Ma'ruza Logistikada asosiy oqimlar. Moddiy oqimlar


Download 111.01 Kb.
bet1/6
Sana16.01.2023
Hajmi111.01 Kb.
#1095648
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2к Логистика Тақдимот 5

Ma'ruza 5. Logistikada asosiy oqimlar. Moddiy oqimlar

 

    • Moddiy (material) oqim tushunchasi
    • Moddiy oqimining turlari
    • Taqsimot logistikasi ob'ekti, predmeti, funktsiyalari
    • Taqsimot logistikaga asoslanadigan logistik tamoyillar va xususiyatlar
  • Оқим деб маълум бир вақт оралиғида ходиса ёки жараён сифатида рўй берадиган, бир бутун масса сифатида қараладиган ва мутлоқ (абсолют) бирликларда ифодаланадиган бир жинсли объектлар тўпламига айтилади.
  • Оқим қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан тавсифланади:

  • ҳажм – бу кўрсаткич оқимдаги элементлар миқдорини кўрсатади ва у натурал ўлчовларда (т, дона, м, км, в.ҳ) ифодаланади;
  • бошланғич, оралиқ ва охирги пунктлар – бу кўрсаткич муайян оқим (товар-моддий ресурс)нинг маълум бир пайтда қаерда турганлигини ифодалайди;
  • йўл узунлиги – бу кўрсаткич етказиб бериш манбъаидан истеъмолчигача бўлган масофани ифодалайди;
  • ҳаракат траекторияси (йўналиши) – бу кўрсаткич товар-моддий ресурсларни етказиб беришдаги ҳаракатланишнинг йўналишини ифодалайди;
  • ҳаракат тезлиги – бу етказиб бериш воситасининг ҳаракат тезлигидир;
  • ҳаракат вақти – етказиб бериш учун сарф қилинган вақт;
  • ҳаракат интенсивлиги – етказиб бериш жараёнида моддий ресурслар партияларини етказиб бериш вақтлари ўртасидаги фарқ.

Логистика фани ўрганадиган оқим турлари орасида асосийси моддий оқимдир.

Моддий оқим моддий ресурсларни

  • транспорт воситалари ёки қувурлар орқали ташиш,
  • омборларда тўплаш ва жойлаштириш,
  • истеъмолчиларга тақсимлаш жараёнларида вужудга келади.
  • Моддий оқим-бу логистика фани ўрганадиган, бошқарадиган ва оптималлаштирадиган асосий объектдир.
  • У хомашё, ярим тайёр махсулотлар ва тайёр махсулотларни дастлабки манбадан охирги истеъмолчига етказиб бериш жараёнида, яъни ташиш, ортиш-тушириш, омборларга жойлаштириш, сақлаш ва бошқа операцияларни бажариш натижасида рўй беради.
  • Моддий оқим ўз-ўзидан рўй бермайди, унинг рўй бериши учун маълум миқдордаги мақсадли йўналтирилган молиявий ресурсларнинг ҳамда ахборот коммуникация тизимининг мавжудлиги талаб қилинади.
  • Moddiy oqim turli korxonalar o’rtasida yoki bir korxonaning ichida ro’yobga chiqishi mumkin.
  • Moddiy oqimini aniqlashni shakllantirishdan oldin ulgurji savdo korxonasining ombori ichida vujudga keladigan moddiy vositalar oqimining misolni olib ko’raylik.
  • Ish vaqtida keltirilgan tovar tushirilgandan keyin bevosita saqlash uchun yo’naltirilishi mumkin yoki dastavval qabul qilib olingandan so’ng saqlanadigan joyga tushishi mumkin.
  • Dam olish kunlari olib kelingan yuklar qabul qilish joylariga tushiriladi, u yerdan birinchi ish kunining o’zidayoq omborlarga tarqatiladi. Kelib tushgan tovarlarning barchasi saqlash joylarida to’planadi.

Download 111.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling