Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
17-маъруза Экология ва биосфера
- Bu sahifa navigatsiya:
- -долзарблиги
МАЪРУЗА МАВЗУ: ЭКОЛОГИЯ ВА БИОСФЕРА. Маъруза материаллари: Маъруза материалларининг структураси: Ҳар йили, бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти(ВОЗ) маълумотига қараганда, вафот этаётган одамларнинг 75 %, атроф муҳитнинг ҳар хил кимёвий моддалар билан ифлосланиши ва нотӯғри турмуш тарзи натижасида юзага келмоқда. Ҳар йили 4 млн.га яқин болалар ӯлими, онкологик касалликларнинг 90 % и, экологик муҳитнинг ёмонлашиши оқибатида юз бермоқда. -долзарблиги: Экологик тиббиёт - ташқи муҳитнинг ҳамма омилларининг инсонлар саломатлигига бӯлган таъсирини ӯрганади. Охирги 200 йил давомида, касалликларниг структураси кӯринарли даражада ӯзгариб бормоқда. XIX асрларнинг бошларигача, ӯткир юқумли касалликлар, уларнинг эпидемияси, пандемияси кӯзатилар, ҳар хил травмалар, бахтсиз ҳодисалар билан содир бӯладиган касалликлар доминантлик қилар эди. XX асрга келиб, сурункали касалликларнинг сони ошиб бормоқда. Уларга онкологик касалликлар, бириктирувчи тӯқима фаолиятин ӯзгариши билан, иммун тизим билан боғлиқ бӯлган, нейродегенерация, аутоиммун касалликларни мисол қилиб олишимиз мумкин. Бундай бӯлаётганини асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни олишимиз мумкин. Биринчидан ташқи муҳитнинг ифлосланиб бориши, ташқи муҳитда ҳар хил имёвий моддаларнинг кӯпайиб, йиғилиб бораётган- лиги. Ҳозирги кунга келиб, ташқи муҳитда 60 мингга яқин, турли кимёвий бирикмалар борлиги аниқланган, ва ҳар йили яна 2 мингга яқин янги бирикмалар қӯшилиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси инсонлар соғлиғига салбий таъсир кӯрсатмоқда, сурункали касалликларнинг ошиб бораётган- лигига асосий сабабчиси бӯлмоқда. Шунинг учун талабалар экологик омиллар таъсирида юзага келаётган касалликлар ҳақида маълумотларга эга бӯлишлари керак.. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling