Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana22.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1381350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17-маъруза Экология ва биосфера

БИОСФЕРА ВА ЖАМИЯТ 
Сайёрамиз биомассасининг маълум бир қисмини одамлар ташкил 
этади ва улар биосферадаги жараёнларга таъсир қилувчи асосий 
омиллардан бири ҳисобланади. Одам пайдо бўлгунга қадар биосферадаги 
жараёнлар ўз-ўзидан бошқарилган, яъни кучли ҳайвонлар кучсизлари
билан, кучсизлари ўсимликлар билан, ўсимликлар эса неорганик
моддалар билан озиқланганлар. Биосферадиги бундай мураккаб жараёнлар 
мувозанати одамнинг пайдо бўлиши билан бузила бошлади. Чунки одам 
ўзининг ҳар хил қуроллари техникаси ва кимёвий моддолари ёрдамида, 
табиатга таъсир кўрсата борди. Дастлаб одамнинг табиатдаги роли унчалик 
юқори бўлмаган. Кейинчалик одамлар сонининг ортиши билан уларнинг 
биосферага таъсир кучи орта борди. Бизнинг эрамиздан тахминан 8 минг
йил илгари сайёрамиз аҳолисининг сони 5 млн., эрамизнинг бошларида — 
230 млн., 1650 йилларда -450 млн., 1800 йилда — 906 млн., 1900 йилда I 
млрд., 1950 йилда 2.5 млрд., 1960 йилда 2 млрд. 982 млн., 1964 йилда 3 млрд. 
200 млн., 1974 йилда 4 млрд атрофида, 1985 йилда эса 5 млрд.ни ташкил 
этган. Одамлар сонининг бундай тез ортиши биосферага таъсир қилувчи ҳар 
хил антропоген омилларнинг ўсишига олиб келди. 
Ҳозирги вақтга келиб инсон қуруқликиинг 5% идан фойдаланмоқда. 
Янги ерларнннг ўзлаштирилиши, суғориладиган ерларнинг кўпайиши 
натижасида баъзи бир дарё сувларининг миқдори бир неча баробор камайиб 
кетди. Амударё, Сирдаре, Урал, Кубан, Дон на бошқа дар ёларнинг суви 25 -
45% га, айрим кўл ва денгиз сувлари эса кескин камайди. Севан кўли 
сувининг сатҳи - 18 м га, Иссиқкулники —3 м га. Орол денгизиники эса 7—5 
м га пасайди. Американинг Калифорния на Уильмингтон нефть конларидан 
кўплаб микдорда нефть олиш натижасида ернинг юза қавати баъзи жойларда 
9 м гача пастга чўккан. Мехикода ер ости сувларининг кўп микдорда тортиб 
чиқарилиши ер юза қаватининг 8 метргача чўкишига олиб келди. Инсоният 


ҳар  йили 100 млрд. тоннага яқин саноат чиқиндиларини сувга ташлайди, 800 
млн. тонна ҳар хил металларни эритади, 300 млн. тонна минерал ва 4 млн. 
тонна заҳарли кимёвий моддаларни далаларга олиб чиқиб тўкади, 23 млрд. 
тонна ис гази. 1 млрд. тонна бошқа бирикмалар билан атмосферани 
ифлослантиради. Баъзи бир маълумотларга қараганда 2000 йилга бориб бу 
кўрсаткичлар 4—5 мартага ошиши керак. 
Табиий бойликларнинг кўпчилиги тугаш арафасида турибди. 
Масалан, кўмирнинг дунё микёсида тўпланган миқдори фақат 100 йилгача, 
темир рудалариники—500 йилга, кумуш, олтин, алюминий, курғошин, 
платина, олтингугурт, симоб ва қалайнинг миқдори эса 40—50 йилга етади. 
Мис рудалари 2000 йилга келиб тамом бўлади. Ҳар йилига 7 млрд. тонна 
ёкилғи ёндирилади. Бундай катта миқдордаги ёқилғининг ёндирилиши ва 
унга қўшимча атом энергиясидан фойдаланиш Ер юзаси ҳароратини 
сезиларли даражада оширади. Бу эса Антарктида, Гренландия, Шимолий Муз 
океанидаги абадий музликларнинг эришига олиб келади. Натижада жудаям 
катта минтақаларда ҳосилдор ерлар сув остида қолиб кетиши мумкин. 
Одам янги жойларни ўзлаштира бориб, аста-секинлик билан бу ерда 
яшовчи организмларни сиқиб чиқара бошлайди. Бу эса жуда кўп сонли 
ҳайвонларнинг йўқолиб кетишига олиб келди. Ҳозирги кунга келиб 
сутэмизувчиларнинг 65, қушларнинг эса 140 тури йўқолиб кетди. Умуртқали 
ҳайвонларнинг 600 га яқин тури эса йўқолиб кетиш арафасида турибди. 
Китлар, халталилар, тимсоқлар, каркидонлар, бегимотлар, кўпгина йиртқич 
ҳайвонлар ва бошқаларнинг сони кескин камайиб боряпти. Яқин келажакда 
бу ҳайвонларнинг турлари бутунлай йуқолиб кетиши мумкин. Ер шарининг 
аҳолиси ҳар бир минутда 100 одамга кўпаймокда ва 2000 йилга бориб 
аҳолининг умумий сони — 6 млрд. дан ошиб кетади. 2100 йилга келиб эса 34 
млрд. га етади Ҳозирги кунда сайёрамизда яшаётган аҳолини озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан таъминлаш учун 650×10
6
тонна қуруқ модда ишлаб 
чиқариляпти. Аммо, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини тўлиқ 


таъминлаш учун 670×10
6
тонна ишлаб чиқариш керак. Озиқ-овқатнинг 
етишмаслиги натижасида, ҳар йили Ер шарида 1,5 млрд. киши тўйиб 
овқатланмайди ва кўпчилиги очликдан ўлиб кетади. 
Кейиги пайтларда сув ва ҳаво ҳар хил захарли моддалар билан жуда тез 
ифлосланмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) аниқлик 
киритишича, тегишли бўлмаган жойда, тегишли бўлмаган вақтда ва тегишли 
бўлмаган 
миқдорда 
учрайдиган 
ҳар 
бир 
модда 
атроф-муҳитни 
ифолослантирувчи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда атмосферада 9 млн. тонна 
ифлослантирувчи моддалар сақланиб турибди. 250 млн. автомобиллар, 1 
сутка давомида 0,5 тоннага яқин азот икки оксиди ва бошқа ҳар хил заҳарли 
моддаларни атмосферага чиқаради. Ҳар йили атмосферага 6 млрд. тонна ис 
гази чиқарилади. Кейинги 10 йил давомида ис газининг ҳаводаги миқдори 1 
йилда 0,2% га ошмоқда. Саноат ва техниканинг кескин ривожланиши 
натижасида ҳаводаги кислороднинг миқдори эса сезиларли даражада 
камаймоқда. 
Битта автомобиль 100 км масофани босиб ўтиши учун кетадиган 
кислороднинг миқдори бир одамнинг йил давомидаги оладиган 
кислородининг миқдорига тенг. Ҳар бир тонна ёқилган кўмирга кетган 
кислороднинг миқдори 10 та одамнинг бир йил давомида оладиган 
кислороди миқдорига тенг. «Боинг» самолёти Париждан Нью-Йоркгача 
учганда эса 40 одамнинг бир йилда оладиган кислороди миқдорини 
ишлатади. Товуш тезлигидан тез учадиган самолётлар учганда чиқадиган 
чиқиндилар, стратосферадаги озонни парчаламокда ва стратосферадаги озон 
қаватининг бузилиши хавфи туғилмоқда. 
Ҳар хил ифлослантирувчи моддалар билан сув ҳавзалари жуда 
ифлосланмоқда. «Немис дарёлари қирғоқларида,— деб ёзади Бауэр ва 
Вайничке,— бирорта ҳам маҳсус чўмиладиган жойлар қолмади. Чунки бу 
дарёларда чўмилиш гигиеник нуктаи назардан қатъиян ман этилади. Ана шу 


олимларнинг берган маълумотларига қараганда, Ер шарининг 85% аҳолиси, 
соғлиқ 
учун зарарли бўлган сувларни истеъмол қилишар экан. Чучук сув 
ҳавзаларигина ифлосланмасдан денгиз сувлари ҳам ифлосланмокда. Ҳар 
йили денгиз сувларига 10 млн. тоннадан кўпрок нефть маҳсулотлари 
ташланади. Дунё океанлари юзасини нефть пардаси қопламокда. Бунинг 
натижасида, жуда катта миқдордаги денгиз сув ўтлари ва ҳайвонларининг 
қирилиб кетиш хавфи туғилмокда. Сув ҳавзаларининг ифлосланишидан ҳар 
йили шу сув ҳавзаларида яшовчи қушлардан 250 мингга яқини қирилиб 
кетмоқда 
Атроф муҳитни ифлослантирувчи омиллардан бири заҳри қотиллардир 
(пестицидлар). Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ВОЗ) берган 
маълумотларига қараганда, бир йилда ўртача 500 минг киши заҳри қотиллар 
билан заҳарланади ва йилига 21000 киши ҳалок бўлади. Зараркунандаларга 
қарши курашда бир хил пестицидларнинг узоқ, йиллар давомида 
ишлатилиши шу пестицидларга чидамли бўлган зараркунандаларнинг 
кўпайишига олиб келмокда. Айниқса ғўза ўсимлигида шундай 
зараркунандаларнинг сони кескин ошиб бормоқда. Баъзи бир заҳри қотиллар 
табиий шароитда умуман парчаланмасдан атроф-муҳитда узоқ йиллар 
давомида сақланиб, ҳайвон, ўсимлик организмини сурункасига заҳарлаб 
туради. Масалан, инсектицид ДДТ узоқ йиллар давомида табиатда деярли 
парчаланмасдан тирик организм тўқималарида тўплана бориб, шу 
организмнинг ҳалок бўлишига олиб келмоқда. Ҳозирги пайтда ДДТ ишлаб 
чиқарилмайди. Лекин 2000 йилга келиб ҳам, биосфера бу инсектициднинг 
қолдиқларидан тозаланмаслиги мумкин. Агар 25 йил давомида дунё бўйича 
1,5 млн. тонна ДДТ ишлаб чиқарилган бўлса шундан 1 млн. тоннаси 
ҳанузгача табиатда парчаланмасдан сақланиб турибди. Ҳозир ҳар бир 
америкаликнинг тана тўқималарида унинг оғирлигининг ҳар бир кило-
граммига 7 мг тўғри келадиган ДДТ бор
.
Заҳри қотилларнинг заҳарли 
таъсиридан ташқари мутаген таъсири ҳам бўлиши мумкин. Заҳри 
қотилларнинг мутаген таъсири натижасида ҳам соматик, ҳам жинсий 


ҳужайраларда мутациялар содир бўлади. Заҳри қотиллар таъсири ДНК 
молекуласида aнча вақтдан кейин мутацияга айлана олиши мумкин бўлган 
ўзгаришлар ҳосил қилади. Бу ўзгаришлар ҳужайралар ва организмларнинг 
биринчи, иккинчи ва ҳаттоки ундан кейинги авлодларида мутацияга айланиб, 
ҳар хил ирсий касалликни юзага чиқариши мумкин. 
Ўзбекистонда атроф-муҳитни ифлослантирувчи омилларнинг энг 
асосийси заҳри қотиллардир. Пахтачиликда республикамизнинг ғўза 
экиладиган вилоятларида зараркунанда ҳашаротларга, ёввойи ўтларга қарши 
курашда ва ғўза баргини тўкиш (дефоляция) учун жуда кўп миқдорда ҳар хил 
заҳри қотиллар (гербицидлар, инсектицидлар, дефолиантлар ва бошқалар) 
ишлатилади. Ҳозирги кунда ғўза ўсимлигининг 200 дан ортиқ
зараркунандалари ва 20 дан ортиқ касалликлари мавжуд. Ишлатилаётган бу 
заҳри қотиллар юқори ҳосил етиштиришга ҳосилни машина теримига 
тайёрлашга катта имконият яратади. Аммо уларнинг кўпчилигида 
мутагенлик хоссаси бўлиб, ўсимлик, ҳайвонот ва одам ирсиятига таъсир 
кўрсатади. Турли заҳри қотиллар кенг кўламда ишлатиладиган Жиззах 
вилоятининг пахта далаларидан тутилгаи ёввойи сичқонлар суяк кўмига 
ҳужайраларидаги 
спонтан 
мутациялар 
миқдори 
лаборатория 
сичқонлариникига қараганда 4—5 марта кўп экани аниқланди. Еввойи 
сичқонлар суяк кўмиги ҳужайраларида спонтан мутацияларининг юқори 
бўлишлиги у ерда ишлатиладиган заҳри қотиллар туфайли эканлигини 
аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кенг ишлатиладнган 
заҳри қотиллардан: которан, хлорат магний, изофос далапон, БИ — 58 ва 
бошқаларни 
лаборатория 
сичқонлари 
суяк 
кўмига 
ҳужайралари 
хромосомаларига таъсирини ўргандик. Ўтказилган тажрибалар натижаси 
шуни кўрсатадики лаборатория сичқонларига которан, изофос, хлорат 
магний берилганда сичқон хромосомаларида ҳар хил мутациялар, заҳри 
қотиллар юборилмаган сичқонларга қараганда 3—4 марта кўп ҳосил бўлар 
экан. Заҳри қотиллар фақат соматик ҳужайраларгагина эмас, балки жинсий 


ҳужайраларга ҳам таъсир қилиб ҳар хил мутацияларни келтириб чиқариши 
мумкин. 
Атроф-муҳит фақат кимёвий моддалар билангина ифлосланмасдан 
радиоактив моддалар билан ҳам ифлосланмоқда. Масалан: ядро 
куролларининг яратилиши ва синалиши муносабати билан сайёрамизнинг 
баъзи бир туманларида радиация даражаси сезиларли миқдорда ортган. 
Табиатда радиоактив турларнинг кўпайиши популяцияларни, турларни ва 
ҳаттоки экосистемани ҳам йўқ қилиши мумкин. Маълумки, 1945 йили 
Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларида Американинг атом бомбаси 
портлаши натижасида чиққан радиоактив нурлар таъсирида бу шаҳарларда 
жуда кўп аҳоли қурбон бўлган. Орадан 40 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада 
ҳозирги кунда ҳам бу шаҳарлар аҳолиси нурланиш касаллиги қурбони 
бўлмоқдалар. Чунки нурланиш таъсирида ДНК молекуласида ҳосил бўлган 
ўзгариш нурланган кишида эмас, балки унинг кейинги авлодларида 
мутацияга айланиши мумкин. Биосферанииг кимёвий моддалар ва 
ионлашувчи нурлар билан ифлосланиши нрсий жиҳатдан кўплаб майиб ва 
мажруҳ болалар туғилишини кўпайтирмоқда. Биосферада канцероген 
моддаларнинг кўпайишн эса ёмон сифатли ўсма (рак) касалликларини пайдо 
қилмоқда. 
Тиббиётда антибиотикларни кенг миқёсда қўллаш эса антибиотик 
дорилар таъсирига чидамли бўлган микроорганизмларнинг пайдо бўлишига 
олиб келмоқда. Бу эса юқумли касалликларни даволашда кўп қийинчиликлар 
туғдирмоқда. Юқоридагилардан кўриниб турибдики илмий техника 
тараққиётининг ижобий томонлари билан бир қаторда биосферага таъсир 
кўрсатадиган салбий томонлари ҳам кўп экан. Илмий техника
тараққиёти асоратларини йўқотиш борасида бутун инсоният ва олимларимиз 
олдида жуда катта вазифалар турибди. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling