Маруза машғулотларнинг таълим технологияси
Ташқи савдонинг товар таркиби муаммолари
Download 1.91 Mb.
|
миллий ва жахон иктисодиёти маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи савдо ва рақобатбардошлик.
Ташқи савдонинг товар таркиби муаммолари. Барча марказий Осиё давлатларининг экспорт товарлари асосан минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан иборат эди. қозоғистонда асосан нефть ва нефть маҳсулотлари, қора ва рангли металлардан, қирғизистонда - олтин, тамаки ва жун; Тожикитонда-алюминий ва пахта толаси, Туркманистонда - табиий газ, пахта, толаси, нефть ва нефть маҳсулотлари, Ўзбекистонда - пахта толаси, олтин, табиий газ ва рангли металлар экспорт қилинади (кўпчилик МДҲ мамлакатларига экспорт товарларнинг шундай таркиби характерлидир).
Импортга келганда эса, у асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа истеъмол моллари, шунингдек нефть ва нефть маҳсулотлари (Ўзбекистон, қирғизистон ва Тожикистонда, кейинги икки мамлакатдат эса яна газ) дан иборат бўлган. Кейинчалик импорт таркибида дон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашё улуши камайиб, машина-ускуналар кўпая бошлади. Бироқ мамлакат ичкарисида фойдаланиш учун импорт қилинаётган истеъмол товарларининг ўрнини қопловчи қайта ишлаш саноати товарлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймай туриб, импорт қилинадиган машиналар ва ускуналар улушини кўпайтириш баъзи давлатларда жорий операциялар счетлари бўйича катта сурункали тахчилликка, бошқаларида эса истеъмол моллари импорти ҳаддан ташқари қисқартирилишига олиб келди. Ташқи савдо ва рақобатбардошлик. 1998 йилнинг августида Россия рублининг девальвация қилиниши Марказий Осиё товарлари рақобатбардошлигига билвосита таъсир қилди. Айниқса, Россиянинг Европа, Осиё бозорларига экспорти (ёнилғи, металлар) кўпайгани қозоғистоннинг шундай товарларни экспорт қилишига кўпроқ таъсир ўтказди. Бошқа товарлар эса сифатсизлиги сабабли уларнинг валюталари девальвация килингандан кейин ҳам МДҲ дан ташқарида деярли сотилмай қолди. Бу экспортнинг рақобатбардошлиги ва хилма-хиллиги кўп жиҳатдан валюта алмашув курсининг ўзгаришга ва миллий валюталарнинг қадрсизланиши оқибатида нархларнинг нисбийлигига эмас, кўпроқ тузилмалар ислоҳотига боғлиқлигини исботловчи далиллардир. Россияда рублнинг девальвация қилиниши Марказий Осиё давлатлари товарларининг ички бозорда ҳам, Россия бозорида ҳам, бошқа бозорларда ҳам рақобатбардошлигига катта салбий таъсир қилди. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling