Маъруза машғулотлари модул № мавзу: амалий оптика фанининг ўрни ва аҳамияти
Download 7.07 Mb.
|
амалий оптика 12.02
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керр самараси
- Керр доимийси
- Ёруғлик қутбланиш текислигининг айланиши . 1. Табиий айланиш
- Сахариметрия.
Сунъий анизатропия. Нурларнинг иккиланиб синиши оптик жихатдан изотроп бўлган ёки кубик тузилишга эга бўлган кристалларда хам ташқи таъсир натижасида юзага келиши мумкин. Ташқи таъсир натижасида модда ичидаги айрим хаотик жойлашга, яъни микроанизотропияга эга бўлган молекулалар тўплами қайта гурухланиб, мухит макроскопик анизотропия хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Бунга сунъий анизотропия дейилади.
Электр майдонида юзага келадиган анизотропия (Керр самараси). 1875 й.да Керр суюқлик ва аморф қаттиқ жисмларда электр майдони таъсири натижасида нурларнинг сунъий иккиланиб синиш ходисаси юзага келишини кузатди. Бу ходисага Керр самараси дейилади. 1930 й.да Керр самараси газларда хам кузатилди. Электр майдони таъсири натижасида модда бир ўқли кристаллга ўхшаб қолади. Бу оптик ўқ электр майдони кучланганлиги векторининг йўналиши билан мос келади. Тажрибалар кўрсатадики, айирма Е нинг квадратига пропорционал бўлади: (3) л узунликдаги оддий ва ғайриоддий нурларнинг йўллар фарқи (4) ёки фазалар фарқи: (5) га тенг бўлади. Бунда В модда учун Керр доимийси дейилади. нинг Е га квадратик боғлиқ бўлиши фаза фарқининг электр майдони кучланганлиги векторининг йўналишига боғлиқ бўлмаслигини билдиради. Ёруғлик қутбланиш текислигининг айланиши. 1. Табиий айланиш. Ясси қутбланган ёруғлик баъзи моддалар орқали ўтганда ёруғлик вектори тебраниш текислигининг айланиши кузатилади, ёки қутбланиш текислигининг айланиши кузатилади. Бундай хоссага эга бўлган моддалар оптикавий фаол моддалар дейилади. Кристалл жисмлар (кварц, киновар), соф суюқликлар (скипидар, никотин), оптикавий фаол моддаларнинг нофаол эритувчилардаги эритмалари (қанд, вино кислотаси ва бошқаларнинг сувдаги эритмалари) шулар қаторига киради. Қутбланиш текислигининг айланишини Араго (1811 й.) кварцда нурнинг иккиланиб синишини ўрганишда кашф қилган. Тўлқин узунлигининг тайинли қийматида қутбланиш текислигининг буралиш бурчаги модданинг қалинлигига пропорционал бўлади. (7) α -коеффициент айланиш доимийси деб аталади. У хар миллиметрга тўғри келадиган бурчак градуслари билан ифодаланади. Айланиш доимийси тўлқин узунлигига боғлиқ бўлади. Масалан, кварц учун сариқ нурларда ( ) , бинафша нурларда эса ( ), . Еритмаларда қутбланиш текислигининг ўнгга ва чапга айланишини Пастер (1848 й.) аниқлаган. Био (1831 й.) тажрибалар орқали эритмаларда қутбланиш текислигининг айланиш бурчаги нурнинг эритмадаги л йўлига ва актив модданинг c концентрациясига пропорционалдир деган. (8) бу ифодада - солиштирма айланиш доимийси дейилади. Айланиш коеффициенти тўлқин узунлигининг квадратига тахминан пропорционал бўлади. Умуман олганда, ортганда камаяди. Сахариметрия. нинг маълум бир эритмада тегишли тўлқин узунлиги ва температурага оид қийматини топиб, эритилган актив модданинг концентрациясини топиш мумкин. Масалан, қамишдан олинган шакарнинг сувдаги эритмаларидан т=20о С да сариқ нур ўтказилганда бўлган. Актив моддаларнинг концентрациясини ўлчашнинг бу усули ишончли ва тезкор бўлиб хисобланади. Бу асбобларга поляриметрлар ёки сахариметрлар дейилади. Қанд концентрацияси аниқланганда найчага қанд эритмаси қуйилади ва уни анализатор ва поляризатор орасига жойлаштирилади. Найчада эритма бўлмаганда анализаторнинг кўриш майдони ярим сояга қўйилган холати қайд қилинади. Сўнгра найчага қанд эритмаси тўлдирилганда хам шундай холат аниқланиб, сўнг қутбланиш текислигининг айланиш бурчаги топилади. (8) формулага асосан қанд эритмаси хисобланади. Download 7.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling