Маъруза машғулотлари модул № мавзу: амалий оптика фанининг ўрни ва аҳамияти
Download 7.07 Mb.
|
амалий оптика 12.02
- Bu sahifa navigatsiya:
- МОДУЛ № 12. МАВЗУ: МАЖБУРИЙ ОПТИК ЖАРАЁНЛАР.
- Таянч сўз ва иборалар
Назорат саволлари.
1. Ёруғлик нурлатгичлари. Нурланишларнинг спектрал зичлиги хақида тушунча. 2. Нурланиш турлари, иссиқлик ва люминесцент нурланиш. 3. Люминесцент нурланиш турлари, Стокс қонуни. 4. Спонтан ва мажбурий нурланиш. 5. Мажбурий нурланишда Эйнштейн коэффициэнтлари. 6. Лазер нурланиши ва уни бошқа манбалар нурланишидан фарқи. 7. 3 - энергетик сатхли системада генерация хосил қилиш шартлари. 8. 4 - энергетик сатхли системада генерация хосил қилиш. МОДУЛ № 12. МАВЗУ: МАЖБУРИЙ ОПТИК ЖАРАЁНЛАР. Режа: Нурнинг Релей ва комбинацион сочилишлари. Мажбурий комбинацион ва Мандельштам–Бриллюэн сочилишлари. Осмоннинг мовий рангини Релей назариясида тушунтириш. Кўп фотонли спектроскопиянинг асосий тушунчалари. Кам ютувчи шаффоф муҳитларда икки фотонли ютилиш. Икки фотонли ютилиш тенгламасини ечиш. Шаффоф муҳитларда (диэлектрикларда) лазер «учқуни» ва лавинали емирилишнинг физикавий асослари. Таянч сўз ва иборалар: Релей сочилиши, мажбурий сочилиш, Мандельштам–Бриллюэн сочилиши, кўп фотонли спектроскопия, электромагнит майдон, шаффо муҳит, дисперсия. Ёруғлик, бўшлиқда тарқалиш тезлиги унинг частотасига боғлиқ бўлмаган тез ўзгарувчан майдондир. Максвелл яратган электромагнит тўлқин назариясининг энг мухим хулосалари қуйидагилардир: 1. электромагнит майдонининг вакуумда тарқалиш тезлиги ток кучининг электромагнит ва электростатик бирликлари нисбатига тенг. 2. электромагнит тўлқинларининг синиш кўрсаткичи га тенг. Лекин, тезда бу назариянинг баъзи бир қийинчиликлари кузатилди. Масалан: шишада, сувда, спирт ва шунга ўхшаган баъзи бир моддаларда доимийлик n2 дан анча катта бўлади. Чунончи, сувда n2 = 1,75 га тенг бўлган холда = 81 га тенг бўлади. Шундай қилиб, Максвелл тенгламаларини мухитнинг дисперциясини инобатга олувчи қандайдир модел билан тўлдиришга тўғри келади. Модданинг ёруғликни синдириш кўрсаткичининг ёруғлик тўлқин узунлигига ёки частотасига боғлиқ бўлиш ходисасига дисперция дейилади. Ньютон (1672 й.) ёруғликнинг шиша призмада синишида дисперция ходисасини кузатган. Ньютон ёруғлик дисперциясини ўрганиш учун расмда кўрсатилганидек айқаш призмалар усулидан фойдаланган. Унда ёруғлик синдирувчи қирралари бир-бирига тик жойлаштирилган икки призмадан бирин-кетин ўтади. Бир призма хосил қилган рангли тасма (1) нинг турли қисмларини иккинчи призма синиш кўрсаткичининг катталигига боғлиқ холда турлича оғдиради (1+2). Тажрибалардан аниқланганки, тўлқин узунлиги камайиши билан синдириш кўрсаткичи кескин ошиб боради. Демак, модда дисперцияси деб аталувчи dn/d катталик хам модул бўйича ортиб боради. Бундай дисперцияга нормал дисперция дейилади. Тўлқин узунлигининг ошиши билан синдириш кўрсаткичининг ошиши кузатиладиган дисперцияга аномал дисперция дейилади. Кундт айқаш призмалар ёрдамида аномал дисперциянинг ёруғлик ютилишига боғлиқлигини ифодаловчи мухим қонуниятни аниқлади: спектрнинг бирор сохасида аномал дисперцияга эга бўлган моддалар бу сохада ёруғликни кўп ютади. Аномал дисперция кашф қилингандан сўнг, Зельмейер (1871 й.) вазнли мухит молекулалари билан эфир орасида ўзаро таъсир борлиги хақидаги тасаввурга асосланиб, дисперция ходисасининг тўлиқ назариясини яратди. Бу назарияда модданинг молекулалари айни шу моддага хос частотали хусусий тебранишлар қилади деб фараз қилинган. Зельмейер назариясининг асослари дисперция хақидаги замонавий электроний назарияда хам сақланиб қолинган. Тўлқин назарияси бўйича ёруғликни даставвал дунё эфири деб аталувчи бирор мухитда тарқалувчи эластик тўлқин деб қаралади. Жисмларнинг эфирга нисбатан харакатини билиш мутлоқ саноқ тизимининг пайдо бўлишига олиб келар ва барча бошқа жисмларнинг харакатини шу тизимга нисбатан қараш мумкин бўлар эди. Шунга асосан, дунё эфирининг харакатдаги жисмлар билан ўзаро таъсири масаласини аниқлаш катта ахамиятга эга. Бу эрда уч хил имкониятни фараз қилиш мумкин: 1 ) Харакатдаги жисмлар эфирни асло қўзғата олмайди. (Лорентц эфир мутлақо харакациз ва у моддий мухитлар харакатида умуман иштирок қилмайди деган фаразни ўртага ташлаган.) 2) Харакатдаги жисмларга эфир қисман эргашиб, в тезликка эга бўлади. Бунда эргаштириш коеффициенти, у бирдан кичик катталик. 3) Харакатдаги жисмлар, масалан эр худди атмосферани эргаштириб юргани каби эфирни тўлиқ эргаштириб юради. (Г.Герц моддий жисм харакатланган вақтида эфирни тўлиқ ўзи билан эргаштириб кетади деган назарияни яратди.) Download 7.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling