Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
17-маъруза Экология ва биосфера
ОДАМ ЭКОЛОГИЯСИ
«Одам экалогияси» тушунчаси адабиётларда 1920 йилларда пайдо бўлди. Лекии ҳозирги кунгача бу тушунчага аниқ бир таъриф берилган эмас. Г. И. Царегородцовнинг (1976) фикрича «одам экологияси» —одам билан атроф-мухитнинг табиий омиллари ўртасидаги муносабатни ўрганувчи фан. А. Г. Ворониннинг тушунтиришича «Одам экологияси» ташқи муҳит омилларининг одамга ва одамнинг ташқи мухитга таъсирини ўрганиши керак. Ушбу тушунча кейинги йиллари кўпроқ ишлатилмоқда. Инсон ҳаётини табиатсиз ва ташқи муҳит омилларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Одам билан атроф-муҳит ўртасида доимо модда алмашинуви бўлиб туради. Инсон ҳаёти биосферанинг бошқа аъзолари: ўсимлик, ҳайвон, микроорганизмлар билан узвий боғлангандир. Унинг организми ҳам табиатда моддалар алмашинуви қонуниятига, биологик ритмга, ҳароратнинг фаслий ўзгаришига, қуёш нури таъсирига ва бошқаларга бўйсунади. Лекин одам ўзининг олий даражада ривожланганлиги ва оддий биологик тур бўлиб қолмасдан жамиятнинг фаол аъзоси эканлиги билан бошқа организмлардан ажралиб туради. Одам олий даражада ривожланганлиги учун атроф-муҳит омилларига мослашибгина қолмасдан ўзи ҳам фаол равишда табиатга ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Инсоннинг атроф-муҳитга нисбатан бўлган фаолияти икки хил йўналишда бўлиши мумкин: ижобий ва салбий. Инсон жуда хилма-хил экологик шароитда яшашга мослашган бўлсада, бу шароитларнинг кўпчилиги инсоннинг яшаши учун қулай эмас. Ер шари аҳолисининг кўпчилик қнсми тропик ўлкаларда яшайди. Бу жойнинг ўзида ҳам экалогик шароитлар бир хил эмас. Шунга кўра тропик мамлакатлар аҳолисининг ўзлари ҳам айрим морфллогик белгилари билан бир-бирларидан фарқ қилади. Бу ердаги энг асосий экалогик омиллар — ҳарорат ва намлик бўлиб, туб аҳоли қуввати кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан озиқланадилар. Озиқ-овқат маҳсулотлари асосан ўсимликдан тайёрланганлиги учун углеводли бўлиб оқсил жуда кам. Шундай шароитга мослашиш қуйидаги морфлогик белгиларнинг пайдо бўлганлиги ҳисобига юзага келган: узун бўй, озғинлик, чўзинчоқ бош, терининг қора рангда бўлиши, жингалак соч, кенг бурун ва ҳоказолар. Организмда иссиқлик ҳосил бўлишининг пасайиши, аксинча ташқарига иссиқлик чиқаришнинг кучайиҳи, яъни тер безлари сонининг кўпайиши, тер ажралиб чиқишининг кучайиши, асосий модда алмашинувининг пасайиши ва бошқалар шундай иқлим шароитига нисбатан бўлган биологик мослашиш (адаптация) ҳисобланади. Аммо бу биологик мослашишларга қарамасдан тропик мамлакатлар аҳолиси орасида фақат шу жой учун хос бўлган касалликлар учрайди. Масалан, тери касалликлари ва турли паразит ҳайвонлар келтириб чиқарадиган касалликлар. Инсон учун яшаш қийин бўлган (экстремал) минтақалардан яна бири чўл ва саҳролардир. Бу жойнинг юқори ҳарорати, ультрабинафша нурлари, бир сутка давомида ҳароратнинг кескин ўзгариши, ҳавонинг жуда қуруқлиги, шамол, чанг ва бошқа омиллар биргаликда инсонга жудаям кучли таъсир кўрсатади. Саҳроларда барча ирқ вакиллари яшайди, улар бир хил иқлим шароитида яшаганликлари учун уларда бир хил биологик белгиларнинг, маданиятнинг, урф-одатнинг, овқатланишнинг юзага келишига олиб келди. Бундан ташқари иссиқлик алмашинувини кучайтирувчи, организмнинг қизиб кетишидан ва қуёш нурлари таъсиридан сақловчи, мосланишлар пайдо бўлди. Аммо бундай мосланишларга қарамасдан саҳро аҳолиси орасида бир қанча касалликлар учрайди (юқори нафас йўлларининг шамоллаши, ҳайвонлар орқали юқадиган табиий манбали касалликлар ва бошқалар). Тоғликлар ҳам одам учун яшаш шароити оғир бўлган жойлар ҳисобланади. Тоғли шароитда атмосфера босимининг паст бўлиши, кислороднинг камлиги, ҳавонинг совуқлиги инсоннинг яшаиш учун кўпгина қийинчиликлар туғдиради. Одатда тоғда яшовчи кишиларнииг қонида кислороднинг миқдори водийда яшовчиларникига нисбатан анча кам бўлади. Қонда кислороднинг камайганлигн туфайли организмдаги асосий модда алмашиниш жараёни ва оксидланиш-қайтарилиш жараёнида иштирок этувчи ферментларнинг фаоллиги, буйрак усти ҳамда қалқонсимон безнинг ва бошқа бир қанча органларнинг иш фаолияти анча сустлашади. Лекин қоннннг оксидланиши қондаги эритроцитлар сонининг ва гемоглобин миқдорининг ошиши туфайли кучаяди. Натижада организмда кам миқдордаги кислородга ҳам мосланиш содир бўлади. Аҳоли учун яшаш шароити қийин бўлган ўлкалардан яна бири Арктикадир. Арктиканинг иқлими тропик ўлкалар иқлимига қарама-қарши, яъни совуқ ва қуёш нури етарли эмас. Ерли аҳолининг озуқаси энергияга жуда бой бўлиб, асосан оксил ва ҳайвон ёғидан иборат. Углеводлар эса жуда кам истеъмол қилинади. Ненец ва чукча аҳолиси озуқасининг 70—80% ни гўшт ва ҳайвон ёғи ташкил қилади. Бу аҳоли ўртасида туғилиш юқори лекин 60 ёшдан ошган кишиларнинг сони кам. Совуқ иқлимда яшовчи аҳолининг шу шароитга мосланиш белгилари, яъни тананинг зич бўлиши, суяк-мускул системасининг яхши ривожланганлиги, скелетнинг мустаҳкамлиги, кўкрак қафасининг айланасимон бўлиши ўпкада газ алмашинувининг кучайиши, илик кўмигида қон ҳосил қилувчи жойнинг иисбатан катталиги, қон зардобида оксил ва липидларнинг кўплиги, ёғлар оксидланишининг кучлилиги ва хоказолар наслдан-наслга ўтади. Арктикада юрак томир касалликлари, шамоллаш касаллиги ва қон босими юқори бўлган кишилар сони жуда кам. Аммо улар организмида доимо С ва В витаминлар етишмайди. Болаларнинг рахит билан касалланиши Арктикада жанубий ўлкаларга қараганда 2,5— 3 марта кўп. Кундалик турмушда (буғучилик, овчилик, балиқчилик) ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлиш натижасида уларда бўлган касаллик кўзғатувчи микроорганизмлар одамга ўтиб турли касалликларни юзага чиқаради. Масалан, буғу бруцеллёз касаллиги қўзғатувчисининг ташувчиси бўлибгина қолмасдан унинг гўштидан одамларга тениаринхоз касаллиги юқиши ҳам мумкин. Шундай қилиб, одам популяцияси ташқи муҳит таъсирига маълум бир ўзгарувчанлик билан жавоб беради ва мослашади. Ўзгарувчанлик одам генотипининг ҳар хил мухит шароитида маълум бир фенотипини юзага чиқара олиш чегарасида бўлади. Ҳозирги кунда сайёрамиз аҳолисининг 3/5 қисми шаҳарларда яшайди. Шаҳарларнинг қишлоқ жойлардан фарқ қилувчи ўзига хос шароитлари мавжуд: сув таъминотининг, иситиш системаларининг марказлашгaнлиги, маиший ҳизмат турлариниг хилма-хиллиги, тиббий ҳизматнинг савиялилиги, ўзига муносиб иш топишнинг осонлиги, билимни оширувчи муассасаларининг кўплиги ва ҳоказолар. Шундай қулай шароитлар мавжудлиги туфайли шаҳар ахолиси сони йил сайин кўпаймоқда. Аммо шаҳарда, завод, фабрика, транспортнинг атроф-муҳитни ифлослантириши туфайли ҳap хил касалликлар келиб чиқмоқда. Шаҳарларда ахолининг жуда зичлиги, ахборотнинг кўплиги нерв системасининг чарчашига олиб келади. Шаҳар ахолиси қишлоқ ахалисига нисбатан юрак қон-томир, ўпка, ёмон сифатли ўсма, асаб касалликлари билан кўпроқ касалданадилар. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling