Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари


Биосферанинг тирик моддаси


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana22.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1381350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17-маъруза Экология ва биосфера

Биосферанинг тирик моддаси. В. И. Вернадский биринчи бўлиб фанга 
«Тирик модда» тушунчасини киритди. Биосферанинг тирик моддаси бу 
планетамиздаги барча тирик организмлар биомассасининг йиғиндисидир. 
Тирик модда таркибига ўсимлик биомассаси, ҳайвонлар биомассаси ва 
микроорганизмлар биомассаси киради. Ернинг биомассаси ҳайвонларнинг 2 
млн. ва ўсимликларнинг 500 минг турини ўз ичига олиб тахминан бир неча 
юз миллон тоннани ташкил қилади. Қуруқликнинг биомассаси 6,5×10
12
океан биомассаси эса 29,9×10
9
тоннани ташкил қилади. Рақамлардан 
кўриниб турибдики, океан биомассаси қуруқли биомассасидан 200 баробар 
кам. Океанларда ҳайвонот оламининг вакиллари ўсимликларга қараганда 30 
баробар кўп, қуруқликда эса аксинча ўсимликлар оламининг вакиллари (98-
99%) ҳайвонлар оламининг вакилларидан (1-2%) кўп. Океанлар биомассаси
қуруқлик биомассасидан кам бўлишига қарамасдан океан ва қуруқликнинг 
биологик ҳосилдорлиги бир хилдир. Чунки океаннинг юза қавати бир 
ҳужайрали сув ўтлари билан қопланган бўлиб, улар деярли ҳар куни 
янгиланиб, кўпайиб туради, қуруқли биомассасини янгидан кўпайиши учун 
эса камида 15 йил керак бўлади. Ҳайвонот олами вакилларининг 93% и 
қуруқликда ва фақат 7% игина сувда ҳаёт кечиради. Ўсимликларнинг ҳам 
асосий қисми 92 % и қуруқликда, фақат 8% игина сувда яшашга мослашган. 
Демак, қуруқлик сувли муҳитга қараганда янги турларнинг ҳосил бўлишида 


қулай шароит ҳисобланади. Атмосфера ва тупрокда бўладиган жараёнларда 
катта роль ўйнайдиган тирик модданинг қуйидаги биогеокимёвий 
функциялари 
маълум: 
газ 
алмашинуви, 
оксидланиш 
қайтарилиш 
реакциялари, металл тузларини ажратиш, дисперсс ҳолатдаги элементларни 
тўплаш, органик моддаларни синтезлаш на парчалаш. Атмосферанинг 
шаклланишида газ алмашинуви жуда, муҳим роль ўйнаган. Чунки атроф-
муҳит билан организмлар ўртасида бўладигаи моддалар алмашинуви кўпгина 
газли реакциялардан иборат бўлиб кислород, карбонат ангидрид, аммиак, 
метан, сув буғлари ва бошқаларнинг ютилиши ва ажралиши натижасида
юзага чиқиб эркин кислороднинг пайдо бўлиши ҳамда тўпланишига олиб 
келади. Тирикликнинг қайта тикланиш функцияларини бактериялар ва 
замбуруғлар мисолида кўриш мумкии. Шу организмлар иштирокида 
бўладиган десульфуризация ва денитрификацияланиш жараёнида водород 
сульфид, азот икки оксид, олтингугуртли металлар, метан ва водород ҳосил 
бўлади. Ташқаридан маълум бир тур кимевий элементларнинг ютилиши 
натижасида эса, тирик организмларда доимо кимёвий элементларнинг 
тўпланиши содир бўлади. Кейинчилнк бу элементлар Ернинг чўкма қаватида 
тўплана боради. Шунинг учун ҳам М. М. Камшилов, биосфера — бу тирик 
организмлар ва минералларнинг махсус йўлда ҳосил бўлган бирлигидир, - 
деб ҳисоблайди. Ердаги тирик организмларнинг қуёшдаи оладиган энергияси 
ҳисобига моддаларнинг 2 та даврий айланиши рўй беради: катта (геологик) 
ва кичик (биологик). Геологик даврий айланиш, атмосферада моддалар ва 
сувнинг даврий айланиши ҳисобига юзага келади. Геологик даврий айланиш 
асосида тупроқ, ўсимликлар, микроорганизмлар ва ҳайвонлар ўртасида 
бўладиган биологик даврий айланиш содир бўлади. Биологик даврий 
айланиш жараёнида тирик организмлар ва атроф-муҳит ўртасида кислород, 
углерод, азот, фосфор, олтингугурт ва водород доимо айланиб туради ва 
уларнинг бир қисми
биологик даврий айланишдан чиқиб Ернинг чўкма 
қаватида тўпланади. 



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling