Вазифаси: таянч, механик, химоя, минерал алмашинувида иштирок этади (кальций,
фосфор).
2 хил суяк тўқимаситафовут этилади:
1. Ретикулофиброз (дағал толали).
2. Пластинкасимон (компакт, ғовак).
Суяк тўқимаси ҳужайралардан ва ҳужайралараро моддадан иборат. Ҳужайралари:
остеобластлар, остеоцитлар, остеокластлар. Ҳужайралараро мода –
минерал тузлардан
(асосан калций фосфат), коллаген (оссеин) толалардан тузилган. Суяк тўқимасининг 70%
минерал тузлар, 30% органик моддадан ташкил топган.
Ретикулофиброз суяк тўқимаси қалин, тартибсиз жойлашган коллаген толалар
тутамларидан иборат. Минераллашган ҳужайралараро моддада остеоцитлар жойлашган.
Пластинкасимон суяк тўқимаси коллаген толалари
параллел жойлашган суяк
пластинкаларидан тузилган. Бу пластинкалар ён пластинкалар коллаген толалари билан
90
0
бурчак остида етади. Пластинкалар орасидаги бошликларда остеоцитлар учрайди.
Уларнинг осимталари каналлар бойлаб пластинкаларнинг хар томонига тарқалган.
Суяк тўқимасининг хужайралари: 1) остеобластлар, 2) остеоцитлар, 3)
остеокластлар.
Do'stlaringiz bilan baham: