (ташқи, предметли ва ички, ақлий; интериоризатсия ва экстериоризатсия жараёнлари), муолажалар, психофизиологик вазифалар киради. Мотив – бу фаолиятга ундовчи сабаб. Мақсад – бу исталган, яъни, фаолиятни бажариш билан эришиладиган натижанинг тасвири. Ҳаракат – бу фаолият таҳлилининг асосий бирлиги. Таърифга кўра ҳаракат – бу мақсадни амалга оширишга йўналтирилган жараён. «Ҳаракат» тушунчасига оид қуйидаги хусусиятларни келтириш мумкин. Биринчи хусусият: ҳаракат зарур таркибий қисм сифатида мақсад қўйиш ва уни ушлаб қолиш кўринишидаги онг актини ўз ичига олади. Иккинчи хусусият: ҳаракат – бу бир вақтнинг ўзида ҳулқатвор акти ҳам бўлиб ҳисобланади . Шундай қилиб, фаолият назарияси аввалги контсептсиялардан (бихевиоризм) тафовутлари кўрсатилган бирламчи икки хусусиятларининг онг ва ҳулқатворнинг узлуксиз бирлигини тан олишидан иборат. Учинчи, жуда муҳим хусусият: фаолият назарияси фаоллик тамойилини «ҳаракат»тушунчаси орқали таъсирчанлик тамойилига қарама-қарши қўйган ҳолда тасдиқлайди. Фаоллик ва таъсирчанлик тамойилларининг алоҳида ҳар биридан келибчиққан ҳолда фаолият таҳлилининг бошланғич нуқтаси ташқи муҳитга ёки субъект организмига жойлаштирилиши лозим. Тўртинчи хусусият: ҳаракат тушунчаси одам фаолиятини ижтимоий ва жисмли дунёга «олиб чиқади». Ҳаракат доимо мақсад билан боғлиқ бўлади. Мақсад ҳаракатни белгилайди, ҳаракат эса мақсаднинг амалга ошишини таъминлайди. Мақсаднинг хусусияти орқали ҳаракат хусусиятини аниқлаш мумкин. Инсон мақсадларини таҳлил қилиб, нималарни айтиш мумкин? Авваламбор, уларнинг жуда хилма-хиллигини, муҳими эса кенг ҳажмлилигини келтириш мумкин. Йирик мақсадлар майдароқ, хусусий мақсадларга бўлинади, улар ҳам ўз ўрнида булардан ҳам хусусийроқ мақсадларга бўлиниши мумкин ва ҳ.к. Шунга мос равишда ҳар бир етарли даражадаги йирик ҳаракат қуйи тартибли кетма-кетликнинг ҳаракатлар тизимида турли даражаларга ўтиб туришидан иборат. Масалан, бошқа шаҳар билан телефон орқали боғланмоқчисиз. Бу ҳаракатни амалга ошириш учун (И тартиб) сиз бир қатор хусусий ҳаракатларни бажаришингиз керак (ИИ тартиб): шаҳарлараро сўзлашув телефон тармоғига бориб, зарур автоматни топиб, навбатга туришингиз лозим ва ҳ.к. Кабинага киргандан сўнг, абонент билан боғланишингиз керак. Лекин бунинг учун қатор майда ишларни бажаришингизга тўғри келади (ИИИ тартиб): танга ташлаб, тугмачани босиб туриб, маълум сонларни териш керак бўлади ва ҳ.к. Муолажа – бу фаолият бажарилишининг навбатдаги қуйироқ даражаси. Муолажа деб, ҳаракат бажарилишининг усулига айтилади. Масалан, иккита икки хонали сонларни кўпайтириш амалини хотирада ва мисолни устунча шаклида ёзган ҳолда ечиш мумкин. Бу бир хилдаги математик мисолнинг икки турлича усули ёки икки хил амал бўлади. Қўлланиладиган муолажаларнинг хусусияти нимага боғлиқ бўлади? Авваламбор, улар ҳаракат амалга ошириладиган шароитларга боғлиқ. Агар ҳаракат мақсаднинг ўзига жавоб берса, муолажа мақсад қўйилган шароитларга жавоб беради. Бундай шароитларга ташқи вазиятлардан ташқари, шунингдек, фаолият кўрсатаётган субъектнинг имкониятлари ёки ички воситалари ҳам киради.

Download 37.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling